Озодбек ва Гулсанам, фишка эса Юнус Тўраев! Видео. MP3|Video
Ёқдими?
Бошқаларга хам кўрсатинг:
25 октябрь соат 17-00да "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг мухим ва хаққоний лойихаларидан бири бўлган "Марди майдон" жонли ижро фестивалининг навбатдаги концерти бўлиб ўтди. Бу сафар зал одамларга лиқ тўла бўлиб турли ёшдагиларни учратиш мумкин эди. Ташкилотчилар бу гал жюри аъзоларининг фикрларини баён этмасликни лозим топишгани хурматга лойиқ деб хисоблайман. Негаки аввал хам фикр билдирганимдек, хозирда бу лойихани ривожлантириш жуда нозик ёндошишни талаб қилади. Аксарият хонандалар овоз имкониятларига ишончлари бўлмаса, жонли ижрода куйлашга иқтидори етган хонандаларни хаяжон билан бирга танбех чўчитиб қўйиши мумкин. Хозир лойиха энди ривожланаётган давр, ва яқин келажакда бу оммавий халқ суйган лойихасига айланиб, томошабинни хаққоний жонли ижро ва санъатдан савияси ошган сайин, хонандаларнинг жонли ижрога бўлган иштиёқ билан бирга жасоратлари кучайган сари бахо беришга ўтса арзийди. Мана шуларни инобатга олган холда мен хам танқидда энди ўзимни юқоридаги фикримга қарши чиқмаган холда бўлишим керак))
Хуллас фестивальга қайтамиз. Дастурни маданият ходими Дилдора Рустамова ва суҳандон Ёрқин
Эрназаровлар олиб боришди. Дастур рўйхати билан таништираман:
"Қўш чинор”
ўзбек мумтоз куйи
"Истиқлол” оркестри
"Careless Whisper”
George Michael репертуаридан
"Истиқлол” оркестри
"Brush With the Blues”
Jeff Beck репертуаридан
"From.uz”
гуруҳи
"Come Together”
"The Beatles” гуруҳирепертуаридан
"From.uz”
гуруҳи
"Севгандим сени”
Муҳайё Мирсаидова сўзи
Хонанда Мирзуфар
Шарипов
"Мажнунтол”
Мусохон Нурматов мусиқаси
Дилмурод Акбар сўзи
Ўзбекистон халқ артисти
Озодбек Назарбеков
"Омон-омон”
Мусохон Нурматов мусиқаси
Ботир Эргашев сўзи
Ўзбекистон халқ артисти
Озодбек Назарбеков
"Суввора”
халқ мусиқаси
Фузулий ғазали сўзи
Хонанда Хилола
Хўжаева
"Сизни дерман”
халқ мусиқаси
Ожиза сўзи
Хонанда Хилола
Хўжаева
"Yesterday”
"The Beatles” гуруҳи репертуаридан
"Истиқлол” оркестри хонандаси Дилмурод Далиев
"Газли”
Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров репертуаридан дуэт
"Истиқлол” оркестри хонандалари Дилмурод Далиев ва Зилола Усмонова
"Ширин орзулар”
Отабек Муҳаммадзоҳид
мусиқаси, Арслон Карим сўзи
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Гулсанам Мамазоитова
"Ажаб-ажаб”
Дилшод Аҳмадшоев мусиқаси
халқ сўзи
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Гулсанам Мамазоитова
"Соғинди жон”
Элмард Солиҳов мусиқаси
Туроб Тўла сўзи
ХонандаАзамат Бозоров
"Интизор этма”
Ғани Холиқов мусиқаси
Ҳалима Аҳмедова сўзи
ХонандаАзамат Бозоров
"Гулчеҳра”
Ғани Холиқов мусиқаси
Акмал Пўлатов сўзи
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юнус Тўраев
Дастур рўйхатидан кўриб турганингиздек бу сафарги фестиваль турфа йўналиш ва кўринишда намойиш қилиниб, йиғилган томошабинлар аудиториясининг турфа дидларини қондира олди деб хисоблайман. Дастурнинг энг қайноқ онлари бу Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитоваларнинг жонли ижролари бўлса, концерт фишкаси деб аниқ Юнус Тўраевнинг чиқишларини айтиш мумкин. Ўзбекистон халқ артисти, барча даврларнинг бетакрор овоз соҳиби бўлмиш Ботир Зокиров билан ҳамкорликда ижод қилган, у киши билан дунё кезиб, улкан саҳналарда ўзбек санъатининг имкониятларини ҳаммага кўз-кўз қилган таниқли санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, доцент Юнус Тўраев бадиий раҳбарлигида Бирлашма ҳузурида Ёшлар эстрада оркестри ташкил этилган бўлиб, ёш ижрочилар бугун илк маротаба катта саҳнага қадам қўймоқда. 75 ёшлик Юнус Тўраевнинг харакатлари, кучли энергияси залдаги томошабинларни рухиятлантириб юборди.
Озодбек ва Гулсанамлар ижролари залдагилар учун жонли ижрога жавобан жонли дискотека бўлди. Тақдим этиладиган видеодан буларни воқифи бўлишингиз мумкин.
Шунингдек эътиборни торта олган ёш хонанда Азамат Бозоровнинг санъатдаги келажаги порлоқ эканлиги яққол сезиларли. Унинг куйлаш охангида мархум устоз санъаткор Ботир Зокировнинг нафаси сезилади.
Концерт давомида умуман кутилмаганда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси тарафидан сайтимиз ва менга берилган диплом учун яна бир бора ташаккур изхор этаман. Шу қатори дипломни топширган Гулсанам Мамазоитова, ва янада кутилмагандаги залдаги мухлислар қўллаб-қувватлашлари, фанклуб олқишларига хам ташаккур!
Кейинги жонли ижро фестивали жорий йилнинг 25 декабрига мўлжалланган. Бу сафар кимлар бизни хайратлантираркин? Тв ва радиодаги тинмай юлдузлик учқунларини сочаётган ёқимтой юлдузлар қайлардасиз? Майли бизни қойил қолдириш ва хайратлантириш шарт эмас, шунчаки иштирок билан жасоратини кўрсатишга қодирлар қолдими?
Олдингига нисбатан ташкилиш жихатдан хам усиш каттага ухшайди. Ривожини берсин тадбирнинг. Сайёд сизга катта рахмат. Эстрадага сизнинг катта нафингиз тегяпти.
"O'zbeknavo" jamoasiga Sayyodning mehnatlarini qadrlab rasmiy mukofot taqdim qilganlari un Sayyodchilar nomidan tawakkur aytamiz.San'atkorlar dekabrda ham yana bir bora "elak"dan ötar ekanda!Hammaga omad!
Jonli ijro baribir jonlida! Bravo xamma ishtirokchilarga omad. Ozodbek Nazarbekov, Gulsanam Mamazoitova class Bravo. Yosh qo'shiqchilargaxam omad Mirzufar malades Xammalariga omad jonli ijro uchun Raxmat!!!