Бош сахифа » 2011 » Ноябрь » 19 » Шохруххон: Тез уйланишим керак, қийналиб кетдим. 2 қисм
06:52
Шохруххон: Тез уйланишим керак, қийналиб кетдим. 2 қисм

"Тунги бар"нинг давоми, боши бу ерда


Даврон Кабулов: Демак "Уммон” гурухининг машхурлиги хозирча ўзини оқлагани йўқ?

-Бу кетишда улар узоққа бормаса керак деб ўйлайман, билмадим яна. Сифатли мусиқа, шеър ва вокал  билан ишлашларини тилардим. Чунки уларни қилаётган мусиқаларини жудаям  сифатсиз деб биламан.

Sayyod: Сифатсиз мусиқа, лекин дардли бўлган қўшиқ билан халққа яқинроқ бўлиш танлови турсачи? Ижод намунасидаги қоидага  қараганда одамни қалбига яқин бўлиши бирламчироқ шекил? Масалдан Озарбайжонликларни кўпгина қўшиқлари билан танишиб сифатсиз мусиқа лекин сўзлари, дарди, махорат ва оханги билан одамларга яқинлигини билдим.

-Хўп, "Уммон”да на матн бор, на дард  ва на сифат бор.

Sayyod: Унда уларнинг машхурлигига қандай бахо берасиз, ё  қўпол қилиб айтганда уч хаёттдан сиқилиб қолган йигитлар ижоди йўналиши дейиш мумкинми?

-Билмиман. Менимча хамма сотувдаги  МП3 дискларини тўлдириб ташлашганида бўлса керак.

Sayyod:  Шу гурухнинг бир вакилининг исми хам Шохрух ва Сизга ўхшаб хам кетади.  Гурухдаги шу боланинг исми ва кўриниши хам Сизга ўхшагани сабабли мухлисалари кўпроқ ва (хазил билан): Сизни ярим аудиториянгизни шартта ўғирлаб олгандек туюлмайдими?

Даврон Кабулов (хазил қилади):  Униям бўйи пастроқ, униям соқоли бооор.

Шохруххон (кулиб юборади): Билмадим, менга фарқи йўқ, тўғриси. Биронта қўшиғини ўзи охиригача тингламадим хам. Бир маротаба шу "Сокин тун” қўшиғини эшитгандим.  Улар билан, уларнинг ижоди билан яхши таниш эмасман. Лекин тилагим ўша, энди сифатли мусиқа ва сўзлардан фойдаланиш пайти келгандир. Бўлди "Уммон” деган номи чиқиб бўлдику, энди буёғига сағал бўлса хам виждонан...

Sayyod:  Январь ойида берилажак концерт дастурингизга тўхталсангиз. Нималарга урғу берилади, қўшиқлар кетма-кетлиги уйғунлашган театрлаштирилган кўринишдами, ё рақслар ва либослар билан чиқиб кетиладими?

-Шоу тарзида театрлаштирилганроқ бўлса керак. Кейин томошабинлар билан эркин мулоқотда, хозирда модада бўлган видео кетма-кетлиги билан, 4 блокдан иборат дастур бўлади. Иккинчи блокда эски хит бўлган қўшиқларимни сал бошқачароқ тарзда куйлаш режалаштирилмоқда. Эски эмас, янги 10та қўшиқ қилсам концертим зўр бўлади деган фикрдан йироқман. Бошқа жойларда керак бўлса бир дона янги қўшиқ тақдим қилишади. Одамлар ўша эски  қўшиқларни  эшитиб таниган...

Даврон Кабулов: Одамлар соғинган қўшиқларини демоқчисиз, лекин Шохруххон хали Фаррух Зокиров эмаску одамлар соғинган эски ашулаларни кутса.

-Йўқ, соғинган эмас, ўша эски қўшиқлар орқали таниган деяпман. Хозир янги ўнта қўшиқ киритиб қўйсам ким тушунади?

Даврон Кабулов: Хазм қилиб олиши қийин кечади демоқчисиз?

-Тушунмайдида.  Йигирматалаб янги қўшиқ қиладиганлар бор...

Sayyod:  Лекин "Емайди”.  Халқона айтадиган бўлсак-да. Қўшиламан, янги қўшиқлар концертда кўп бўлса халқ уни тушуниши қийинроқ кечади, лекин таниган қўшиқлари ўзгача, керак бўлса жўр бўлиб куйлашади, бу бошқача концерт бўлади.  Шу ўринда бир савол, фақат Сизга берсам хақоротдек туюлмасин, бу аксарият хонандаларга савол, шу ўринда Сизга хам: "Бизнинг санъаткорларга Жахонгир Отажоновдек жонли равишда концерт беришга нима халал беради?” Барибир кеча чиққан хонанда эмассиз...

-Вақтдир. Хохиш керакда хаммага...

Даврон Кабулов: Хохиш борми?

-Хохиш бор албатта...

Sayyod:  Концертга хам камроқ харажат кетарди, шоу, монитор, декорациялар шарт эмас. Жонли ижро билан хайратлантирасиз холос. Масалан ўша Жахонгир Отажонов концертидан декорацияси хам, либоси хам ёдимда қолмади. Эсимда қолгани фақат жонли ижро, жонли мусиқа ва у қандай куйлаши. Энг хурматга сазовор нарсаси хам шуда. Бу савол  мухлислар талабига биноан хам берилди. Шу саволни беринг хаммага уларга нима халал беради деб сўранг дейишади.

-Хеч нарса. Жахонгир Отажоновни концертида бўлдим, зўр бўлди.

Даврон Кабулов: 13-14 январь кунлари концертингизда  жонли ижро бўладими?

-Менича йўқ...

Даврон Кабулов: Нима учун таваккал қилмайсиз?

-Чунки вақт бўйича хам улгурмайман.

Даврон Кабулов: Лекин жонли концерт бера оласиз?

-2 кунлик жонли концертни мен "Зарафшон” залидаги сахнада бермоқчиман. Яна хамма қўшиқларимни бошқача йўналишда тақдим қилмоқчиман.

Даврон Кабулов: Бизни шоу-бизнесда, кинода хам, эстрадада хам бир турнинг ўғил ва қиз вариантлари бор. Мисол учун кинолардаги  Жахонгир Позилжоновнинг қизбола варианти Зухра Солиева. Миллий эстрадада ўғил болада Озодбек Назарбеков бўлса, қизболасида  хозиргина баримиз олдидан чиқиб кетган Гулсанам Мамазоитова кўз олдимизга келади.  Шохруххонни мен Севара Назархон билан қиёсладим. Қандай қарайсиз шунга?

-Рахмат. Энг яхши кўрган ва хурмат қилган хонандам!

Sayyod:  Дуэт куйлаш масаласида..

-Дуэтга қўшиқ тайёрлаб қўйганман, энди ўзлари билан гаплашишим қолди.

Sayyod:  Шохруххонга шундай имконият берилса санъатдаги нимани ўзгартирган бўларди?

-Бировларни қўшиғини куйлайдиганларни умуман чиқартирмасдим. Умуман! Баъзи бир одамлар бировни қўшиғини ўзбекча қилармушде, ва бемалол телевизорда қўшиқни куйлаб юришибди мазза қилиб. Яна-чи, обрули юлдуз бўлиб юришибди.

Sayyod:  Сизни ўзингизда йўқми олинган қўшиқлар?

-Мани ижодимда бор, лекин у ижодимни энди бошлаган даврлардаги қўшиқларку. У пайтлар коллежда ўқиб юрган пайтлар ўзим учун куйланган қўшиқлар. 

Sayyod:  Хозиргиларда йўқ? Андоза хам?

-Хозиргиларда йўқ. Масалан қандайдир бир қўшиқ ёқиб қолса унга ўхшаган нимадир қилсам бўлади.

Sayyod:  (Россиянинг Винтаж гурухининг "Ева я любила тебя” қўшиғидаги "Lonely”дея куйланган эркак партиясини куйладим. "Гулилола” қўшиғининг бошланиш қисмига ўхшаш)

-Йўқ, бу қўшиқдан олинмаган! Ёнма-ён солиштириб тингласангиз бошқа-бошқа эканлигини биласиз.

 Sayyod:  Катта ўғилсиз, уйланинг деяптгандир онангиз? Режада борми?

-Режада бор.  Уйдага бу мавзу хар куни. 

Sayyod:   Зигмунд Фрейдни назариясига биноан ўғил бола уйланиш учун онасига ўхшаган қизни излайди дейилганига қандай қарайсиз? Сиз уйланадиган қизнинг қай жихати онангизга ўхшаган бўлиши керак?

-Хар томонлама. Мехнаткашликлари... Яқиндагина икки укамга ўтириб озгина бир икки гап гапирдим. "Нотация” ўқидим дейишади-ю, шунақанги бир тарбиявий соат ўтказдим. Мана шу гапираётган пайтим, гапимнинг тагидаги мақсадини бир пайтлар онамдан эшитган гапни мана шу пайт тушуниб қолдим. Ўша пайтлар у гапни мақсадини тушунмагандим, нима демоқчи бўлганлари, ўша гап билан қайси тарафга бурмоқчи эканликларини шу укаларимга гапираётган пайт тушуниб қолдим. Кейин ўйланиб қолдим, агар фарзандларим бўлса яхшилаб тушуниб қолар эканман

(кулгу кўтарилади)

Sayyod:  Сизга ёқмаган қизга онангиз қистови билан уйланган бўлармидингиз?

