03:01 Видео+хисобот: "Фахрли инсон" декабрь 2014 | |
Ва нихоят 2014 йилни хам якунлаш арафасидамиз. "Фахрли инсон" лойихаси 6 ойдан сўнг ўзини 3 йиллик байрамини нишонлайди! Лойиханинг бу даврдаги, шу йилдаги ютуқлари хам юксак! Нафақат қон топширганлар ва моддий хайрия билан беморларга ёрдам берганлик балки ЎЗИМИЗга катта ёрдам берганимиз, хайрия савоб билан биргаликда яхшилик, мехр-оқибат тушунчаларини хар ойни илк жумасида сўзда эмас хатти-харакатда намоёнлаб атрофдагиларга ижобий таъсир кўрсатдик ва ўзимизни хам тарбиялаб бордик. Ахир умримизни охиригача ўсаётган атроф-мухитимиз, мунтазам равишдаги мулоқотда бўлаётган инсонларимиз ва теварак атрофимиз таъсири билан шаклланиб хамда тарбияланиб бораверамиз.
Шундай ижобий таъсирларимиздан бири Ха айтганча давлат тасарруфидаги сайтлардаги мақоладан парча: "Бу хайрли ишда кўплаб давлат муассасалари, нодавлат ташкилотлари, “Маҳалла”, “Қон одамлар хизматида” жамғармалари, Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти иштирок этмоқда. Ҳар ойнинг биринчи жумасида акция ўтказамиз, бу акция давомида одамлар кўнгилли равишда қон топширишади. Мамлакатимизда бу иш кўнгилли ҳаракат сифатида шакллангани одамни қувонтиради. Донорликни тарғиб қилиш учун www.qonber.uz сайти ташкил қилинган”. (манбаа: УзаУз ва бу лойихани биз ўтказишимизни била туриб, ўз фикридан айро ёки атай манфаатдор бўлиб, шундоқлигича ўзларига кўчириб чоп этган 24нювс, 12нювс, кунуз ва бошқа ксерокс сайтлар.)
Хар ойни илк жумаси шууунча ташкилотлар, қизил ой, яшил махалладан то қон хизматигача қон топшириш акциясини ўтказишяптган экан. Билмасам, бизни "Фахрли инсон" лойихаси унда қачон ўтказиляпти? Хар ойни илк жумаси у ерда биздан бошқа хеч ким йўқлиги ва бу лойиха хар ойни илк жумаси фақат бизни сайтимиз ўтказишини хамма биладику. Кимларгадир ўзлари қилмаган ишни ўзимизники деб бонг уриши керак бўлгандирда. ))) Хуллас, айтганимдек асосийси натижа, қолгани кулгулик нарсалар)) Бизга тан олиниш шартмас, ниятимиз бу эмас! Беморларга наф-натижа мухим! Шунчаки одамлар кулгулик ишлар қилмаса-да. Бировни хайрия хизматини ўзига ўзлаштириб нима обруга эришарди? Ишқилиб, уч йил ичида қон мавзусини тренд кўринишида долзарб қила олганимиз бу камида Лойихага бўлган турли нохақликлар ва асаббузарликлар хам етарли бўлган бўлсада, ундай салбий ва майда нарсаларга тўхталишни лозим хам топмайман. Асосийси ютуқлар! Кимлардир қандай ниятида нимага қўл урмасин шунисига яраша Худодан жавобини олаверади! Халқ ёзилганига эмас, ўз кўзи билан кўраётганига ишонади! Деярли уч йил ичида минглаб одамлар лойихамизга келиб қатнашиб кетишди. Қизиғи аксарияти яна қайтиб келиб доимий иштирокчиларга айланмоқда. Бизга лойиханинг натижаси-беморларга нафи мухим! Майдалар майда қабихликлари билан яна овунаверсин, шугина уларнинг хаётдаги қолган овунчоғи. Биз эса синмаймиз, сина олмаймиз хам! Маъсулият катта! Беморлар кутади! То тирикман, соғ-саломатман ва ушбу лойихани давомлашга қурбим хамда имкониятим етаркан ортга қайтмайман! Тўхтамайман! Ва бунда мен билан елкама-елка олға юрадиганлар сафи жуда кўп! У майда ғаламис шағаллар нима бўлибди?
