Куни
кеча "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, "TerraGroup” МЧЖ ва Ўзбекистон
давлат консерваторияси билан ҳамкорликда ўтказиладиган фестиваль дастури
учун истеъдодли талабалар томонидан тайёрланган қўшиқлар эшитиб кўрилди
ва энг яхшилари саралиб олинди. Иштирокчилар орасида номлари
мухлисларига яхши таниш бўлган "Ниҳол” мукофоти совриндори Сайёра
Маматқулова, иқтидорли ёш хонандалар Шахризода Ахрорхўжаева, Шерзодбек
Ортиқов, Камила Умарова (Ягона) кабилар ҳам бор эди. Улар томонидан
жонли ижро этилган қўшиқлар ёшларимизнинг истеъдод соҳиби эканлигидан
далолат бериб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Фестиваль фақат жонли мусиқа ва ижро асосида ўтказилиб, эстрада, анъанавий ижрочилик ва академик вокал йўналишида таҳсил олаётган ҳамда ижод қилаётган ёш истеъдодларни излаб топиш, уларни жамоатчиликка танитиш, уларнинг катта саҳналарда ўз санъатини жонли ижрода намойиш этиш учун зарур шарт-шароит яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Хақиқий жонли ижродаги қўшиқлар фестивалини ўтказиб юборманг!
Жорий
йилнинг 25 апрель куни соат 17:00да "Туркистон” саройида "Ўзбекнаво"
эстрада бирлашмаси "Terra Group” МЧЖ ва Ўзбекистон давлат
консерваторияси билан ҳамкорликда Мустақиллигимизнинг 20 йиллигига
бағишлаб "Марди майдон!” – жонли ижродаги қўшиқлар фестивалини ўтказишни
режалаштирган.
Фестивалда
иштирок этишни истаган истеъдодли санъаткорлар "Ўзбекнаво" эстрада
бирлашмасининг 239-86-57 ёки 235-52-80 телефон рақамларига мурожаат
этишлари мумкин.
Кто сааамое слабое звено?? Кто тянет нас назад? Кто на самом деле сохта ва компютерчи мелодинов? Кимнинг овози аслида қурбақанинг қуриллашидан паст? Кимни сахна ўлай деб кўтариб турибди? Кимнинг чўнтагига тушаётган пуллар аслида халол эмас? Ким бировнинг ўрнини эгаллаб турган иккиюзламачи? Ким хатто микрофон ушлашга лойиқ эмас? Кимнинг овози суратидаги фотошопдек сохта? Ва хоказо))))))))))
"Марди майдон!” – жонли ижродаги қўшиқлар фестивалининг НИЗОМИ
Азал-азалдан халқимизнинг асл фарзандлари ўз иқтидори, куч-қудрати ва истеъдодини ҳамманинг кўз ўнгида намойиш этишган. Курашчилар гиламда, дорбозлар дор устида, ҳофизлар эса саҳналарда баралла куч синашиб келган. Халқимизда "Мард майдонда синалади” деган улуғ ҳикмат бор.
"Марди майдон!” – жонли ижродаги қўшиқлар фестивалини ўтказишдан асосий мақсад ёш истеъдодли овозларни топиш, уларни мардлар майдонига чорлашдир. Улар ҳам ўз кучларини, истеъдодларини томошабинлар олдида – саҳнада синасинлар, ўзаро беллашсинлар. Ана шундай ижодий синовларда "Баркамол авлод йили”да баркамол овоз соҳиблари кашф этилади.
I. Фестивалнинг асосий мақсад ва вазифалари
Фестиваль Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланиб, миллий оҳангларга ва миллий ифтихор туйғуларига йўғрилган, Ватан, она табиат, гўзаллик, нафосат, инсонийлик, бағрикенглик, бунёдкорлик, севги, меҳр ва муҳаббат каби мавзуларда янги қўшиқлар яратиш, эстрада йўналишида ижод қилаётган ёш истеъдодларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва кенг жамоатчиликка танитиш, ёш ижодкорларнинг профессионал малакасини ошириш, саҳналарда ўз санъатини намойиш этишга йўл очиб бериш, донишманд халқимизнинг "Мард майдонда синалади” деган улуғ ҳикматини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда келажак авлодга етказиш мазкур фестивалнинг асосий мақсад ва вазифасидир.
II. Фестивални ўтказиш тартиби ва шартлари
2.1. Фестиваль ҳар икки ойда бир маротаба ўтказилади. Муайян йилнинг якунида Фестиваль лауреатларини тақдирлаш маросими ташкил этилади.
2.2. Фестиваль лауреатларини аниқлаш мазкур Низомда белгилаб қўйилган тартибда Эксперт комиссияси томонидан амалга оширилади.
2.3. Фестивалда Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган профессионал ва ҳаваскор санъаткорлар иштирок этиши мумкин.
2.4. Фестиваль доирасидаги битта концертнинг умумий вақти икки соатдан ошмаслиги лозим ва унда ўртача 8-10 нафаргача санъаткор иштирок этишига рухсат берилади.
2.5. Фестивалнинг асосий шарти – қўшиқлар фақат жонли ижрода айтилади.
2.6. Фестиваль Эстрада, Анъанавий ижрочилик ва Академик вокал йўналишлари бўйича ўтказилади.
2.7. Концерт давомида санъаткор ўз репертуари, халқ мумтоз мероси ва жаҳон классикаси намуналаридан иборат учта асар ижро этади (давомийлиги 20 дақиқагача).
2.8. Фестивалда иштирок этишни истаган санъаткорлар қуйидаги ҳужжатларни "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасига тақдим этади:
- Фестиваль Ташкилий қўмитаси номига ариза (1-илова);
- иштирокчи ҳақида маълумотнома (2-илова) ва икки дона сурат;
- Фестивалда ижро этиладиган асарларининг матни, муаллифларининг исми-шарифи ва CDда ёзилган аудио варианти;
- паспорт нусхаси (яшаш манзили билан).
2.9. Тавсия этилган қўшиқларнинг янгилиги, оригиналлиги, матнининг таъсирчан ва бадиий образларга бойлиги, ижодкорнинг овози, саҳна ҳаракати, нутқ маданияти ва ижро услуби Фестивалда қатнашиш ҳуқуқини таъминлашда асосий мезон ҳисобланади.
2.10. Тақдим этиладиган асарлар миллий анъаналаримиз ҳамда умумбашарий қадриятларга зид бўлмаслиги лозим.
III. Ташкилий қўмитанинг ваколатлари
3.1. Ташкилий қўмита Фестивалда иштирок этишни истаган ёш ижрочиларни ҳар икки ҳафтада ташкил этиладиган махсус кастинглар асосида, мазкур Низомнинг II бўлимида назарда тутилган тартибда саралаб олади, бу ҳақда қарор чиқаради ва баённома билан расмийлаштиради.
3.2. Ташкилий қўмитанинг қарори юзасидан шикоятлар қабул қилинмайди.
3.3. Мазкур Низом талаблари Фестиваль иштирокчиси томонидан бузилган тақдирда иштирокчи Фестивалдан четлатилади.
3.4. Ташкилий қўмита Фестиваль доирасида ўтказиладиган барча концертларнинг сценарийсини, дастурини тайёрлайди ва тасдиқлайди.
3.5. Фестиваль лауреатларини тақдирлаш маросимини ташкил этади.
3.6. Фестиваль иштирокчисига айланган ва ўз истеъдодини намойиш эта олган ёш иқтидорли санъаткорларга ташкилотчилар томонидан ўз ваколатлари доирасида имтиёзлар кўрсатилади.
IV. Эксперт гуруҳининг ваколатлари
4.1. Эксперт гуруҳи соҳанинг малакали мутахассислари жалб этилган ҳолда ташкил этилади.
4.2. Эксперт гуруҳи Фестиваль доирасида ўтказиладиган концертларда чиқаётган ёш ижрочиларга саҳна маданияти, қўшиқ куйлаш, ижрочилик маҳоратини ошириш борасида тегишли тавсиялар бериб боради.
4.3. Эксперт гуруҳи Фестиваль лауреатларини аниқлашда бевосита иштирок этади.
V. Лауреатларни аниқлаш мезонлари
5.1. Фестиваль лауреатлари Эксперт гуруҳи томонидан 10 баллик тизимда, қуйидаги мезонлар орқали аниқланади:
- ижро маҳорати ва услуби;
- овоз имкониятлари;
- асар матнининг мукаммаллиги ва таъсирчанлиги, бадиий образларга бойлиги;
- саҳна ҳаракати (артистизм);
- саҳна либоси (имиж).
VI. Фестивални
молиялаштириш
ва лауреатларни тақдирлаш
6.1. Фестиваль ташкилотчилари ва ҳомийлари ўз ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда фестивални ўтказиш учун жой, пул маблағлари ва эсдалик совғаларини ажратади. Жумладан:
Ўзбекистон давлат консерваторияси – Фестиваль иштирокчилари томонидан репетициялар ўтказилиши учун махсус заллар ажратади; овоз кучайтиргич воситалари, чироқлар, микрофон каби зарур техник воситалар билан таъминлайди; талаба ва мутахассисларни Фестиваль ишига кенг жалб этади.
"TerraGroup” МЧЖ – Фестивални ўз тизимига кирувчи телерадиоканаллар орқали эфирга узатади; Фестивалнинг рекламасини ташкил этади; Ташкилий қўмита тавсиясига асосан Фестивалда ижро этилган энг яхши асарларни теле ва радиоканаллар эфирида ротацияга қўяди.
"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси – энг яхши ижрочиларни Давлат тадбирларида чиқишига жалб қилади ҳамда мамлакатимиз ва хорижда ўтказиладиган гастроль сафарларига тавсия этади; Ташкилий қўмита тавсиясига асосан ёш истеъдодли хонанданинг учтагача бўлган янги қўшиғи тайёрланишини молиялаштиради, уларга имтиёзли лицензия беради; энг яхши қўшиқлар Бирлашманинг Фонотекасига қабул қилинади; Фестиваль лауреатлари учун Ташкилий қўмита номидан дипломлар тайёрлайди; репетиция ва концертлар ўтказиладиган зални ижарага олади.
6.2. Фестиваль лауреатлари муҳлислар томонидан берилган овозларни ҳисоблаб чиқиш йўли орқали Эксперт гуруҳининг хулосаси билан аниқланади.
6.3. Фестиваль иштирокчисига айланган барча ёш ижрочилар Ташкилий қўмитанинг махсус дипломи билан тақдирланади. Шунингдек, мухлисларнинг олқишларига қараб муайян хонандага ҳомийларнинг эсдалик совғалари ҳам топширилади.
VII. Ушбу Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Ушбу Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш фестиваль ташкилотчиларининг қўшма буйруғи ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Tez orada Natijasi ijobiy böladi digan umiddaman. Intizorlik bn haqiqiy san'atkorlar kimlar ekanligini KUTIB QOLAMIZ.
Айтмокчиманки, фонограмма ва жонли ижродаги кушик ва кушикчиларни категориялаш, "студийный гурух" ёки "студийный хонанда" атамаларини куллаш вати келди. Фонограмманинг хам узининг мухлислари бор.
Дунёни раксга туширган Бони М, Арабеска, Модерн Талкинг гурухлари хам студийный гурухлар булишган. Улар, концертлардан тушган маблаг хисобига эмас, сотилган дисклар ва айлантирилган кушиклар хисобига бойишган... Менимча, бунинг айб жойи йук.
May dib yozmoqchi bo'gan bo'sez kere a?
ЗИЁДА, ЛОЛА, НИЛУФАР У, БОЖАЛАР, СИРОЖИДДИН ВА ЁДГОР ХАМ