08:39 Таниқли маъмур Тохир хам уйланди! | |
12-август куни яна бир шоу-бизнес оламидаги жудаям яхши таниш бўлган инсоннинг бахт тўйи бўлиб ўтди. Тохир бир неча хонандаларни маъмури бўлиб ишлаган ва айни дамда Нилуфар Усмонова билан ишламоқда. Шохруххон ва Салмонлар билан хам ишлаган Тохирни шоу-бизнес оламида, аввало унинг одоби ва муомаласи учун хам хурмат қилишади. Висол оқшоми Бодомзордаги "Зебу-зар" тўйхонасида бўлиб ўтди. Кираверишдаги икки ёш учун тилаклар дафтарчаси диққатимни тортди. Шохруххоннинг айни дамдаги маъмури ва хамда продюсери Иззатнинг таклиф ва ёрдами билан у ерга дил изхорларини ёздимкуууу...)) Ким қалами билан , ким эса кўзи билан йиқитади деб кутиб олган Иззатиллонинг бир қиё боқиши билан тўйхона эшиги олдида ағанашимга оз қолди)). Яхшиямки сирпаниш ва қоқилишдан тажрибам йиқилишгача бормасликда чархланган эканки, бу бахтдан кўпчилик бебахра қолди))) Кечани Даврон Қобулов ва Роксана олиб боришди)) Биз келганимизда Божалар ва Афруз гурухлари келиб кетиб бўлишган экан, биз боримизда Алишер Файз ташриф буюрди. Куёвбола нияти билан Шохруххонни "Нигорим" қўшиғига келин-куёв вальс тушди. Нилуфар Усмонова хамиша юқори кайфиятда ишлайди. Дўмбоққина қорқизу Баронесса Халима қизиқчи имиджлари шу кеча бир бошқача..)) Нилуфар тўйларда куйлаб ва хам рақсга тушиб маза қилиб ишлайди Салмон, Боб(ур) Умаров... Куёвбола, камина ва менга шу куни торт қарз бўлган продюсер Бахром. (торт бермаям кўргинчи, келаси сафар хамма лақабларингниям ёзаман. ЁЗАМАН! Вой ман ёзаманку биласанку!) Тохирбек ва Хумайрахонларга хам оилавий бахт ва шириндан шакар фарзандлар ота-онаси бўлишларини тилаймиз! Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов
| |
Бўлим: Tabriklar |
Кўрилган: 13307 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 13 | |||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |