02:58 Адолатсиз хақиқатлар | |
-Беш
бармоғинг қай бирин боссанг, бирдек оғрир, бирдек
фарзандлар. Гар чиқишмас бўлса ик фарзанд, хар бирида ғазаб ва алам, хар
иккисин ўз хақиқати, ёвдек кўрса ўз жигарини, она хақиқати бунда аросат. Бахт
ва алам номи бу она! Шу ном
келтирган самаралар. Унинг
хақиқати-чунки у она! Адолат-чи адолат қайда? Нахот адолатда бўлган адоват?
*** -Суйганига
етмади ул ёр, армон бўлди унга мехр кўзлари, турмуш ўртоғининг совуқ назарига
рафиқа бўлди у бир умрга. Бошқа ёрни истмай йигит, кўча хаётига берилиб кетди,
мана бугун у 40 ёшда, уйланмаган хаёти барбод. Унинг хақиқати оддий ва содда,
суймаган қўғирчоқ бир умр унинг тўшагида бўлишин истамас. Ота-она куйиб ўтар оламдан,
хақиқати фарзандин ўйлар, улар учун энг аввал хисмас, боласини келажаги устун
бўлар. Адолат кимга боқсин? Ота ўтар,
она хам ўтар, тўғри улар розилиги устун дейилар, ахир улар хам оддий банда,
улар хам хатодан нари бўлмаган инсон. Ким кафолат фарзанди учун? Унинг бахти ва тахти учун? Адолатда яна саволлар...
***
-Эр хотинга қилар хиёнат, мана шундай оддий разолат, хақиқати суймас аёлин. Кўнгли сўнган аёлнинг хам
албат. Хиёнатдан қон бўлган юрак, эрсиз аёлларга бўйсуниб, майга тобе бўлар тунлари. Унинг
хақиқати эса хўрликда, аламаларни ювиб олишда. Икки йўлда фарзандлар ўсар, мехр айро, тарбия айро.
Куни келиб юзга солганда, қариб қолган ота-онасин,
хўрлашида хақиқат бор-ку. Улар хам ўсганку ўз хақиқатида. Қани энди айтинг адолат?
***
-Севдим
дейди бебурд юрагим. Янами?-деб кулар фаросат. Вафо йиғлар, яна хўрланди. Ташлаб кетма дейди
сўнмаган кўнгил, кўзларида дув-дув ёшлари. Ёндим дейди бу халак юрак. Етарсан хам унга шул каби, ўргатарсан иссиқ тафтингга, ундан оловланиб севганда ёринг, тафтинг бериб ўзинг совирсан. Кўзлар атроф аланглаб яна, кўриб қолиб оловлар юрак.... Севдим дейди уятсиз юрак... Адолатчи?- дейди хотимам.
*** -Юзларимдан
арир кузнинг ёшлари. Демак келди умрим бешавқат қиши. Совиди юрагим нихоят
ундан, совиди хаттоки оддий умрдан… Илк бахор ёмғири эди болалик, йиғлаб тинмас
бошлаб чақалоқликдан. Келди ёзим аланга олиб, севдим севилдим ёниб кул бўлиб. Кузим келганида яна кўз ёшлар, энди ўтган умрим армонларидан. Айро бўлган балки
севгидан, хиёнат тутқазган ё мухаббатдан. Юздан ариб қолганда ёшлар, совуқ урар…демак қарилик. Нечун келар экан инсон хаётга? Нечун севар экан қисқа хаётда? Нечун бахоридан йиғлаб бошланиб, қиш келганда совиб кетаркан. Илиқ келиб йиғлаб ул бахоридан, дунёга келгандан чинқирар додлаб, кетар чоғи эса совиган юздан, кўз ёшига қолмас бўлар мадори. Атроф йиғлар энди сўнгги йўлида, хадя қилиб бахор илиқ ёмғирин. Умр фаслларин адолати йўқ…
Sayyod
Мазкур рукн билан бўлим очдик, шоу бизнес ёки умуман инсон хаёти, турмуш ва хоказолар билан боғлиқ бўлган адолатсиз хақиқатлар хақида тўлдириб ёритиб борамиз.Албатта бунда сизларнинг ёрдамингиз хам керак бўлади.Сизнинг адолатсиз хақиқатингиз нималардан иборат? | |
Бўлим: Adolatsiz haqiqatlar |
Кўрилган: 14027 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 25 | |||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |