03:40 Райхонни Яйра билан адаштиришди. | |
-Айни дамда катта шов-шувга сабаб бўлаётган "Ўзбекнаво"нинг "Плагиатга қарши" мажлиси ва унинг натижалари борасида мухокамалар тинмаяпти.
Шулардан хаққоний эътироз Райхон тарафидан бўлди. Эътироз эмас, кўпроқ хайрат:-Ахир мени репертуаримда "Замонам, армонам" деган сўзлардан иборат қўшиқ йўқку...
Эстрада санъатини ривожлантириш хамда мувофиқлаштириш уюшмаси аъзоси, "Жахон адабиёти" журнали бош мухаррири, филология фанлари номзоди Шухрат Ризаев аслида хонанда Яйранинг "Армон" номли қўшиғи билан адаштиргани аниқланди) -Уйғунлаштирамиз! Шоу-бизнес оламида қўшиқларни "сведение" қилиш борасида "Пантерра" студиясида фаолият юритадиган ва энг "қулоғи зўр" хисобланган мусиқа борасидаги етук мутахассис Валентин (Валек) Қозоғистонга шу фаолияти юзасидан ишлагани кетгач, у даражадаги мусиқани уйғунлаштирувчи (сведение) борасида профиессионаллар сезилмади чоғи. "Пули кўтарган"лар интернетдан у билан боғланиб бўлса хам, ошган нархларини тўлаб бўлса хам бир икки қўшиғини ўша ерда "сведение" қилдириб кўрди хам. Масалан, Шохруххоннинг "Фарқи йўқ" қўшиғи "объеми" (кенглик?) билан бошқа қўшиқлардан жуда катта фарқ қилади. Уни хам Валентин Қозоғистондан туриб "сведение" қилган. Айни дамда "сведение" борасида "Антарес" студияси илғорлик қилаётгани хақида хабар беришмоқда. Бундан аввал "ТриАМедиа"даги Усейн ака бу борада энг талабгорлардан эди. Ўз уйидаги (адашмасам "МХ") студиясида мусиқа борасида комплекс тарзида ўз хизматлари билан машхур Хуршид акада хануз бир маромиликда. "Сведение" борасида хам бир маромида ўз мижозларига эга ва улардан хозирча "айниди" ёки янада илғор деган хабарлар йўқ.
-"Тарона" компаниясининг таниқли ва керакли аранжировкачи бастакори Жасур Абдурахмонов яқин кунларда Москва шахрига шу фаолияти доирасида ишлагани кетиши хақида хабар мавжуд. Бу "Тарона-рекордс" студияси учун катта йўқотиш демак, зеро у нафақат ушбу компаниянинг хонандалари балки шу компанияга мижоз кўплаб бошқа хонандаларнинг хам қўшиқлари муаллифи ва умуман олганда шундоқ хам кам қолаётган талабгор мутахассислардан бири эди. Бироз муддат Юлдуз Усмонованинг янги студиясида хам ишлагани хақида хабар бўлдию... Мусиқа оламидаги сахна ва кадр ортида қолгувчи шундай мутахассислардан "Тарона-рекордс"да Равиль Гимазутдинов хам ишлаган ва у хам Москвага кетганди. Согдиананинг (хозирча) сўнгги хити бўлган "Синее небо" қўшиғи муаллифи айнан Равиль бўлади. Россия мусиқа оламига яна бир ўзбек мутахассиси қўшилиши бизнинг шоу-бизнесимиз учун аянчли холат...
Лола ва Пилигрим томонидан қайта куйланган "Imagine" қўшиғига ишланган клипи доирасида матбуот анжумани ва унинг премьераси 2-март куни бўлиб ўтди. "Юнисеф" томонидан Джон Леннонинг рафиқаси Йоко Ононинг Лола ва Пилигримга "Битлз" гурухининг ушбу "Imagine" қўшиғини куйлаш хуқуқини берувчи расмий рухсатномаси топширилди.
Клипдан бахраманд бўлинг (Ютубга манбаа)
Шу ўринда: Лола ва Пилигримнинг "Юлдуз" қўшиғига ишланган клипдан фанфорум аъзоси Шахзод қўйидаги режиссерлик хатоликни форумдаги "кун сурати" мавзусига жойлабди:
| |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 16491 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |