22:12 Навбат тўйдагиларга! Лафз ёки “ухлатиш” | |
“Тўйга чиқаётганларнинг лафзи қайда қолди?” мақоламдан кейин, ишонсангиз бирор соат ўтмасданоқ, то хозирга қадар айрим бошловчи ва мусиқа олами вакиллари тарафидан эътирозлар тинмаяпти. Аксари аноним тарзда қолишни истаб айтиб берган воқеаларидан, рости хам аноним қолгани яхшироқдир дейсиз.
Бошловчи қиз: -Салом, доимгидек сайтингизни ўқимоқдаман. “Заклад” ва лафз хақидаги мақолангиз яхши мақола бўлибди, бироқ, бир томонлама ёритилган. Бошловчи ва санъаткорлардан ташқари тўй эгалари хам лафзсиз. Қанча бошловчи ва хонандаларни “ухлатишган”(пулини бермай алдаган) Бекорга олдиндан пул олинмайди. “Заклад” ва олдиндан 100 фоиз иш хақини олиш сабаби хам аслида мана шундан келиб чиқади. Тўй охирида “Хозир пулингизни берамиз, мана хозир йўлда” деб тўй хам тугайди, кейин эрта индинга ўтилади, шу билан телефон рақами таг-туги билан ўчирилади. Бу воқеалар эса сизни мақолангизда ёритилган гохо бўладиган кам воқеалардан эмас, жуда кўп учрайди . Шу сабаб тўй эгаларидаям гап кўп! Бир маротаба ўзим гувохи бўлган холат: Бир гурух тўйни “дежурь” (навбатчилик-бошидан охиригача ўтказиш)ни зиммасига олди, тўй тугагунча пули берилмади. Тўйдан кейин эса “Менга ишлашларинг ёқмади, тўйни қиздира олмадиларинг, пулларингни бермайман!” деб туриб олди. Вахоланки шу тўйда ўзим бошловчи бўлганман ва гурухнинг сидқидилдан ишлаб ўз ишини уддасидан чиққанини гувохи бўлдим. Биласизми, гохида тўйда шундай омма бўладики, уларни столдаги емишдан диққатини торта олмайсиз. Айниқса аксари “ўранган”лар (рўмолдагилар) бўлса уларни хечам рақсга туширишни уддасидан чиқа олмайсиз. Гап уларнинг ўранганлигидамас, уларни айбламаяпман, шунчаки уларнинг бу танлови истак ва хохиши, гап ўша дежур гурухни бу вазиятдаги айбсизлигида. "Дежурь"даги гурухнинг вазифаси халқни рақсга чорлаш, рақсга тушмайдиган омма тўйда мехмон бўлса, бу холатда тўй эгаси норози бўлса айб дежурдаги артистда бўлмайди-ку.
Бошқа яна бир бошловчи қиз:-Мени бугун иккинчи эркак бошловчи хамкасбим билан тўйга таклиф қилишди. Олдиндан бизни тўй эгалари гаплашишди. Тўй куни эса кимдир тўёна сифатида бошқа бошловчини гаплашганлиги маълум бўлди. Тўй эгалари менинг эркак хамкасбимга рад жавобини беришди, яъни бошқа бошловчи тўёнага текинга келганига. Менинг эркак хамкасбим эса “Шу тўй сабаб мен бошқа тўйдаги хизматни олмаганман” дея эътироз билдирди. шунда “Ха, майли тўйни очиб бериб кетарсиз мана шунча суммага” дея тўйга чиқадиган нархини ярмини таклиф қилишди. Бундаги тўй эгалари лафзига нима дейсиз?
Бошловчи йигит: - Тўйларда пул топиш осонмас, хар-хил одамлар бўлади.. Хизматини қиласан, яна пул бергиси келмай ишингиздан айб қидира бошлайдиганлар бор. Бироқ мардлари хам кўп, тўйни эртаси куни қўнғироқ қилиб “Рахмат, чиройлик ўтди” дейдиганлари.
Созанда йигит:-Лафз хақида ёзибсизу, масалани бошқа тарафи хам бор, лафздан кўра юқорироқ бўлса керак. Бир хил тўй эгалари артистларга жой хам қилмайди, бўм-бўш стол. Албатта биз овқатлангани эмас, ишлагани борамиз, бироқ нахотки чой қўйиш хам мумкин бўлмаса? Бир куни ўзига тўқ оилани чалларисига хизматга бордик, тинмай роса ишладик ва стол қилинмагани майликуя, хеч бўлмаса чой сўрасак, хонадон эгаси “Сенларни чой ичишгамас , хизматга чақирганман” деса борми...мууууздек бўлдик.
Тўй хизматларида фаол мусиқий гурух хонандаси: -Тўйхона эгалари лафзи хақидачи? Бизни гурухни рахбари машхур бир хонанда. Бир мажмуани очилишига бориб, тадбирни охиригача роса ишладик, тадбир сўнггида эса , бизни чақирган одам “Яна ярим соат куйласаларинг пулларингни бераман!” деди. Ундан кейин “Яна бир соат куйласаларинг” деди. Охири нима эмиш : “Сен кимни гурухисанлар? Фалончи артистникимиди? Хозир унга қўнғироқ қилсам эрталабгача бир сўм олмасдан хизмат қиласанлар!” дейди. Қандай қилиб мана шундай холатлардан кейин пулини олдиндан олмаслик керак?
Бошловчи қиз: -Бир маротаба Самарқандга йўл олдик. Мен, мени иккинчи хамкасб бошловчим ва бир гурух билан. Ўша гурухдаги бир йигит хамма артистларни таъминлаш бўйича тўй эгалари билан гаплашган. Бирровчилардан Райхон хам келиб кетиши кўзда тутилганди. Ярим кечаси соат 3-4гача пул беришларини кутдик. Амаллаб ярим пулни олишга муваффақ бўлдик. Райхонга бериладиган пулни хам тўлиқ бермаганлиги боис, ўша гурухдаги гаплашган йигитни ўзи ёнидан қолганини тўлаб юборган. Райхон тўй эгаларига қимматлик қилганмиш. Олдиндан нархи айтилган бўлса, нима учун кейин норози бўласан? Билиб чақирганку. Олдиндан артистларни нархини билиб гаплашишади-да, хонандалар келиб хизматни қилиб кетгач, “Ишим битди, эшагим лойдан чиқди” бўлиб пул бергиси келмай қолади. Бир тўйда Абдулла Қурбонов “бирров”га келган, қўшиғини айтиб бўлгач, уни пулини беришмаган. Кутавериб роса хуноб бўлган Абдулла шартта микрофонни олиб “Хизматингизни қилдик куёвбола, хисоб-китобниям қилиб қўйин!”деб бақирса борми. Кулгулик холат аммо Абдулла ўзини хақини талаб қилаяпти, майлида ким қандай вазиятдан чиқиши буям. Нохақлик бўлганидан кейин ўзлигисини изза қилди.
Келинг очиқчасига! Бугунги кунда тўйларда фаол бўлган энг талабгор бошловчилардан айримларини хам мавзу доирасида очиқ-ойдин сухбатга чорладик.
ТелеТўйбошловчи Роксана -“Заклад” олиш ёки тўловни 100% олдиндан олишни хар тарафлама тўғри деб хисоблайман. Тўй эгалари хам хотиржам, хам тўйга таклиф этилган хизматчиларни хам кўнгли тинч. Яшириб нима қиламан, хизматини қилиб, хаққимни олмаган пайтларим хам бўлган. Хамма хам бирдек эмас, аммо шундай тўй эгалари хам бор. Тўй тугасин кейин пулини оларсизлар деб , тўй тугагач йўқ бўлиб қолиш холларини хам кўп кузатганмиз. Тўйларда асосан жуфтлик бўлиб ишлаймиз, шундай холатлар бўладики, мени хамкасбларимдан биронтаси тўй ёздириб қўйди дейлик, лекин ўша тўйдан у пул ололмаса демак у икки карра куйди хисоб. Чунки мени ўша хамкасбим гаплашгани боис, менга ўзини ёнидан тўлашга мажбур. Вахоланки ўзи хам пулини олмаган. Бировни хаққига хиёнат бу жуда ёмон , майли биз бошловчилар ўша берилмаган пул билан кам бўлиб қолмаймиз, лекин тўй эгалари хам бировни хаққи билан бой бўлиб кетмасликлари аниқ.
ТелеТўйбошловчи Отабек Тожибоев: Тўйда хар хил муаммолар бўлиши мумкин. Артистлар томонидан хам, халқ томонидан хам. Мисол учун, халқ томонидан ичиб олиб ўзини маданиятсиз тутиши, артистга нисбатан қўпол муомалада бўлиши, тегажоқлик қилиши ёки бошқа. Хозирги кунда шундай “состав”(мусиқий гурух, артист билан бирга мусиқий созандалар гурухи)лар бор, тўғрисини айтаман, йўқ жойдан гадой сифатида иш қилади. “Оналар табригини сиз қилиб беринг, сўзга чақиринг, уни чақиринг буни чақиринг” дейишади. У сўзга чақирилаётганларни ўртага чиқиб гапиришга холи йўқдир балки, соғлиғи кўтармаслиги мумкин, пул ишлаш мақсадида қилишади шу ишларни. Одамларни ўйнаттириб пул ишласам , "шилсам" дейди. Хозирги вақтда Худога шукр, маданиятли “состав”лар бор, пулга қарамайди. Бошида ўша тўй эгаси билан келишилган пулни рози бўлиб олади ва улар учун асосий мақсад тўйни чиройли ўтказиш. Хозир тўйларимиздаги санъаткорларимиз тоифаси 2 га бўлинган: Маданиятли санъаткорлар ва отарчилар. Отарчилар фақат пул ишлаш пайида, нима қилсам кўпроқ пул ишларканман дейишади, “операция” деган тушунча бор, бошловчига “хиқилласам”, купроқ пул сочилишига эришаман дейишади. Буни тўй эгалари хам билиб қолган, “унақа мажлис қилманг, чиройли ва тартибли ўтсин” деб шарт қўяди бошида. Кўп эмаску, лекин шундай тўйларга хам ойда 3-4 мартта тушиб қоламан, тўй эгаси бошида тўй тартибли ўтсин деб шартини қўйган, тўйдаги “состав” эса ўша пайт “хиқиллаб” қулоқ мияни еб юборади-да, тўғриси. Тўй эгаси йўқ дейди, “одамлар мазза қилиб ўйнашяптику, нега тўхтатасиз” деб гапиради. Баъзи бировларни соғлиғи кўтармайди, олдига бориб табрик учун ёки дуо олинади, ўйнашга соғлиқлари кўтармайди деб тўй эгаси огохлантиради. Мана шундай иккига бўлинган, отарчилар асосан пул ишлаш, ким кўпроқ қистирса деб, шуни илинжида ишлашади. Иккинчи тоифадагилар эса хозирги вақтда энг мухими тўй чиройли ўтсин деган мақсадда харакат қилишади, улар хам кўпинча жонли ижрода куйлашади.
Диля: Бир хил тўйларга “дежур” гаплашилаётганда шундай хам келишувлар бўлар экан, тўйда “қистир”ни яхши қилиш шарти эвазига нархини арзонлаштиришни сўрашар экан Отабек Тожибоев: Бунда одамларни хам тоифага бўлсак бўлади. Сиз этаётганингиздек, хозир “қистир”дан тушар деб ўша маданиятли деб айтаётганларим гаплашмайди. Агар юқорида айтганимдек маданиятли тоифа бўлса, кийимлари, ўзини тутиши яхши, жонли куйлайдиган, куйлаётган қўшиқлари хам яхши танланган қўшиқлар бўлса, мисол учун Фаррух Зокиров репертуаридан айтадиган, хозир деярли барчаси айтяптику фонограммада бўлса хам, лекин айнан уларга мос равишда маромига етказа олиб куйлашади. Кўрганингизда хам савлатли экан, бачкана эмас экан дейсизку, ана ўша “состав”лар бошида ўз нархлигини айтишади, нега қиммат деса, “кечирасиз, бизнинг гурухда мана шунча одам бор, бизда тартиб мана бундай, мухими тўйни чиройли ўтиши” деб ўзларини хам шартларини айтишади. Ўзим учун бу жуда таниш, чунки танишларимга ё яқинларимга гаплашиб бераман тўйлар ё бошқа бўлса, гувох бўлганман шу хаммасига.
Диля: Нимадир сабаб бўлиб тўйни қайтарганингиз ёки шунга ўхшаш воқеа бўлганми? Отабек Тожибоев: Хаётимда бир маротаба бўлган, 2010 йил эди унда, хали жа тўйларга кўп чиқмасдим, шунчаки мен учун қадрли бўлган икки танишим тўйига айтиб қолишган. Биринчиси хамкасбим, иккиси эса яқиним эди. Шунда мен бирига ўзимнинг ўрнимга бошқа ўзи хохлаган бошловчисини гаплашиб берганман. Сўраганман ўша инсондан, вазиятни тушунтиргандим сабабларим билан, рози бўлгани учун хам гаплашиб бергандим. Нархи хам ўзгармаган, кўп хам кам хам тўламаган, ўша бошида мен билан келишилган нархда қолган. Орадан вақт ўтгандан кейин хамкасбларим чақириб менга шуни айтишган панд берибсан деб. Мен вазиятни уларга тушунтирганман, тўйга бир кун қолганида эмас, 1 хафта олдин огохлантирдим, ва ўзлари истаган бошловчини нархини ўзимникидай қилиб келиштириб гаплашиб бердим десам, у ерда кейин билсам тўй эгаси, яъни ўша хамкасбим оналари тўйни мен олиб боришимни истаган эканлар, бошидан айтган эканлар Отабек олиб борсин деб. Ўша вазиятда мен ёнимдан ўша нархни беришга мажбур бўлганман, хамкасбларим панд қилдинг деб айтгани учун. Мени танишим бўлса хам, битта жойда ишласак хам, шундай қилишган менга нисбатан. Сенга биринчи ким айтилганди, биз айтгандик деб шундай қилишган. Кимдур кўп берган ёки бошқа учун эмас, шунчаки хамкасбимга нисбатан яқинроқ бўлган инсон айтгани учун танлашга мажбур бўлганман. Ва бунда менда хам айб, яъни шу биринчи бўлиб таклиф қилинган жойни қайтариб яқинроқ инсоннинг тўйини олганим менинг хам қайсидир маънода айбим бўлган. Икки ўт орасида қолганман, менда хам танлаш хуқуқи бўлганку, тўғрими. Шунинг учун мен хамкасбимни хам рози қилишга харакат қилганман, ўзи хохлаган бошловчини ўрнимга гаплашиб берганман. Вахоланки, у айтилган бошловчи айтилган нархдан кўпроққа чиқар эди. Лекин рад этилган тўй эгасини рози қилиб ўзгартириш киритганман, вахоланки, кейин бу панд берди деб, атайин ўйин қилиб, биз келишган нархни ўзимни ёнимдан берганман. Берасан дейишган, пул беришга мажбур бўлганман. Шунчаки ўйин бўлган унда, тўйларга чиқишни бошлабди, пули кўпайиб қолгандир, кел шуни “едирамиз” деб қилинган иш у. Бу воқеа мен учун дарс бўлган, хозир "Валломат"и айтса хам ундай қилмайман. Ким биринчи айтган бўлса ўша тўйда хизматда бўламан. Хатто касал бўлсам хам, тўй гаплашилганми, албатта чиқиб бераман. Бундан бошқа воқеалар хам бўлганди, лекин у ерда ижобий якун топган. Бир хил вазиятлар бўлган, қайси санъаткорлигини айта олмайман, бир санъаткорнинг туғилган куни бўлганида менинг ўрнимга бошқа бошловчи чиқиб берган, аммо у рози бўлган. Жанжал – тўполон бўлмаган, тўй эгаси рози бўлган. Ўзига ёқадиган бошқа бошловчини гаплашиб берганман, ҳаммаси яхши ечим топган. Рад этиш холлари кўп бўлмайди, бир йилда бир маротаба бўлиб қолмаса тўйни қайтариш, шахсан ўзимда, шунда ҳам мен имкон қадар вазиятни ҳал этишга ҳаракат қиламан, чунки тўй эгасининг қарғишини олиш керак эмас – да. Шундан қўрқаман, чунки улар йиллар давомида пулини йиғиб, қанча ҳаракатлар қилиб, керак бўлса бир хиллар машинасини сотиб тўй қилади. Шунинг учун уларни рози қилиш керак.
Диля: Ўзи кимдур кўпроқ пул бергани учун биринчи гаплашган одамга тўйини қайтармагансиз – а? Отабек Тожибоев:-Йўқ, умуман йўқ. Оч қорним, тинч қулоғим. Ундай ҳолат менда бўлмаган. Айтишган, сизга кўпроқ тўлаймиз, қайтаринг хизматингизни деб. Яқинда ҳам худди шундай ҳолат бўлди, вилоятга тўй хизматини таклиф этишди, вилоятга хизмат нархи сал бошқачароқ бўлади–ю, Тошкентга нисбатан, шунда мендан бир санъаткор одам хизматимни қайтариб, бошқа тўйга вилоятга бориб келишимни сўради. Мен рози бўлмадим. Тўғрисида, ризқимни Худо етказсин, ҳалол бўлсин. Баракасини берсин. Бу дунёда ҳамма пулни ишлатиб бўлмайди, шунинг учун биринчи чиққан хизматга бориб, тўй эгасини рози қилиш керак.
Диля: Артистлар билан бошловчиларнинг орасида қандай муаммолар бўлади тўй пайтида? Отабек Тожибоев: -Шахсан артистларнинг ўзи билан бўлмайдику, лекин маъмурлари билан кўпинча муаммоли вазият бўлиб қолади. Баъзи бир хонандалар бир – бирини ҳурмат қилишмайди, навбатини кутиш керак бўлган пайтда, лекин менда танилган артистлар билан камдан – кам муаммо бўлади. Энди чиқиб келаётган артистлар билан кўпинча муаммо бўлади. Кўпинча бирровга келадиган Юлдуз Усмонова, Рашид Холиков, Райхон,Шахзода, Муниса Ризаева, Нилуфар Усмонова, кейин У.Рахматуллаев, Мавлуда Асалхўжаева – мана шу хонандалар , айниқса шуларнинг орасида Юлдуз Усмонова, Рашид Холиков, Райхон, Шахзода, Мавлуда Асалхўжаевалар келадиган вақтининг минутигача етиб келишлигини эътироф этишим керак. Улар вақтида келишади. Соатини тўй эгаси билан келишишади. Бир кун аввалдан менга ҳам айтиб қўйишади. Ўша келишилган вақтга айнан келишади. Шулар билан муаммо бўлмайди. Бир хил артистлар тўй эгасига олдиндан вақтини айтиб қўймайди – да, шу борган вақтим бўшмикин демасдан, “звезда” лини бериб, хоҳлаган вақтига келади, шундан муаммо чиқади. Яқинда ҳам шундай ҳолат рўй берди, бир хонанда ўзини аниқ вақтига айтилган, у келиб бошловчига, менинг “дежур” им бор, менга навбат бермасангиз бўлмайди деб туриб олди. Шу холатларда калтак келиб бошловчининг бошида синади. Навбатини кутиб турган қўшиқчилар вақти ўтиб кетса, бошловчингиз навбат бермади деб кетиб ҳам қолади. Шундай ҳолат ҳам бўлган, бир хонанда олдиндан келишилган пулнинг ярмини олган, бошловчингиз навбат бермади деб кетиб қолган пулини қайтармасдан. Бунда ҳам бошловчига айб тушиб қолади. Бир куни шундай вазият бўлган, қайси артистлигини айтмайман, бир машхур хонанданинг орқасидан тўй эгалари, вой нега бунча кам ашула айтиб кетди, жуда кам вақт қўшиқ айтиб кетар экан, мен билмаган эканман, афсус билганимда уни таклиф этмас эдим дея гапириб менга мурожаат этишганида, мен уларга, узр бу уларнинг ўзининг репертуари, мен уларга жавоб бермайман, мени бошловчи сифатида таклиф этгансиз, мен навбат берганимдан сўнг қанча вақт қўшиқ айтиши уларнинг вазифаси деганман. Мен кейин шу ашулачига аҳамият бердим, у хонанданинг, ҳақиқатдан ҳам, репертуари жуда қисқа экан. Ашуласининг бир куплетини айтади – да, давомига бошқа ашуласини улаб кетади. Шуни бир куни ҳисоблаганимизда 6 минутми, 7 минутми айтганди – да. Жуда қисқа, лекин пули яхши. Сўмга ўгирсангиз яхши нарх бўлади.
Диля: Демак, тўйга айтишдан аввал халқ ҳам артистларнинг неча дақиқа қўшиқ айтишини келишиб олиши керак экан – да? Отабек Тожибоев: Ха албатта, нечта ашула айтасиз, бошидан охиригача айтасизми қўшиқларингизни, ёки узиб айтасизми деб сўраб олишлиги керак. Юлдуз Усмонова, Рашид Холиков, Фаррух Зокиров, Мавлуда Асалхўжаева, Шахзода ҳеч қачон қўшиқларини кесишмайди, доим тўлиқ айтишади. Райхон попурри қилган, айнан Райхоннинг попурриси яхши. Чунки кўп ашулаларини попурри қилган. Қисқа эмас. Яхши ўйлаб қилинган попурри, вақти қисқа эмас.
Диля: Тўй эгалари билан бошловчиларнинг ўртасида қандай муаммолар бор? Отабек Тожибоев: Яхшилаб битта эсли...(эслаб) ха, бўлади...кимдур тўёна қилиб кимнидур олиб келади – да, навбат бердиртиради, тўй эгасидан сўрасак, майли бир - иккита қўшиғини айтиб кетсин деган, у артист бир – иккита эмас, 4 – 5 та қўшиқ айтган, тўй эгаси уни тугаллашини бошловчидан сўрайди, бориб бўлди, тўй эгаси тугаллашингни сўраяпти десангиз, охиргиси деб яна қўшиқларини улаб айтиб кетади, “қистир – қистир” яхши деб кўзи очлик қилади. Мен ўзимга эп кўрмайман , масалан, қўшиқ кетяпганда бориб ашулани тўхтатиб қўйишни. Тўхтаттирсак ҳам бошловчиларга гапиради, нега бизни тўхтатяпсан, бизни фолончи олиб келган, пулини олганман айтишим керак деб, тўхтатмасак тўй эгаси гапиради. Барибир гап келиб бошловчига келади. Нима бўлишидан қатъий назар, тўй эгаси барибир хақ. Бир маротаба тўй бўлганидан кейин тўй эгасининг хоҳишини бажариши керак. Артистлар ўзаро келишиб, айниқса, бирровчилар, урушмасдан 15 дақиқа фарқни деб тўйдан кетиб қолмаслиги керак. Хизматини қилиши керак.
ТелеТўйбошловчи Рихситилла Абдуллаев: -Шахсан бизда хеч қандай муаммолар учрамайди, сабаби биринчидан бизни мижозлар тартибли, иккинчидан хаммаси деярли ўзимизни танишлар. Бегона одам бизни тўйга айтмайди. Уларни синовидан ўтган бўлсак бизни тўйига айтади. Тўйларни рад қилиш хам бизларга таалуқли эмас. Гохо тўй эгалари билан хонандаларни нарх борасида кечадиган хунук холатлар учрайди. Муниса Ризаевани маъмури билан бўлган воқеани кўрдингиз, биз артистларни тўйдаги нархини ростини айтамиз , у маъмур эса нархини тушириб айтаверган ва натижада гўёки биз ёлғончию у ростгўйдек бўлиб қолган. Ундан аввал Тохир нима бўлди? (Нилуфар Усмонованинг маъмурини назарда тутиб) хаммадан пул йиғиб кетиб юборди. Бизга хонандалар ва уларнинг маъмурлари ишонишади ва мижозлар берадиган пулларини бизга бериб кетишларини ўзлари сўрайди. Тўй куни улар билан хисоб-китоб қилинади. Артистлар билан ўзаро ишонч муносабати мухим ва бунда бизда муаммо йўқ. Тўйдаги муаммоларга келсак, биринчи бўлиб тўй маросимларидаги тартибни амалга оширган ва ўша “қистир-қистир” маросимини хам йўқ қилган мен бўламан! “Операция” деган нарсаларни тўйдан олиб ташлаганман, демак мен олиб борган тўйда унақа нарса бўлмайди! Хардоим шу нарсаларни маданиятлантириш борасидаман. Биринчилардан бўлиб артистларни соатма соат тартиб билан келишини хам мен ташкил қилганман.
Тўй хизматлари борасида ўзига хос монополия қилиб олган дейишади сизни. Рихситилла Абдуллаев: -Тўғри, монополия қилганлигим боиси тартибли артистлар билан ишлашни яхши кўраман. Яъни кечга қолмайдиган, интизомлик , мениям ва тўй эгаларини хам хавотирга қўймайдиган артистлар билан ишлашни яхши кўраман. Чунки пул берганидан кейин, хар бир мижоз шу нарсани талаб этади. Чиройлик кийимда келишидан тортиб соатида келишигача тартибли ишлашни яхши кўраман. Бошқа артистлар хафа бўлмаса хам бўлади сабаби мижозлар сўраган артистларни чақирамиз. “Сени гапингга кириб мана бундай бўлди” деган гапи керакмас. Мижозни оғзидан чиққан гапини қилиб берамиз. Кейин , мижозлар бизни эмас, ўзини ён атрофидагилари, дўстлари ва ота-онасини гапига қулоқ солади. Масалан бизга қўйиб берса, хар куни Юлдуз Усмонова билан ишлагимиз келади, хар куни Юлдуз Усмоновани чақиргимиз келади лекин имконият хаммада хам йўқку. Маслахат бераётганимизда ўзимиз ишонган, тартибли артистларни кўпроқ тавсия қиламиз. Тўй сценарийсини ёзиб шунга асосан ўтказамиз, артистларни танлаш эса тўй эгаларини иши. Артист танлаш мижозни талаби асосида амалга оширилади ва шунга қараб ўша ўзимиз хизматда бўлган тўйга ўша артистларни биз чақириб берамиз. Агар у истаган артистни ёмонлаб, у бўлмайди десам у хато бўлади. Кейин унга армон бўлиб қоладику, шу болани гапига кириб истаган артистимни тўйимда кўрмаганимга тўйим яхши ўтмади , бекор ўша артистни чақирмабман деган фикр туғилади. Шунинг учун мен бунақа гапдан қочаман. Фақатгина маслахат сўраса тавсия қилишим мумкин. Масалан “Ока фалончи пуллик артист керак “ деса мана шу пулга келадиган артистлар рўйхатини айтамиз. Шунга қараб мижозни ўзи танлайди.
Ўзингиз фоиз оладиган артистларни кўпроқ тавсия қиларкансиз Рихситилла Абдуллаев: -Фоиз олиш сир эмас, хеч ким текинга гаплашмайди, биз шу хизмат турига оламиз. Агар бошидан охиригача бир тўйни хизматини қилиб берадиган бўлсак, мен хизмат хаққини оламан. Нафақат ўша бошловчилик хаққимни балки қўшимча хизмат тури бўлган ташкилий ишларга хам оламиз. Артистлар билан боғлиқ ўзаро “Сиздан угина, биздан бугина” муносабатлар бор, масалан қариндош уруғларимизни тўйига текинга келиб хизмат қилиб бериши ва шунга яраша уларни мижозлар билан таъминлашимиз деймиз, лекин агар артистларни орқасидан фоизда пул топганимда хозир хориждан туриб сиз билан телефонда гаплашаётган бўлармидим.
Кўриб турганингиздек гапирса гап кўп. Сўз берсанг хаммада муаммоси бор. Аммо муаммони кўтариш уни тахлил қилиш яхши бўлса, унга ечим топиш эса аъло! Хулоса кимдан? Албатта мутасадди идоралардан. Тўйдаги мана шу нарсаларга хам тартиб қоида ишлаб чиқарилиб муносиб равишда назорат қилинса яхши бўларди, назаримда.
Мақолани тайёрлашда Дилобар (Диля) Сухбатова ёрдам берди. | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 30893 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 23 | |||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |