09:27 Жонли ижро фестивали - июнь натижалари! + ВИДЕО! | |
Кеча 25 июнь 2011 й куни соат 17-00да Туркистон саройида "Марди майдон" жонли ижро фестивалининг навбатдаги концерт дастури бўлиб ўтди. Машхурлардан Шоҳ Жаҳон Жўраев, Зиёда, "ШОД" гурухи беллашишди. Яна жонли куйлаган мехмонлар Оролмирзо Сафаров, Ғуломжон Ёқубов ва "Болалар" гурухи бўлди. Таниқли бўлмаганлардан эса Моҳичеҳра Яхшибоева, Яшин Хўжамов ва Акфа медианинг янги, энди танилаётган лойихаси Умида Хўжаева бўлди. Бу сафарги июнь ойи жонли ижро фестивали янада аъло ва янада қизиқроқ ўтди. Афсуски хайъат аъзолари янада асабга тегар даражада ва фикрлар борасида хам янада катта хатоликларга йўл қўйиб, жонли ижро фестивали келажагига нуқта қўйишга оз қолар даражага боришмоқда. Афсус..."Ўзбекнавонинг" шундай ажойиб ва хаққоний фестивалини кемаган ва емаган танқидлар билан хонандалардаги бу фестивальда иштирок этишга иштиёқни сўндириб қўйишлари эхтимоли бор. Томошабинлар қаторидан жой олган 3-4 хонандалар, фестиваль билан танишиб, кейинги сентябрь сонида иштирок қилишни жазм қилиб келишибдию.... айнан хайъат аъзолари фикридан кейин бу фестивальда қатнашиш фикридан қайта бошлашди: -Шунча харакат қилиб яна турғазиб қўйиб хаммани олдида ёш боладек танбех бериб изза қилиш шартми? Яна машхур бўлиб бўлган санъаткорларни-я? Аввалги жонли ижро фестивалида Шахризодадан Мерайя Кэрини сезиб мақтаган мусиқашунос, санъатшунослик фанлари номзоди Ирода Дадажонова негадир бу сафар Зиёдадан Уитни Хьюстонни сезиб ўзлик хақида қайғуриб қолдилар. Ўз фикрига зиддият туғдиришга ким ёки нима сабаб экан? Хайъат аъзолари умуман олганда қандайдир бир тарихий даврида қотиб қолган тушунчалар билан фикрлаётгандек гўё. Жонли ижро дегани фақат миллий қўшиқларми? Тамом хамма эстрада евро йўналишларни тугатиб ёпиб ташлаш керакми? Миллийлик ўз йўлига, лекин ФАҚАТ миллий қўшиқлар куйланиши ШАРТ эмаску! Хонанданинг овоз махорати айнан евро услубида қирралари аъло даражада намоён бўла олса нимаси ёмон? Дунё бозорига чиқиш учун бу яна бир асосий омиллардан бири-ку. Албатта дунё миқиёсида ўзимизнинг миллий кўринишимиз тарғиб қилиниб, дунёга кўрсатиш катта шараф. Лекин ФАҚАТ дегани эмаску! Марди майдон экан русларда бир мақол бор "На войне все средства хороши", майдонда синалаётган хонандалар асосийси ғирром билан эмас жонлида курашаяптгани лойиханинг асосий мақсади эканлигини мен мусиқашунос, фанлар доктори ва хоказо сўзлари сохиби бўлмай туриб тушунган эдим. Хонандалар иштирокига тахлил: -Биринчи бўлиб иштирок этган Моҳичехра Яхшибоевада гарчан аксарият томошабинлар Гулсанам Мамазоитовага ўхшашликни сезишган бўлсада, овози ва куйлаш махорати яхши таассурот қолдирди. Хайъат аъзоси Ирода Дадажоновага негадир унинг табассуми ёқмаган кўринади. Қўшиқдаги дардга номуносиб табассум қилгандик эътирози билдирилди. Қанчадан қанча ФОНОГРАММАдаги хонандалар йиғлоқи қўшиқ куйлаб ирғишлаётган бир пайтда, эндигина санъатга қадам босаётган ва дадил бўлиб жонли куйлаган бу қизга бундай танбех менимча адолатсизлик! Балки хаяжондан табассум билан куйлагандир? Асосийси ЖОНЛИ куйлади-ку! -Яшин Хўжамов номли йигит сахнада пайдо бўлгач эса томошабинлар аввалига унинг жуда хам тор шими ва Россиялик Артур Пирожков қиёфасига ўхшатишни бошлашди хамки... Бу йигит овоз махорати билан шартта ажаблантириб бошқа гапга ўрин хам қолдирмади. Уни хатто актер эди деганлар хам бўлди. Куйлаш махорати аъло! Афсуски, Ирода Дадажонова унинг овозидан Жахонгир Отажонов ва Отабек Мухаммадзохидга тақлидни сезгандек фикр билдирди. Мана шунақа овоз ёки куйлаш махорати ўхшаса хам яна бир бало. Ўхшаганда хам аъло ва мураккаб махоратда куйлайдиган санъаткорга ўхшабдику. -Мехмон сифатида сахнада пайдо бўлган, ўзига хос силкиниб куйлайдиган Ўзбекистон халқ хофизи Оролмирзо Сафаров томошабинлар тўхтовсиз олқишларию қийқириқларига сабаб бўлди. Айниқса жонли ижро фестивали учун импровизацион тарзда куйлаган қўшиқларидаги сўзлар зални "портлатди". Гулдурос қарсаклар анча пайт тинмади. -Шоҳ Жаҳон Жўраевнинг куйлаш махоратига бахо беришни ўзи нотўғри бўлар, чунки бугунги кунгача у хар қанақасига санъат оламида жонли ижро ва махоратли куйлаш борасида ўз ўрнини махкам тутган санъаткор сифатида исботлаб бўлган. Шунинг учун қўйида келтириладиган видеодан унинг ижросини томоша қилишингизни ўзи кифоя. -Акфа медианинг янги лойихаси Умида Хўжаева хам жонли куйлаш борасида ёқимли овоз ва махоратга эгалигини намоёнлади. Уни қўллаб-қувватлагани Сирожиддин хамда Рухшоналар келиб ижро пайтида гуллар тақдим этишди. -Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов "Умр ўтар" қўшиғини куйлаб фестивальда мехмон бўлди. Уларга хам ортиқча бахо бериш ноўрин, видеодан томоша қилиб оларсиз. -Зиёданинг жонли ижродаги куйлаши томошабинларни хайратлантирган бўлса, юқорида айтганимдек ундан Уитни Хьюстонни кўриб ўзликни намоён қилиш маслахати берилди. Негадир на мен ва бошқалар Уитни Хьюстонни умуман хам сезишмади. Ўша Зиёда, ўша Зиёда. Евро услубда куйлаш дегани фақат Уитни Хьюстон эмас балки Зиёдача куйлаш бўлиши мумкин эмасми? Ё Уитни одаммасми? Балки Уитнича техника деган атама киритилганмикан мусиқа тарихига? Зиёда СУПЕР ижро этди, ўзини куйлаш услубида, хеч кимга ўхшаши йўқ, фақатгина техникаси мураккаб ва махоратли тарзда, евро услубида куйлайдиган дунё миқиёсидаги хонандалар билан хам бемалол беллаша оладиган услубда! Бу эса кечирасизу тахсинга лойиқ! Танбехга эмас. Албатта Зиёда аввалги Шахризода каби баъзи бир хайъат аъзолари ишлайдиган компанияга қарашли лойиха эмасдир, лекин шу ажратишда хам ўзига зиддият бермаган холда ажратилса сал ишончлироқ сезилармиди... -"ШОД" гурухи ажойиб кўтаринки кайфият билан иштирок этишди. Афсуски учинчи йигитнинг микрофони деярли ишламади ва унинг овози эштилмади. Нихоят иккинчи "Тошкентим онам" қўшиғида носозлик бартараф этилгандек бўлиб ажойиб иштирок этишди. -Мехмон сифатида фестивальни якунлаган "Болалар" гурухи солисти шошган кўринади камарини охиригача тақмаганлигини сезиш қийинмасди. Ё ман янги мода туридан қолиб кетдимми? Бундай бўлса узр. Менинг шахсий ва балки субъектив фикримча гурух солистининг жонли ижродаги куйлаши суст! Балки шахсий муносабатлар юзасидан шу фикрдадирман, тан оламан, яширмайман бу гурух солисти билан муносабатларимиз ёмон. Ва бундан фойдаланган холда бир ёқлама фикр билдиришга хаққим хам йўқдир. Лекин хар холда жа бўлмаса унгача куйлаган хонандалар билан таққослаганимда балки суст кўрингандир. Нима бўлса хам асосий бахони томошабинлар беради. Лекин имидж...балки бу хам янгича услубдир билмасам. Чунки яқинда хам бир гурух концертидаги бошловчи сахнага "ширинкаси" очиқ тарзда чиққанди))). Бу холваку тўғрими?)) Бутун фестиваль давомида хонандаларга созандалик қилган "Азия" гурухи йигитларидан скрипкачи йигит жамоамизда алохида таассурот қолдирди))). Унинг ижро пайтидаги юзларидаги эмоциялари кўпчиликка кўтарингки кайфият улади десам муболаға бўлмас. Айниқса Оролмирзо Сафаров куйлаётгандаги бу қошларнинг учишлари эххеееейй, бу дард ва хайрат мимикалари гап бўлиши мумкин эмас. Концерт тугаши билан шу йигитни қўлини қисиб қўяман деб ният қилдим хам. Қизиғи буни уддасидан чиқдим хам. "Азия" гурухи йигитлари-ку хар галгидек ўз ишларини аъло уддалашди. Фақатгина техник ходимлар хусусан Иосис окаларнинг товушлар билан ишлаш ва техник созлаш ишлари жуда кўп панд бериб қулоқларни қоматга хам келтирди, гохида чийиллаб ва пақиллаб асабга хам тегди. Хуллас, хар галгидек энг хаққоний ва мардларча лойиха учун "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасига рахмат айтиш керак. Фақатгина хайъат аъзолари нима учун керак деган савол устида мухокама ўтказишса бўларди, негаки жонли ижро фестивалида қатнашиш учун анчагина машхур санъаткорлар хайиқиб турган бир паллада, устига устак мана бундай изза холатлари уларни янада узоқлаштириб бундай ажойиб лойихадан кўнгилни совдириши аниқ. Ахир лойиха нияти жонли ижрода куйлашни ривожлантиришку. Шахсий фикрлари билан Sayyod. ВИДЕО: Тасиксдан кўчириб томоша қилмоқ мб | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 8868 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 24 | ||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |