00:57 Кун ходисаси: Райхон ва Лола. "Журналист-юлдуз" қандай ўтди? | |
"Бопладия...", "Қойил, умуман кутмагандим", "Ёмон қилди лекин", "Ман айнан анундан кутгандим лекин мана бундан эмас, ман шокдаман", "Менимча атайин қилди", "Иккаласи бир бирини мақтаб ўтирса керак деб ўйлагандим....адашибман" "Содда экан шўрлик"
"Йиғлаворай деди, кўрдингми?", "Тўғриси мени рахмими келиб кетди, жовдираб ётибди хаммага қараб нима дейишни билмай" "Атайин қилгани йўқку, ўзингиз журналист сифатида керак бўлса танқидий деганингизга журналист образида савол берди, лекин боплади!" "Сайёд сиздан ўтиб тушди" "Тайёрланмагани агар шу бўлса" "Айнан нозик жойини роса эзди менимча бу нотўғри" "Журналист сифатида супер иқтидори бор тан олиш керак! Сизам шундай қилиб ташлайсиз гохида, Сиздан ўргангандир" "Савол кетидан саволни тахлаб ташладия" "Гап бермадия" "Точно жанжал энди бўлади! Ёмонидан энди бўлади " "Сайёд хали хаммасига яна сиз айбдор бўласиз" Мана бугунги лойихадан сўнгги қизғин мухокама қилинган сўзлар! Бугун "Журналист-юлдуз” лойихамизнинг энг кутилган сони Райхон ва Лола билан бўлиб ўтди. Лола ва Райхоннинг таклифига биноан лойихани аввал келишгандек "Даракчи” редакциясида эмас, ресторанда ўтказишга келишилди. Сабаби оддий улар дўстона мухит ва ўзларини эркинроқ хис қилишлари учун мавхумроқ жойни исташганди.
Лойихамизни бу сонини ўзгачароқ қилиб, хар икки хонанда билан келиши кутилган Лола билан келадиган Даврон Муқимов ва Райхон билан келган Якзонларни хам секундант сифатида лойихада қатнаштириб лойиха сўнггида хар иккиси қарама-қарши хонандага икки танқидий савол билан мурожаат қилиши керак эди.
Афсуски Даврон Муқимов йўл транспорт халокатига машинасида учраб қолди. У соғ, фақат мошинаси сал шикастланган. Қизиғи Равшан исмли суратчимиз хам ДАН ходимларининг илиққина назарига тушиб у хам кечга қолди. Райхон ва Якзонлар эса белгиланган вақтдан нақ 15 минут аввал келишганди!
Лола Давронни кутиб кечга қолиб кетди.
Хуллас белгиланган вақтдан 30 минут кеч лойихани бошладик.
Лойихага хар икки иштирокчи икки нарсага кўпроқ ахамият бериб урғу берган холда ажралиб туришди. Лола саволларни айпадига ёзиб олган замонавий гламур журналистка кўринишида бўлса Райхон урғуни саволлар ва журналистиканинг асл моҳиятига йўналтирди.
Лекин....
Мазкур сухбатдаги аксарият савол жавоблар жуда чуқурлашиб кетгандек ва хозирча аниқ шу сухбат хаммаси чоп этилади ёки ундаги кўп холатлар ўзгармайди дея олмаймиз. Балки рости хар икки иштирокчи диктофонни унутиб қўйдимикан? Тўғриси ижодий жамоамиз кутмаган холатлар бўлиб кетди. Райхон барчани хайратлантира олди дейишим мумкин. Менимча нафақат биз балки Лола хам бундай бурилишни кутмаганди.
Лойихани аввал фақат "Даракчи” газетасида танишишингиз мумкин, кейин эса сайтимизда. Ўзингиз танишгач балки тушуниб оларсиз нима учунлигини. Менимча хар икки иштирокчи тайёр интервью билан танишиб БИР ТЎХТАМГА келиши керак! Кейин нима бўлса бўлар, чунки...агар ўзгармаса... кутилмаган.. нарсалар бўлиб кетиши хам мумкиндир...билмадим, жа бир жанжал дея олмайману, хар холда тинч ўтиб кетмайдиган холатлар юзага келишини сезяпман.
Бошқа
тарафдан тайёр оққа кўчирилган интервьюни ўзгармаслигини хам хохлардим. Чунки
хамма нарса адолатдан бўлиши керак. Бошқа тарафдан адолатдан деб рухсат берилган нарсада маъно жихатдан адолатсизлик ётган бўлсачи? Аниқ демаяпман шунчаки бўлсачи деяпманда.. Хуллас нимадир бўлади, икки кун вақт бор...
Лойихадан кейин узрлар сўралганидан хам хабар топдик... кимларнингдир кўзлари ёшлангани аслида бежиз эмасди..
| |
Бўлим: JurYuldus |
Кўрилган: 10285 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 46 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |