Бош сахифа » 2015 » Апрель » 10 » Актерлар куйлаган кун: "Фахрли инсон" апрель ойидан ХИСОБОТ!
05:59
Актерлар куйлаган кун: "Фахрли инсон" апрель ойидан ХИСОБОТ!

3-апрель кунги "Фахрли инсон" лойихасида доимгидек лойихамиз медбрати Адиз Ражабов, акциянинг фаол донори бошловчи Отабек Тожибоев, 

 

 

Актриса, хонанда ва дизайнер Шахзода Мухаммедова , 

 

Актер Акбархўжа Расулов, 

 

ва актриса Дилноза Кубаевалар санъат оламидан мехмонлар бўлиб тарғибот ишларида хизматда бўлишди. 

 

Икки ой аввал қон топширган Адиз ва Отабек шу куни яна қон топширишди.  Адиз акцияга таклиф этган хамкасби актер Акбархўжа хам фахрли донорлар қаторидан жой олди. 

 

Шоу-бизнес вакилларидан қон топширганлар:
1. Расулов Акбархўжа (актер)
2. Тожибоев Отабек (бошловчи)
3. Раджабов Адиз (актер)
4. Шукуров Искандар (Каниза маъмури)

 

 

Бошқа соха вакилларидан қон топширганлар: 
1. Эгамбердиева Умида (Ўзбегим салони)
2. Сиддиқова Гўзал
3. Файзиев Аббос
4. Фатхуллаев Сунатилла
5. Каршиев Маъруф
6. Эргашев Козимжон
7. Хожаев Илёсхужа (Sayyod фанфорум)
8. Мурадов Файзулло (Лола фан-клуб) 
9. Хошимхонов Хумоюнхон
10. Юлдашев Сардор
11. Абдураимов Самандар
12. Абдуллаев Дониёр
13. Абдулахатов Дониёр
14. Азларов Отабек
15. Норматов Мазаффар
16. Баватов Бекзод

Умумий 20 та донор 

 

 

Адиз Ражабов шу куни акция ичида акция таклифини киритиб, хар сафар бу акцияда  мехмон бўлганлар келаси сафарга ўзи билан битта донор таклиф қилиши ва ўз навбатида ўша донор келаси сафарги акцияга яна бошқасини таклиф этиб уланиб кетиш тизимини таклиф этди.  Адиз Ражабов бу зиммани келаси сондан Шахзода Мухаммедова ва Акбархўжа Расуловларга юклади. 

 

 

Анъанага кўра донорлар қон топширадиган хонада ўз қобилиятидан бир парча намойиш этиш онларида Дилноза Кубаева ажойиб тилаклар  билдирди, Ватанпарварлик рухиятидаги фикрлар хам бўлди ва албатта шеър хамда уни кетидан қўшиқ хам куйлади. 

 

 

Бу актрисамизни бекорга турли тадбирларга бошловчиликка таклиф этишмаслигини менимча  шу куни йиғилганлар яна бир бора сезишди, зеро Кубаеванинг одамларга мурожаатида юқори профессионаллик кузатилади. Сўз кучи, уни етказиб беришу  хис қилдиришда хам  Дилноза кучли ижодкор. 

 

 

Актриса Шахзода Мухаммедовани яна бир қирраси бўлган дизайнерлигидан хабарим бор эди, хонандаликка хам қўл урганини эшитгандиму бироқ қўшиғини тингламаган эдим.  Биринчи маротаба уни  куйлаш махорати билан айнан жонли ижрода  танишиш мен учун қизиқ бўлди. Фурсатдан фойдаланиб унинг янги "Севги йўқ" қўшиғини олиб қолдик ва бу репортаждан кейин уни эътиборингизга тақдим этамиз. 

 

 

Акбархўжа Расулов хам куйлаш бобида шу куни йиғилган тингловчиларни ўз истеъдоди билан қизиқтира олди. 

 

Хуллас куйламаган одам қолмади хисоб. Квартет бўлиб кетди охири. 

 

Жудаям қизиқ онлар бўлган бу холатни тез орада видеодан кўриб, ўзингиз шохиди бўласиз. 

 

Ширинликлар "Бар"и шу кунги хомийлари: Sayyod фанфорумидан Малика, Диля Танхо, Шерзод, Шахиня опа Илёсхужа ва бошловчи Отабек Тожибоев
 

 

Фотофакт: Акциямизда топширилган қонлар хаммаси бирма-бир қонга мухтож болакайлар номига хужжатланади!

 

Доимгидек, кун давомида "Фахрли инсон" шиори остида икки турда ўтадиган лойихамизни биринчи тури бўлган лейкемия билан оғриган бемор болакайларга қон топшириш акциясини ўтказиб, иккинчи қисмида йиғилган пуллардан беморларга мухим бўлган қимматбахо дориларни сотиб олиб тарқатиш турига шифохона тараф ошиқдик. 

 

 

Моддий хайрия: 
1. Сардор (Корея)
2. Наврўза Бутунова
3. Мухаббат (Sayyod фанфорум)
4. Сирожиддин Саидхон Сухандон
5. Нигора
6. Шахноза 
7. Рахматов Озоджон 
8. Нурмуратов Азамат
9. Азиза она
10. Феруза Ўзбегим салони
11. Дониёров 
12. Низомиддин 
13. Шахноз
14. Гули 
15. Шерзод 
16. Адиз Ражабов 
17. Файзулло - Лола фан клуб номидан
18. Бегзод
19. Миржалол 
20. Миржалил
21. Шавкат
22. Дилноза Т

Умумий сумма 4.600.000 сўм

 

 

Болалар ва катталар бўлимидаги қимматбахо дориларга мухтожлар рўйхати асосида, йиғилган пулларга дорилар сотиб олиниб тарқатилди. 

 

 

Фахрли инсонларга браслет тақиш онларидан: 

 

 

 

 

 

 

 

 

Интригалар индаллоси бўлган бу суратларни аввалги анонсидан одамлар роса қизиқишди ўзиям. 

 

 

Дилноза браслетларни тақиб бўлиб,  чиқиб кетиши пайтида бу йигитча Дилнозага шеър ўқиб берди. Айтишича онаси шоира экан ва унинг ижодидан парча ўқиб берди. Актриса Дилноза Кубаева унга билдирган фикри ва маслахати билан эса тўлиқ видеодан келаси жума куни кўриб биласиз. 

 

 

Тарғибот хайриясини садақа билан адаштираётганлар учун ЯНА БИР БОРА АНИҚЛИК:

Ўз номи билан тарғибот хайрия лойихасининг навбатдаги хисоботини тақдим этдик. Мазкур лойихамизнинг ташкилотчиси сифатида хар бир топширилган қон ва хайрия пулларига масъулмиз ва зиммамиздаги қарз бўлган хисоботни хам тақдим этишимизни шарт деб биламиз. Шу сабаб хам, хар сафар хайриядан сурат ва видеолар тақдим этилади. Яна бир асосий тарафи эса бу тарғибот хайрия лойихаси эканлиги. Тарғибот бўлмаса хамма хам шундай касаллик билан оғриганлар борлиги ва уларга қон ва дорилар мухим эканлигини билавермайди. Бу ерда "ўнг қўл, чап қўл" тушунчалари мутлақо ўринсиз! 

Яширинча бир-икки одам бориб қон топшириб хайрия қилгани билан жудаям мухим бўлган қон топширадиганлар ёки дори олиб берадиганлар СОНИ кўпаймайди,  бу садақа эмас адаштирманглар! Кўча куйда ёки масжид олдиларида  қон бер, дори олиб бер деб учрайдиган нарсамас бу!  

Бу тарғиботни талаб қиладиган хайрия тури, шуни унутмасликларингни истардик. Асосийси ният ва яхшилик натижаси!  Савоб бу фақат садақа дегани эмас, униям турлари кўп ва негизида мухтожларга ёрдам бўлган яхшилик бўлса кифоя! 

Яхшилик кунида бирга бўлинг! Келаси ойнинг илк муборак жумаси яна яхшилик чоррахасида кўришгунча!

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

Sayyod

 

Суратлар муаллифлари Баходир Матёқубов ва Элёр Иминов. Шахло Қодировадан видео келаси жума куни сайтимизда!

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 7465 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 14
1 Oybek   (10-Апр-2015 08:04) [Материал]
Dinoza Kubyevaga hurmatim baland

2 Dilya   (10-Апр-2015 09:11) [Материал]
Shu artistlani sila o'zila chaqiraslami yoki o'zi keladimi

3 elvira_0088   (10-Апр-2015 09:40) [Материал]
Адиз умничка! Спасибо вам что Сардор что вы есть и по мере возможности помогаете деткам.

4 tuxohr   (10-Апр-2015 10:16) [Материал]
рахмат борилага шукур. барча "фахрли инсон" катнашганларга ижодий фаолият тилайман узга юртларда буса хам "фахрли инсон" булган фахрли инсонга ишларида омад койил! хамиша бор булила фахрли инсонлар.

5 Шахиня   (10-Апр-2015 10:20) [Материал]
хамма ,келиб кон топширганларгаям,моддий хайрия килганларгаям кааатта рахмат...бошингиз омон булсин

6 antikritik   (10-Апр-2015 10:26) [Материал]
Уххх Шахлохон севдим Сизни!! heart wink

7 minavarov74   (10-Апр-2015 10:29) [Материал]
Савоб иш Аллох хохласа биз хам кушиламиз.

8 muzaffar_abdullayev   (10-Апр-2015 10:37) [Материал]
hammaga rahmat)))

9 Xurshid   (10-Апр-2015 11:42) [Материал]
hamma yaxshilik qilganlarga Hudo yor bo'lsin!

10 nazira0393   (10-Апр-2015 18:56) [Материал]
Barcha barcha faxrli inson qatnashchilariga xurmatim cheksiz. smile

11 amina   (11-Апр-2015 13:37) [Материал]
САРДОР АКА ЯХШИ САВОБ ИШ КИЛЯПСИЗ ЛЕКИН СИЗГА КАНДАЙ ФОЙДА БОР СИЗЗИЯМ ОИЛАЙИЗ БОР УЛАНИ БОКИШ КЕРАГУ БУЯМ КИЗИГДЕ СИЗЗИ НИМА ИКСНИ БОСИБ ЧИКИБ КЕТИНГ ДЕЙИШ ЙУГ

12 гули   (13-Апр-2015 20:49) [Материал]
дунёда яхши инсонлар купаёвирсин

13 Sarvinoz   (14-Апр-2015 11:12) [Материал]
inwoollox bizga ham nasib etsin shu xayriyada qatnashishni

14 begzod   (15-Апр-2015 15:22) [Материал]
xorijdagilar qande pul otkazish mumkin .qiwi bormi.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!