"Саримсоқ пирог” сериали
1-қисм:
"О, Ламия, эр
топгунингча мен эрдан қолмасайдим!” ))
Бир неча йил олдин
Кашпировский деган бир гипнозчи миллионлаб одамларни телевизордан туриб даволар
эди. Кичкиналигимда эсимда, бувим 3 литрли банкага сув тўлдириб, нақд 30 дақиқа
бўлса керак, Кашпировскийнинг даволаш курсидан ўтардиларда, оддий водоправод
сувини, мани оёқ оғриғимга даво деб, тўхтамасдан ичардилар. Ўшанда,
Кашпировский деса, хамма вой-дод дерди, чунки у ҳамма дардни давосини биларди.
Буни қаранг-ки, зиёли бувим ҳам ўзларининг оёқ оғриқ касалликларини даволаш
учун ана шу дастурни кўрардилар ва шу пайт ҳамма жой сув қуйгандек тинч бўлиши
керак эди, бу эса бизни роса қийнарди.
Уйимизга мехмон бўлиб
келган жиянларимни кўриб, ўзимнинг ёшлигим эсимга тушди, чунки улар ҳам бир
каналдан кетадиган «Мухаббат симфонияси» деган сериал вақтида 45 дақиқада ЖИМ
ўтиришлари талаб этилар экан. Бечораларга онаси, илтимос болаларим, шу сериал
вақтида менга умуман ҳалақит берманглар, деб айтаркан)))
«Муҳаббат симфонияси» гипноз-сериалнинг
сири нимада эканлигини аниқлаш учун нақд 20 дақиқа телевизор қаршисида ўтирдим,
аммо тажрибам салбий якунланди, чидай олмадим! Негаки, оилавий мажаролар,
масалан, бош каҳрамон бўлса керак, Ламиянинг Макбуленинг ёмон режаларидан
чарчаб, уй эгаси Камол бейга, мен бу ерда кола олмайман, деб кетиб қолиши ёки
бир чақалоқнинг отаси кимлигини билиш учун қайғураётган Нозим билан Эннисе….
Хуллас, гипноз-сериални сирини тушуна олмадим ва ўзимча ўйладим, сериал сири
факат уй бекаларига аён!
Туғри, уй бекалари ҳам
24 соатдан атиги 45 дақиқани ўзига ажратишга ҳаққи борку, дерсиз. Майли бу
томонни ҳам курайлик. Ўртача миқиёсда, бир уй бекасининг кунлик режасини
келтираман, аёл эрталаб энг кечи 6.30 да туради, болаларини, турмуш ўртоғини
мактабга, боғчага, ишга жўнатади. Кейин уйларни йиғиштиради, кир-чир, тушликка
овқат тайёрлайди. Болалар уйга қайтади, уларни овқатлантириб, яна идиш-товоқ
ювади, кейин эса кечки овқатга ундайди. Илойим кайфияти яхши бўлсин, деб эрини
кутиб олади. Овқатланишади, яна идиш-товоқ… Ана шу жойда, роппа-роса 19-45 да
сериал бошланади ва аёл телевизорга михланиб қолади. Балки ростан хам 45 дақиқа
ўзи учун яшаши туғридир. "Яхшиям шу сериаллар бордее, - дейди қариндошим. Нега
десам: "Вой, ман шу сериални ичига кириб кетиб қоламан, улар хурсанд бўлса, мен
ҳам хурсанд бўламан, ҳафа бўлса ранжийман... Манга ёқадиде... - деб ўз
фикрларини билдирди.
Келинг тасаввурни ишга
соламиз. Хотини сериални томоша қилаётган вақтда, ишдан чарчаб келган эр хотинини томоша қилади. Уй юмушларидан чарчаган
аёл, аниқ узига қарашга вақти етмаган. Яна тасаввурга мурожат киламиз, боши
кир, эгнида у ёк бу ёғига доғ тушган халат, хуллас аниқ "Дунё гузали” образида
эмас! Эрнинг миясига келган фикр кандай булади, албатта у рафикасини
ишхонасидаги хонимлар билан солиштиради, яъни
тирноқлари маникюр бўлган, баланд пошна туфли, дид билан кийинган,
каридордан ўтиб кетса, таровати 5 соат турадиган атирлар сепиб олган хонимлар
билан. Ишонинг, бу вазиятда 5 бахони аниқ сериал билан овора булган рафиқаси
олмайди. «Келинлар қўзғолони» фильмини эсланг, ўшанда кичкина келин ясан-тусан
қилиб ўтирганда, қайнана, "Хой, келинпошша, нима бунча безаниб олдиз? - деса, келин: "Ҳозирги замон психологларининг
айтишига қарганда, ҳар бир аёл эрини ишдан келишини худди байрамдек кутиб олиши
керак экан!” - дейди. Ўшанда ҳовлидаги
овсинларни бир-бирига, кейин ўзларини туришларига қарашларини эсланг…
Балки, ўша "ҳозирги
замон психологларининг” фикрлари туғридир? 45 дақиқани сериалга эмас, уй
бекалари ўзларига бахшида қилишса яхшироқ бўларди дегим келади… Тасаввурга
қайтамиз, берилиб телевизор томоша қилаётган уй бекаси, сериални эсдан чиқариб,
ўзига оро беради, жуда, бўлмаганда, эгнидаги кун бўйи супир-сидирдан чарчаган
халати ўрнига, масалан, тоза ва чиройлирок бўлган бошқа халатни кияди, сочини
тараб, уйдаги бор атир упасидан озгииииина сепадида, тиржайиб: "Вооой,
Ассалому- алайкум дадажониси, чарчамадизми, яхши келдизми” - деб, эрини "ўрайди”. Шу пайт мана ман деган
эркак хам, қанақа аҳволда бўлишидан қатъи назар, ўзининг аёлини дунё гўзалларидан
ҳам энг юқори поғонага олиб чиқиб кўяди. Ёки нотуғрими…
Тажрибам якунида эса,
бир хулосага келдим, ҳар холда тан олиш керак, Кашпировский куплаб одамларга
тузалиб кетиш ишончини уқтира олган. Сериалларга қайтадиган бўлсам, ишончим
комил, навбатдаги серияда Самияни эри хафа килган булса, аёл хам эрига қараб
«Ҳаммаси бир гўр буларни...» дейди-да, ўзича эридан хафа булиб, яна уй
юмушларига шўнгиб кетади…
Шу тарика, саримсоқ солинган фойдали пирогни пиширишни бошладим.
Сериаллар деса, қозондаги овқатию, идиш-товоқларини унутиб қўядиган уй бекалари
диққатига! Биласизми, ҳар бир хонадоннинг файзи, унда истикомат киладиган аёлга
боғлик бўлади. Эрни эр қиладиган хам, қаро ер қиладиган хам хотин деб бежизга
айтишмаган! Шундай экан, уша сериалларни кўраётган вақтингизда, шу саримсоқ солинган пирогимнинг бир булагидан тишлаб
олинг! Миянгизни шамоллаш каби захарлаган нарсаларни саримсоқли пирог
даволар. Кейин,
шарт этиб телевизорни ўчиринг! Ким билади дейсиз, балки бошқа аёлларнинг
чиройига баҳо берувчи ҳамда ишда кечгача ушланиб қолувчи эрлар сони камаяр...
Кейинги сафар,
саримсоқли пирогни рекламаларни томоша қилиб тановвул қиламиз! Хар холда саримсоқнинг давоси бисёр. Бошқа тарафдан балки
ёзаётганларим даво бўлар деб ният қилган бўлсам не ажаб?
Шахсан узим,
метродаги турли-туман дориларни
рекламасини кўриб, нима бало, метрода юрадиганларни ҳаммаси простатит, йўтал,
томоғ оғриги, шамоллаш ва бошқа касалликлар билан оғринганми деган хулосага
келдим….
Айтгандай, бу шахсий
фикр эди халос, унга қўшилиш ёки қарши бўлиш хуқуқидан сизни на мен ва на қонун
чеклай олади!
Интизор Очилова
|