05:55 Декабрь-2015 қахрамонлари! | |
Хабар берганимиздек, 4-декабрь куни йил якунидаги "Фахрли инсон" лойихаси мехмонлари Алишер Файз, Асал Шодиева, Умидахон, Масрур Усмонов, Сардор Рахимхон, Ботир Қодиров, Шахноз, Халима қизиқчи, Сулола-рекордс ва албатта Адиз Ражабовлар бўлишди. Асал торт билан ташриф буюрди
бемор болакайлар учун тилаклар
Хонанда ва актер Али Отажонов фанклуби шоколадлардан тузилган мана шундай ажиб композиция билан ташриф буюришди. Улардан қон топширганлар хам бўлди. Шунингдек Зиёда ва НилуФар фанклубларидан хам шу куни қон топширишди. ЎзМУ талабалари хам қон топширишда фаол бўлишди. Батафсил рўйхат қўйида.
Гитарист Нодир Тошхўжаев рахбарлигидаги "Сулола рекордс"дагилар гитара билан келишган бўлиб Шахноз, Ботир Қодиров, Умидахон ва Масрур Усмоновларга созандаликни бажариб туришди. Натижада 200 фоиз жонли гала-концерт бўлди ўзиям. Чунки микрофонсиз хам куйлашдида)
Жуда файзли ва қувноқ ўтган тадбирни видеосини келаси жума тақдим этамиз.
Қон топширган фахрли қахрамонларимиз билан танишинг:
Shirinlik meva va ichimliklar
Қон топширганлар рўйхати: 1. Egamberdieva Maxliyo
Бу аёлга алохида тўхталмай илож йўқ. Унинг исми Озода ва уни икки қизини Лейкоз касали бу дунёдан айирган. Қарангки орадан вақт ўтиб хеч бўлмаса бошқа гўдакларга ёрдамим тегар деб акциямизга келиб қон топширди.
Озода катта қизини балоғат ёшига етказа олмай 13га тўлганида, кичигини эса энг ширин пайти 2 ёшида кўмади...
Нимаики деб ёзмай бу аёлни холатини тасвирлаб етказиб бера олмайман.
-Яна бошқа фарзандларингиз борми? дейман зўрға саволга ботиниб... Йўқ-дейди у.
Озоданинг турмуш ўртоғи тарафидан бу касаллик бўлганига гендан ўтган дейди.
"Фахрли инсон" лойихамиз хар ойнинг илк жумасида бир кунни ўзидаёқ икки турда ўтишидан хабардорсиз. 14:00дан то 17:00гача қон топшириш акциясини "Қон маркази"да ўтказиб, лойихамизнинг иккинчи тури-моддий хайрияга бемор болакайлар учун қимматбахо дориларни сотиб олиб тарқатиш учун 17:00дан Гемотология институти қошидаги лейкоз (оққон) билан оғриган болалар шифохонасига келдик.
Хонанда Сардор Рахимхон бемор болакайлар учун бир олам мевалардан келтирибди.
Бироздан кейин хонанда Алишер Файз хам ташриф буюрди. Файз ва Рахимхонни беморлардан хол-ахвол сўраб суратга тушиш учун болалар ва катталар бўлимларига юбордик.
Моддий хайрия: Umumiy summa
Зилола Хаётова дориларни хайрия қилди. Маълум бўлишича унинг бир яқин инсони шу касалликдан дунёдан ўтган ва дорилари қолган экан, улар хам беморларга тарқатилди.
Катталар бўлимига дориларни тарқатиш Сардор Рахимхон ва Алишер Файзга юклатилган бўлса, болалар бўлимида доимгидек актер Адиз Ражабов бу ишни амалга оширди.
Келаси жума видео!
Келаси ой 2016-йилнинг илк жумаси 1-январь кунига тўғри келгани учун "Фахрли инсон" лойихаси январьнинг иккинчи жумасида: 8-январь куни давомланади.
Суратлар муаллифлари Баходир Матёқубов ва Сардор Содиқов
Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар! | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 6684 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |