Бош сахифа » 2015 » Март » 2 » "Ўзбекнаво"да АДОЛАТ ОНЛАРИ! ВИДЕО!
09:45
"Ўзбекнаво"да АДОЛАТ ОНЛАРИ! ВИДЕО!

28-февраль куни "Навоий" номидаги Ўзбекистон Миллий  кутубхонасида "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси "Плагиатга қарши" мавзусида мажлис ўтказди. 

Мажлисни "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси рахбар муовини Мурод Мажидов очиб берди.

Репортаж билан таништирар эканмиз,  мазкур мажлисдан 50 минутлик бўлса хам ушбу видеони бошидан охиригача томоша қилишни жудаям тавсия қиламиз! Чунки бу ердаги репортажга кирмаган яна кўплаб қизиқ мавзу ва бахс-мунозаралар видеода бор. 

 

Ютубда томоша

 

Майтуб тасиксда томоша 

 

 

Сўнгги пайтлар телеканалларда "айланаётган"   айрим ижод намуналарини асл муаллифлик турлари экранда намойиш қилинди. 

"Фарход ва Ширин", Хусан, Бахром Назаров, Диёр Махкамов ва Азиза Низомоваларнинг қўшиқларини оригиналлари экранда намойиш бўлганини билиш қийинмас эди.

 

 

Мажлисда плагиат хақида шу қадар чуқур ва шу қадар оддий фикрлар билан оқибатлари хақида , керак бўлса фактлари билан келтириб берилдики, уни бевосита  видеода тақдим этишни лозим топдик. 

 

Эстрада санъатини ривожлантириш хамда мувофиқлаштириш  уюшмаси аъзоси,  "Жахон адабиёти" журнали бош мухаррири, филология фанлари номзоди  Шухрат Ризаевнинг шу кунги кўплаб фикрлари жуда ўринли ва айни нишонга бориб тегди. 

 

 

Шухрат Ризаев:-...Миллионлар учун тимсол бўлган Гугуш кимларни тарғиб этяпти?

Асли Эронлик хонанда айни дамда АҚШда хонандалик фаолиятини юритиб, сўнгги "Бехишт" (Жаннат) қўшиғига ишланган клипда ноанъанавий ориентация сохибалари, хусусан аёлни аёлга бўлган мухаббати тасвирланишидаги салбий тарғибот хақида гапирилди. (Батафсил видеода)

-Шундай чиройлик анъанавий қўшиқларимизни куйлаб чиққан Зиёда сахнада спортсменкаларга ўхшаб сакрашга интилаётган  хатти-харакатлар билан "Бўм бўм шумбола" деган тушунарсиз сўзларни куйлаб чиққани хайратлантирди...  (Плагиат мавзусига қўшимча сифатида: Зиёданинг "Ассалом алейкўм" қўшиғи хам плагиат эканлиги аниқланди-муалл) 

 

"Божалар" гурухининг сўнгги "Жамшид" қўшиғи  хақида хам танқидий фикрлар билдирилаётганида залда ўтирган Жахонгир Позилжонов "Зўр ашула бўлгану" дея гап ташлади. Бироз ўтмай эса  у мажлисни тарк этди. 

Шухрат Ризаев:-Бир пайтлар қиморбозлар "Ё Жамшид" дея ошиқ отишарди. Ўшанга мослаб қўшиқ айтяпти десам у Жамшид деган йигитга бағишланганлигини маълум қилди. Кичик болаларни онгига нима киряпти? "Қора танли божалар" деган фильм режиссерини бу 16 ё 17-фильми экан.  31 ёшлик бу режиссер агар нормал темпда йилига фильм олган деб хисобланса, демак у 15 ёшидан фильм суратга олаётган бўлиб чиқар экан. Бу фильмни кўриб ёқам тикка бўлди. Ўзбеккино қаерга қараяпти? Фильмни томоша қилиб тасаввур қилдим: Биз шунақамизми? Одамни хаёлига келадиган биринчи фикр шу бўлади. Ўзбеклар шунақами? Бунақанги шаклда тирикчилик қилиш одам ўзини бутун бир хамиятини, иззат-нафсини сотиб тирикчилик қилди деган гап. 

 

 

Шухрат Ризаев: -"Замонам шундай, армонам шундай" дея   янги сўз ясаяптими? Бу бузғунчилик, ким ёзиб беряпти , ким рухсат беряпти?...(Бундан аввал Райхон номи келтирилгани хатолик, зеро "замонам ва армонам" сўзларидан иборат қўшиқ Райхон репертуарида йўқлиги хамда Шухрат Ризаев хонанда Яйранинг қўшиғи билан адаштиргани аниқланди) 

 

 

Шухрат Ризаев:-Антонио Гарбаж "Қамоқ дафтарлари"да маданий инқилобчилар  учун дастур ишлаган....

 Ундан бир шингил парча келтирилганида хозирги бутун дунёдаги санъат оламидаги воқеалар тубида айнан мана шу дастур қўлланмаси ётганини кўрасиз. (Бу парчани видеода кўрасиз)

 

Шухрат Ризаев:- Алишер Узоқовни жинни жинни қилиқларию  мимикалардан ота бобонгни масхаралаяпсан, кимни набирасисан? Хозиргача маънавий жихатдан тирик бўлган қўшиқлар куйчиси Маъмуржон Узоқовни набирасисанку дея танбех бергандим. Натижаси ёмон бўлмади. 

 

 

"Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси журналисти, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси лицензия бериш комиссияси аъзоси Гулчехра  Сайдиева лицензия олиш учун келаётган аксарият ёшларни қўшиқларидаги саёз матнлар хақида айтилганида бундан бешбаттарлари хозирда эфирда кетаётганини бахона қилишлари хақида айтди.  Янги хонандалар таниқли ва машхур хонандалардан андоза олишмоқда...

Миллати йўқ болалар кимлар? (батафсил видеода)

Гулчехра  Сайдиева:- Ўзбек бўлганидан кейин ўзбеклигига жавоб бериши керак.  Ўзбеклар масхарабоз эмаску.  Киноимиз масхарабозликка   айланиб бўлди. Режиссерларда ор-номус борми? Виждон борми? 

Дунё экранларини қаранг, қанақа чиройлик чехралар... 

 

 

Гулчехра  Сайдиева:- :-Вақт кўрсатади дейишади лекин у сахнадан  тушгунича қанча одамларни захарлайди?  Болаларимизга рахмингиз келсин, дидсиз қилиб қўйяпсизлар.  Дидсиз фарзандни тарбиялаш кимга керак?  Санъаткорда ички маданият бўлмас экан у хеч нарсага эришмайди! "Божалар" гурухини "Жамшид" қўшиғини зўр дейишимиз дидимиз ва фаросатимизни шу даражага келтирганимизми? 

Сўзни маъсулиятини фақат ўқиган одам билади. 70 фоиз хонандалар матбуотда  алжирайди! Бошқача айтиш мумкинмас. 

 

 

Гулчехра  Сайдиева:- :- Дилфуза Рахимовани яхши кўриб хурмат қиламан, лекин "Йил қўшиғи"да Дилфузадан кутмагандим.  Қўшиқ номи "Лелей" экан. Фарзандларимиз  "Лелей" деган сарлавха бор экан  деб катта бўляптими? Одам ўзини хурмат қилса, кимлигини хурмат қилса, шахс сифатида  жамиятда ўрни бўлишини хохласа бунақа бемазагарчиликка йўл қўймайди! ......

Нима учун улар "Йил қўшиғи" бўлди?

 

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасми лицензия бўлими бошлиғи Одил Абдуқаххоров :- Эндиликда эфирда плагиат қўшиқлар кетмайди. Душанбадан бошлаб барча эфирларга расмий хат юборилади.

 

 

Самандар:-Бошқа давлатларда ўзбекларни хунук кўрсатаётган ўзбеклар хам юрибди.... 

 

Мажлисда муаллифлик хуқуқларини химоялаш ва "Гильдия" билан боғлиқ муаммолар хам мухокама қилинди. Бу мавзуда Азиз Ражабий ва Самандарлар фикр билдиришди. 

 

Самандар:- Тўйдан пул топилганидан кейин тўйбоп қўшиқлар қилинаяпти.... Муаллифлик борасидаги тўловлар хақида фикр билдирган Самандар бу тизим аниқ йўлга қўйилгач хонандалар хам тўйбоп қўшиқларга тобе бўлиб қолмаслиги хақида фикр билдирди. 

 

Мажлис якунида Шухрат Ризаев мажлисдан кетиб қолган "Божалар" гурухи солисти Жахонгир Позилжонов хақида унинг хамкасбларга мурожаат қилди:- Сал хамияти бор одам шу йигитларни қилаётган ишидан ичидан бир нима қўзғалиши керак.  Одамни хамиятига тегяпти. Ўзбекчилигимизни булғашгача боряпти, бунақа нарсага чидаб бўлмайди. Хеч бўлмаса дўстона бир ўртага олиб, қўйсангчи бу нарсаларни дейиш керак. Ўзимизни битта цехдаги одамку, қила олиш керак шу нарсани ...

 

Мажлисдан хулоса қилар эканман, бир неча бора тилга олинган  "Божалар" гурухи хақида хам айтмай илож йўқ. Мазкур гурух менинг шахсий ва субъектив фикримча Мўмин Орипов борлигида шу номли гурух эди ва бугунги кунга келиб шунчаки Жахонгир Позилжонов ва унинг шоуси қолган. "Божалар" гурухи деганда ўша прикол қўшиқлару аммо чегарадан чиқиб шаталоқ отиб кетмаган гурух кўз олдимизга келади. Балки Жахонгирдан фарқли жиддийроқ бўлганигами Мўмин Орпипов мазкур гурухда борлигидан мана шу ўрталик баланси ушланиб туриларди. 

Бугунги кунда эса гурухни худди Жахонгирга хос йигитлар тўлдирди холос.  Менинг фикримча "Божалар" гурухи бу Мўмин ва Жахонгир бўлгани сабаб, Жахонгир шунчаки ўз фамилия ва исми билан фаолиятини давомлагани маъқулмикан? Хеч бўлмаса Мўмин Орипов ёрқин хотираси хурмати сифатида. Сабаби бугунги кундаги гурух кўринишига у рози бўлмаган бўларди, назаримда.  Шахсий фикр.. 

 

Шахсан Жахонгир Позилжонов хақида эса хамиша нейтралитетни ушлаб фикр билдиришга харакат қилиб келганман. Яъни шоу-бизнесда ўша турли йўналишлар бўлиши норма эканлиги, комик жанрда ижод қилиши хам бу турли йўналишлардан бирини шоу-бизнесимиздаги мавжудлиги хақида. Аммо қандай йўналиш бўлмасмин ўша бачканаликни хам эви билан бўлиши ва чегараси хам борлигини бугунги кунда шу йигитлар мисолида санъат олами вакилларини ўзи хам тушуниб етишмоқда.

Умуман олганда Жахонгир ўзи хам бир неча бора интервьюларда бачкана эканлигини тан олган. Лекин гап уни тан ола туриб, устида ишлашми ё  жиддийроқ бўлган гурух вакили ўрнини айнан ўзи тан олиб турган кабилар билан тўлдириб ривожлантиришми, мана шунда.    Оқибатлари хақида ўйлаш керакмикан? Майли ўз фарзандлари учун у фахр ва намуна белгисидир, аммо кенг омма олдидаги фаолиятингда бошқалар фарзандлари учунчи? Нима йўналиш бўлмасин барибир миллат тарбиясига таъсир ўтказадиган соха вакиллари эканини унутмаслик жудаям мухим! Масхарабозлик эса циркка ярашди. 

Сахнадан эштилган қарсакка ишониб бўлармиди? Вафосию  рости йўқ қарсаклар! Сахнага ётиб олсангиз хам, ечиниб стриптиз кўрсатсангиз хам одамлар қийқираверади. Бу шунчаки эмоциалар намоёнланиши холос! Лекин кейинчи? Уларда қолган фикр ва ўша сахнадаги қилиқлар сохибига хурмат даражасичи? 

 

Минглаб одамларни қарсагини кўтара олган  киши биргина одамни танқидини кўтара олмай кетиб қолиши ортида албатта қандайдир бахоналар топилади. Лекин у барибир бахонада. Балки аслида ўша қарсакларни кўтара олмаганидадир хамма гап?)

Мажлисда кап-катта хонандалар Хосила Рахимова  ва "Сарбон" гурухи солисти Фарход акаларни  яна биринчи қаторда ўтириб селфи-шоу қилиши очиғи , мажлисдан туриб чиқиб кетган Жахонгирдан бир қадам ортда эмас дея бахоладим. 

 

Мазкур мажлис учун  "Ўзбекнаво"га барча санъат фидоийлари ташаккур айтса арзийди.  Жудаям мазмунли давра сухбати бўлди.  Нихоят тартиб ва қоида тушунчалари жонлангандек. Асосийси плагиат эндиликда эфирда  кетмаслиги  хақидаги қарор бу "Ўзбекнаво" тарихидаги энг юксак ва хурматга сазовор иши бўлди десак муболаға бўлмас! 

Адолат барқарор топди! Урра!

 

Фото: Абдурахмон Садиков

Видео: Шахло Қодирова

 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 34518 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Uzbeknavo

Нравится
Барча изохлар: 50
1 oddiy mexmon   (02-Мар-2015 13:07) [Материал]
Shunaqa majlis bo'lishini juda xoxlardim, yaxshi bo'libdi, oxirgi vaqtlarda ko'pchilik yuzakilikga soxtalikga o'rganib (yoki ko'nikib) qolishgandi.

2 Bek-Uzbekistan   (02-Мар-2015 13:25) [Материал]
Bu yerda yozilganlari shunchakiy gap,Amalda bir oydan keyin yana bitta plagiat klip chiqadi Navo kanalida,To'rtta klipni ushlab olishibdi shunga ota go'ri qozixonami ?

Bojalarku maylin lekin RAYHON bo'tda prichom ? 1-Raqamli yulduzga yopishgandan ko'ra Navo kanalidagi TOP 100 talikka qarashmidimi ? Birontasini tanib bo'lmaydi,

Har kuni Navo kanalida Taqdim ko'rsatuvi ishtirokchilariga ovoz bering Top-10 talikni tanlang deyishadi va 1 dan 100 gacha raqamlangan kliplarni sanashadi,Nari borsa 4-5 tasini taniysan kishi,

Sayyod bir safar aytganidek huddi ular boshqa respublikadayu biz boshqa respublikada yashayotgandek.

3 minavarov74   (02-Мар-2015 13:28) [Материал]
Яхши иш.Боларкану.Бахром Назаров асабимни бузвотуди.

4 Bek-Uzbekistan   (02-Мар-2015 13:30) [Материал]
Mo'vluda Asalxo'jayeva va Ulug'bek Rahmatullayevni nimaga xech kim gapirmayabdi ? Ular o'g'irlamaganmi ? G.Mamazoitovachi ?

5 minavarov74   (02-Мар-2015 13:30) [Материал]
Ж.Умиров хам роса эшитганми дейман утирши жаа хафа.

6 лайло   (02-Мар-2015 13:32) [Материал]
Койиле зур бупти.

7 лайло   (02-Мар-2015 13:36) [Материал]
Хонандаларимизга уят шарманда булишибди.Сардор ака сиз учунам хурсамман канча гапурудиз охири узбекнаво уйгонибди.КОЙИЛ.

8 AFRUZ   (02-Мар-2015 13:46) [Материал]
САЙЁД БРАТ, Я ОБОЖАЮ ТЕБЯ. ДОЛГО ЖДАЛ СТАТЬЮ НА ЭТУ ТЕМУ. ДА ТЫ ПРОСТО МОЛОДЕЦ!!!

9 birov   (02-Мар-2015 14:02) [Материал]
Samandar gapni po`st kallasini gapiribdi, boshqa gaplar hammasi quruq! 
iqtibos: "Qo`shig`imni tezroq tarqatsin, odamlar meni tezroq to`yga aytsin, degan oliy maqsad bor bu yerda". 
O`zbek estradasi aynan to`y uchun moslashib qolgan. Bizni to`ylarimiz esa to`polon, tartibsiz va didsiz, Xuddi eshitayotgan ashulalar kabi.

10 Шахиня   (02-Мар-2015 14:38) [Материал]
Ну наконец то...проснулись...эттим узиям наво каналларида факат зарубежная музыка...своих не плагиатов просто нет...поэтому только Ильхлма Фармонова и мумтоз...узбекнаво архивидан ашулаларидан курсатишаябди...манааа...туппа тугри...узбек мусикаси умуман колмади...хурсандман бунака саволлар кутарилгандан

