Бош сахифа » 2015 » Март » 7 » Бахорнинг илк жумасида ўтган яхшиликдан репортаж.
21:12
Бахорнинг илк жумасида ўтган яхшиликдан репортаж.

 

6-март кунидаги "Фахрли инсон" лойихаси одатдагидек, ўша-ўша ташкилий гурух ва фанклублар билан хамда албатта қон топширишга келаётган ахли яхшилар қуршовида ўтди.  3 бахорни кўрди бу лойихамиз... 4 ойдан кейин "Фахрли инсон" лойихамиз 3 ёшга тўлади!)

 

 

Фахрли инсон мақомини фахрли медбрат мақоми ила давомлаётган актер Адиз Ражабов мазкур лойихамиздаги ташкилий гурухга аъзолиги сир эмас. Интилганга толеъ ёр дегандек интилувчан Адиз ўзининг қирраларини янада очиб, очилганларини хам чархлаган холда эндиликда акциямизда фахрли фотографи бўлиш сирларини хам муваффақиятли тарзда ўзлаштирмоқда.

 

 

Шу хайрия лойихамиздан санъат оламидаги фаолиятини бошлагану айни дамда фотографлар звИздасига айланиб бўлгач, эндиликда акцияга шунчаки келиб ўзини кўз-кўз қилиш билан кифояланаётган айрим   фотографлар бу ахвол бўлса, албатта бу кетишда акцияни ташкилий гурух ва керак бўлса Адиз хам амалга ошириб турса ажабмас...)) яна бир бизга алоқаси йўғу аммо санъат оламида фотоаппарат номини тахаллус қилиб олган, фотошоп махорати ортига яширган бир тийинга қиммат "истеъдод" сохиби  олифта ибн кар-каррийни эса (номини келтириб пиар қилиб беришни истамайман) одам деб шу хайрия байрамида кўпроқ фотографлар кучи керак бўлгани учун уни хам фотографлар гурухида   хизмат қилиб, хайрия ишда қатнашиб савоблик бўлиш имкониятини таклиф этгандик....келмаганига яраша хаммаёққа жар солиб юрибди "Сайёд менга ялинди келиб бизга ишла деб" депти... э ўл-а тентак!)) Яхшиям келмабсан, жонли сайтнинг жонли лойихаларида фотошопга куни қолган сохталар керакмас)) Аслида ёрдамчи куч сифатида, асосий фотограф деб хам эмас, фотографларнинг ёрдамчи фотографи деб чақирувдик)) ну там флешки подать или батарейки подзаряжать))

 

 

Фахрли инсонларҒа қайтамиз:

 

Қон топширганлар рўйхати: 

Шохруххон фан клубидан: 
1. Аюбов Мохиржон
2. Жураев Мухиддин
3. Турсунов Элмурод

Sayyod фанфорумидан: 
1. Абдурахимова Сарвиноз
2. Рахмонов Азиз
3. Турсунов Аброр
4. Гаппаров Ғиёсиддин

НилуФар фан клубидан: 
1. Рамазонов Ойбек
2. Одилов Сайфулла

 


Бошқа соха вакилларидан: 
1. Шоирхонов Музаффар
2. Корабоев Исфандиёр
3. Одилов Сардор
4. Абдунабиева Мухлиса
5. Абдушамаев Сирожиддин ( Саидхон - Сухандон)
6. Исомиддинов Хасан
7. Файзуллаев Сардор (пародист)

 



Умумий 16 та донор қон топширишди
 

Касал одамни устидан кулиб бўлмайди, бироқ бу қахрамонимизни умуман касал деб билмайман. Жуда бир хатти-харакатлари ғалати бўлгани билан, чучук бўлса хам (Сайёд тўртта ком) ўз гапию қилаётган ишларига жавоб бера оладиган адекват даражада, жуда калласи жойида. Интернетдан ашулаларни юклаб, тўйларга кийиниб, соқолларини олиб, сочларини турмаклаб, Рахимхон қўшиқларини    қўйдириб микрофонга оғзини қимирлатишгача ақли етган одамга бирор рухий ташхис қўйиш мушкул. Хамма артистлардек кўринишда тўйга кириб келиб, аксарият артистлардек шу фонограммага оғзини қимирлатади.    ... Бўлмаса хамма оғзини фонограммага қимирлатадиган артистларни касал дейиш керак экан....хотя... хуллас, тили чучуклиги ва бошқалар қўшиғига оғзини қимирлатишини айтмаса, ўша у билан боғлиқ ишпиёнский хабарлар ростдек холос)) 

Сардор Рахимхонни шогирдиман деб юргану уни тахаллусию мени исмимни айяйяй қилиб ташлаган бу йигит акцияга келганида қон топширтириб табиатига сал сокинлик бахш этармиз дегандик...тескари реакция бўлиб кетди буёғи...бир хурмача қилиқлар қилдиии, бир қийшонғладики)) Муниса Ризаева бўлиб роса ирғишлади. Ўлди Мунисани ашулаларини матнлари.  Йўқ, хозир бу йигитни тили чучуклигини устидан кулмаяпман, сўзларни умуман бошқа сўзлар билан адаштириб куйлади. Энди камига бу табиий нуқсони биланку у умуман ўзгарган сўзларни эшитсангиз ағанайсиз. Камера "қочиб кетгач", "наушник" сўрай бошлади, айтишича айнан наушник бўлса  Райхонни қўшиғига жуда бир бошқача пародия қилиб берган бўларди. Бу шаштидан ёлбориб қайтариб, илойим шу куни хечкимда наушник бўлмасин дея чин дилдан дуо қилдик. Шу куни наушники бўлганлар  ўзиям Мунисга  бу пародиясидан наушникини яшириб қўйишди хам шекилли))

 Орада актриса Саида Раметовага хам қўнғироқ қилиб, "громкоговоритель"да қон топширгани хақида ғурурланиб бўлишди. Ўзиям қайси артистни айтманг, хаммасини телефон рақамини ёддан биларкан! Қойил!

Хамма жойда "Хайбаракалла"чи бу йигит аслида соппа-соғ ва юқорида айтганимдек, махсус хизмат ходимларига ишлайди деган маълумотлар хам йўқ эмас. Ха энди тасодифдир айнан Европадан хайрия пуллари келганига бу йигитни хам ташрифи...балки Фунт стерлингда келгандир деб юборилгандир))).... йўқ пуллар келгунича бизгача сўмланиб келди))

Энг асосийси! Энг мухими ва асосийси Сардор шу куни росмана фахрли инсон бўлди! Ким бўлмасин, нима қилмасин, нимада билиб-билмай гумон қилмайлик, лекин шу куни у қон топшириб хамманинг хурматига сазовор бўлди.  Санъат оламидаги бошини суқаверган жойларидан энг ижобий натижани қўлга киритгани мана шу савоб иши бўлди. Энди билмадим бу ишни ўзи тушундими йўқми, асосийси фахрли инсонлар қаторидан жой олди!

 



Ширинликлар "бар"и хомийлари: 
НилуФар ва Озодбек Назарбеков фан клублари, "Ўзбегим" салонидан Феруза, Sayyod фанфорумидан Диля танхо ва Дилфуза. Шифохонадаги  болакайлар учун совға ва ширинликларни Гулрух, Миржалол, Миржалил ва сингиллиги Мадинабону хамда  Адиз Ражабов олиб келишди.
 

 

Озодбек Назарбековнинг "Зиннура" фанклубидан ўз қўллари билан тайёрланган торт ва 2 ёшлик шу фанклуб аъзосининг бемор болакайларга келтирган совғалари)

 

 

 

"Фахрли инсон" лойихасининг хар иккала турида қатнашиб ўз хиссасини қўшганларга шу тадбирдан нишона-браслетлар тақиб қўйилгач, доимгидек лойиханинг иккинчи тури: моддий хайрияга қимматбахо дориларни сотиб олиб беморларга тарқатишга "Гемотология" қошидаги лейкоз билан оғриганлар шифохонасига йўл олдик.

 

 

Адиз Ражабовнинг мошинасига битган дил изхорларимни фақатгина "Мойка"дагилар ўқиган бўлса ажабмас))

 


Моддий хайрия: 
1. Эркинова Озода
2. Илмира Адилова
3. Юлдуз
4. Хилола
5. Зилола
4. Озодбек Назарбеков фан клуби ва унинг энг ёш аъзоси 2 ёшлик Сайёра
5. Қурбонова Зарнигор
6. Жоним-Дилфузим
7. Нурилло
8. Бону
9. Исомиддинов Хасан Қўқондан
(Khasani nick fanforum)
10. Туроб
11. Миржалол
12. Миржалил  
13. Мадинабону
14. Адиз Ражабов

+ Дунё бўйлаб "Хайрия эстафетаси" Европа - 5.000.000 , Россия - 800.000 сум (батафсил).  


Умумий сумма: 9.200.000 сўм

 

Моддий хайрия ичидан бир хат чиқди. Унда бемор болакайларга ўқиб беришимизни илтимос қилинган дил изхорлари бор эди. 

 


 

Йиғилган пулларга  қимматбахо дориларга мухтож   беморларга рўйхатдаги барча  дорилар сотиб олинди. 

 

 

Дориларни тарқатишдан аввал эса шу куни шифохонадаги бемор болакайларга ихтиёрий тарзда хайрия қилинган ширинликлар (кремсиз печенье),  мевалар ва ўйинчоқлар тарқатилди. 

 

 

 

Болалар бўлимига дорилар тарқатилди. 

 

 

 

 

Кейин эса катталар бўлимидагиларга хам зарур дориларни рўйхат асосида топширдик. 

 

 

Шифохонада бу сафар кеч қолиб кетдик. Сабаби катталар бўлимидаги кўпчилик беморлар Адиз Ражабов билан суратга тушишни илтимос қилишди.   Адиз хечкимни илтимосини рад этмай бирма-бир палаталарга кириб суратга тушиб чиқди.  Унинг киришига   париклар тақиб тайёрланаётган қизларни кўриб ,   уларни ижобий кайфиятига қувонсангиз...хам шу париклар сабаб касаллигига ачиниб эзилиб кетасиз... Шу кунги онахонларни дуолари эса кун давомида икки турда хайрияни тик оёқда  ўтказган бўлишимизга қарамай, чарчоқларни унуттириб,  бизларга ушбу хайрли ишлар давомига янада куч ва ғайрат ато этди. 

 

 

Хаммага рахмат, барча иштирокчилар, қон топширганлар, моддий хайрия қилганлар ва шунчаки биз билан хизматда бўлганлардан Аллохни ўзи  рози бўлсин. Яхшилик бор ва у кўп, хаммаси ёнимизда, ичимизда! Ўзимизда! Улашайлик, бўлишайлик ана шунда у янада ривожланаверади, кўпаяверади ва у нафақат бир шифохонадаги беморларга малхам бўлади балки дунёни салбий иллатлардан фориғ эта олади.

               Тома тома кўл бўлур...қўшилинг!

 

Келаси жума видео!

Суратлар муаллифи Музаффар Мухамедалиев. 

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 8401 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 12
1 Шахиня   (08-Мар-2015 00:39) [Материал]
Адиза Ражабова просто обожаю...такой лапочка...молодеееец...хамма катнашганларга мингдан минг рахмааат!!!!

0
2 БОБО   (08-Мар-2015 00:59) [Материал]
Савоб ишга уз хиссасини кушган барча инсонларга каттакон Рахмат!

Шундай маколаларни хар куни укиб турсак,ахир яхшиликни хар ким,
хар куни килиши килиши керак дейилганку))

3 Nigoh   (08-Мар-2015 01:07) [Материал]
Fotograf Meliyev Yoki Fattohmasmi???

4 domashevakbar   (08-Мар-2015 01:26) [Материал]
аллох рози болсин килган ишлариздан барчангизга омад

5 Дилшод   (08-Мар-2015 02:53) [Материал]
Рахмат шунчалик инсонборки ночор инсонларга ердам килаяпти ката кон рахмат cayyod.

6 Дилшод   (08-Мар-2015 07:32) [Материал]
tongue biggrin biggrin biggrin

7 muzaffar3089   (08-Мар-2015 08:29) [Материал]
Muborak juma kunida shirindan shakar bolajonlarga va bemor aka ukayu opa singillarimizga o`z qoni va moddiy yordamini ayamagan va shu loyihani tashkil qilib uni amalga oshishi uchun o`z sayi harakatini ayamagan barcha FAHRLI INSON larga o`z minnaddorchiligimni bildiraman...
ular bilan bir diyorda yashayotganim bilan FAHRLANAMAN..
Shunaqa ezgu amallarni bajarish men va boshqalarga ham nasib qilsin ilohim .niyat qildim FAHRLI INSON da qatnashishga.
sizlardek FAHRLI INSON lar kopayishi tilayman..
HULLAS RAHMAAAAAAT

smile smile smile

Shu o`rinda mavzudan chetga chiqqan holda bugungi bayram 8-mart halqaro hotin qizlar kuni bilan dunyodegi barcha munis opa singillarni tabriklayman...

Erta bahor gullagan binafsha misol,
Ko'nglingiz doim beg'ubor bo'lsin.
Yangi ochilgan gul "Lola" misol,
Lablarizda doim tabassum bo'lsin.
Dildan ezgu tilaklarim sizgadir tanxo.
8-MART Ayyomingiz muborak bo'lsin!!!

Hurmat bilan Muzaffar Abdullayev

10 Шахиня   (08-Мар-2015 13:05) [Материал]
яшанг,рахмат Музаффар,жуда чиройлик гап булди

8 muzaffar3089   (08-Мар-2015 08:34) [Материал]
rahmat

9 tuxohr   (08-Мар-2015 13:03) [Материал]
шу лоихелага бир кун келиб уз хиссами кушишни ният килганман! Оллох хохласа албаттда катнашаман "фахрлли инсон" лоихасида катнашиб кевотган барчага омад ва шу каторда Сардор Комиловга ташакур этишни лозим дб билдим. яхши хам сизлардек эзгу мехрли ишларга кул урадиган инсонларга соглик-саломатлик, ишларида омад тилаб коламан.
барча сайёд ижодкорларига тилагим илхом бах этиб ишиларда омад тилагим!
P.S. барча онажон аёллар ва кизларни 8 март аёми бн табриклиман. бахт, омад, сихат-саломатлик бахтимизага бор бб юрилар.

11 Зебо   (13-Мар-2015 15:26) [Материал]
Оллох ер пирлар мададкор болсин хеч ким Кам болмасин! Хайирли савоб ишни хар ким хар куни килиш керак.

12 dard   (18-Мар-2015 23:45) [Материал]
sayyod sayti ijodkorlariga kotta rahmat!!! shu rasmlarga qarang va insoniyatni qutqarish un qilinvotgan ulkan ishlar qilishmoqda.... Sardor shu xudo qollasin

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!