5-декабрь куни йил сўнггидаги бу ойда "Фахрли инсон" лойихаси ўтказилиб, шу куни тарғибот видеоакциясида Ўзбекистон Халқ артисти, тирик афсона ва буюк хофиз Шерали Жўраев иштирок этгани сайтимизда намойиш қилинди:
Шу куни машхурлардан биринчилар қаторида келган Канизанинг имиджи аслида бир кун аввал "Хийлаларим" қўшиғига суратга олинган клипга ишлатилган 11 образдан суратга олиш жараёнида ишлатилмай қолинган образдан бири эди. Суратга олиш ишларидан кейин биз билан кўришган Каниза эртанги 5-декабрь "Фахрли инсон" лойихасига келишини айтганида, айнан биз мана шу ишлатилмай қолинган образдан бирида келиб, "Хийлаларим" клипи рекламасини жонли тури бўлиши ( в поддержку клипа) таклифини киритгандик. Ўша ерда бўлганлар учун қизиқ бўлиб тинмай суратга олишган бўлса, болалар шифохонасида хам у худди шундай диққат марказида бўлди.
Адиз Ражабов шу куни ўзиям мини концерт берди. Аввалига Каниза билан Кумуш Раззоқовани "Ёмғир" қўшиғини куйлади
кейин эса "Нотр Дам де Пари" мюзиклидан "Belle" қўшиғини русча турини БОШИДАН охиригача уч қахрамон ва охиридаги уччаласи айтганигача куйлаб бериб "портлаб" кетай деди ўзиям)) Қуйидаги видеода кўрарсиз
Нозиккина ва пуф десангиз йиқилиб тушаман дейдиган хонанда Юлдуз Низомова акциямизда қон топшириш учун нақ уч ой тайёрланиб гемоглабинини ошириб келибди. Бу тахсинга лойиқ.
43-мактаб ўқувчиси Муқаддас исмли қизча эса ўзи йиқан тикиш анжомлари ва бир қанча ўйинчоқларни бемор болакайларга олиб келгани ўзгача бир хиссиёт бағишлади. Болаликдан мехр-оқибат ва эзгуликка ундаб тарбия берганингга минг рахмат!
"Ўзбегим" либослар салони рахбари Феруза лойихамизда фаол. Қон хам топширган ва моддий хайрияда хам қатнашиб, шу куни у қон топшираётганлар учун термесда какао дамлаб келиб ва ширинликлар хам олиб келибди.
“Фахрли инсон” хайрия акциясига келган санъат вакилларидан:
Қон топширганлар рўйхати:
Акциямиздаги “ширинбар” хомийлари:
Моддий хайрия:
Умумий сумма: 7.600.000 сўм.
Қон топшириш марказидаги қон топширганлар рўйхатини хужжатлаб, уларни шифохонадаги мухтожлар номига расмийлаштириб, "Фахрли инсон" лойихасини доимгидек иккинчи қисми : моддий хайрияда қимматбахо дориларни сотиб олиш учун Гемотология институти қошидаги шифохонасига шошилдик.
Шу куни йиғилган моддий хайрияга шу ернинг ўзидаёқ керакли дориларни сотиб олиб, болалар ва катталар бўлимидаги қимматбахо дориларга мухтожларга рўйхат асосида дориларни тарқатдик. 2014 йилни сўнгги ойини муваффаққиятли тарзда муборак жума кунига хос равишда ўтказдик!
Бу хали хаммаси эмас! 2014 йилни сўнгги ойидаги илк жума ва сўнгги жумасини хам хайрия билан ўтказишни лозим топганмиз. Бугун йилнинг энг сўнгги жумаси, демак бу хақида шу бугуноқ билиб оласиз!
Хозирча эса Адиз Ражабовнинг мини концертию умуман 5-декабрь кунги "Фахрли инсон" лойихасидан видеохисоботни тақдим этамиз:
Тасиксдан видеони кўчирмоқ 359мб
Тасиксдан видеони мобил турини кўчирмоқ 103мб
Суратлар муаллифи Абдурахмон Садиков ва Элёр Иминов Видео Шахло Қодирова Ташкилий ишлар Нодира Махмудова, Искандар Шукуров ва Дилобар Сухбатова.
Москва шахридан браслетларни тайёрлатиб, бизга юборишда доимий ёрдамлари учун Мирумаров Қодирга катта миннатдорилик билдирамиз.
Саййид-ул айём муборак ахли ЯХШИЛАР!
| |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 6784 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 10 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |