Бош сахифа » 2011 » Март » 6 » Вой-дот турк ошхонаси босди!
05:54
Вой-дот турк ошхонаси босди!
 
"Саримсоқ пирог” сериали


 
4-қисм:

                                                 "Нафс таъми қай тилда?"

Қўйнинг айрим қисмлари солинган "сомсааааааааааа”лар бор....

  Ассалому алайкум! Бугунги пирогимни тайёрлаш учун бир нечта жойларга «экскурсия» қилдим. Аввал "Чорсу”га бордим, кейин текин сарёғ билан асал едим, "Чиғатой” маҳалласига бир кириб ўтиб, сўнгра "Саримсоқ пирог”нинг "даҳшат” турини тайёрладим!

 

Саёҳатимни дугонам маслаҳат берган жойдан бошладим, "Чорсу”даги овқат бозор!

Бордик! Вой-дод, кўзларим турли хил таомлардан, бурним эса шашликнинг тутунидан, қулоқларим қўйнинг айрим қисмлари солинган "сомсааааааааааа” рекламасидан, шашлик, норин деган товушлардан "қақшаб” кетди. "Антигигиена очил дастурхон” марказида лаззатли таомлар жам бўлиб олишган, қорни очган мижозларга кўз тикиб ўтиришибди. Мен 1 дона қийма шашлик билан ярим порция норин олдим...

Комедия эса сотувчи хоним бизга ўтириш учун таклиф қилган жойдан бошланди. Юзлаб, минглаб, балки миллионлаб одамларга хизмат қилган кўрпачани ичида пахтаси ҳам қолмаган, эскиии, кииир бўлиб кетган қадимий  курпачага ўтирдиму, атрофга назар ташладим ва бунга афсус қилдим... Хаш-паш дегунча нориннинг шўрваси ҳам келди... Шўрва солинган коса бир пайтлар коса бўлган, ҳозир эса учлари синавериб, синавериб пиёлага айланган, ўтган асрда чиқарилган "антиквар” алюмин қошиқни кўриб, " ё тавба” деб, аввал уни томоша қилдим. Менимча бундай қошиклар фақатгина музейларда бўлади... Қошиқни ювган инсонга "тасаннолар” айтиб, дугонамга энсамни қотириб, шўрвадан бир қошиқ ичиб кўрдим...

МАЗАЛИ!!! Шўрвани ҳам ичдик, қийма шашликни ҳам едик, хеч кимга қарамасдан, кир-чир жой, учлари учиб кетган коса, қийшиқ қошик, пиёзнинг хиди, хуллас гигиенани бир жойга суриб қўйиб, мазза қилиб тушлик қилдик. Тўланадиган хисобни эса ошхона каби камтарлиги шахсан менга, ўртоғимга ҳам ёқди. Фақат бу ернинг таровати худди саримсоқнинг хидига ўхшаб анчагача мени ўраб юрди...

 

Саёҳатимни 2 манзили жуда оммалашган турк таомларини тайёрлашага мослашган кафе, йўқ ресторан, хуллас тамаддихона бўлди.

Янги очилган экан, ҳамма жой ярақлаб турибди. Шундоқ ўтирганимни биламан, олдимга фигурний "истакон” тарақ этиб қўйилди, ичида аччиқ чой, индамадим, кейин нон келди, иссиққина... индамадим, асал, қаймоқ ва сарёғдан кейин, қўрқиб кетдим! Нега, чунки тушлик учун мўлжалланган пулимни "Чорсу” бозорга ташлаб келганман-да! Хуллас, шундоқ ҳам кичкина бўлмаган кўзларимни катта-катта очиб, майин овозда фақатгина қаҳва ичмоқчи эканлигимни тушунтирдим. 

Официант эса, табассум ила "Бу масканимиздан, сизга совға!” деди. Ана бўлмасам, хуллас, хурсанд бўлиб чиққан бу жойни ҳамма танишларимга реклама қилдим! Текин деса ломни ёнмачасига ютадиган инсонлар учун зап жой экан дея саёҳатимни тугатдим.

Аммо... Аммо 1 ойдан сўнг шу жойга халиги "Чорсу”га бирга борган дугонам борку, ўшани олиб бордим.  Мақталган келин.... бир нима қилиши ҳақидаги мақолни шу жойга қўшиб қўйсак мос тушади. Фикрим буткул қарама- қарши томонга ўзгарди. Нақд 10 минут олдимизга официант тугул, фаррош ҳам келмади. 

Охири аста-аста қадам ташлаб бир официант йигит келиб, буюртмани олди. Реклама қилган жойиз шуми, диди дугонам... Орадан 25 дақиқа ўтгач, "шохона таом” келди, бекорларни бештасини айтдим, ҳеч қанақа "шохона-похона” эмас, оддий шашлик, фақат сихни ўрнида чўпчалар тиқилган ва пишмаганрок... Ликопчада алланима сариқ нарса турибди, кейин яхшилаб қарасам, бу жанивар 4 кун олдин тёркадан ўтказилган ва қуриб қолган, қачонлардир сабзи бўлган масса экан... Майли татиб кўрдик... Пули куйган одам, қалампир чайнайди дедимда, егим кемаса ҳам зўр базўр тугатдик. Кейин эса официантни чақириб, ичимдаги меҳрли сўзларимни бошидан қуйдим. У эса менга чекни узатди. Кўриб, дугонамга қарадимда, "нимларани еб қўйдик дугонажон...” -  дедим. Тагига 15 фоизлик хизмат ҳаққи билан халиги бола мўлтиллаб турибди, одамни раҳмини келтириб... Асал емий, заҳар егандай бўлдим деди ўртоғим... Шу тариқа энди ўша масканни кўрсам, айланиб ўтадиган бўлдим.

 

Сиз-чи, сиз қаерда овқатланасиз? Қани, айтингчи, сизни қайси мамлакат ошхонаси ўзига магнитдек тортади? Вилоятларга ташриф буюрганимда негадир, турк таомлари тайёрланадиган жойларни хечам кўрмайман, менимча турк таомларининг ашаддий шинавандалари Тошкент шаҳрида "базировать” қилса керак.

Туркиянинг ҳамма шаҳарларини номи бор Тошкенту азимнинг кўчаларида, шаҳримизни бағри кенг ҳаммани сиғдира олади!!! Гап бунда эмас, гап шундаки бу тамаддихоналар шунчалик кўпайиб кетганки, хаттоки келинлар ҳам, яқинда уйда овқат қилиш кераклигини унутиб қўйишади.

Тасаввур қилинг, пайшанба куни, ҳонадонларда ош, палов эмас, "Искендер” деган овқат тайёрланса... А, нима, тўғрида, ана шу жойларда "ёпишиб” овқатланадиган қизларимиз, келин бўлиб хонадонингизга тушса, сизга мошҳўрда қилиб бера оладими, мен иккиланаман бунга, улар "чечевица” шўрва қилишади, мошхўрдани ўрнига....

 

Бу бозор, рақобат бор жойда ривожланиш бўлади. Тушунаман, лекин бунчалик эмасда...

Бир қарасангиз ҳамма жойни табакалар, дўмбоқ жўжалар, "цИплята”табакалар босган эди, энди эса...

Шу жойда бир танишимнинг ҳикоясини бир сўзлаб берсам. Танишимнинг Франциялик бир таниши Тошкентга келади, Тошкентни айланишади мазза қилиб. Овқатланиш фурсати етади. Шунда халиги меҳмон, кўзларини бечара қилиб, "Чиғатой” га борайлик дейди. Шу жойда мезбон қотади, у шокда! Билсаки, кулинария ватанидан келган, курбақаларни чирқиратиб қовуриб ейдиган нозик дид бир француз Тошкентнинг "Чиғатой” маҳалласидан борган шашликдан қачонлардир татиб кўрган экан...

 

Мазали таомларимизнинг номи дунёга машхур. Биз эса бошқа юрт таомларига ошиқмиз...

Шахсан мен ўзимнинг танловимни қилиб бўлдим, ўзимнинг ошхонамга етадигани йўқ!!!


Гап тамом вассалом!

 

"Саримсоқ пирог”нинг хидини қаранг...

Бай бай бай бай!!!

Дилларни яшнатиб, кўзларни ёшлатмоқда!

Баҳор келганда авиатминоздан қутулиш учун фойдали бўлган маҳсулотлар, масалан саримсоқдан кўпроқ тановвул қилинг. Зора, у сизни ғалати-ғалати вируслардан ҳимоя қилса...

Айтгандай, сиз истаган масканингизда, истаган таомларингизни тановвул қилишингиз мумкин. Сизга ҳеч ким қаршилик қилмайди. Юқорида ёзганларим эса, шахсий тажриба ва шахсий фикр эди.

 

Сиз билан камина, Интизор Очилова бўлди.



Шу ўринда ўз фикримни қўшмасам бўлмади)))

Тўппа тўғри бошида уларнинг рекламаси кучли ва мулойим, текин нарсалари билан сийлаб бора бора йўқ бўлади. Вахоланки текинга алданадиган халқ бўлсак хам майли эди.

Яқиндагина шундай бир турк тамаддихонасига кириб пицца сўрадиму....суюқ пицца бўлишини илк маротаба ўзимга кашф қилдим. Оддий қора аччиқ чойни бардак деб фигуркалаб бериш.. Рекламада главное подача дегандек.

Интизорнинг  мақоласини сайтга қўйишга тайёрлаш чоғида бир танишим билан онлайн сухбатда эдим. Бу хоразмлик танишим айни дамда уйида шашлик қилаётганини айтди. ММС орқали Хоразмдан келган қайноққина шашликлар билан сизлар билан бўлишамиз.

Свежыйига нима етсин?)) Ох ох қаранг кўмир ифори ила пишаётган шалиииик))) Шу онда шартта хамма нарсани ташлаб бориб танишим билан шашлик еб келдик.)))

Sayyod


Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 9914 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Intizor Ochilova, Sarimsoq pirog

Нравится
Барча изохлар: 27
1 Yodgor   (06-Мар-2011 08:02) [Материал]
Tug`risi uzimizni uzbek taomlari Number one garantiya.

2 SHAXZOD   (06-Мар-2011 09:05) [Материал]
bizani ovqatlaga yetadigani yo' baribir. Qaysi turk restorani kirganizzi bilmadimu lekin biza ANKARA KEBAB kirganimizda o'tta zakaz qilingan ovqatti zo'rg'a yarmini yeganidm chunki vapwee o'tkir mazasi xullas yeb bo'midide. O'zimizani OW, QOZON KAVOB, CHORSUNI NORINLARIDAN QO'YMASIN ERKE KIWI WUNAQA OVQATLANI YIYDIDE A LABBE O'RTOLA

3 armonli_bola   (06-Мар-2011 09:49) [Материал]
ertalabda iwtaxalar ochilib ketdiku qoyilman qani olilar bo`lmasam bowladik

4 SOFWARE   (06-Мар-2011 10:08) [Материал]
aka nima qilyapsla?! ee ishtahani ochvordilayu> chet elda yurgan vatandoshlarni ham hisobga olinglarda maqola berayotganda.qattan topaman endi Shashlik,osh,honim degan jononalarimmi?

5 shuhrat   (06-Мар-2011 12:06) [Материал]
авваламбор лукма халол булиши керак..кейин покизаликка хам эьтибор бериш керак..кучада овкатланишдан кочиш керак..уша нарсани олиб..ишхонангизгами..уйингизгами обориб есангиз баракали булади..
дейишган..

6 NARLINA   (06-Мар-2011 12:37) [Материал]
Assalomu alaykum Intizor opa va Sayyod janoblari! sizlarni saytlaringa kunda 3-4 marta kiraman, buning uchun silarga katta raxmat! Endi maqolaga kelsak +10 ball!!! Masalan Farg'onada "O'ram samovor" oshxonalar bor ovqatlari mmmmmm daxshat shunaqa mazzalikiiii!!! faqaat sad siz aytgandek gigiena sust juda yomonmasu lekin baribir kungil bundan ham yaxshi sifatni hohlidi! Turk oshxonasi ham yaxshi lekin o'zbek taomlariga umuman gap yuq!

7 QALQON   (06-Мар-2011 15:26) [Материал]
Intizor sizga kim Chorsuga boring degan bilmimanu, lekin turk kafelariga borgandan keyin o'zbek milliy taomlari tayorlanadigan kafega borsez bunaqa hafa bumasidiz. To'ri bozorlardagi ovqat tayorlash joylarida gigienaga rioya qilishmidi. BUni iloji ham yo'q hech kim shu paytgacha buni kavlashtirmaganam. Agar kimdir astoidil shug'ullansa buni tartirbga solib qo'yish bir kunlik ish. BOzordagi taomxonalarda usha erda mehnat qiladiganlar bozor qilishga tushganlar ovqatlanishadi. Shuning uchunam hozircha ularga narxiyam boshqa jixatlariyam maqul. Endi O'zbek milliy taomlari qilinadigan kafe, choyhonalarga kese! Gangada, Ko'kchadagi Med kollejni to'risida, Komolonda... bu ro'yxatni davom ettirsez bo'ladi. Man sanoqli marta buganman turk kafelarida. Sababi hecham o'zimizni taomlardan kechib ketolmiyman. Doim boyagi sanab ot'gan joylarimda taomlanaman. O'zbekni somsasiyu oshlarini, shashligu norinlarini hech nimaga almashtirib bumiydi. Sizga bitta zo'r joyni etaman. Toshkentda yashab turib man o'sha joyga borganimda qotib qoldim. Kosmanavtlar metrosidan chiqib oybek metrosi tomon 50 metr yursez domlani tagida birinchi qavatda o'zbekni haqiqy chuchvarasini tayorlidigan joydan chiqasiz. Man xatto uyda bunaqa chuchvara emaganman, umuman boshqa joydayam emaganman. U erdagi tozalikni, pokizalikni ko'rsez, og'ziz ochilib qoladi. Maqola uchunmas shunchaki bitta sherik bilan boersez hammasiga o'ziz guvoh bulasiz.

Baribir bizani milliy taomlar ularnikidan tabiiy va mazali. Turklar foydalanadigan har hil ingridientlar va kukunlar huddi narkotik kabi o'zbeklarni o'ziga jalb qivotti. Buni bilishgan shekil bir ikkitasini dumini ham tugib yuborishdi!


8 zuxraxon   (06-Мар-2011 17:39) [Материал]
Nima bo`lsa xam Uzimizzi Uzbekona Milliy taomlarimizga yetmidi. Intizor Ochilovaga omad tiliman.

9 DILNOZA   (06-Мар-2011 17:41) [Материал]
Turk oshhonasi bu dunyoda mashhur, Londondayam hamma joyda turk oshhonasi, chunki odamla judayam yahshi korib yeyishadi, gigienaga keladigan bosak yana turklar koprok rioya qilishadi, Ozbek ovkatlarigayam gap yok, lekin chet eldagilaga lagmon berishsa ula buni hitoyni noddleiga ohshaatishadi.

10 HBC   (06-Мар-2011 18:31) [Материал]
Turk restaraniga borganizdi 1 va 2- farqdan hayron qomasligizi etardim. Chunki yengi ochilgan joy odam chaqirish uchun "ikram" deb atalgan atamasi bor, ya'ni tekinga choy va yengil yeguliklar beriladi. Aslida bu restaran mavqeyiga bogliq. Ba'zilari har safar "ikram" beradi, ba'zilari birinchi safar. Turk restaranlarini hizmat ko'rsatishda vaqt o'tib sekinlashishi yoki foiz olinishi- faqat va faqat turk oshxonalarini "O'zbeklashishi" bilan bog'liq. Chunki hich bir zamon bu qusurlar Turkiyaning o'zida ko'rilmidi. Menyuga oid tarzda hisob olinadi va hizmat tarzi juda nozikona amalga oshiriladi.
Chorsu bozoridagi antigigienik holatga kese bu vaziyat hich qachon o'zgarmidi. Joyning o'zi massoviy ho'randalani qabul qilishga asoslangan. Arzon va mazali bo'lsa bo'ldi. Har bir kegan mushtariyga alohida hizmat degan narsani o'zi yo'q. U joyga borib toza qoshiq yoki uchmagan kosada taom talab qilishni o'zi kulgulik.

11 timurbek   (06-Мар-2011 19:07) [Материал]
kim yozgan bolsayam bekorlarni beshyuz ellik beshtasini ebdi deb koyasiz sayyod bu nimaga shamaligi va nima uchun turklar bilan boglik ekani bizga judayam tanish daniy mament men 5 yildan beri chet elarda yani hitoy tayland dubaeda juda kop bolaman nober van turk restarani bir misol men yashaydiga shanghayda hato evropeyslar ham juda yahshi korado chunki birinchi novbatda tozalik turklarga eng muhim yozgan odamga aytib koying NIHOL nak eto tochna

12 akrom   (06-Мар-2011 20:06) [Материал]
manimcha turk oshxonasi zur

13 Farruh   (06-Мар-2011 20:08) [Материал]
ANGLIYADA INGLIZ HALQI TURK KABOBINI NIMA DEB ATASHADI? DIRTY KEBAB deyishadi(keer kabob va e'shak go'shti ham deb turishadi).Nafs balosi deb shuni e'tishsa kerak.Lekin sevib ovqatlanishadi.

14 dee   (06-Мар-2011 20:16) [Материал]
o`zimizani taomlani uyda qilibam yevuramiz no baribir bitta narsa yevurisham jonga tegadide, manga judayam yoqadi turetskiy taomla.

15 toxaclub   (06-Мар-2011 20:32) [Материал]
wacko

16 DILNOZA   (07-Мар-2011 00:36) [Материал]
Eshitishim boyicha, Ozbekistondagi turk restoranlarida ozbek oshpazlari ovkaat qilishadi, chunki turklani bunaqa arzon narhga ishlatib bomidi. 1 yil odin Ozb.dagi Bashkent restoraniga borgandim iskender dep obkelishgan taomi umuman evropada egan Iskandarga ohshamidi, judayam tami yomon edi. Tukiyaga yoki evropaga borib turklarni taomini eganlar biladi turk taomi haqiqiysi qanaka bolisih, Turk restoranlari tozalik boyichayam boshkalarga garaganda tozaligi bilan ajralib turadi, tan olish kerakki turk oshnonasi bu judyayam boy oshnona hisoblanadi.

17 BONUSH   (07-Мар-2011 01:11) [Материал]
Umuman olganda, VOY-DOD deb yoziladi VOY-DOT deb emas. Orfografik hatolarsiz yozgan ma`qul deymande....

18 Zaara   (07-Мар-2011 03:42) [Материал]
Свежий сузи "и" билан езилади, чунки рус тилида "после шипящих букв не пишется ы" деган коида бор.

Макола эса жуда екди, содда ва ширин езилган. Шунча йил Америкада яшаб, дуне таомларини татиб, хеч кайсиси узбек таомларига етмаслигига амин булганман. Узбек таомлари тайерланадиган тоза, шинам таомхоналар хам куп Узбекистонда!


19 Avatar   (07-Мар-2011 04:10) [Материал]
turklar ovqatni yahshi tayyorlaydi.ayniqsa sabzavotlarni ornida ishlata oladi, organuzm uchun foydali.

20 zeboshka   (07-Мар-2011 06:58) [Материал]
to'g'ri o'zimizani o'zbek milliy taomlariga yetadigani yo'q lekin, lekin bir gap Intizor xonim Ochilova xox o'zbek xox u turk oshxonasi bo'lsin xar kuni xam tekin non choy berurmiydiku sizga

21 Max Mustermann   (07-Мар-2011 14:12) [Материал]
Maqola yaxshi chiqibdi. Gigiena Maslov piramidasining sal yuqorigi pog'onasida joylashgan. Shuning uchun mamlakatda aholi jon boshiga yiliga bor yo'g'i 900 dollarlik mahsulot chiqib turganda gigiena hurmat qilib saal orqaga chekinadi...
Tushunarsiz... Menda bir taklif bor edi: Chet elda yoki vatandagi yurtdoshlar yer dumaloq, dunyo tor deyishadi. Siz bugun yurgan joyga ertaga biz ham mehmon bo'lishimiz ajab emas. Shunga hozirgi manzilgohingizdagi o'zingizga yoqqan o'zbek taomlari yoki umumanturkiy taomlar tayyorlanadigan joylar haqida fikr almashilsa zo'r bo'lardi. Masalan, men Frankfurt am Main da o'zbek restorani bor deb eshitganmanu lekin borishga arzirmikan...

22 Asxo'j   (07-Мар-2011 19:28) [Материал]
Ho'roz qand chet elniki desa yotib olib yalashadi deydiku. Hali bu ham odamlarni joniga tegadi bu aniq hozir ko'pchilik qiziqishdan kiradi.

23 Doll   (07-Мар-2011 21:52) [Материал]
O'ziz tayyorlab yegan ovqatizga hich qaysisi yetmidi, agar ovqat qilishni bilsez albatta :) Ozbek milliy taomlarini har kuni yevursa jonga tegib ketadi, shuning uchun man o'zim har hil taom o'ylab topaman. Uydigila bo'larkanu dib 2 porciyadan yevolishadi. Silayam o'ylab topila bu qiyinmas, ayniqsa ilhom kebqosa juda mazali taom chiqadi

24 label_of_m   (08-Мар-2011 23:12) [Материал]
ehh shashlikni rasmini ko'rsatib, ham yaxshi qibsiz ham yomon qibsiz. Rosa sog'inib ketgan odam, faqatgina O'zbekistonda shirin bo'b pishadigan o'zbekcha taomlarni!

25 BeZORi   (09-Мар-2011 15:19) [Материал]
Bir og`iz gapimde.
Sayyod - man Turetskiyga protiv masman.

Misol uchun:
Ertalab turaman, Chilonzordiy Blinoff ga boraman Lavash yiman.
Lanch 11 lada - Big Way - Duron Shirim
Obeda Troy dedi Bashkentga kuchdim...
5 lada - Gangadiy Durumbey kafeshkasi
qisqasi mani imkoniyatim yoq - tam uzbeskiy taomlani eyishga
tug`ri xalol va xaromdan qurqamanu lekin misol Chorsuga borib
ovqat bozordan Norin yeb utiromimanu... tak shto - manga quleyroq ubu turetskiyda koneshno kuchadigiga ishonch yuq.


26 Dilshod   (10-Мар-2011 12:25) [Материал]
hamma davlatni o'ziga yarasha mazali ovqatlari bor. Servisni kuchaytirsak (yani, 0 dan balandroq qilsak) bizni oshhonalardayam odam ko'payadi.. man yuqorida ko'pchilik gapirib o'tgan Gangadagi ovqatlanadigan joyga bir marta bilmasdan borib qo'yganman, bundan keyin o'shanga o'xshash joylarga qadam bosmiman deb qaror qilganman. Oficiantlar savolizi ignorirovat qilib o'tib ketishadi, hech kim nimadir zakaz qimoqchimisiz deb so'ramidi.. ohiri o'zim borib ocheredda turib norin olib keldim, norinni yeyish uchun vilka yo'q. priborlar turadigan joyda 5-6 minut turdim, hech kim vilka olib kelmadi, oficiantlar ham gapimni eshitib hozir deb ketib qolaverdi. kim ham bunaqa joyga borardi? Narhlariga gap yo'q, arzon, lekin o'sha arzon narh shahsan mani o'sha joyda ketgan asablarimga umuman arzimidi. undan ko'ra normalniy servis qiladigan restoranga boramiz (hoh turk, hoh evropa, hoh koreya, hoh eron oshhonasi bo'lsin, farqi yo'q), maza qilib o'tirib, zakaz qilib, vaqtida toza ozoda olib kelingan ovqatni yeb, sal qimmatroq bo'sayam pulini to'lab chiqib ketamiz.. O'zbek oshhonalariga hali dunyo standartiga chiqishlariga ancha bor (man ovqatlarimiz haqida salbiy fikr yozmayapman, faqat servis va ozodalik haqida). Kamolonga o'xshagan joylaram umuman talabga javob bermidi, plastmassa, yog' yuqi tarelkalar, toza yuvib artilmagan priborlar, yog'lanib ketgan skatertlar.. odamni ko'ngli aynidi...

27 Mo'mina   (30-Мар-2011 10:52) [Материал]
DILSHOD gapiz tori!man kop martta hadrada ochilgan <<ROMA>>RESTORANIGA ITALYANISKIY restaronga kirdim!vapshe gap yo!ofitsant 3 xil tilda gaplsha oladi!soat qarab turidi 5 minut 7 minutda ovqati keladi!pizzalariga vapshe gap yo!oldin BIG WAYI pizzasidan yirdim!xozi bosa ROMAni pizzasidan yiman!gigiyenaga keladigan bo'se hammayo toza!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!