Бош сахифа » 2010 » Декабрь » 27 » "Завқли" радионинг аянчли тақдири.
02:48
"Завқли" радионинг аянчли тақдири.
Нафақат шоу-бизнес оламида, балки аксарият радио-тингловчи-ларнинг онгида "Ўзбегим таронаси" деганда  қувноқ коллектив, завқли радио ва бир оиладек ходимлар кўз ўнгида намоён бўлади...

Энди эса бўлаРди.

Сўнгги пайтлар бу радионинг ички мувозанати фундаментидан яхшигина силжигандек.
Аввалига ишдан бўшатишлар хақида хабар бергандик (манба), лекин у мавзу барибир  очиқ қолди, негаки бу ишдан бўшатишлардан норози тарафлар Роксана ва Шоира ўз фикрлари борлигини ва "Тарона рекордс" компаниясининг рахбари билан учрашиб уларни хам тинглашларини керак эканлигини маълум қилишганди. Ахир рахбарият фақат бир тараф; директорнинг версиясини тинглашга улгурган холос.

Бугунга қадар рахбарият Тошкентда бўлмаганлиги боис ходимлар рахбарият билан учрашишни уддасидан чиқа олишмади. Афсуски  бу вақт оралиғида радиодаги холат салбий воқеаларга бой бўлиб, зўрайганда зўраймоқда. Балки дархақиқат рахбариятнинг хар тарафлама хамма нарсадан хабари бўлмаганлиги боис бу даражага етгандир?

Бугун радионинг яна бир вафодор, жуда қувноқ, бир қанча тадбирларни ёритган, муносиб идоралар диққатига тушган ва тегишли мукофотлар олган радиобошловчи Интизор Очилова радиони тарк этди.
Айнан бу радиобошловчининг радиога қўшган хиссиси беқиёс бўлганлиги хеч кимга сир эмас. Гарчан у расман ўз хохиши билан бўшаган бўлса-да, асл сабаб радиодаги ички мувозанат қувноқ коллективдан аллақачон ёвлар мухити юзага келганидан демоқда.

Бундан ташқари шу бугуннинг ўзидаёқ яна бир нохуш воқеадан яна кимлардир ишдан бўшаши ёки бўшатилиши мумкин эканлигини тахмин қилиш мумкин холос.

Навбат кимга?

Умуман радиодаги холат салбий жихатларни юзага келтириши шу йилги "Ўзбегим таронаси" радиосининг юбилей концертидан сўнг билина бошлади.
Бунга сабаб баъзи ходимларнинг ишқий муносабатлари радионинг фаолиятига ўз салбий таъсирини кўрсата бошлаганлигида дейишмоқда. Радионинг директоридан кутилмаган муносабат ва харакатлар бўлаётганидан эса  норозилар ортмоқда.

Хозир мазкур масала бўйича аниқ хеч нарса айта олмаймиз, негаки рахбарият билан бу масала ва иккинчи тараф бўлган ходимлар билан учрашилганича йўқ.
Биз эса адолат барқарор топишида воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

Ўйлаймизки, хақиқат поймол бўлаётганидан хар бир(!) иштирокчини фикрини чоп этиб репортаж эмас, рахбариятнинг хаққоний бахоси ва хал қилишидан бу мақолани хам унутамиз деган умиддаман.

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 7325 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: O'zbegim taronasi radiosi, Intizor Ochilova, Roksana

Нравится
Барча изохлар: 14
1 shanya   (28-Дек-2010 03:36) [Материал]
daxshat intizor ochilovayam ketdimi demak radeo uzbegim taronasi yopiladi afaus

2 dilya   (28-Дек-2010 03:41) [Материал]
sayyod, saytizga kirish yana qiyinlashvotti, zorga 7 martada cherez google.com kirdim, bumasa tugridan tugri sizi saytizga kirolmiyapman , uje bun holatga 10 kuncha bulib koldi

3 комол   (28-Дек-2010 04:21) [Материал]
essiz , shundo yahshi radio barbod buvotti (((

4 SAKINA   (28-Дек-2010 09:44) [Материал]
hm radio umuman o'zgargan oldin zo'r edi hozir umuman boshqacha. Bekor bo'pti shunaqa zo'r radio ediya :(

5 odil   (28-Дек-2010 10:28) [Материал]
яхши бупти хамасини бушатиш кере. ман маслахат бераман бошка радиоладан куришсин канака ишлаш керелигини. узбегим таронаси каптархона буп кетти. энг асосийси д. гуломов бн дж микс бушатиш кере. гапирадиган гапини тайини йук.

6 sam   (28-Дек-2010 12:27) [Материал]
baribir 2000-2003 yillarda radio eng zo'r edi o'sha payt, Marhabo,Rano,Nurmuhammadla davrlarda zo' bo'lgan

7 KrasavchiK   (28-Дек-2010 16:12) [Материал]
Kimdur qurarkan kimdur buzarkan ! Nima bo'lganda ham ajoyib va original radio to'lqin edi afsuski bundan keyin edi deb tilga olishga majburmiz manimcha eski holatiga qaytolmasa kere ! Jalka shunaqa radioni ahvoli !

8 Oddiymuhlis   (28-Дек-2010 18:11) [Материал]
Tepadagi rasdagi, katta inson:) bu Alisher Nikimbayevmi? Kim biladi?

9 toxaclub   (28-Дек-2010 19:11) [Материал]
yaxshi ishla bo'lmayabdi de

10 Shahzod   (28-Дек-2010 23:07) [Материал]
uzbekistonda eng quvnoq va eng qiziq radioboshlovchilar uzbegim taronasi radiosida edi,afsus birinma-ketin bushatib yotishibdi,sakrasheniya,ammo ishdan bushatishib bekor qilishvoti,bu radioni nufuzi ular bilan edi.afsus juda hafaman!!!

11 Gulnor   (28-Дек-2010 23:13) [Материал]
sayyod nuqta com sayti deb gapirsala yaxshiroq eshitilardi, o'n marta eshitib ko'rdim nima diyoptila bukshi deb?

12 Dilya   (29-Дек-2010 13:56) [Материал]
To 4to ne delayjtsya k lu4wemu kone4no!!!!!!

13 soccer   (29-Дек-2010 19:39) [Материал]
Oddiymuhlis (Вчера 18:11)
Tepadagi rasdagi, katta inson:) bu Alisher Nikimbayevmi? Kim biladi?
Да, это Никимбаев.

Сардор, не подскажите, какое отношение имеет Никимбаев к радио?


14 Irosh   (01-Янв-2011 22:09) [Материал]
lekin manga Roksana yoqardi.Zör oborardi efirni.smslani öqiganda har bitta nuqtagacha öqib,muxlis nima dimoqchiligini etardi.1soat davomida 1ta artistni awulasini sörawsa,2martalab qöyib berardi.qisqasi,muxlislani chunib,hurmat qilib,talabini qondirib,tinglovchilani xursand qilardi qöldan kegancha.ham samimiy. Ba'zi yonidigilaga öxwab,har kimga paxta qöymidi.qisqasi Roksana manga yoqadi.Ilohim,Baxtli bösin.Iwiga Omad.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!