Бош сахифа » 2010 » Октябрь » 22 » Тарбия минбари. Оддий нарсалар
16:03
Тарбия минбари. Оддий нарсалар

Бир юмуш билан ошхонага чиқдиму, стол устидаги нонларни автоматик равишда пакетга солиб нимага чиққаним эсимдан чиқди. Қизиқ...нонлар қотиб қолмасин деб онгим асл мақсадимни ўчириб туриб стол устидаги нонларни пакетга солиш сигналини тез хабар берганидан ўйланиб қолдим. Бу онгга болаликдан ёзилган хабар, яъни тарбия натижаси эди.

 

Болалигимни эсладим.

Бувим нонни солиб қўй деб жаврарди. Ўша болаликдаги бир қанча жаврашларни эслаб бугунги кунда дархақиқат автоматик тарзда қиладиган ишларимни ўйласам, рости хам онгим бу нарсаларга дархол эътиборни бузиб бўлса хам қаратиб хабар берар экан.

Лекин ўша болаликда эса қанчалар норози бўлардим эххей...

 

Гўё болалигим хамманикидек эмас, болаликдек эмас қандайдир бир тайзийқ остида бўлиб, бувим билан  яшаб турган махалладаги ховлидан ота-онамни "доми”га кетишга ошиқардим.

Бувим оламдан ўтгач шу "дом”даги кўп тартиблар менга ғалати туюларди. Махалладошингизни икки махалла наридагисини номма ном биласиз. Домда эса тўғрингиздаги квартирада яшайдиганни номи тугул кўриниши эсда қолмайди.

Ғалати.

Мана "дом”га мослашганимга хам  15 йилча бўлди. Лекин болаликдаги тарбиям устимдан назорат қилишидан қанчалар хурсанд ва бувимдан рози эканлигимни тасаввур қила олмайсиз.

 

Барча интилиш, билимим негизида ўша болаликдаги хозир мен учун билинмас ва кичик, лекин болаликда каттадек туюлган тарбия ётибди.

Опа-сингилларим фарзандларини турмуш тарзи, тартибини кўрсам мен учун ғалати туюлади. Вахоланки болаликда мен шу нарсаларни орзу қилганман. Кўз ўнгимда кечагина етаклаб қўлимда кўтариб юрган жиянимнинг бугун бўйи мендан узун.

Фахм-фаросати эса нақадар калтадек…

 

Хамма нарсаси бор, истаган нарсаси мухайё қилинган бола бора-бора бу нарсалар осонликча қабул қилинишига ўрганиб қолмасмикан? Ахир қадр деган тушунча унинг онгига ёзилмаяпти-ку.

Инжиқланаётган ширин ва арзанда фарзандимиз хеч нарсадан кам бўлиши керак эмас деб истаган нарсасини мухайё қилаётганимизда олдиндаги мустақил хаёти учун қийинчилик туғдираётганимизни билармиканмиз?

Мустақил хаётда ота-она абадий эмас. Хаёт қийин нарса. Болаликдан дили қон бўлиб келажакда осон яшаш ёки болаликда дили байрам келажакда эса бурни қон бўлиш танлаш хуқуқи сизда.

 

Тарбия бу болаликдан онгни программалаштириш демак. Болаликдан хаммаси истаганингдек мухайё бўлади деб программалаштириб борар экансиз куни келиб ошхонага чиққанида егани фақат қотган нони бўлишини унутмаслик керак.

 

Оддий нарсалар….

Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 5976 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 11
1 Giyos   (22-Окт-2010 21:50) [Материал]
Bola tarbiyasi bilan erta shug'ullanish kerak. ha deb etganini qilaversa o'rganib qolarkan. g'ing'ilab etgnini qildirmoqchi bo'ladime. Bitta o'zbekcha baqirsa keyin sal pal etgani qiladi yoki kmpiyuter o'ynatam disaa tarbiya berishni ahvolini qarang. Bir hillarda o'zim kulgim qistaydi. Hozirdan shunaqa bo'sa keyin qanaqa bo'larkin. Balki aql kirib qolara?

2 Abdulloh   (22-Окт-2010 23:18) [Материал]
Yoshlikda eshitkan o'qilgan narsala toshka yozilgande bo'larkan hotirada qoladi .Odam ulg'aygandan keyingisi kessega yozilgandaka tez o'chip ketarkan .Shungayam bollarimizaga yoshlidan yaxshi tarbiya berilsa bollani kelajagigayam i OTA ONA ni o'zigayam yahshi

3 Орхидея   (23-Окт-2010 16:55) [Материал]
Тарбия огир вазифа. Каттиккуллик б.н рахмдилликнинг "золотая середина"сини-меъёрини топа олишда гап куп. Узбегимни бир гапи бор -шулар учун югуриб-еламизда, деб боласини таъминлашни уйлайди, балки буям тугридир.
Нима булгандаям, болани МЕХНАТга ургатиб бориш керак манимча.

4 Dilya   (23-Окт-2010 22:48) [Материал]
wow zor maqola ekan +5 cool

5 Anv@rbek   (26-Окт-2010 00:22) [Материал]
Juda ham aktula mavzu ko'tarilibdi. Yaxshi yedirish kiydirish qo'limizdan kelar, lekin tarbiya atalmish narsani doim ham uddasidan chiqmaymiz. Man xali yoshman Xudo xoxlasa farzandlarim tarbiyasiga kotta e'tiborlik bilan yondashaman. Xar bir ona "bolam" derkan, farzand esa "onam" demasakan. Buni ota onamizdan qiyoslasek bo'ladi. Qizil diplom ko'p narsani xal qilishi mumkin-u lekin tarbiya o'z so'zini etadi...Orxideya etganide "Zolotaya seredina" ni topa olish kere. Ko'chada, metroda, transportda yuramiz. O'rta yoshli odamlarga ko'proq axamiyat beraman. Ular oddiy kiyinishadi. Vaxolanki ana o'sha odamlarni farzandlarini ko'rsela endi...Eng oxirgi moda bilan qadamma-qadam yurishadi. Chunki ular bolam deydi. Shu bola zoti esa....
P.S Ko'p gapirvordim shekilli, lekin hamma saytdayam shu mavzu qo'yilmidi-de

6 Zaara   (29-Окт-2010 07:04) [Материал]
Juda yakhshi yozilibdi, ozginayu sozgina. Okhiri ta'sirchan....

7 Sardor   (06-Фев-2011 21:38) [Материал]
Tarbiya o'z yo'liga YO"NALISH xam berish kerak bu ota-onani vazifasi.

8 guest   (01-Мар-2011 12:24) [Материал]
Eskilani gapi bor, siyqasi chiqib ketgan bo'sayam etib o'taman, bolani 7 yoshgacha podshohdek ko'rish, 7 dan 18 yoshgacha quldek ko'rish, 18 yoshdan keyin do'stdek ko'rish kere diyishadi qadimgila. Oldingilani biza eshiturib siyqasi chiqib ketgan oddiygina, soddagina gapligida naqadar kotta ma'nola borligiga hayotta amin bo'lib borurarkanmiza, faqat shu gaplaga amal qilib borilsa bo'gani.

9 Malvina   (23-Июл-2011 19:07) [Материал]
Judayam haqqoniy fikrlar...
Hamma keriladi farzandimga tarbiya bervomman dib,a lekin uwa farzandi wu paytda uyida popkorn yeb tv körvotgan böladi!Tarbiyani asl mohiyati mehnatmasmikin...

10 ABDULLOH(Sherzod)   (17-Окт-2011 23:30) [Материал]
Assalamu alaykum.juda katta mavzu ochilibti,buni bir og^iz gap bilan fikr bildirish mushkul.aslida bola tarbiyasi inson ota-ona bo^lmasdan avval boshlanadi nazarimda.Chunki insonning hulqi,aql farosati,harakteri,insonning dnk hujayralariga yozilishini va bu dnk hujayralari ota-onadan bolaga o^tishini fan tan olib bo^ldi.Bu haqiqatni bizni ota bobolarimiz "ekkaningni o^rasan"deb bejiz aytishmagan.qolgan tarbiya esa insonning farzandiga halol luqma berib,unga go^zal tarbiya berib,bu tarbiyaga ota onaning o^zi ham o^rnak bo^lishi kerak,beamal tarbiyaning zararini hozirgi kunda samarasi yo^qligini ko^rib turibmiz.payg^ambarimiz ham "ota ona farzandiga go^zal tarbiyadan ham yahshiroq meros qoldirmagan"degan ekanlar.

11 Bek8111   (04-Апр-2012 16:06) [Материал]
гап йук. мана шунака нарсалардан купрок ёзиш керак иложи булса!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!