Жонли ижро фестивали. ВИДЕО! Suhbat | Intervyu | Reportaj
Жонли ижро фестивали. ВИДЕО!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

"Марди майдон жонли ижро фестивали хақида хабар бергандик. Мазкур фестиваль хақида   маълумот ва асосий эътиборга молик бўлган воқеалар тафсилоти билан бўлишамиз:

 

Кеча  25 аперль куни соат 17-00да "Туркистон” саройида бўлиб ўтган бу фестивальга чин дилдан "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига ташаккур изхор этишдан бошласам!

Бу фестивальда бўлиб хис қилган эмоцияларни сизга етказиб бера олмайман тўғриси.

 2 соатлик концертда аксарият хонандалар деярли нотаниш бўлса-да фарқи йўқ эди, асосийси жонли мусиқа ва ижро!  Инсон рухияти жуда мазза қиларкан.

 Иккинчи ташаккурни эса концертни бошидан охиригача барча хонандаларга мусиқани чалиб турган "Евраазия” созандалар гурухига йўллайман. "Молодцы ребята!” бу эмоцияни таърифлаб етказишга бошқа сўз тўғри келмади, шунга узр.

 

Фестивальда ТВ, радио,  ва газеталардан тушмаётган супер-мупер юлдузчаларимиз  негадир кўринмади.

Агарда 17 ёшдан 30 ёшгача иштирокчилар чекланган ва у юлдузчаларимиз 30дан ошиб қолганлар бўлса, бемалол мехмон сифатида куйлаш имконияти хам бор эди.

Бундан  Дилмурод Мусаев, Мухаммадали Неъматов, Зулайхо Бойхонова, ва аъло даражада Юлдуз Турдиева билан Жахонгир Отажоновлар фойдаланишди.

Мехмон томошабин сифатида биринчи қаторда фақатгина Шахриёр кўринди.

 Зўр-а санъат ахлимиз?

Ёлғонида хамма бор, хаққонийсига келганда сичқонни ини минг тангга!

 

Фестиваль зўр ўтди...

Лекин ......

Мана шу лекинисиз хеч қачон иложиси йўқ.

Афсус иштирокчилар "лажаси”ни кутиб хайъат аъзоларининг "лажа”сидан хайрат эмас ғазабда қолдим.

 

Фестивальда иктадан хонанда алохида  2тадан қўшиқ куйлайди ва мехмон санъаткор хам жонли ижро қилгач халиги икки хонандага бахони хайъат  аъзолари беришади.


Узр, албатта, ўша ердаги хайъат аъзоларини хурмат қилишга арзигулик санъатда ўрни бор, лекин бугунги фестивальда хайъат аъзоси сифатида ўринлари хурматга сазовор бўлмади!

Бу менинг шахсий фикрим!

Балки нафақат менинг, бу мақоламни ўқиб, қўйилган видеони кўриб сиз хам шу фикрга келарсиз.

Сабаби:

 

  Ягона тахаллуси билан ижодни бошлаган Комила Умаровани куйлашида миллийлик етишмайди, ва сўзлари тушунарсиз деб паст (6 балл) бахолашдию, негадир кейинги иштирокчилардан яна евро услубида бўлганларга ундай тошлар отилмади. Қайтанига Мэрайя билан таққосланди.

 

Эътибор Отажонова ва Шахризода Ахрорхўжаеванинг иккисига бир бахо 8 қўйилди!

 

Шахризода сахнага илк "Мен учун” қўшиғини куйлаб чиққанида нафақат сўзлари тушунарли бўлмади балки нақоротдан ташқари  сўзларни УНУТИБ ҚЎЙИБ фақат нана-вово-йейе-лаб турди. Хайъат аъзолари нима эмиш: Хориж юлдузи Мэрайя Кэрига ўхшадингизмуш...

"Ооо Боже" деворарди Мэрайя русчани билганида ва "Бугун эрталабдан нима единглар?"- деворарди ўзбекчани билганида. Асосийси бу нарсалар унинг қулоғига етиб борганида.

Хуллас бу ўхшатишни эшитиб миям шу онда зудлик билан коррозия бўлиб қолди.

Шу пайт сахна ортидаги   Шахризодадан минг чандон евро услубида, нана-вово-йейе-ламай КУЙЛАГАНЛАР Ойхон ва Комилалар камтарликдан ағанаб  тушишдими деб гурсиллаган овозларни эшитишга уриндим.

 Ўзларини ушлашди қизлар, қойил!

Ман уларни ўрнида бўлганимда сахнага шартта югуриб чиқиб репертуардан ташқари войдот таронасини шарманда услубида ижро қилиб берардим.

 

Мэрайя Кэримуш...

Бечора..

Бугун илк бора шу Мэрайя Кэрига чин дилдан ачиндим.


Комила куйлаганда овози кучлилигидан зал титради, созлашлар хам бефойда бўлди, бу қизнинг овози жуда кучли эканлигини шоу-бизнес оламида хамма билади. Хатто хайъат аъзолари хам овоз жуда баланд дея худди минусдек айтишгандек туюлди.

 

Эътибор сахнага чиқиши билан эса халққа таъзимдан бошлади. Қўшиқни бошлагач томошабинлар қўшиқ ритмига хос чапак чалиб турди.   "Ёш Насиба Абдуллаева” деган хитоблар хам  қулоққа чалинди.   Томошабинларни олқишлаганини кўрсангиз эди.


Энг асосийси Эътибор ва Шахризода Ахрорхўжаева сахнага таклиф қилинганда хайъат аъзолари Эътиборни халқ қандай кутиб олганини айтиб улгурмасдан зал яна "портлади".

Шундан кейин уялмай нана-вово-йейе-лаб турган қиз билан Эътиборга бир бахони қўйиш суперинсофсизлик!

 

Айнан шу Мэрайя Кэри таърифини келтириб бахоларни эълон қилган хайъат аъзосини сухбатга тортганимизда натижаси янада ажойиб бўлди.

Танқидий савол, хайъат аъзоларининг зиддиятли фикрлари хақида савол берганимда узр, мен суратчи билан ишлашим керак деб шартта ўрниларидан туриб     кетиб  қолдилар.



Ирода Дадажонова мусиқашунос, санъатшунослик фанлари номзоди.

Иш жойи:  Ўзбекистон Миллий университети Санъатшунослик, фан ва маданий алоқалар кафедраси

Sayyod: - Бугунги фестивалда сизлар кўпроқ нимага асосланиб иштирокчиларга баҳо бердинглар?

Ирода Дадажонова: - Билсангиз, бундай фестивалларда холис бўлиш жуда ҳам қийин. Ўзи аслида, масалан 10 та иштирокчи бўлса, холис баҳо бериш учун, менимча мажбурий дастур бўлиши керак. Мен бу ҳақида экспертлар гуруҳига ҳам айтдим.  Яъни, битта қўшиқни ҳамма ижро этса, ўшанда билинади. Энди, бу биринчи фестивал бўлганлиги ва вақт чекланган бўлганлиги учун ҳам, буни олиб ташлашди. Мисол учун, "Дилхирож” ёки  Ботир Зокиров ижро этган "Қайдасан”ни, мисол учун, 10 та иштирокчи бўлса, 10таси ҳам фақат шуни ижро қилган бўлганда, ўшанда қараб бир ижро маҳорати, овоз имкониятлари ва ҳоказолардан келиб чиқиб, баҳо бериш мумкин эди. Энди бу ерда баҳолаш жуда ҳам қийин. Нимага десангиз, кимдир танлаган репертуарини зўрлиги билан ютиб кетди. Масалан, мураккаб ёки осонлиги билан ютиб кетишди–де. Жуда қийин, бу масалада холис бўлиш!

 

Sayyod: – Комила Умаровада  миллийлик, маза қилиб эшитадиган нарса бўлиши керак деб,  Шаҳризода билан Эътибор Отажоновада  ўзларингизга зиддият билдиргандек бўлдинглар.

Ирода Дадажонова: - Буни ўша айтган одамлардан сўранглар.

 

Sayyod: - Ваҳоланки, Эътибор Отажонова ўзбекона қўшиқни куйлади,  Шаҳризода эса, ҳатто қўшиқ сўзларини эсидан чиқариб қўйди! Унга қараганда Комилани овози кучлироқ эди! Эътибор Отажонова билан Шаҳризодага бир хил баҳо қўйиш менимча, нотўғри бўлган бўлса керак. Шунинг учун, нимага асосланиб, деб савол бердим.

Ирода Дадажонова: - Бу ерда билсангиз, битта мезон асосида баҳолаш жуда ҳам қийин. Чунки овоз берилган бўлиши мумкин, мени овозим бор, сизни овозингиз бор. Сиз овозингизни ўзингизча ишлатасиз, бу ерда масалан, гап овоз диапазонини регистрида ҳам эмас. Санъатни мезони, шу. Масалан, машҳур бўлиш учун, зўр бўлиш шарт эмас. Зўр бўлиш учун ҳам, машҳур бўлиш шарт эмас. Шунинг учун, бу жуда ҳам баҳс талаб нарса.

 

Sayyod: -Айнан....

Ирода Дадажонова: - Мен фотограф билан ишлашим керак, узр, хўп деганча туриб кетадилар.

 


Бир танишим кўчага чиққач "Нима хам дейсан ахир Шахризода Ахрорхўжаева "Пантерра” махсулоти-да” дейди.

 

Яна бир бора қайтарамн "Ўзбекнаво” супер нарсага қўл урган, кўчага чиққанлар хаммасини оғзида шу гап бўлди, бу бошқача мусиқа эди.

Мухит ва рухият бошқача эди. "Ўзбекнаво”ни бу лойихасини хамма охиригача қўллаб-қувватлаши шарт.  Лекин шу хайъат аъзолари менимча умуман керак эмас!

Бугунги кунда санъат оламидан холис хайъат аъзосини танлаш жуда мушкул, ё бир  компаниядан бўлиб унинг хонандаси иштирок этаётган бўлади, ё ўзини махсулоти бўлади ва ё танишининг студиясиники бўлади.

 

Мени таклифим хайъат аъзолари :Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева, Кумуш Раззоқова, Юлдуз Ибрагимовна, Озода Саидзода, Ортиқ Отажонов.

 

Хайъатда мусиқа ўқитувчиси бўлса хам халқ билан ишлайдиган санъаткордек халқ учун нима кераклигини биладигани бўлмайди, ишонаверинг!

 

Жа бўлмаса умуман хайъатни кераги йўқ, ана овозга қўйилсин, халқ смс билан ё мана мархамат сайтимизда  овоз берилсин.

 

Чунки халқ олқишлаб турган хонандани тан олмаслик бу нотўғри. Хонанда  хайъат учун ишламайди халқ учун. Эртага умуман мусиқа билимидан йироқ қўшиқ куйлаб хит қилиб юбориши хам мумкин, хайъат хеч нарса қилолмайди.

 

Фестивальга қайтиб ижобий рухиятда мақоламни тугатсам.

Дастур давомида мехмон бўлганлардан Зулайхо Бойхонова ва айниқса уларнинг созандалари Абдухошим Исмоилов скрипкани ўзиям карате қилиб зални портлатган бўлса, Юлдуз Турдиева гўзал овози билан лол қолдирди.

Абдухошим Исмоиловни скирпкани додлатвориш санъатига тўғриси беш кетаман.

Харакатлари-чи?

Режиссерларимиз хам юрибдиде фильм оляпмиз деб. Танцор дискони кўрганмисиз? Ман янгича талқинда "Танцор скрипко”ни олган бўлардим.

Тасаввур қилинг, Митхунда гитара бўладику, бу фильмда эса асосий роль скрипка бўлади.

Чал скрипканииии, чал дедим...

ЙЙйййўўўўўўққ...

Чал ва ўйнаааат

Йййўўўқққ.

И халиги Жими-Жими Жими, хача хача ўрнига Бойхонова чиқсалар а?)))...


Шунчаки бугун шунақа илхом келди манга. Хазил албатта, агар қўпол бўлиб кетган бўлса узр, шунчаки фантазияде буям. Хечкимни камситиш ёки ерга уриш ниятим йўқ. Позитив яъни ижобий харакатни кўриб албатта ижобий кўтаринки рухиятда фантазия хам келади.

Лекин хақ гап, ман болалигимдан Абдухошим акани скрипка чалишларга беш кетаман. Ўрганмоқчиям бўлганман. Бунақа созандалар юз асрда бир келса керак. Келса агар..

 

Иштирокчиларга қайтамиз:

 Энг юқоридан бир кам бўлган 9 бални эса "Нихол” мукофоти совриндори Сайёра Маматқулова олди.

Вахоланки сахнага чиққанида ён-атрофдан унга "Арча байрами” деган комплиментлар янгради, куйлаш авжига чиққанида овозини ўзи эътиборни либосидан кўра яхшироқ тортишини гувохи бўлдик.

 

Лекин фестивальнинг сўнгида чиққан Жахонгир Отажонов эса...таърифга тил ожиз!

Мана  видеони хам кўрасиз халқни қийқириғини.

Бу концертда гуллар фақат Жахонгирга берилди.

Жахонгирнинг овози жонли ижро учун яралганини яна бир бора гувохи бўлдим.

Таърифга тил ожиз!

 

"Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг мана шундай лойихаси учун тасанно!

 

Иштирок этганлар:

Шерзод Набихўжаев,

 Комила Умарова (Ягона),  

Шерзод Ортиқов,

Ойхон Шахобиддинова,

Шахризода Ахрорхўжаева,

Эътибор Отажонова,

Лаълиддин Холматов,

Сайёра Маматқулова

 

 Ана энди репортжани ўқиб видеони томоша қилинг ва ёзганларим билан таққосланг.




26-Апр-2011 07:10
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Mardi maydon, Uzbeknavo
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Masrur   (26-Апр-2011 09:26)
Sayyod aka qaysi manzilga yo'lashimiz mumkin. Buyuk san'atkorlarga ovaz berishga tayorman, imina Yulduz Usmonovaga!

2 korealik mehmon   (26-Апр-2011 10:23)
juda yahshi maqola bulibdi huddi shu konsert zalda utirganday uzimni his qildim qoyil hayat azolarini kamchiliklarini uz vaqtida ochib berganiz zur narsa tanqid kelajak mevasi qoyil sizdaqa jurnalistlardan Uzbekistonda yana 1 yoki 2 ta bulsa buyuk kelajakga tezroq etgan bular edik

3 Sam   (26-Апр-2011 11:06)
Sayyod, qoyil haqiqatdan obektiv yondashish bo'yicha, adolatni yozishda hech kim siz bilan bahslasha olmasa kerak. Bir to'da paxta qo'yadigan lo'ttivozlarni maqolalarini daje o'qishni hohlamisan ham. Taklifim yana bir bor o'zingizga o'xshab (to'gri sizdaqa bo'lolmas bu aniq) ijod qiladigan jurnalistlarni kashf qiling. Bizga huddi shunaqalar yetishmaydi. afsus....

4 armoncha   (26-Апр-2011 11:23)
Даааа... чиндан хам марди-майдон болибди )).Колган бизани "Супер юлдузларимиза" куринишмабдиде, 25 апрель куни хаво булут эди, шунга улаям чикишмаган булишса керак. Жалко, мажбурлаб болсаям олиб келиш керак эди колганлани. Майли нима болгандаям иштирокчиларга омадлар, коил, юрак ютиб келишибдию ))! Рахмат!

5 Di   (26-Апр-2011 11:27)
Хошим хошим диганизга кулуриб халиям узимга келомяман)))

6 rayim   (26-Апр-2011 12:08)
raxmat sayyod aka.abduxoshim ismoilovdan xam videolavha quysangiz zur bulardi.

7 bek88   (26-Апр-2011 12:18)
sSHUNAQQA KANSERTLAR BO'LIB TURSIN. tongue

8 Абдулазиз   (26-Апр-2011 12:26)
Ҳурматли Сайёд, нега мақолаларизда рус забонига мансуб бўлган сўзларни ишлатасиз? Ваҳоланки, соф ўзбек тилида ёзишга қурбингиз етади ва сўз бойлигингиз етарлича.
Мақола қизиқарли чиқсин ёки "замонавий ёшлар" осонроқ тушунсин деб шундай қилаётган бўлсангиз, демак сиз ЎЗ ОНА тилингизни беҳурмат қиляпсиз!

9 borka   (26-Апр-2011 13:13)
Oygul bilan E´tibor yoqdi, molodes. Bu Oygul deganlari chinqirishdan nariga o´tmabdi-ku. Nima deymiz, bitta hakam a´zosi aytganlariday xolis baho berish qiyin, axir, tanish-bilishchilik. Lekin loyiha juda zo´r ekan, eng asosiy yutuq JONLI IJRO!
Jonli baribir JONLIda! Maza qildik, rahmat!

10 Комрон   (26-Апр-2011 18:18)
Шу танлов ўлгурда ёшни 30 ёшгача эмас, каттароқ қўйганларида ҳам бугунги кўпгина "мега юлдузларимиз" шарманда бўларди. Орзу қиламанки, бир пайтлар Лужков Москвада ўрнатганидек, бизнинг концерт саройларимизда ҳам фонограмма бекор қилинганида, ҳар қандай Райхон-пайхон, Шахзода-пахзодалару, Сардор Раҳимхон деган "тирик магнитофонлар"га сичқоннинг ини минг танга бўларди. Гапирсанг, баҳона мингта уларга, худди ... ...га арпа уни баҳонадек. (Сайёд, бу сиз ишлатган "Плохому танцору ... мешают" мақолининг ўзбекча кўриниши) "Жонли айтаман" деб сўз берган Жаҳонгирни пиар қилавериш керак ва ҳар бир гапда "фонограмма қуллари"ни пастга ураверинг, Сизга омад, Саййод.

11 HBC   (26-Апр-2011 18:23)
Eh Sayyodjon! Hammasi yaxshi chiqiptikuuuu lekin "G'ichchak" asbobini "Skripka" diganiz biroz g'alati bo'pti:)
Ответ: Яхшилаб қаранг скрипками ё ғижжакми суратда?

12 asalim   (26-Апр-2011 18:47)
eh qani manman degan honandalarimiz aeh qoyil qomadim muncha kam honandala qatnashgan vaholanki bizda honandala ko'pu uyate ha manimcha bizani honandala fanagramaga o'rganib qogande afsuski

13 Dilnoza   (26-Апр-2011 19:45)
Men chaaaaaaal yo'o'o'o'o'o'q qotib biggrin qoldim bir ikki marta ko'rgandim bu kishini lekin xavas qimagandimu berilib chalar ekan deb qo'ygandim

14 Aziz   (26-Апр-2011 20:41)
MAn endi qo'shildim

15 Rahmat   (26-Апр-2011 21:10)
Sayyod, hammasi zo'r. Fikrlariz uchun rahmat. Shu menda ham bitta 'lekin'. Bunday koncert birinchi marotaba bo'layotgani yo'q O'zbekistonda. Siz o'quvchilarga shunday taassurot beryabsiz. Men o'zim Namangan shahrida bo'lganida qatnashganman. Bizda Vodiyni deyarli har bir shaharida bo'lgan. Balki hozir ham bor. U erda ikki odam 'musobaqalashardi'. Ikki hil qo'shiq, keyin bir hil qo'shiq, keyin duet kuylashib. Faqat jonli ijro. Toshkentda ham bir bo'lgandi. Nomlari esimda qolmadi, lekin katta reklamalari ham bo'lgandi. Huddi siz aytganday haqiqiy ma'naviy ozuqa, haqiqiy san'at.

16 dina   (26-Апр-2011 21:11)
Abdulaziz: sayyod.com o'zlari ishashni boshlab, o'zlari shu darajagacha yetishgan. Chunki o'zlarni stili bor. Demak-mamak dimasdan yo maqolalani o'qin yo o'qimen.

17 GULI   (26-Апр-2011 22:08)
zo'r ku

18 opium   (27-Апр-2011 01:56)
oyhon super stili ,uziga gap yuk tak derjat...............

19 8791   (27-Апр-2011 01:59)
ha, manga yoqdi, rostdanam hakamlani almashtirish kerak, sanátni tushunadigan odamlardan qo'yish kerak edi, o'ziz tanlagan hakamlarga 100 foiz qo'shilaman, lekin ajoyib bo'libdi, davom ettirishsin,

20 Тулкин   (27-Апр-2011 02:17)
Бизни ёшлигимизда ким буласан деса космонавт буламан дер эдик.Хозир энасини корнидан тушмай туриб артист санаткор буламан дейишади.Бемаза ковунди уруги куп булади деб шуни айтса керагда.

21 Nazi   (27-Апр-2011 04:10)
Aka Niluni vip banerdan nega obtawadiz?

22 shahriyoza   (27-Апр-2011 15:34)
.Rossiyada hamma biladi jonli ijrodagi konsertla haftasiga buladi,vaholanki usha konsertda mega yulduzlari(yoshini farqi yu) "bemalol" ishtrok etshadi,bizada ushanaqa zamonla keb qolar,ushanda haligi rayhon-payhon,sardor rahmxon dganlari yashnshga joyam topomey qosa kk.SAYYOD KATTA RAXMAT!

23 SHOHIDA   (27-Апр-2011 22:09)
MAQOLA UCHUN KATTA RAXMAT,TANLOVNI JUDA CHIROYLI QILIB YORITIBSIZ!AGAR SHUNAQA TANLOVLAR O'TKAZILIB TURILSA,"YOMGIRDAN KEYIN CHIQAN QO'ZIQORINLAR"KABI BO'LAR-BO'
LMAS XONANDALAR KO'PAYIB KETMASDI. 30-40YILLAR OLDIN XALQ TANIYDIGAN 10TA JA BORSA 15TA O'Z OVOZIGA EGA XONANDA BO'LGAN.XOZIR PULI BOR,YOKI ZARI BORLAR BIZNES QILIB OLGAN.SIZ AYTGAN XAYAT A'ZOLARIGA YANA KATTA YOSHDAGI SA'NATKORLARDAN QO'SHISHSA BO'
LARDI. SAYYOD KATTA RAXMAT!

24 Zuxraxon   (27-Апр-2011 22:58)
Xammaga omad.

25 Лола   (27-Апр-2011 23:25)
Молодец, Саййод. Зур ёзиб куйибсиз-ку. Боплабсиз. Илхомингиз келиб, фантазиялар килиб куйганларингизга беш кетдим, лекин. Шу тарзда кетинг. ОМАД Сизга.

26 julia   (29-Апр-2011 05:31)
Katta rahmat ma´lumot uchun,juda to´g+ri fikr qatnashchilarga xolis bahoni xalq berishi kerak,shunda to´g´ri bo´ladi,men boshqa davlatlardagi bunday tanlovlarda shuni guvohi bo´lganman,ya´ni hay´at a´zolari faqat fikrlarini aytishadi,ovozni esa telefon orqali yoki saytlar orqali xalq beradi.Abdulazizni tanqidiy fikriga esa qo´shilaman.

27 ZaFaR   (01-Май-2011 11:52)
super

28 amigos85   (02-Май-2011 16:55)
ajoyib zor...

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 52
Мехмонлар: 51
Рўйхатдагилардан: 1
Sayyod