"Фахрли инсон" йил якуний сонига ФОТОНИГОХ! Hayriya| Akciya | Tadbir

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

2015 йил якунидаги "Фахрли инсон"  хайрия тарғибот лойихасини 4-декабрь куни  жудаям файзли ва ноанъанавий гала-концерт тарзида ўтказиб олдик. Шу куни йиғилган артистлар гитара садолари остида юз фоиз жонли куйлашган бўлса уларни овозига микрофон керак хам бўлмади ва демакки 200 фоиз жонли ижро бўлди!

Деярли 6 ойдан кейин Ўзбекистонда илк маротаба  қон топшириш акциясини   "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси орқали ўтказилаётганига 4 йил тўлади!  Шу кунга қадар "Фахрли инсон" шиори билан фақатгина лейкемия билан касалланганларга кўмак бериб келинмоқда эди, бироқ бу шиор остида бошиданоқ барча турдаги хайрия ишларни ва бошқа касалликлар билан оғригану аммо молиявий тарафлама қурби етмаганларга хам кўмак бериш режамизда бўлганди. 

Насиб этса 2016-йилдан буни амалга оширамиз ва хозирда техник тарафлама  амалга ошириш устида иш олиб бормоқдамиз . Тез кунда аниқ маълумотни чоп этамиз.

 

 

Хозирча 4-декабрь кунги "Фахрли инсон" лойихасидан  фотонигох! Бу дегани шу кунги тадбирдан хамма сурат ЭМАС! Хозирча!

Батафсил репортаж келаси жума куни бўлади ва унда қолган барча суратлар, хусусан қон топширган қахрамонларимиз суратлари хам  тақдим этилади. 

 

 

Йил якунидаги "Фахрли инсон" лойихаси мехмонлари Алишер Файз, Асал Шодиева, Умидахон, Масрур Усмонов, Сардор Рахимхон, Ботир Қодиров, Шахноз, Халима қизиқчи, Сулола-рекордс ва албатта Адиз Ражабовлар бўлишди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бу аёл воқеасидан халиям таъсир остидаман. 

У икки  фарзандини хам "Лейкоз" касаллигидан йўқотган. Катта қизи 13 кичиги 2 ёшдалигида оламдан ўтган. Бунақанги дахшатли холат фақат фильмда бўлади деб ўйлардим... халигача шокдаман рости. 

Бу аёлни матонатини қарангки...икки фарзандини кўмиб, орадан вақт ўтиб бошқа даволанаётган болакайларга қон бергани акциямизга келди.... Уни ичидан нималар кечаётганини тасаввур хам қила олмасангиз керак? 

Бу аёл воқеасига келаси жума батафсилроқ тўхталамиз.

 

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

 

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов  ва Сардор Содиқов

11-Дек-2015 19:10
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Чоп этди: Sayyod | Тег : Halima Ibragimova, Faxrli inson, Asal Shodiyeva, Botir Qodirov, Sardor Rahimhon, Alisher Fayz, Masrur Usmonov, Umidahon, Adiz Rajabov, Shahnoz
1 Zebo   (11-Дек-2015 20:07)
Allah hammani dardiga shifo bersin bolajonlarimiz hich qachon kasal bo'lishmasin Sardor aka Allah sizdan rozi bo'sin judayam hayirli ish bu sizam oilez baxtiga sog' omon bo'lin Ameen

2 Lobar   (11-Дек-2015 21:29)
Qoilman tasanno... Yil loyixasi naminatsiyasi böganida xech ikkilanmiy "FAXRLI INSON " ga berilaridi. Olloxim mexribon dardini bergan dovosinixam beradi.

3 kozmunchoq7434   (11-Дек-2015 22:52)
Xudoyim hich kimmi farzandidan ayirmasin. Sardor aka baraka toping!!!

4 сабрина   (11-Дек-2015 23:22)
Оллох хамма касалларга шифосини берсин

5 Dildora   (12-Дек-2015 00:18)
Alloh shifo bersin!!!

6 alish   (12-Дек-2015 01:27)
qoil sardor aka judayam savobli ish qilyapsiz sizga oxshaganlar kopaysin men ham bir kun bu aksiyada qadnashaman hudo hohlasa

7 Dilshod oka   (12-Дек-2015 01:34)
Сардор Ака сизга мингдан минг рахматлар айтиб коламиз

8 Nazisha   (12-Дек-2015 02:38)
Ollox rozi bosin Sardoraka qivotgan va kelgusida qiladigon savob iwlarilada. ...Sayyodchila Olg'aaa

9 УМИДА.Зарина   (12-Дек-2015 04:52)
САРДОР КОМИЛОВ АДИЗ РАЖАБОВ ШАХНОЗ молодцы умрларидан барака топишсин фаоллар

10 wurausmanova   (12-Дек-2015 07:03)
Qanchalar tahsinga sazovor ish bu!Barcha qatnashgan,uz hissasini qushgan insonlarga Ollohning buyuk marhamati bulsin! Bemorlarga shifo bersin!Farzandini yoqotgan ayolga sabrlar,ezguliklar tilayman.Juda etkilandim.Ammo jasopatiga qoyil!Onaizor... Sardorbek Sizga ham tashakkurlar,kam bulmang!

11 Lola7502   (12-Дек-2015 10:19)
Savob ilinjida kegan xammaga raxmat))) lk rasmlada hamma qon topwirganla yo'ku, keyngi reportajlarizda kutb qolamz!

12 Shahzod79   (12-Дек-2015 10:35)
Хакикатан хам гузал табдир булиб утти. Афсус охиригача колиб бу кичкина байрамни тула хис килолмадим. Акцияга келиб катнашган одамгина бу ерда канчалик савоб ишлар килинаетганлигини тула англайди ..... Албатта кейинги тадбирларда хам катнашиш янада купрок кахрамонларга насиб килсин. Удачи.

13 husanov1027   (13-Дек-2015 12:04)
bunaqangi savobliishlarni har birimiz har kuni qilishimiz kerak.sayyod omad qoyil sizga har kimam qologani yo'q

14 Princessa   (13-Дек-2015 16:06)
Сардор Комиловга шу лойихани яратгани учун каттакон рахмат насиб булса Узбекистонга борганимиздан кейин албатта шу лойихага иштирок этиб бемор болачаларни согайишига оз булсада уз хиссамизни кушиш ниятимиз бор САЙЙОД.СОМ олга
Хеч канака давлат фондлари ёрдам бермайдими нимага бу хакидаайтилмайди хеч ёки хусусий тадбиркорлар юртимизда миллионлаб тадбиркорлар бор-ку

15 Zohid Ziyo   (13-Дек-2015 19:09)
Savob ishni xar kim xar kuni qilishi kerak deganlaridek... Qaniydi Olloh yo'lida barchamiz savob ishlarni kanda qimasak... Mana shu loyihada faol bo'lib, jonbozlik qilib, holis ordam ko'rsatganladan Yaratgan O'zi mingdan ming rozi bo'sin! Bemorlagayam shifosini bersin! Sayyod.comga kuch-quvvat tilab qolaman. Savobli ishlarizga rivoj bersin!

16 Shukriya   (14-Дек-2015 01:27)
Manam 4 dekabr kuni yaxshi niyatla bn borgandim aksiyaga. Lekin mandan qon olishmadi wunga voxli ketib qoldim. Sardoraka baraka topin.. Alloh sizdan rozi bolsin...

17 Bekzod   (16-Дек-2015 04:19)
Sayyod.сом га койил.бу иш хар кимни кулидан кемиди. Шу акцияни вилоятларда, районларда утказилса жуда яхши буларди. Шу оркали инсонлар бир бирига мехр октбатли булармиди

18 saloxchik   (16-Дек-2015 12:58)
Judayam zo'r loyxa. Sardor akaa sizga sayyodcilaga va wu tadbrda qatnawganlagayam kottakon raxmat. Olloh iwilani rivojini bersin. Omad slaga.

19 нигина   (16-Дек-2015 14:46)
Салом сайтингизга манашу лойихангизни кузатиб бориш учун яъни укиб куриб оллохга шукрона этиб бораман оллох хамма дан рози болсин улуг ишлар килаверинглар!оллохдан куч кувват сабр токат касалларга шифо сураймиз !хеч ким хеч кимини йукотмасин!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 35
Мехмонлар: 35
Рўйхатдагилардан: 0