03:44 Роксана турмушга чиқди. | |
![]() "ЎЗБЕГИМ ТАРОНАСИ” РАДИОСИ ВА "ТВМ” ТЕЛЕКАНАЛИ БОШЛОВЧИСИ РОКСАНАНИНГ БАХТ ТЎЙИДАН РЕПОРТАЖ
Унинг чеҳрасини доим "ТВМ” телеканалидаги кўрсатувларда кўрамиз,
овозини "Ўзбегим таронаси” радиоси орқали эшитамиз. Бугун 22 ноябрь Тошкент
шаҳридаги "ХХХ” ресторанида Роксананинг бахт тўйи бўлиб ўтди.
Роксананинг кўзларида ёш. Ким севинч кўз ёшлари деб тушунди ким эса бу кунга рахматли онаси ета олмаганлигида эканлигини билишарди. Ҳамма яқинлари уни бахтли бир оила бекаси бўлгани билан табрикладилар. Шундан сўнг, келин-куёв ресторан тўридаги ўзларига атаб безатилган жойни эгалладилар. Тўйни ТВМ телеканали бошловчиси Ойбек Рихсибеков ҳамда, "Ўзбегим
таронаси” радиосидан Магамедали олиб
бордилар. Биринчи бўлиб, раққоса қизларга навбат берилди. Улар товус рақс билан
келин-куёвни табрикладилар. Тўйга ташриф буюрган машҳурлардан айниқса, хонанда Шаҳзода ҳаммани эътиборини тортди. У келин-куёвни табриклаб, сўнг қўшиқ куйлаганида, бир зумда фотосессияга уланиб кетди. Шахзода бир нечта қўшиқ куйлади ва ҳамма берилиб рақсга тушди.
Ёш хонанда Акмал Назаров эса "дежур” бўлди. Актёр ва актрисалардан Раъно Шодиева, Феруза Собитова, Ҳалима, актёрлар Рихситилла Абдуллаев, Учқун Тиллаев ва бошқалар. Тўйда энг қувониб рақс тушганлар албатта, келиннинг яқин касбдошлари "Ўзбегим таронаси” жамоаси, ҳамда "ТВМ” телеканали жамоалари бўлдилар. Тўйдаги энг кутилмаган ҳолат, хонанда Азиз Ражабийдан сўнг, "Шод” гуруҳи йигитларига навбат берилгач, улар ўзларининг бир нечта қўшиқларидан сўнг, "Мodern Тalкing” гуруҳининг бир қўшиғини куйлаётганларида, ҳамма жуда берилиб рақс тушаётган бир вақтда, қўшиқ тўхтадию, негадир "Афрўз” гуруҳи эълон қилинди. Кейин эса, бир зумда "Афрўз” ўрнига, дарҳол Илҳом Фармоновга навбат берилди. Хонанда Илҳом Фармонов ҳам ўзининг сара қўшиқларини куйлади ва ҳозиргина тарқалган рақс тушаётган давра яна йиғилиб, рақслар давом этди.
Табриклар, қўшиқлар ва рақслар, соат тунги 22.00 дан ошгунга қадар давом этди. "Шаҳзод” гуруҳи солисти Рашид Холиқовнинг шўх қўшиғига келин-куёв ҳамкасблари билан яна рақсга тушдилар. Соат миллари 22.30 ни кўрсатганида, "Ёр-ёр” садолари остида келин-куёв тўйхонадан чиқиб, уларни кутиб турган машинага ўтиришди. Юртимиздаги оилалар сафига яна бир бахтли оила қўшилди. Роксана ва Қудратга чин дилдан бахт тилаймиз! Феруза Фаттохова Саида Вахобова | |
Категория: Tabriklar | Просмотров: 11540 | | |