-Йўўўқ... Энди онам биладиларку менга ким ёқишини. Барибир менга ёқадиган одам топадилар. Менга ёқмаса онам бўпти деб юборадилар.

(кулгу кўтарилади)

Sayyod:  Шунақа осонми?

-Келишармиз хуллас. Ёқмаса барибир уйланмайман. Онам хам сезадилар ва ўзингга ёққан қизга уйланасан, лекин у менга хам ёқиши керак дейдилар.

Sayyod:  Сиздан аввал укаларингиз, ака уйлансангиз уйландингиз бўлмаса Сиздан аввал уйланиб юбораман дейишсачи?

Даврон Кабулов: Айтганча! Онангиз Зебо опа совчиликка борганлари хақида маълумот бор, лекин Сизга эмас.

-Билмасам (хайратланади). Катта укам хам 24-25 ёшга қараб кетяпти, шунга уни хам вақти келиб қолган агар уйланмоқчи бўлса.

Даврон Кабулов: Йўқ, энг кенжа укангизга боришган

-Вайййй. (хазиломуз шок охангида) Қанаққилииб? Хуллас, улар мендан аввал уйлангиси келса уйланаверишади. Албатта биринчи акаси уйланиши керак, ёки йўл очилмайди, акаси уйланмасдан укаси уйланмаслиги мумкин эмас деган нарса йўқ. Ким ўзини ўша иккинчи ярмини топса уйланиб кетаверади.

Sayyod:  Лекин Сиз хали иккинчи ярмингизни топмадингиз?

-Йўўқ..Қийналиб кетдим.

Sayyod:   Яхши кўрган қизларингиз оилага мос келмайдими дейиш мумкинми?

-Ха, битта яхши кўрганим оилага мос келмадику.  Ўша ажралиб кетган собиқ севгимни учратганимдан кейин  хурсанд хам бўлмадиму, лекин яхши хамки биз ажралибмиз деган фикрга келдим. Чунки барибир ўша пайтлар иккимизни йўлларимиз ўз-ўзидан айро бўлаётган пайтлар эди.

Даврон Кабулов: Хозир яхши кўрган қизингиз рўзғорбоп  бўлмаган дедингиз, уйланмаётганингиз сабаби хам шу Сизга ёқадиган қизлар рўзғорбоп эмаслигида ва рўзғорбоплари эса Сизга ёқмаётганида  бўлиши мумкинми?

-Хм...Сағал..Озгина.

Даврон Кабулов: Сизни олдингизда иккинчи планда бўлиб, бошқа пайт ўзи билиб-билиб тортиб кета оладиган қиз керак

-Ха, ана! Бир-бири билан келишилган холда, бир-бирига халал бериб бошини оғритмайдиган, лекин бир-бирини яхши кўриб тушунадиган, гаплашиб мазза қиладиган бўлишимиз керак.

Sayyod: Уйингизда яшамас экансиз, алохида яшаркансиз?

-Йўғэ, ким айтди? Онам ва укаларим билан бирга яшаймиз.  Уйдан келяпман ака.

(кулгу)

Sayyod:   Инсон суйган қизини кўпинча шу атрофидан, хусусан касби билан боғлиқ жойлардан топади. Сизни касбингизда боғлиқ мухлисаларни ўша уларни хаққоний севгисига ишониш қийинроқ десак, бевосита санъат оламидаги қизларни назарда тутсакчи? Албатта хонанда бўлиши керак эмасу, балки гример, актриса,  клипда чиққан модель умуман санъат олами вакилалари билан ишқий муносабатлар хақида.

-Кетди хозир бошланади. Майли айтмай қўя қолай.

Sayyod:   Демак бор?

-Бор. Шунчаки ёқтирадиган санъаткор қизлар борку. Сизда хам бор.

 Sayyod:   Тақлидларга муносабатингиз? Дейлик Шерзод Биннинг сахна кўринишлари. Баъзи бир санъаткорларга ўхшаб тўйхонада микрофонни олиб қўйиб,  урушиб бермайсизми?

-Йўқ, мен хурсандман, қайтанига бўлажак концертимни очиб бериш учун уни таклиф қилиш режамда бор. Бизни пародия қилишяптими, демак биз нимагадир лойиқмиз.

Sayyod:   Одамлар Сизни образингизга қараб куладику

-Мен тўғри тушунаман, кимладир нотўғри тушунар. Пародия санъатига яхзши қарайман ва уни ривожланаётганидан хурсандман. Масалан Россиялик Песковнинг концертлари менга ёқади.

Даврон Кабулов: Аввал хонандаликни бошлаб, кейин фильмларда роль ижро қила бошладингиз, лекин киноактер Шохруххон хонанда Шохруххондан кучли бўлиб кета олмади, нима учун?

-Чунки менга қўшиқ куйлаш ёқади ва ярашади деб ўйлайман.

Даврон Кабулов: Фикримча инсон иккинчи йўналишни бошлаганида биринчисидан кучли бўлиб кетишига кўзи етмаса иккинчисига қўл уриши шартмикан?-деган савол туғиладида.

-Буям бир орзу хавас-да тушуняпсизми. Харакат қилганман, вақт ўтиб кетиб шу нарсани қилсам бўлар экан дегандан кўра харакат қилиб кўрилди. Қайсидир фильмларим "Бўрилар” деймизми ё "Ромео ва Джульетта” фильмлари кўпчилик томошабинларга манзур келдику.

Sayyod:   Сизни олдингиздан чиқадиган қизнинг аниқ қайси 5 жихатлари бўлмасин?

-1.  Носамимий бўлмасин, халиги "пахтани қўйиб” ташлайдиган қизлар борку, буни сезилар даражада қилаётгани билинса хам мақтайверадиган мана шундайлари, 2. Менга ўхшамасин, халиги менга ўхшаб жим ўтирадиган бўлмасин, қувноқроқ бўлсин.  Мана шулар.

Sayyod:   Шохруххоннинг райдерида аниқ бўлиши керак бўлган нарсалар? Масалан Бейонсе Москвага келганида...

-Э, Бейонсе киму, бизлар қаерда юрибмиз ока (кулгу). Хуллас...иссиқ ва совуқ сув...ва уйғонганимда аниқ мевалар бўлиши кераклигини айта оламан. 

Даврон Кабулов: Шохруххоннинг маъмури Тохир менимча ўзбек шоу-бизнесидаги энг яхши маъмурлардан бири, ва уларни кўпчилик яхши кўради. Шунинг учун бу масалада хам хамма шароитларни райдерсиз хам Тохирни ўзи яратиб бера олса керак.

 Sayyod:   Охирги икки кунлик 2009 йилдаги концертингиз қандай ўтганди?

-Билмасам, уколда ўтганман.

Даврон Кабулов: Иккинчи куни одам тўлмаганди.

-Паст тўлгану, иккинчи қават балкон тўлмаган.

 

Даврон Кабулов: Концертни темпи хам сустроқдек ўтган.

-Концерт тақдим қилинишидан икки кун аввал шифохонадан келганман, тасаввур қиляпсизми? Нима қилиб берса бўларди бу ахволда?

 

Sayyod:   Нима учун Шохруххонни кўзлари "ёниб " туради?

-Хм..Биринчи маротаба эшитишим.

Даврон Кабулов: Қайтанига маъюсдек.

-Маъюс деб эзворишган гапиравериб.

 

Sayyod:   Мана шу ердагиларни хаммасини кўзлари Сизникидан ялтираши билан фарқ қилиб туради.

-Хм...Айтмоқчи бўлган гапингиз умуман нотўғри.

 

Sayyod:   Мен хозир хечнарса демоқчимасман, шунчаки савол бердим.

-Тушундим, биламан кўпчилик мени гиёхванд деб ўйлайди, шунга шама қиляпсиз шекил? Кечаси ухламай компютер олдида вақтни ўтказадиган одамни кўзлари толиқиб шу холатда бўлиши оддий хол. Гиёхвандликка қаршиман!   Мени кичкина мухлисларим бор улар олдида ўзимни маъсулиятимни сезаман. Улар мени кетимдан қайтаришлари мумкинлигини тушуниб етганман. Сардор исмли 3 ёшлик мухлисим бор, унинг айнан 3 ёшлик туғулган кунига борганимда мен қандай кийимда бўлсам у хам худди шундай кийимда  турган экан. Мен умуман хайрон қолдим, 3 ёшли болакай хамма қўшиқларимни ёдлаб бўлган экан, айтиб беряпти, нима қилсам қайтаряпти. Маъсулият хисси кучаяркан.

 

Sayyod:   Энг ёши катта мухлисингизчи?

-Бир куни тўйда қари бир чол ёнимга келиб "Чё по чём” қўшиғимни куйлаб берди. Хайратимдан "Қаердан бу қўшиқни топдингиз” деб юбордим.

 

Sayyod:   Журналистлар билан сухбатдаги ёқмайдиган тарафлар?

-Бир сухбатда фильм ва клипда иштирок этадиган қизларга муносабатингиз қандай дея савол беришди. Яхши муносабатдаман десам, "Нима учун энди кеволиб яхши муносабат деяпсиз?”-дейди.  Ёшлари каттароқ экан, нима қилишим керак, ёмонлашим керакми десам, "Мен билишим бўйича Сиз уларни қоралар экансиз, шунинг учун Сизни чақирдим” дейдилар. "Клип ва фильмда иштирок этадиган қизларга яхши муносабатдаман” дедим. "Мана шундай деб ёзиб олайми?” деб жахл қиляптилар. "нима хохлаяпсиз ўзи?” десам, "Бўшсиз!” дедилар. Чақирганлари учун рахмат айтиб, лекин уларни қораламайман деб чиқиб кетдим. Хамма нарсани яхши тарафи хам бор, лекин улар эса мендан қоралашни кутяптилар.  Кийинишдан тортиб мошина хайдашигача қоралашади, хайдашни билса хайдайверсин, нима фарқи бор?  Клипми фильмми қўлидан келса иштирок қилаверсин, масалан мени онам хам актриса.  Қанчадан қанча эл суйган буюк актрисаларимиз бор, уларни хам қоралаш керакми?

 

Sayyod:   Танқид албатта ёқимсиз  нарса, лекин аслида  мақтов  зарар, у  одамни ялқов қилиб қўяди. Муносабатингиз?

-Танқидни умуман ёқтирмайман. Лекин орасидан хақ гапни гапираётган бўлса тушунасиз. Ва мана шундан хам ғоялар туғилиб қолади, ўзгаришлар хақида ва хоказо.  Бир вақтлар "Қорнинг умуман катта бўлиб кетибди, семириб кетибсан” дейишганди. Шундан кейин менимча 10 килоча вазн ташлаб юбордим шекил. Фақат салат, шўрва ва қатиқ билан озиқландим. Бу хам танқидни орқасидан бўлагн нарсада, лекин соғлом танқид. Кейин бирдан тозиб кетдимми? Биринчи бўлиб хонанда Манзура сезиб "Вой, сен касал бўлиб қолдингми? Умуман йўқ бўлиб кетибсанку” деди. Хозир яна семиряпман, тренажерга боряпман.

Sayyod:   Ғарбдан кириб келаётган нарсалар хақида, хозир биздаги аёлларга хам пластик жаррохлик, ботокс ва силикон тушунчалари модага айланмоқда. Лекин бу хозирча аёлларга! Аста секинлик билан шоу-бизнесдаги  эркакларга хам таъсири бўла бошлагач Сиз хам фойдаланиб ниманидар ўзгартирган бўлармидингиз?

-Йўғэ. Табиийлик тарафдориман.

 

Sayyod:   Лабингизни кўпчилик ингичка дейишади.

-Йўқ дейишади хам.  Ёш ўтиб соч оқарса бўяш мумкину, лекин бошқаси энди  ортиқча.

 

Sayyod:   Сизни аниқ бир кўринишингиздаги ёдда қоларли нарсангиз, ўша пародияда хам...

(Савол тугамасиданоқ Шохруххон даханидаги соқолини беркитиб олади)

-Даханми? (кулади)

Sayyod:   Дахандаги соқолча, шуни хар куни ўзингиз эринмасдан қиртишлаб тўғирлаб турасизми ё сартарошга борасизми?

-Жонимга тегди тўғриси, олиб ташлагим келяпти, олиб ташласам ўзимга ёқмаяпман.  Кўп ўстириб юрай десам кўп жойларга бораман, тўғри келмайди. Шунинг учун яқин кунлар олиб ташламоқчиман.

 Sayyod:   Уйланмаган бўлсада кўпчилик йигитларнинг оила ва бўлажак фарзандлари хақидаги фикрлари олдиндан тайёр бўлади. Сиздачи?

-Ўғил фарзанд иложи борича кўп бўлишини хохлайман.

Sayyod:   Футбол командаси очадиган даражада а?

-Майли, ўшанча бўлса хам майли. Болалигида нимаики керак бўлса хаммасини қилиб бераман, чунки  болалиги зўр ўтсин.

Даврон Кабулов: Хамма шароитни яратиб бериш фарзандни талтайтириб юбормасмикан?

-Жа бир талтайтирадиган даражада эмасда, эхтиёжи бўлган нарсаларни назарда тутдим.  Масалан ўқишига энг  катта урғу бераман.

Sayyod:   Ёппасига 11та футбол эмас, қизлар волейбол гурухи бўлиб қолсачи? Бунга хам тайёрмисиз?

-Йўқ, бунга режа қилмаганман.

Sayyod:   Сизни болалигингиз тўкис бўлганми?

-(Бироз сукутдан сўнг) Нормал равишда бўлган.

Sayyod:   Қўлингизда имконият бўлса болалигингизни ўзгартирган бўлармидингиз? Бугун бир фильм кўргандим, халиги болаликка ўтиб..

-"Далеко по соседству” фильми эмасми?

Sayyod:   Топдингиз, кўрганмисиз?

-Йўқ, энди олдим.  Сал бошини томоша қилдим лекин охиригача эмас. Ўзимга келсак, энди баъзи бир нарсаларни ўзгартириб юборардим.

Sayyod:   Отангиз хақида интервьюларда гапирмайсиз

-Сўрамаганидан кейин гапирмайман-да.  Дадам Алишер Йўлдошев, яхши одам.  Жудаям мехрибон. Актерлик сохасида ишлаганлар. Хозир режиссерлар, Хоразмда яшамоқдалар.

Sayyod:   Хоразмликмисиз?

-(жилмайиб) Озгина. Тошкентда туғилганман.

Sayyod:   Лола хам Тошкентда туғилгани билан отаси асли хоразмлик, бир хоразмча куйлаганди. Сиздачи бир хоразмча куйлаш нияти йўқми?

-Хозирча режада йўқ.

Sayyod:   Ижодий лимитингиз қачонгача деб ўйлайсиз? Яқин 3-4 йилда ўзингизни санъатда кўра оласизми?

-Хардоим мана хозир четига келиб қолгандек туюлади.

Sayyod:   Нима иш қиласиз кейин?

-Билмадим, лекин шу санъатни атрофида юраман менимча.  Нимадир қилишга харакат қиламан, шунчаки бир жойда ўтирмайман. Продюсер, режиссер, организатор хам бўлишим мумкин.

Sayyod:   Тунги баримиз ёпилиш арафасида Шохруххонга нималар хақида эълон қилган бўлардингиз деган савол билан мурожаат қиламиз

-Анави куни телевизор томоша қилаётсам Россия тв каналларидан бирида "Секс битва” кўрсатуви  бўлмоқда. Яна  куппа-кундуз куни соат 14-00да бўлаяпти. Биринчи синф боласи барибир бир кунмас бир кун уйда қоладими? Кўриб қолсачи? Яна айниқса кичкина қизчалар кўриб қолсачи? Бизни кичкина болаларимиз шуни кўрмаслигини  хохлардим. Ота-оналар диққатини шунга жалб қилмоқчи эдим.

Sayyod:   Даврон, қаранг мехмонимиз билан бўлиб ўтган сухбат натижасидан умумий психологик сурат тайёрлайдиган бўлсак Шохруххон уйланиб ота бўлишга роса тайёр бўлибди а?

Даврон Кабулов: Бир хил гаплари маъноси  тезроқ ота бўлай деяпти.

-Уйлангим келяпти тез-тез.

 

P.S: Лойиха олдиндан режалаштирилмаган, воқеа жойида импровизация билан бўлиб кетди. Гап шундаки Шохруххон билан интервью қилиш режада бўлиб, учрашиш пайтига 1-2 соатлар бор эди,  бу вақтда эса бир фильм премьерасида  Даврон Кабулов билан учрашиб қолдик. Премьерадан сўнг кафега бордик, шу пайт Шохруххон маъмури қўнғироқ қилиб, Шохруххон  интервьюга тайёр эканлиги айтди. Шу тариқа Даврон Кабуловни бошловчилик қобилияти шунчаки томошабинлик билан чегараланиб қолишини истамадик. Бар олдида чой ичгани ўтириб, Шохруххонни кутар эканмиз ўз ўзидан бор бўлганлдар ва бор бўлган нарсалардан лойиха ясаб ташладик))).

Натижа эса юқорида кўрганингиздек. Мабодо лойиха қизиқ туюлган бўлса унинг давоми бўлиш кераклиги ёки йўқ ёзиб қолдиринг.

Sayyod
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 13446 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Davron Kabulov, Shohruhhon

Нравится
Барча изохлар: 42
1 maknuna   (19-Ноя-2011 07:30) [Материал]
Zo'r suhbat bo'lgan. Omad Shoxruxxonga.

2 Dilnoza   (19-Ноя-2011 08:33) [Материал]
Boshqa xonandalarniyam taklif qiling Sayyod davomi bo'lsin. Qiziq suxbat bo'libdi. Sayyod va Shohruhxonga omad.))) smile

3 bek_x6   (19-Ноя-2011 10:36) [Материал]
loyihaga gap bo'lishi mumkinmas!!!! ZO'RRR!!!!!!

Davron Kobulov bu loyihaga tayyor bo'maganlaridamiii uncha o'zlarini ko'rsatomapila)

yana boshqa san'atkorlani chaqirin loyihaga, bzam ulani yaqindan bilib olilu smile

Raxmat sizga Sardoraka. smile

4 SHAXZOD NORMATOV   (19-Ноя-2011 11:11) [Материал]
Pol4inni Okamiza qildilaku buyog'iga Polniy Period. SHOHXRUHXON No1.

5 fer_shon   (19-Ноя-2011 12:01) [Материал]
Albatta davom ettirish kerak!!! Haqiqatda kutilmagan hodisalar har doim SUPER b-b chiqqan!!!

6 NOZI   (19-Ноя-2011 12:02) [Материал]
узи экспромтом буган нарса доим зур чикади. Давомини албатта кутамиз. Ажойиб сухбат бупти)))

7 Малика   (19-Ноя-2011 12:22) [Материал]
Zo'r, juda ham yoqdi menga! Loyiha ham,suhbat ham. Hammasi samimiy. Shohruhxonni inson sifatida yanada hurmat qila boshladim. Aslida,bir to'yda o'zini tutish madaniyatiga tan bergandim... Ijodiga omad!

8 dilshod0466   (19-Ноя-2011 17:39) [Материал]
Бу лoйиxани давoм эттиpиш кеpе. Кунгил лoйиxасида нилуфаpга гиёxвандлик xакида тушунтиpувди адашмасам

9 Giyos   (19-Ноя-2011 18:20) [Материал]
Suhbatga gap yo'q. Loyiha super!

10 БОБО   (19-Ноя-2011 19:21) [Материал]
Аъло даражадиги сухбат бупти охирида сал чекиниш буган яъни Хоразмликмисиз деган саволга жавоб бергиси келмай озгина дебди.
Тошкентда тугилганман деяпти нима коним Хоразмлик дейишга журъат
этолмадингизми бу билан рейтинг пасайиб коладими.Биз юрибмиз фахрланиб
Хоразм азалдан буюк хофизлар юрти Шохруххон узимизники деб.Агар сухбат давом килса саволимга жавоб берар лозим топсалар

32 YoJiK   (25-Ноя-2011 13:32) [Материал]
Озгина деганида манимча хоразмлимасман деганимаску. Ёки йук Хоразмлимасман Хоразмлила ёмон халк дегани хам йук!
Калта уйламаслик керак манимча!

36 БОБО   (26-Ноя-2011 22:59) [Материал]
Шу гапларни ёзишдан олдин сухбатни укидингизми узи
озгина деганни кандай тушуниш керак сизнингча.Савол Хоразмликмисиз деб берилган тугилган жой суралмаган
яъни аслингиз каердан деган савол булаяпти.Давомини
укинг Лола Йулдошева Тошкентда тугилса хам асли Хоразмлик....
Келинг сиз айтгандек узунроок уйлаб курайлик Узбек боласи
Америкада тугилди дейлик вояга етгандан кейин сурашса аслингиз
ким леб кулимсираб озгина Ташкентский Айова штатида тугилганман
деса шу жавоб сизни кониктирадими

11 DiLinZaDa   (19-Ноя-2011 20:06) [Материал]
Loyixa SUREP davom ETTIRILSIN SARDOR KAMILOV sizga OMAD va yana OMADDDDD... smile smile smile

12 Gulilola   (19-Ноя-2011 20:16) [Материал]
Intervyu uchun RAXMAT SAYYOD!
Loyiha davom etsin!!!
Shohruhxonni ko'zlari chiroylide..)))

13 B@rno   (19-Ноя-2011 22:15) [Материал]
Loyiha manga yoqdi. Maslahatim soqollarini op tawasinla. Inson sifatida hurmatim owdi. OMAD

14 sdf-milan   (19-Ноя-2011 22:18) [Материал]
Loyiha zo`r chiqibdi. Gap bo`lishi mumkinamas.Sayyod keyingi loyihalaringizda boshqa sanatkorlarimiz haqidagi suxbatlarizi xam kutib qolamiz.

15 Iroda   (19-Ноя-2011 22:53) [Материал]
Suuuper,judayam qiziqarli böpti. Mahalladow sizga gap yöq! Sayyod va Davron Kabulovga esa raxmat! Yana davom etsiiin plzzzz

16 тушунмадим   (20-Ноя-2011 00:16) [Материал]
shu loyihani bardamas choyhonada ovqat pishirib qisa bomidimi

17 bahorim   (20-Ноя-2011 01:06) [Материал]
zor

18 bahorim   (20-Ноя-2011 01:12) [Материал]
judayam zo'r chiqipti davomini kutamiz SAYYODAKA! HUDO HOHLASA SHOHRUHHON ''YILNING ENG SUPER ERKAK HONANDASI''NAMINATSIYASINI OLADILA MAN BUNGA ISHONAMAN.qaysidir yili AVAZ OLIMOV yilning eng yaxshi erkak honandasi bolgandi ahir qanday qilip?avaz olimov turk honandalarinig qo'shiqlarini o'g'irlap yuradiku!!!! UMMON GURUHIGA KELADIGAN BO'LSEK MANIMCHA YOSHLAGA IMKON BERISH KERE ULANI HAM MUHLISLARI TALAYGINA

