Отамни олдида бошқаси бўлгандан кўра у бўлгани яхшироқ! Райхон ва Лола 3-қисм. +ВИДЕО. JurYuldus
Отамни олдида бошқаси бўлгандан кўра у бўлгани яхшироқ! Райхон ва Лола 3-қисм. +ВИДЕО.

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Райхон ва Лола билан "Журналист-юлдуз" лойихаси 3 сўнгги қисм

1-қисм

2-қисм

Райҳон:    Фильмга қайтсак, ижроингиздан мамнунмисиз, қачон томоша қиламиз, Улуғбек билан осонми ишлаш?

Лола: 5 йил санъат оламидан айро бўлганим сабабли қайтишим жуда қийин кечди. Бу вақт оралиғида бир олам комплекслар ўсиб улар билан курашишни талаб этарди. Партнерим ким бўлишидан қатъий назар ўзим билан ишлаш қийинроқ кечди. Кейин эса ўрганиб кетдим. Мукаммаликнинг чегараси йўқ. Ўзимдан эса хеч қачон қониқмаганман. Фильмни кўргач қониқдимми йўқми айтишим мумкин, шунда хам қониқмасам керак. Май ойларига премьера қилиниши кутилмоқда, албатта сизни таклиф этаман.

 

Райҳон:    Келажакдан нима кутяпсиз? Нималар режалаштирдингиз? Нималарга интиляпсиз? Нималар учун ишлаяпсиз?

Лола:  Завқ учун ишлаяпман. Шоу-бизнесда бир қандайдир поғонани эгаллаб малика бўламан, кимларгадир кумир бўламан, тақлид учун объект, ёки бир дунё пул орттираман деган мақсадим йўқ. Биринчи навбатда бу ўзимга бўлган ишончни мустахкамлаш, бу ишдан жуда катта завқ оламан. Бу бир ҳаво каби  зарурдек. Мақсадлар биринчи навбатда бахтли бўлиш ва бунинг учун максимал равишда интилиш.

 

Райҳон:    Сиз учун бахт ўзи нима?

Лола: Бахт бу  хамма нарсани етарли равишда хис қилиш. Бугунги кунда фарзандларим соғ,  бахтли ва етук катта бўлаяптгани, мен уларга она сифатида уларни бахтли қила олишим мен учун катта бахт бўлса керак. Фарзандларимни кулгуси, уларни ютуқлари мана шулар бахтим.

 

Райҳон:    Қизингиз хонанда бўлишини истармидингиз?

Лола: Тўғрисини айтсам – йўқ. Биринчидан унда хонанда бўлиш учун етарли фазилатлар йўқ. Балки хозирча кўрмаяптгандирман.

 

Райҳон:    Мен масалан 18 ёшимгача умуман куйламаганман хам, рақсга хам тушмаганман.

Лола:  Балки, лекин менимча бу генга боғлиқ, берилган бўлса бошиданоқ билинса керак. Масалан ўғлимда сезяпман, у 2 ёшда негадир қизимга эмас шу ўғлимга ўтибди. Қизимга бирон нарса гапиришдан аввал юз маротаба ўйлаб гапираман, шу қадар бошқача ва кўнгли нозикки унга алохида муносабат мухим. Гимнастикага мойилликни сезяпман, бўйлари баланд, оёқлари узун, хозирданоқ бемалол "шпагат”ни уддалайди. Бадиий гимнастикага бориши хақида у билан келишдик. Агар унда санъатга иқтидорни сезиб ривожлантирмасам нотўғри бўлган бўларди, ўз вақтида агар онам мени санъатга йўналтирмаганида хануз ўзимни топа олмаган бўлармидим? Ота онани вазифаси фарзандини ўзини топишда  ёрдамлашмоқ. Ўғлим эса қўшиқ куйлайди, фортепианода мусиқа чалади, билмадим уни иқтидорини ривожлантирмаган бўлардим. Албатта санъатга иштиёқи баланд бўлса қаршилик қилмайман. Лекин у қандайдир бир жиддий иш билан машғул бўлишини истардим.

 

Райҳон:  Яъни сиз  мусиқа жиддий эмас деб ҳисоблайсиз?

Лола: Эркак киши учун бу иккиламчи бўлган нарса деб хисоблайман.

 

Райҳон:    Ёрқин намуналаримиз бор, Рашид Холиқов, Сардор Рахимхон, Озодбек Назарбеков. Жахонгир Позилжонов хам, балки унда бошқачароқ амплуадир, лекин шунда хам.

Лола: Рашид Холиқов хақида фикрингизга қўшилишим мумкин. Бошқаларни хам лекин...Билмадим, агар ўғлим учун бу хобби тарзида бўлса қарши бўлмасдим. У оиласи учун таянч бўлиши керак.

 

Райҳон:    Жиддий эмас деб сиз молиявий тарафлама назарда тутдингизми?

Лола: Хамма тарафлама. Ижодкорлар бошқача бўлади биз буни биламизку. Вахоланки отам хам ижодга алоқадор, лекин жиддий иш билан машғул бўлишга хеч нарса халал бермаган.

 

Райҳон:    Шундай дейсизу мен эса ўзимни кўпроқ эркак сифатида хис қилаяпман, уйда боқувчи ўзим, менда эркаклик вазифалари кўп бўлганигами..

Лола: Чунки оилада сиз тўнғичсиз, оилада эркак бўлмаса бу тушунарли хол.

 

Райҳон:    Эркакча маъсулият менда, таъминлашим керак бўлган атрофимда гурух  хам бор, жуда кўп одамлар хақида қайғуришимга тўғри келади. Аслида аёллар иши эмас. Гоҳида қўполлашиб қолишдан қўрқаман хам.

Лола: Бунга мубтало бўлмайсиз деб ўйлайман албатта (кулади)

 

Райҳон:    Лекин эркакларга хос қаттиққўллик ривожланаётганини сезяпман.

Лола: Бу ўзига ишонган ва мустақил аёлларга хос бўлган оддий ҳислат бўлса керак.

 

Райҳон:    Сиз ўзингизда шундай ҳислатни сезасизми?

Лола: Албатта, бу хар бир ўзига ишонган ва мустақил аёлда бор бўлган нарса дедимку.

 

Райҳон:     Лекин менга бу ноқулайлик туғдирмоқда. Сизга қулайми?

Лола: Менга бу керак хам. Мен шунчаки нозик бўла олмайман. Шундай яшаш осонроқ бўлгани учун шу йўл менга маъқул

 

Райҳон:    Қизимнинг кўнгли нозик дедингиз, сиздан ўтганми бу, сизни хам кўнглингиз нозикми?

Лола:  Хозир йўқ. Хаёт бизни шу қадар ўзгартириб юборар эканки ортга қараб ўша менмидим деб ўйланиб қоларкансиз.

 

Райҳон:    Яъни чиниқдингиз?

Лола: Ха. Хаётдаги қоқилишлардан туриб яна давомлаган сарингиз кучингиз ортиб боравераркан. Бу билан инсон хам ўзгариб боравераркан. Хозир мени дилимни оғритиш жуда қийин.

 

Райҳон:     Мен эса акси. Эркакшода бўлиб бораётганим билан негадир яна ўша хатоларимни қайтаравераман. Балки аввалгидек буни кўрсатмасман, лекин мени оддий сўз билан хам хафа қилиб қўйиш мумкин. Балки бу буржим билан боғлиқдир, лекин хеч чиниқа олмайман. Юрагимга қандайдир бир  қалқон илиб қўя олмайман. Сиз танлаган йўл ва ўзингизни тарбиялаганингизни ўзи куч. Мана шу менинг ожизалигим бўлса керак.

Лола: Аёлнинг асосий кучи хам унинг ожизалигида. Сиз айнан хозир ўша истаган инсонингизни учратмаганингиз учун ўзингизни эркакдек хис қиляпсиз, ўша кучни учратганингиздан кейин уни олдида ожиза, содда ва кучсиз бир гул бўлиб хис қилиб химояга мухтож бўлиб қоласиз.

 

Райҳон:    Шунақанги девор бўла оладиган эркаклар бор деб ўйлайсизми?

Лола: Албатта, улар жуда кам лекин улар бор деб ўйлайман. Қачондир учратамиз, бугун бўлмаса эртага. Балки шунча кутганингизга яраша сизнинг инсонингиз топилар. У қаердадир юрибди, хозир у хақида гапираётганимизни хам сезмаган холда (кулади)

 

Райҳон:    Тоғам   "Сен ёлғиз қоладиган бриллиант эмассан” деганидек,  турмуш уртоғингиз бўладими ёки янги бир бошқа инсон сизга муносиб узук бўла олади деб ўйлайман. Хаммамиз бахтли бўлишга хақлимиз, ижодий парвоз ва нима бўлган тақдирда хам ўзингиз истаган, орзу қилган ва режалаштирган кўринишда ижобат бўлишини тилайман. Фарзандларингиз бахтингизга катта бўляпти, айнан улар бизни бахтли қилади. Балки эркакларда хам эмас гап, айнан таянчимиз шу фарзандларимизда. Билмадим, балки мен эркаклардан шу қадар кўнглим қолганми лекин менга шундай туюлмоқда.

Лола: Тилаклар учун рахмат, лекин фарзандлар шунчаки пайдо бўлмайди ва фарзандингиз учун отани олдиндан танлайсиз, танлаган эркагингизга қараб мана шу бўлажак фарзандларингиз отаси бўлишини истайсизми деб ўйлайсиз. Бу жуда мухим. Хаётдаги энг катта кучни шу фарзандларим беради. Билмадим агар жуда бир гўзал аёл бўлиб атрофимда миллионта эркак бўлгани билан хозирги фарзандларим бераётган кучни хис қила олмаган бўлардим. Мен хам сизга шу бахтни тилайман. Чунки бу бахтни тасвирлаб бўлмайди.

 

Райҳон:    Онамни хаётини тахлил қилар эканман, дарҳақиқат биз улар излаган девор эканлигимизни тушуниб етдим.

Лола: Фарзандлар тарбияси катта бахт бўлгани билан катта мехнат хам экан. Бу жуда хам қийин эканлигини хозир билиб онамни энди тушуна бошлаяпман.

 

Райҳон:     Онангизга яқинроқ бўлганингизни сезяпсизми?

Лола:  Жудаям. Кўп нарсада олдин биз нохақ бўлганимизни хам тушунмоқдаман. Ўзингизда фарзанд бўлганидан кейингина ота-оналарни тушуниб етар экансиз. Мен бундай қила олмаган бўлардим дейман гоҳо. Онам бошидан ўтказган нарсани мен бошимдан ўтказа олмаган бўлардим тўғриси. Шу нарсаларни хисобга олган холда онамдан жуда миннатдорман ва уни ўзим учун идеал аёл деб хисоблайман. Сизнинг идеалингиз борми?  Дейлик ўхшашга харакат қилганингиз? Кумир?

Райҳон:    Йўқ.

Sayyod: У ўлган.(кулгу)

Лола: Даҳшат.

Райҳон:    У менинг кумирим бўлмаган. Бу инсон мени кўп нарсаларга ўргатган, у мени устозим дея оламан. Лекин ижодда хам хаётда хам кумирим йўқ , хар бир инсоннинг хаётда ўз йўли бор, қанчалик тақлид қилманг барибир онангиздек бўла олмайсиз. Хар кимнинг ўз тақдири бор.

Лола: Йўқ, тақлид қилиш учун бўлган кумир эмас, биламан хеч қачон онамдек тоза кўнгиллик  ва донолик даражасига ета олмасам керак.

 

Райҳон:    Балки вақт ўтиб бундай хислатларга эришгандир, балки сиз хам вақт ўтиб бу даражага ета оларсиз?

Лола: Бўлиши мумкин, лекин барибир бошқа инсон бўламан. Афсуски онамга умуман ўхшамайман. Кимладир ўхшатишади, аввал отангга ўхшардинг, хозир онангга ўхшаб кетмоқдасан деб.  Сўнгги 3-4 йил мени хаётимда катта мухим роль ўйнаб, менда умуман хамма нарсани ўзгартириб юбориб чиниқтирди. 

 

Райҳон:    Тошбағирроқ бўлиб қолдим дея оласизми?

Лола: Ха, албатта. Шунинг учун хам хозир мени хафа қилиш жудаям қийин. Хозир мени дилимни оғритиш учун яна нима қилиш мумкин, яна нималарни бошимдан ўтказмаган эканман деб ўйланиб қоламан.

 

Райҳон:    Ўзингизга бўлган ишончни  топдингизми?

Лола: Ха, лекин бошида ўзимга бўлган ишончим жуда хам тушиб кетди. Кейин эса буни уддасидан чиқдим.

 

Райҳон:    Ўзингиз уддасидан чиқдингизми ёки рухшунос ёрдам бердими? Балки яқинларингиз?

Лола:  Вақт ва яқинларим ёрдам берди. Рухшуносга мурожаат қилганим йўқ, билмадим инсонни ичида ўзига хос манба бўлса, хохланг хохламанг уни хеч нарса синдира олмайди. Онамни эса хаётида нимаики содир бўлса уни хеч хам тошбағир қила олмайди. Қандай холат бўлмасин, қандай сотқинлик бўлмасин қандайдир чўкмас иродага эга инсон. Қандай юмшоқ ва содда бўлмасин шундайлигича қолади.

 

Райҳон:    Бу яхши деб ўйлайсизми?

Лола: Йўқ, мен уришиб тарбиялашга харакат қиламан (кулади)

 

Райҳон:    Аслида бу яхши, шунчаки бундай яшаш қийинроқ.

Лола: Айнан! Етар, хаёт биз истагандек бўлавермайди, тошбағирроқ хам бўлиш керак. Ўзи учун, хеч бўлмаса биз учун. Ота-онасини бахтли кўрмоқ фарзандлар бахти.

 

Райҳон:    Отангиз билан муносабатларингиз қандай?

Лола: (ўйланиб) Яхши. Ота ва фарзанд орасидаги  оддий бўлган  муносабат дея олмайман, яъни кўнглимни бемалол очавермайман. Бу бизда болаликдан шундай тарбия бўлган. Онам бизга отамни жуда бир Худодек кўрсатиб тарбиялаган. Қўрқиш хисси дея олмайману, хурмат даражаси юқори. Маълум чегараланган девор мавжуд. Хозир хам илиқ муносабат ва қандайдир қийинчиликларим бўлса доим маслахат учун отамни олдига бораман.  Онам характеридан келиб чиққан холда менга керак бўлган маслахатни бера олмаслиги мумкин, буни тушунаман, айтаётган нарсалари тўғри эканлигини хам тушуниб тураман..Ва отам менга доим тўғри маслахат бера олишига ишонаман ва доим қулоқ соламан. Отамга кўз ёшимни хам кўрсатишим мумкин...Лекин...бир маротабагина, жуда кам холларда (кулади). Отам олдида кўз ёшимни ушлаб туришга харакат қиламан. Отамни жуда яқин тутаман ва хаётимни отамсиз тасаввур қила олмайман. У мен учун кучли таянчим, менинг суянганим отам, мен буни хар дақиқада хис қиламан.

 

Райҳон:    Яна бир савол бор, менимча ўта нозик бўлса керак.

Лола: Майли бераверинг.

 

Райҳон:    Отангизда янги оила. Унга муносабатингиз  ва..менимча бу саволни бермаганим маъқул а?

Лола: Бу саволни бериб бўлишган, хечқиси йўқ, ўрганиб қолганман. Қизиғи бунга  хаётимни турли пайтларида турли жавоб бераман (кулади). Хар ой, хар йил ўзгариб туради. Албатта бу нарса хар бир фарзанд учун стресс, бу сир эмас, буни яширмаганман хам. Мен отамни шу қадар хурмат қиламанки...

 

Райҳон:    Уни танловини қабул қиласиз..

Лола: Ха. Отамни жуда яхши кўраман ва у нимаики қилса демак шундай бўлиши керак, ва мен буни мухокама қилишга хаққим йўқ. Бошида албатта қийин бўлди, тушуниб етиш ва қабул қилиш қийин  кечди. Депрессия холатлари хам бўлди менда, шунингдек муносабатлар бузулган пайтлари хам бўлди, отам билан эмас албатта. Лекин вақт ўтиб, ўзингиз  билан бўлиб ўтган хаётий холатлардан кейин баъзи нарсаларни қайта қийматлар экансиз. Кейин кўп нарсага бошқа тарафдан қарай бошлайсиз. Фақат ўзингизни эмас, четдан ва ўша вазиятда бўлган инсонларни кўзи билан хам қарай бошлайсиз. Уларни ўрнига хам ўзингизни қўйиб кўрасиз. Мана шу нарсаларни англаб етишга ақлингиз етиши керак экан. Худога шукур бу нарсаларни тушуниб етишга   ақлим етди. Ва кечириш учун сабаб хам йўқ эди, чунки бугунги кунга келиб буни тушуниб  етдим. Мен хаммасини қабул қилдим, қайсидир тарафлама отам учун хотиржамман, чунки...

 

Райҳон:    Энг тўғри йўл бу дархақиқат бошқа одамни ўрнига ўзингизни қўйиб, вазиятга отанинг кўзи билан қараб, уни онги билан тушунишга харакат қилганингиздагина тўғри хулоса қила олсангиз керак

Лола: Ха, буни хатто рухшунослар хам гоҳида қўллашни тавсия этишади.Лекин дарров буни англамайсизда

 

Райҳон:    Хаммамиз ўз қизиқишимиз, амбициямиз, ва  ўзлигимиз орқали вазиятни ўтказа туриб гунох қиламиз.  

Лола: Тўғри, бу нарсани англаб етиш керак экан. Менга хам вақт керак бўлди. Мен ўзимни бир ақлли дарров тушуниб англаб етдим дея олмайман.

 

Райҳон:   Ақлли эмасман, онамчалик доно эмасман дейсизу, лекин сизни  мақтаб қўймоқчиман,   психология тарафлама жуда юқори поғонада фикрлар экансиз. Чунки бу жуда мухим нарса.

Лола: Бир тарафдан отам учун хотиржамлигим, унинг ёнидаги инсонни биламан, унга аминман, отамни олдида бошқаси бўлганидан кўра шундай инсон бўлгани яхшироқ. У инсонга ишонаман, мен биламан...Хар холда  инсон сифатида уни ичидан биладигандек туюлади менга, шунинг учун отам учун хотиржамман. Ва энг асосийси отамга яхши. Агар отамга яхши бўлса, демак менга хам яхши. Фарзандлар учун ота-она бахти мухим.

 

Райҳон: Онангизга хам яхши деб хисоблайсизми?

Лола: Онам бахтли деб хисоблайман,  чунки у учун фарзандлари хамиша мухим бўлган.Ва у фарзандларига умрини бахшида қилган, бугун натижаларни кўриб у жуда бахтли.Агар онамнинг хам шахсий хаёти йўлга қўйилганида эди унга хам яхши бўларди.

 

Райҳон:  Агар йўлга қўймоқчи бўлса қарши бўлмасмидингиз?

Лола: Йўқ. Агар шахсий хаётини йўлга қўя олса мен бахтли бўлардим. Хаттоки бунда ёрдам хам берган бўлардим. Лекин менинг онам сал бошқачароқ инсон. У бутун умр хаётини фарзандлар учун бахшида қилиб келган, хозир хам демак ўз бахтини бизда кўряптгандир. Бу биз учун катта маъсулият. Чунки онамиз учун хаёт мазмуни бўлиб уни умидларини оқлай билиш учун маъсулиятни хис қилиб яшаш керак. Шунинг учун онам шахсий хаётини йўлга қўя олса мен жуда бахтли бўлган бўлардим.

 

Райҳон:    Ижодий режаларингиз?

Лола:   "Ёндиради, куйдиради” фильмини премьераси, янги концерт дастурига тайёргарчилик. Қўшиқлар тайёрланмоқда. Альбом чиқарамиз ва концерт.

 

Райҳон:    Барча бошлаган ишларингизга омадлар, сухбат учун ташаккур, жуда мароқли ўтди.

Лола: Рахмат сизга хам.





Бир сўз билан қизларнинг журналистик образлари мана бу суратдек бўлди десам муболаға бўлмас.

Лойиха давомида сахна каби тутун эффектини яратиб турган Якзонга

Қизларимизни лойихамизга монанд суратга олиб турган Равшанбекга

Ассистентим Феруза Фаттаховага

Ва албатта Райхон хамда Лолаларга ташаккур билдирамиз!

Барча қизиқ, сифатли ва эксклюзив бўлган фотосуратлар бу ерда.


ВИДЕО:


Ютубда томоша қилмоқ


Майтуб тасиксда томоша қилмоқ


(с) Sayyod.com муаллифлик лойихаси.

08-Апр-2011 08:40
Бўлим: JurYuldus | Чоп этди: Sayyod | Тег : lola, Rayhon, jurnalist-yulduz
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 aziza2612   (08-Апр-2011 09:20)
zo'r bopti, qoyil.... lekin video qani sayyod surprised surprised surprised surprised

2 Жахонгир   (08-Апр-2011 09:59)
вааййй Саййод вапше сизга ховос киламанде, ёриб ташавос хаммаёни маладес акам. холаганизча юлдузлани уйнатасса ака. лекин лойихалариз супер хичкими миясига кемийдиям. юлдузлаям маза килса кере а лойихалариздан, зериктирмисде уланиям. ман сиздака шустрий зур кучли мана шунака фантазияси кучли журналист булишни чин дилдан орзу киламан акам.ният килдим. зур одам булиб кетсам интервю берганда саййодга хаввас киганимдан бу нарсаларга эришдим диб этаманам.

3 Milashka   (08-Апр-2011 10:10)
ofarin zur suhbat hammasi chestniy savol javoblar haqiyqiy sanatkor shunaqa bulishi kerey chunki bu muhlislari uchun ham qiziqku

4 Parvina   (08-Апр-2011 10:35)
rahmat!

5 Zuxraxon   (08-Апр-2011 13:12)
Ajoyib ochiqcha maroqli va qiziqarli suhbat bo`pti. Suratlar xam juda chiroyli. Bizni LOLAmiz xar doimgede go`zal. LOLAga ijodlariga omad oilaviy baxt farzandlari va bizzi baxtimizga sog` salomat va doim shunday xursand yurishlarini olloxdan tilab qolaman. Meni sevimli xonandam LOLAmni iloxim o`zlari etganlaride xech kim xafa qilomasin. LOLA sizdan yengi qo`shiqlar kliplar kansertlar kutib qolamiz... biz xar doim siz bilan birgamiza... OMAD. Rayxonni xam ijodiga omad o`zlari orzu qilgan baxtga erishishini tilab qolaman. Sardor aka sizga qancha raxmat etsagam kamlik qiladi o`zi shunday ajoyib qiziqarli loyixani o`ylab topganiz uchun SAYYOD kotta raxmat sizga ma`lumotlar uchun, sizi xam ishlarizga omad tiliman raxmat...

6 Zilola   (08-Апр-2011 13:24)
omad bitta narsaga chunmiman faqat bu mavzudan tawqari lekin mani iwim bo'liwiyam keremasu wunchaki qziq nega rayhon har doim o'zi bn yakzonni olib yuradi qatda ko'rmi rayhoni oldida yakzon nimaga waxsiy soqchisimi?

7 8791   (08-Апр-2011 13:38)
video nega ruscha???

18 Sayyod   (08-Апр-2011 20:37)
Биз русча дубляж қилдик узр.

8 Dilnoza   (08-Апр-2011 13:50)
Hammani fikri xar xil toba balki men buni tushunolmasman lekin men bo'lsam aynan yaqin dugonam shu ishni qilgani uchun xam uni xech qachan kechirmasdim ota boshqa ayol bilan xam xiyonat qilishi mumkin lekin bu do'stning xiyonati uni xar ko'rganda sharmanda qilardim toki ko'zimga ko'rinmasin xech qachan kechirmasdim xatolarni odam bilmay qiladi bilib turib emas

9 Dilnoza   (08-Апр-2011 13:54)
Sayyod judayam zo'r chiqibdi boshqacha bo'lishi mumkin xam emasdi keyingi ishlarizda xam omad sog' omon bo'ling

10 Dilnoza   (08-Апр-2011 13:55)
Rasmlar zo'r chiqibdi

11 shaxnoza   (08-Апр-2011 14:45)
rayxoning savolari yoqti qanaqadir savolari aniq va tushinarli lola bir xairo savola bergan sevgi to'g'risida ajoyip suxbat

12 Zoyi   (08-Апр-2011 15:13)
бедненькая Лола, желаю ей всего самого хорошего, чтобы она преодолела проблемы на личном фронте, она очень милая и искренняя девушка и она и ее детки достойны самого лучшего. Удачи, Лолочка, все таки чувствуется, что она до сих пор переживает по поводу своего отца.

13 Abdulaziz   (08-Апр-2011 17:07)
Нега Райҳон буржим-муржим қилади? Аллоҳга ишонаман, фақат унга илтижо қилиб сўрайман дейдию, яна "буржим сабабли шунақа бўлсам керак..." деб энг улкан гуноҳ - ширк келтиради. Адашиб, алданиб юрурийла шунақа мунажжим пунажжимлага ишониб...

14 Donix   (08-Апр-2011 17:59)
Malodci Rayhonam i Lolayam
Lolani Ko'rinishigayam Gap Yo' Figurala Zo'r Omad Lola & Rayhon

15 Асрор   (08-Апр-2011 18:12)
Жуда чиройли сухбат булибди ва кизикарли! Молодец Sayyod проектга кап йук!Бу маколани укиб чиканимдан сунг тогрисини айтсам Райхонга ва Лолага мухлис сифатида хурматим янада ошди.Уларни ички дунёси узларига ухшаган гузал экан.Хаммангизга ижодий омад ва авалам бор оилавий бахт тилиман!

16 julia   (08-Апр-2011 18:16)
Unchalik tushinmadim,Lola turmush o´rtogídan ajralganmi,nimaga ayol qo´shiqchilarning ko´pchiligi ajralishadi? Nima bo´lganda ham oila kasbdan ustun turishi kerak!

17 Milashka   (08-Апр-2011 18:59)
lola ancha ulgayibdi fikrlashlari kurinishiyam boshqacha faqat omad yana bir bor tan berdim aqilli ayolligiga

19 GLORIA_UZ   (09-Апр-2011 00:39)
LOLA RESPECT . RAYHONA SUPER PERSONALITY. YOU ARE BOTH ADORABLE . VI ELITA TASHKENTA.
ya uvajau jenshin silniy i uvajayusheh sebya , znayushey svoyu senyu

20 Наргис   (09-Апр-2011 02:48)
Да, по интервью видно, что Лола очень великодушная, добрая, умная и искренняя девушка. Желаю ей всех благ! Чтобы у нее в жизне было все и ожидаемые приятности и приятные неожиданности! Всех благ в обоих мирах!
Если честно, я разочаровалась в Райхон. Сначала на всю страну кричала что ее кумир Майкл, теперь у нее нет кумира? Говорила с Шахзодой были близкими подругами, обвинила ее в том, что она не выяснив разорвала отношения, а сами за спиной на всю страну выставляет ее стервой, которая разбила семью. Типа проповедует здоровый образ жизни, поддерживает красоту только диетами и спортом, а ботекс на лице очевиден ))). Столько негатива у нее внутри, узбекча килиб айтганда ичи кора буб кетибди.

21 Paxtakor   (09-Апр-2011 03:53)
Man bitta narsaga sal chunmadim nima Lola ajrawdimi? Ili ajrashish arafasidami? Sayyod iltimos shu sovolga jovob yozsez. Oldindan raxmat.

22 Gulka   (09-Апр-2011 04:27)
Bu Rayxonni ichi namuncha qora bumasa?
Bechora Lola uni hafa qimaslik uchun shaxsiy savolla bermadi. A tak uyam aytsa bulardi Qari-qiz bupqolding tanlashga balo bormi, olaman deganiga jon-jon deb tegaver desa.

23 Miki   (09-Апр-2011 04:29)
Rayhon ty STERVA

24 muhsina   (09-Апр-2011 05:26)
Lola ajrashganmi?

25 XXX   (09-Апр-2011 07:47)
LOLANING
OTASI
SHAXZODANI
OLGAN
SHUNDAYMI?

26 Dilmurod   (09-Апр-2011 08:54)
VOY AHAHAHAHHAHAHAH IPAD I TESKARI USHAVOPTOYU LOLA BIRINCHI RASMDA

27 Farruhbey   (09-Апр-2011 13:20)
uzbegim qizlarini hammasi asal buladida bularniyam qaring yeb quygin keladi.... faqat ikkalasi ham uzbecha gapirganda qoyil qolardim.... tongue

28 Dilnoza   (09-Апр-2011 13:24)
SAYYOOD U O'LDI SHU JOYI YOQDI

29 verdié   (09-Апр-2011 18:17)
raxonni Bittayam ashulasini eshitib ma'za qilmaganman, 18 yoshgacha qo'shiq etmasdan birdan qoshiq aytib ketish unda talant yo'qligini ko'rsatib turadi. Ashulalari kabi o'zi ham сунъий.
Lola esa haqiqiy insoniy sifatlarini yana bir bor ko'rsatdi, unga baxt yor bo'lsin, bolalari uchun oilasini tiklagani to'g'riroqdir.

30 Yulduz   (09-Апр-2011 23:37)
Lola ham ajrawiptida, essiz... a tak ikkalasiga ham qoyil qoldim,dunyo qarawi,fikirlawlari teran ekan 2lasigam ham gap yoq

31 zak   (11-Апр-2011 18:13)
Райхон Лолани ёмон нокулей вазиятга колдирдеде... РАЙХОНГА ГАП ЙУК... biggrin

32 Кирилл   (12-Апр-2011 00:44)
Бу Райхон ***** бировни личний хаётига нимага аралашади ЛОЛА у ********** личний хаёти хакида сурамадику. Бировни личний хаётини суриштирмасдан эрга тегсин якинда ******* хам ********* кетадию ********ни.
Яхши киз булганда (уни *** деб хам бумийди) турмуш курган буларди.
Sayyod сизладан узр сурийман жахлим чикиб кетди бу *****ни гапини эшитиб.

33 РОЗА   (12-Апр-2011 16:10)
Райхон в 100 раз лудше! видно она старше и умнее а Лола ещё свои розовые очки не сняла в голове только любовь!

34 Zafarbek   (13-Апр-2011 01:31)
Sayyod Oka sizga kotta rahmat muhlislarizga shunchali imkon yaratib berganiz uchun ijodizga omad

35 label_of_m   (13-Апр-2011 23:25)
Neznayu cho eta Rayhon vryot, no eo nos i eo gubi oooochen' daje nenatural'nie

36 VEESNAR   (14-Апр-2011 18:03)
всё-таки ***** райхон - специально пишу мелким шрифтом.МЕЛКИЙ ЧЕЛОВЕК ты всё-таки

37 Nasibakhon R.   (17-Апр-2011 02:17)
Roza, gde tam u Loly rozovye o4ki? navernoe oni u tea!!!! Lola o4en' umnaya lady! mirovozzrenie wirokoe i s ney o4en' priyatno obwatsya!!!! kak je ya lyublyu ee'))))

38 Azizjon   (17-Апр-2011 13:57)
vuhahhaahhahha....chitayu kommenti ludey i porajayus naskoka vse zaviduyut Rayhon!!! Rayhon ti suuuper!! molodec!! pust govorat chto ti sterva zato ti pravdivaya i neboiwsa pravdi!! molodec!!! pravilno nameknula na Shahzodu!!!)))lublu teba!

39 Iranka_USA   (30-Апр-2011 12:07)
zur chiqipti

40 всем респект   (05-Июн-2011 17:28)
-------------- это же хамство что вы все обвиняете Райхон, она сказала как профессиональный журналист, пусть Лола увидит то, что написано на лбу, РАЙХОН суууупер, никто не может быть красивой, умной, великолепной как РАЙХОН !!!!!!!!! молодец, так держать, я с тобой, и не вам решать выйдет ли она замуж, когда захочет тогда и выйдет, ----------

41 Jimi   (01-Ноя-2011 02:49)
Rayxonga faqat omad

42 ali   (19-Апр-2012 15:07)
surprised surprised zo'r bopti, qoyil.... lekin video qani sayyod

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1010]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 13
Мехмонлар: 13
Рўйхатдагилардан: 0