11 FC_PAXTAKOR   (02-Мар-2015 15:04) [Материал]
e gap yo'q.
Dilfuza rahimovani leley ini ashula deb bolmaydiyam ozi

12 Нодиржон Арипов   (02-Мар-2015 15:15) [Материал]
шу мажлисни ўтказган раҳбарларга раҳмат. охирги пайтда телевизор пультини қўлимдан туширмай олиб ўтираман, сабаб: фарзандларим (3 нафар қизалоғим, 1 ўғлим бор) бемаъни, маънавий-ахлоқий хислатларни бузувчи, зўравонликни тарғиб қилувчи кўрсатувларни қўрмасин дейман. умид қиламанки, ёш актёр ва хонандаларимиз келажакда ҲАЙРЛИ ИЗ қолдирадиган масалалар билан чиқишса, ваҳоланки хозирги "юлдуз"ларимиз бир йил ўтмасдан сўнишмоқда, ва баъзан салбий фикрлар билдиришига сабабчи бўлишмоқда.
Жаҳонгир Позилжоновга келсак, у хали ёш, вақли келиб хар қандай ёш бола хам улғайиб, ақли кирса ажабмас...
Жаннатмакон Юртимиз тинчлиги барқарор бўлсин!
Ҳаммангизга ҳурмат билан,
Нодиржон Арипов
Ответ: Жахонгир ёш? 37 ёш бу хали ёшми???

25 ebs   (02-Мар-2015 23:24) [Материал]
- ёш боллани қилиғини қолгандан кейин ёш дейиладида, тўғри, биологик ёши 37да, амаки бубётибти, менинг берадиган бахоим бўйича эса қўшиқлар савияси ёш болалар ансамблига ўхшайди. вақти келиб улғайса, ажабмас, эътиборли, халқда ижобий из қолдирадиган изланишлар билан шуғулланса. (бу шахсан менинг фикрим, ҳолос...)

13 Hayrullo   (02-Мар-2015 15:18) [Материал]
Bo'lar ekanu. To'g'ri gap tuqqaninga yoqmaydi degani shuda. Molodest UZBEKNAVOGA.

14 Quvonch   (02-Мар-2015 16:45) [Материал]
Bu majlisu-bu muhokamalar natijasi qanday bo'lar ekan?kuzatib boramiz,,,,, "eski hommom eski tos"
bolmasa bo'ldi;)))

15 IBRATCHIK   (02-Мар-2015 17:39) [Материал]
Нодиржон Арипов "Жаҳонгир Позилжоновга келсак, у хали ёш, вақли келиб хар қандай ёш бола хам улғайиб, ақли кирса ажабмас..."  Жахонгир Позилжонов хали ёшми? 40 ёшда хам ёш булса качон улгаяди?

Eeeeeee qoyil bo`larkanu!!! "Navo" kanalini mag`zavasi chiqib ketudi uziyam.Xit Pradda 1 o`rinda ota bola Alimovlar))))))) (Avaz Olimov diyilardi olidin xozi Alimov bo`p qoldimi?) bizani sanoAtkorla kupchiligi faqat tuy uchun ijod qilishadi trichilikde!!!!! Sardor oka rosa zur yig`ilish buptide!! Sizam shunaqa yig`ilishni juda xoxlaganidiz.

16 Nadiya   (02-Мар-2015 18:31) [Материал]
Sayyod iltimos suhandon Rahmatilla Mirzayev haqida habar bersez. Tarqalib yurgan gap so'zla rostmi?

17 Gulzoda   (02-Мар-2015 19:09) [Материал]
"Shaxar bedarvoza emas" deb to'g'ri aytishgan.Xar ishning savol javobi bor albatta.Mana misol.O'zbek urf odatlarimizga,tilimizga be'etibor bo'lmasak aslo kam bo'lmasligimiz aniq."Tekin sho'rva tatimas" deb xam to'g'ri aytishgan.Plagiat qo'shiqlar tekin sho'rvani xuddi o'zi.Mana tatimadi.

18 sssss   (02-Мар-2015 19:17) [Материал]
Ulugbek Rahmatullayev plagiatga qarshi kurashuvchilarning qanday esidan chiqdi ekan?

19 muzuz   (02-Мар-2015 19:56) [Материал]
Ж.Позилжоновни Жоду деган Хинд киносидаги болага ухшатаман,кап катта йигитку,факат акли улгаймаган!
Унга манимча Жодуни ердами керак smile

20 Olamgir(Alemgir)   (02-Мар-2015 20:38) [Материал]
Togri va dolzarb mavzudagi yigilish bolibti. Har bir millatning oz navosiyu oz sasi boladi. Misol uchun nega hind., turk, arab, eron musiqalari boshlanishi bilan birdan shu kuylanayotgan musiqalar ana shu millatga oid ekanini fahmlay olamiz va birdan u millatning madaniyati ham koz oldimizaga keladi. Nima uchun bizlarda anu shu millatni sasini navosini zamonaviy tarzda yolga qoyaolmayapmiz. Bizlar ham hohlaymiz ozga millat vakillari ozga yurtda eshitishlari bilan bu nola ozbekniki deb oylashlarini. Hozirgi estradadagi yosh vakillar hamda sanat nonini yeb kelayotgan bazi sanatkorlarimiz toybob 1 martalik qoshiq yaratish bilan kifoyalanib qolishmoqda yana kamiga qoshiq sozlarini ota buzib ashula etishlariyu hich qanday manosi yoq sherlarga kuy bastalanvotgani achinarli. 1 martalik va toybop qoshiqlar ozbekning navosiyu ohangini yoq qilib tashayapkandek nazarimda. Sahnada taraq turuq deb zikr tushilgan ashulaga ham muhlislar qarsak chalishadi yuqorida bunga juda togri izoh qoldiribtila matn muallifi. Ozbeknavo va sanat olamida kamarbasta bolib kelayotgan insonlarga yuzlanib azizlar ozbek navosini ozga millat eshitishi bilanoq bu ozbekning ohangi deb ilgashi ve eng asosiysi ajdodlarimizdan meros qilib olgan omonatimizga zamonaviy sayqal berib avlodlarimizga meros qilib qoldirmoqlik burchi togrisida ham oylaylik biroz

21 Mariya-Degiz   (02-Мар-2015 20:46) [Материал]
Zamonam shunday, armonam shunday qo'shig'ini Rayhon emas, Yayra aytganku

22 umar   (02-Мар-2015 21:09) [Материал]
salom, lekin Rayhon zamonam shunday,armonam shunday dib ashula etmaganku, u ashulani Yayra degan qiz kuylagandi, xayronman, tanqid qilganda, bilib qilsadeeee.

23 M@srur   (02-Мар-2015 21:52) [Материал]
Nima uchun faqat minus taraflar aytilgan? Pilus taraflar ham juda kupku?!
Masalan Yulduz Usmonovaning "Yoningdaman" albomida naq 3 ta qo'shiq O'zbekcha muzikada yozilgan.
Devonalarmiz,
Oq qayin,
Ketdi.
"Seni deyman" albomidan e'sa; Dardlar boshqa,
Sabo bo'lib,
Uzoqdan.
Meni umuman qoniqtirmadi bu majlis! Ho'ja ko'rsinga bo'p o'tgan. "O'zbeknavo" bo'ganidan keyin zapretga tiqan san'atkorlardi chiqarishdi ham o'ylasin va harakatini qilsin.
Nima uchun zapretga tushganlar haqida gap ochishmedi? Nima gunohi bilan zapret bo'gani haqida fikr yuritilmeydi? O'zbetnao zapretdagilar uchun javobgar!
Haqiqat umuman boshqa bir tarafda...
Aytganimdek ho'ja ko'rsinga bo'gan!!!

24 shahnoza   (02-Мар-2015 22:22) [Материал]
Uzbek navoni uzida ayb emasmi mantik xakida gapradi kani Sherali, Yulduz, Ozoda,Feruza, Sevarala .Kim kaydagilaga xalk srtisti nomini berib kuyibti ULARI AYBDOR UZBEKNAVO AYBDOR!!!!!

26 Askar   (03-Мар-2015 01:31) [Материал]
Плагит килинган кушикларни плагит дейишяпти узи ёзганларини бачкана деяпти Замон ривожланяпти тандир учок эшшак арава деб кушик айтмадию Бунга хам бир оз эътибор бериш керак янги сузлар киритилса нима булибди узбек тилига суз бойлиги купаймайдими Хозирги ёшларга тандир учок эшшак арава деб кушу айтсангиз естественно ёкмайди янги нарсалар чикди техника интернет каришиман демокчи эмасман плагитни запреть килишганига лекин Бир канча одамни ичида бир инсонни каратиб гапириш конунда хам такикланга (Божалар назарда тутулди ). Бачкана булса нега УЗБЕК НАВО маслахат беролмайдими уртага олиб гапиринглар дейяпти Бошка хам булганида кетиб коларди у ердан

27 Eternity CK   (03-Мар-2015 02:20) [Материал]
Man ham juda hursandman, va nihoyat plagiat yoq boladi estradamizda. Jonga tegdi . Rayhon qilmagan ishiga gap eshitisi otvratitelno

28 Samina   (03-Мар-2015 09:42) [Материал]
Вой жудаям яхши буптидей, факат лекин ростанам Мавлуда Асалхужаева ва Улугбек хакида нега гапиришмабди ушалаку биринчи уринда

29 Samina   (03-Мар-2015 09:44) [Материал]
А энди бечорала нима этишади бумаса ?

30 Nadiya   (03-Мар-2015 10:58) [Материал]
Borakanu haqiqat. Hamma honandala shu gaplaga quloq solib amal qilishsa yaxwi bo'lardi. Johongir bachkana o'zi unga tegishli gapla joyida bo'pti. Hursanman. Sayyod.com ijodkorlariga rahmat. Biza sila orqali hamma yengililadan habardormiz. Uraa;):)

31 mrqahharov1993   (03-Мар-2015 12:18) [Материал]
Samandar eng tog'ri fikrni aytgan. Lekin,plagiat masalasida Ulug'bek Rahmatullayevga e'tibor qaratilmagan. Qiziq!

32 Azizjon   (03-Мар-2015 12:42) [Материал]
Raxmatli MUMIN ORIPOV utgandan keyin bojalarni qushigini eshtadigan joyi qomagan

33 равшан рахмонов   (03-Мар-2015 20:11) [Материал]
салом мен факат Гайрат Усмоновни кушикларини купрок эфирга беришларини илтимос килардим ашаддий мухлис камина Уста Равшан

34 Bek-Uzbekistan   (03-Мар-2015 21:43) [Материал]
...(Бундан аввал Райхон номи келтирилгани хатолик, зеро "замонам ва армонам" сўзларидан иборат қўшиқ Райхон репертуарида йўқлиги хамда Шухрат Ризаев хонанда Яйранинг қўшиғи билан адаштиргани аниқланди) 

 * * * 
Mana endi adolatdan bo'ldi

35 shakhachiloff   (04-Мар-2015 00:48) [Материал]
[i] хммм хар доим концертларда биринчи каторларда жой эгаллаган "санъаткорлар" бугунги мажлисда "балконда" жойлашиб олишган!!! Нима сабабдан шунака мажлислар мусикий канал оркали ёки керакли тв каналларида курсатилмайди?

36 Abror   (04-Мар-2015 00:52) [Материал]
Bu majlis hujakursinga buligan menimcha

37 жахонгир   (04-Мар-2015 07:39) [Материал]
фозилжоновни пули купайиб колган утиришини каранг хеч кимни менсимасдан утирибди

38 Nilufar   (04-Мар-2015 08:21) [Материал]
RAYHONGA TUXMAT QIVURISHNI QACHON TO'XTATARKINA ODAMLA !!! QACHON QARASA SHU RAYHON HAQIDA TUXMAT GAPLA CHIQARVURISHADI. "ZAMONAM SHUNDAY, ARMONAM SHUNDAY" BU RAYHONNIMAS BALKI YAYRANI ASHULASIDIGI SO'ZLAKUU !!!

39 oddiy mexmon   (04-Мар-2015 11:22) [Материал]
Rayhon aytganmi Yayra aytganmi buzib aytganku shu so'zlarni nima farqi bot.

40 ledy   (04-Мар-2015 17:20) [Материал]
Замонам деган кушик чикканига 10 йилдан ошдику, буларни энди эсига келдими. Мен укишга кирган йилим 2005 йил Замин радиосидан эшимганманда, Райхон деб уйлаганман. Булар касаллик таркаб, хроник тусга келганда энди гапириб бошлайдими? Олдин каекда эди. Менимча Яйра энди ашула айтмай кетганда гапиргандан фойда нима экан?

41 eldor   (04-Мар-2015 19:20) [Материал]
hozir navodan baxrom nazarovning pari degan kilpi ketiyapti  o`girlangan qo`shiqlar efirdan aylanmasdiyu

42 dil_orom   (04-Мар-2015 21:00) [Материал]
Deyarli   hamma qo'shiqchilarni  aytayotgan qo'shig'i 1 tiyinga qimmat, yana  o'zlaricha  kim qaysi san'at saroylarida konsert qo'yishadi, va FONOGRAMA si bilan albatta, bilmadim  ANDY, MADONNA,J.LO,ARASH  lar shuncha jonli konsert berib   ovozim yo'qoladi , u-bu deb bahona qilishmagan biznikilarni yo'rgagiga tekkan kasallik, odamni g'ashiga tegadi, 1 orta O'zbekcha qo'shiqni eshitsam , qachondir  uni asl egasi chiqib qoladi,endi e'tibor berib qolishibtimi shunga , ertachiroq  ko'z qayda edi???  itam-bitam qo'shiqchi, kimdir  otasini erkasi, kimdir kimnidir erkasi mana qanaqa qo'shiqchi,  ular,  bular haqida yozding nima yozmading nima, .....afsus  shuncha  talantlar, yuribti xor bo'lib .

43 Nilufar   (05-Мар-2015 09:04) [Материал]
Oddiy mehmon. Muni farqi kotta, ashulani aynan etgan odamgamas , boshqa birovga qaratib tanbex berish sizzi fikriz bo'yicha to'g'rimi ?! Kimmidur aybi uchun boshqa honanda tanbex eshitishichi, bu ham tog'rimi sizzi nazariz bo'yicha ?!

44 kuzmunchoq   (05-Мар-2015 20:14) [Материал]
Жахонгир Позилжоновни ижодини танқид қилганлар фикрига қўшиламан ва раҳмат айтаман. Сабаби, унинг нафақат бачкана рақслари, балки Навоий, Кармана шахарлари ва Самарқанднинг Султонобод тумани ахолисини хамиятига тегадиган бачкана сўзлар бн айтилган қўшиқлари хали хануз барчамизни нафратимизни қўзғайди!

45 ledy   (06-Мар-2015 12:21) [Материал]
Кушикчилар шу даражага келишига Узбекнавони узи сабабчи, узи касаллик таркатиб, энди фойдаси булмасаям керак.

46 onabolaotacom   (07-Мар-2015 03:56) [Материал]
тогри айтишди бачкана хаммаси яхшиям шохжахон ботир кодиров дилдора ниёзова хуршид раслов юлдуз гиёс алишер шулар борлиги сал болсахам бачкана сохта санаткорларни билдирмайди wacko

47 Muhammadali   (11-Мар-2015 23:25) [Материал]
Yuqoridagi gaplarga qo'shilgan xolda, xamma o'z fikrini bayon qilibdi avvalambor Sardor aka sizga va Sayyod.comga rahmat!!! xammamizam xoxlaymiz yahshi qo'shiq eshitishni, ammo bunaqa yig'inlarda kiyinish madaniyati, misol Ummonchilarimizni o'tirishlari va soqollari o'sgan xolati, Farrux Axmedovni "ESNAB" o'tirishichi?!!! aytib o'tilgan sa'natkorlarimizni shaxsiyatiga tegish niyatim yo'q, xammamizam bilamiz unaqa qilish kerak, bunaqa qilish kerak, degan gaplarni aytamiz, mayli bunaqa yig'ilishlardan sa'natkorlarimiz o'zlariga tegishli xulosa chiqaradi degan umiddaman!!!

48 Farrux   (14-Мар-2015 16:52) [Материал]
Dushanbadan plagiat qushiq efirlardan olinadi deyilgandi, quyib yotibdiku navo kanalida. Bu shunchaki gap bulib qolib ketibdi, amalda esa hech narsa uzgarmagan.

49 Азизам   (15-Мар-2015 17:19) [Материал]
Туппа тугри хакикатан хам яратилаётган кушиклар инсонга нимадир бера олиши керак туйбоп кушикларни бадиий кенгаш утказмасин. Нега кушикни бадиий кенгаш утказяпти ва эфирда айлантираяпти Жахонгир Позилжоновни бу клипини Мукимий театри сахнасида олишганини куриб тугриси анча асабийлашдим.Бу тугриси клипамас оддий саёз матн кушик ва клип

50 Shirin   (25-Мар-2015 00:11) [Материал]
toppa-to'g'ri hamma hamma UMMONdan o'rnak olishlari kerak,ularniqo'shiqlari hammasi original o'ziga xos va gap yo'q. qolaversa ijoddan hech ham to'xtamaydi. Bechora Zohid akam ijod desa jonini beradilar.qoyil ularga qachon qarama studiyada yuradilar.tinim bilmaydilar.shuning ucun ham ko'z tegmasin Ummon barbir Ummonde Ummondek bo'lalmaydi hechkim o'zib ham ketolmaydi.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!