15:30 ЖОНОН сомсадан то Усмоновгача ФАХРЛИ ИНСОНда! | |
Тохир Усмоновнинг "яраси" хали янги...аммо у хайрияда фаол! У "Фахрли инсон"га иккинчи маротаба ташриф буюриши!
Сайтимиз мухлиси Бахтиёрдан "Варрак-шоу"да ханжар совға олгандик, "Фахрли инсон"га унинг рафиқаси тортлар шоханшохини совға қилибди. Мазасини фақатгина Мммммммм-дея таърифлаш мумкин, бошқа таъриф ортиқча!))
Қахрамон номига лойиқ бўлиш учун "Фахрли инсон"да қатнашишни ўзи кифоя. Аввалги видеода кўрган бўлсангиз, қон маркази директори Мўминов Бахром Истамович айтганидек: "Мана шулар Ватанпарвар!"
Кўкча тарафлардаги машхур "Жонон" сомсалар ва унинг муаллифлари "Фахрли инсон"да! Номи нима учун бундайлигини келаси жумадаги батафсил репортажимизда танишасиз.
Хаётимда энг таъсирли олинган дуо... Суратлар учун Баходир Матёқубов ва Азиз Жаборовларга ташаккур. Келаси хафта муборак жума куни, 2-май кунидаги ушбу тадбирдан батафсил репортаж ва хисобот.
Кейинги акция/хайрия 1-июнь куни "Болаларни мухофаза қилиш" кунида дабдаба билан гала-концерт сифатида ўтказилади. Шу куни соат 10:00дан қон топшириш ва хайрия, соат 14:00дан гала-концерт, бу хаммаси бир жойда, бевосита болакайлар шифохонасида ўтказилади.
Мана икки йилдирки хар ойнинг илк жумаси, бу икки турдаги хайрияни акция ва хам моддий хайрия тарзида "Фахрли инсон" номи остида ўтказиб келмоқдамиз. Қанча артистлару қанча соха вакиллари ўз хиссаларини моддий ва хам ўзларидан бир бўлаги бўлган қонларини топшириб қатнашиб келишмоқда. Асосийси бу давр мобайнида бизлар билан иштирок этаётган ёшлар, умуман, хар бир иштирокчи, нафақат болаларни умрини узайишига муносиб хисса қўшди, балки, мехр-оқибат ва яхшилик тушунчаларида тарбияланди! Зеро, инсоният умрини охиригача атроф мухит ва унга ўз таъсирини кўрсатувчи холатлар натижасида тарбияланиб бораверади. "Фахрли инсон" лойихаси нафақат ўлим билан курашаётган болакайларга ёрдами тегди, балки , ўзимиз учун хам савобдан ташқари яна ич-ичимиздан тарбиялаб келди. Бу орада бизларга таниш бўлиб қолган неча қора кўзлардан айрилиб, баравар куюндик... Нечасини соғлиғи яхшилангани ва нечасини мутлақ тузалганидан шодландик... Ичимизда йиғлаб устимизда кулиб давомлайвердик... Кимлар оёғимиздан чалмади дерсиз... Шу хайриягаям кўз олайтирганлар кам бўлди дейсизми? Ёмони ўзига , яхшисини синдира олмайди, биз олға интилиб келмоқдамиз.
Мухими, яхшиларни бир нуқтага хар ой жойлашга муваффақ бўляпмиз. Яхшилар кўп, улар қахрамон ва улар фахрли инсонларимиз!
Шу эмасми амалдаги ижобий натижа? Шу эмасми муносиб хисса? Сўзларда, баландпарвоз эмас, амалда! Шу эмасми Ватанпарварлигу, қахрамонлик?!
Икки йил давомида биз билан елкама-елка муборак ишни муборак кунлари амалга оширишда ёрдам берган хар бир ФАХРЛИ иштирокчидан чин дилдан ғурурланаман! Хох у артист бўлсин ва хох оддий фанклуб иштирокчиси! Хох у фотограф бўлсин ва хох бизни шунчаки мошинада олиб юргани-бари бирдек фахрли инсонлар! Бу дунёда яхшилик борлиги, эзгу ишларга бефарқ бўлмаганлар аслида жудаям кўплигини амалда кўриб, билиб, сезиб бахтиёрман! Ортиқча сўзлар бефойда, хаммаси амалда исботланмоқда! Бориларга шукр!
Биз яхшилик учун, соғлом болалик учун, яшашга имкон учун, моддий эмас, маънавий рухият бойлиги учун, савоб учун!
1-июнь куни хаммамиз биргаликда "Фахрли инсон" 2 йиллиги ва "Болаларни мухофаза қилиш" байрамини насиб этса, аъло тарзда нишонлаймиз!
| |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 7762 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 5 | |||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |