Бир хафтада 5 миллион! Hayriya| Akciya | Tadbir
Бир хафтада 5 миллион!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

"Фахрли инсон" лойихаси эндиликда дунё миқёсида шахдам одимлаётгани хақида хабар бергандик. У хабар ва фотохисоботдан кейин то режадаги 6-март кунигача бўлган эстафетада яна қатнашган бошқа иштирокчилар суратлари ва якуний хисобот билан таништирамиз.

"Хайрия эстафетаси" номи остида Лондонда ўтказилган турида деярли бир хафтани ичида 884,50 фунт стерлинг йиғилган ва унда Норвегия хамда Швециядан хам хисса қўшганлар бўлди. 

Турли ёш, соха ва миллат.. Улар орасида профессорлари хам бор!)

 

 Paola Habte, friend Xin, Professor Nandish Patel 

 

Franchesco,  Mr Rob Star ,  Умаров, 

 

Албатта хориждаги ўзбекларимиз хам ўзбек лойихасида фаол!

 Mr Salimov,  Шахруз, Нуриислом Хамзахонов, Anisa, Shahrizoda and their mama Aziza and Papa Sherzod 

 

Dilya and Zak,  Мр.Бакиев, Мари, Jahon and Amanda

 

Safiya her papa and mama Muslima who live in Sweden,  Нозим,  Amira and Siddiq

 

 Muhammad Amin and Imran and ther mama Dilorom and papa Sherzod, Oydin Shams and her family from Norway, Dildora, Ilhom aka and their mama Hosiyat opa,   Рахматулло (Тошкент)

 

Биргина иштирокчи Рахматуллони Тошкент деб ёзганим сабаби,  худди "Хайрия эстафетаси"даги  хар бир хайрия қилган иштирокчи қилган хайриясига Камола ёнидан қўшиб борганидек, хориждан Тошкентга пуллар келиб то бизни қўлимизга теккунча қўлма-қўл келаётган пулларга ўз ёнидан қўшиб борганлар бўлди ва булар қаторида Рахматулло хам бор. 

 

Аввалги "Фахрли инсон" дунё бўйлаб" мақоламизда Санкт-Петербургда  хам "Хайрия эстафетаси" ўтказилаётгани хақида хабар берганимиздек, уларнинг хам то 6-мартгача бўлган эстафетасида яна Гули хамда Зарина ва Мақсудбеклар қатнашиб эзгу амалларига  ўз хиссалигисини қўшишди. 

 

Гули, Зарина ва Мақсудбек

 

Хорижда йиғилган барча пулларни офисимизга келтирган  "Дунё бўйлаб хайрия эстафетаси" лойихасининг муаллифи Камоланинг онаси (шунингдек одноклассникидаги сайтимиз гурухи модератори)  Шахиня опа  йиғилган пулларни "округлить"  қилган холда ўзлари хам "Фахрли инсон" лойихасига хисса қўшиб, эстафетани "Финиш" ипини узар эканлар,  бугунги бўлиб ўтадиган 6-март кунидаги "Фахрли инсон" лойихамизга умумий қилиб 5.000.000 сўмни топшириб кетдилар. 

 

 

Бу орада "Фахрли инсон" лойихасига аталган яна бир шеър хам олдик:

 

" FAXRLI INSON " 

Qalbida eng ezgu niyatlari jo, 
Muhtojlarga yordam berar har zamon. 
Tushkun ko'ngillarga soladi ziyo, 
Millatning faxrisiz FAXRLI INSON. 

Bir tinim bilmaydi yaxshilik uchun, 
Ezgulikka sarflar bilakda kuchin. 
Xalqining qoshida oqlaydi burchin, 
Millatning faxrisiz FAXRLI INSON. 

Qon berar, tayyordir berishga jonin, 
Zarracha ayamas davlatin, molin. 
Bemordan dil olib so'raydi holin, 
Millatning faxrisiz FAXRLI INSON. 

Sizning mehringizdir dori-yu, darmon, 
Sizning mehringizdan charog'on osmon. 
Sizning mehringiz-la ko'ngillar omon, 
Millatning faxrisiz FAXRLI INSON. 

Ko'ngil obod, demak, obod vatan ham, 
Shirin so'zlaringiz dardlarga malham. 
Sizlardir xalqimiz ishongan odam, 
Millatning faxrisiz FAXRLI INSON !!! 

Ahror Ravshan 

 

Бугун 6-март ва бахорнинг илк кунларидаги илк муборак жума кунини шу тарзда ўтказиб, яхшилик йил давомида гуллаб-яшнаб ўз хосилини беришидаги  илк куртакларни очиш учун барчангизни "Фахрли инсон"га таклиф этамиз!

 

- 14:00-17-00 Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади. 
Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан "ҚОН МАРКАЗИ". (+99894 6446711) 

- 17:00-19:00 Гематология институти қошидаги бемор болакайлар шифохонасида, кун давомида йиғилган ихтиёрий моддий хайрияга қимматбахо дориларни сотиб олиб, тарқатиш тадбири ўтказилади. 
Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси. 

 

Саййид-ул айём муборак ахли ЯХШИЛАР!

06-Мар-2015 00:25
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Чоп этди: Sayyod | Тег : Faxrli inson
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Munisa   (06-Мар-2015 05:40)
smile

2 muzaffar3089   (06-Мар-2015 07:21)
hayriyada ishtirok etgan hammaga kottakon rahmat...
bolajonlarga moddiy va manaviy yordam bergan chet eldagi aka ukalarimga opa singillarimga o`z minnatdorligimmi bildiraman))

va tashkilotchilarga ham..

Hurmat bn Muzaffar Abdullayev smile smile smile smile smile smile smile

3 Munisa   (06-Мар-2015 08:13)
Orientir 178 maktabi ro'parasida disa boladi, hamma biladi bu maktabbi

4 мухаррам   (06-Мар-2015 09:41)
Барака топишсин.

5 Miss   (06-Мар-2015 09:53)
Rossiyagayam kelishsin Astraxanga cry cry cry zor bolardi

6 гулшан   (06-Мар-2015 11:09)
Я очень уважаю людей которые оказывают помощь больным детям. оллох рози булсин. я сама воспитываю больного ребенка.

7 Шахиня   (06-Мар-2015 11:10)
хамма хайрия иштирокчиларига каттадан катта рахмаааат...барака топинглар...бошингиз омон булсин...бугун эса...узбекистонликларнинг хаммаси кон топширишга бориб шу хайрияни давом эттирган холда куллаб кувватлашади деб уйлайман...рахмаааат

8 아부바키르   (06-Мар-2015 13:42)
Har-bir amalingizni husni qabul qilsin. Omin

Hayrli ishlaringizda saflaringiz kengayaversin.
Hammaga rahmat....

9 Nodir   (06-Мар-2015 17:45)
Sayyod sizlar bilan watsap orqali boglansa bo'ladimi? iloji bo'lsa nomerilani yozvorilar
Ответ: Телефон ракам берилганку! мавзуни пастки кисмида! 

Изохлар модератори Bek8111

10 beksmit1979   (06-Мар-2015 18:23)
Аллох ниятларингиз ва амалларингизга караб ажр мукофотини берсин!
Борингларга шукр!

11 Eternity CK   (06-Мар-2015 19:36)
Bravo Sayyod.com! har doim bor bolinglar! barcha murruvatli mexribon insonlarga uzoq umr,soglik salomatlik tilayman!

12 Dilnoz   (06-Мар-2015 21:56)
OLLOH DARGOHIDA QABUL QILSIN INSHAOLLOH OMIN

13 Uzbegim   (07-Мар-2015 01:24)
Safingiz kundan- kunga kengayaversin,,, O'zbegim faxrisiz "faxrli inson"!

14 sabina   (07-Мар-2015 08:26)
yaxshi rahmat iwtirokchilarga

15 samira   (11-Мар-2015 08:59)
США'да бормилар? Манам катпашмокчи едим ..???

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [583]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 17
Мехмонлар: 17
Рўйхатдагилардан: 0