19 Dilorom   (20-Ноя-2011 12:11) [Материал]
Lekin 1ta fikrlariga qarwiman Ummon guruhini awulalarida na dard bor na muzika bor na matn bor diptila. "Sokin tun" mangayam yoqmagan lekin "Bir umr", "Közlaringda" awulalari 4iqqandan keyin yoqqan. Shoxruxxon Ummonni "Ayriliq", "Azob", "Yomg'ir", "Yuraging sog'lommi",yengi 4iqqan "Qadam" awulalarini ewitsala Ummonni nega bunaqa mawhurligini bilvolalla .

20 Azizho'ja   (20-Ноя-2011 16:10) [Материал]
Zo'r chiqqan davom ettirish kerak bu loyihani Sayyod amaki!!!

21 BeK9874   (20-Ноя-2011 17:47) [Материал]
Shohruhxonga bo'lgan hurmatim oshdi. Oldin uni ko'cha bolasi, tandiq, erka farzand deb yurardi. Xozir esa umuman fikrim 180 gradusga o'zgardi. Sevara Nazarxon bilan duetini kutib qolamiz, o'ylaymanki zo'r chiqadi. Ularga omad tilab qolaman

35 YoJiK   (25-Ноя-2011 13:39) [Материал]
фикризга кушиламан

22 violetta   (20-Ноя-2011 19:47) [Материал]
mani kammentim umuman chiqmayabdi. Izoxlar moderatori, sizga shtraf!!!

23 juliyeta   (20-Ноя-2011 20:03) [Материал]
vawe gap yo davom etursin loyixa SHOXRUXXON ga omad ula SSSUUPPPEERR yulduzla

24 bahorim   (20-Ноя-2011 20:56) [Материал]
ummonga gap yo omad tiliman ulaga heart heart heart heart heart heart heart heart heart heart

25 Shahzod   (21-Ноя-2011 02:25) [Материал]
Loyiha zo'r va qiziq chiqibdi,ayniqsa suhbatda yahshi savol beribsila,ushbu Loyihani davom ettirishilani istardim,chunki yoqdi !!!

26 bek88   (21-Ноя-2011 02:33) [Материал]
xammaga ommad afro afro afro afro afro afro afro afro afro afro afro afro afro afro band band band band death

27 Shuhrat   (21-Ноя-2011 08:13) [Материал]
Avvalombor Asalomu alaykum suhbat zo'r bolibdi hammaga omad

28 Nozik_Hilqat   (21-Ноя-2011 15:06) [Материал]
suhabt judayam yoqdi. samimiy tazrda kechgan. yes yes davom etsin iltimos. Shohruhxon dilidagilani ochiq etarkan faqat omad smile

29 Sayram   (21-Ноя-2011 19:31) [Материал]
круто

30 FCPakhtakor   (23-Ноя-2011 14:44) [Материал]
Zo'r suxbat bopti lekin gap yo mazza qip oqib chiqdim

31 Chingiz_Madadian   (23-Ноя-2011 16:23) [Материал]
Sex-bitva manimcha unchalik ziyoni bor ko'rsatuvlardan emas masalan man dtv rentv tnt muztv mtv va ko'plab kanallarni tomowa qilaman Shoxruxxon uyda qolsachi deyaptilar vaxolanki xozirgi 1 chi snf o'qivchisi qo'lida xam 400-500 dollarlik telefon

33 YoJiK   (25-Ноя-2011 13:35) [Материал]
Унчалик эмас деганда нимани назарда тутвоссиз???
Полностью ечинмийди, шуниси ёмондеее димапсизам Худога шукр!!!
Фараз килинг уша битвада узбек аёлларини курсатвотти? Шундаям ёмонмас-куууу дисизми, или бизаникила кучиришши эплашомапти, кучирсенам ундан зур килиб кучир дисизми?
Товбааааа одамлага хайронсан!

34 YoJiK   (25-Ноя-2011 13:38) [Материал]
манам куп эътибор бераман ижодларига, ростан бошларидан канакадир дард утган...(кузларини маъюслигини назарда тутмадим:) )
Самимий инсонликлари билиниб турибди... Койил колдим сухбат охиридиги гапларига! БОШКАЛАРРРРга ухшаб берилиб томоша кимасдан, ушани окибатини уйлавоттила) Маниям жияним Шохруххонни мухлиси)) Ваннага кирволиб зубной счеткани ушлаволиб Шохрухонни килуларини килиб ашулла этиб туради... biggrin

37 Nilufar_taw   (02-Дек-2011 03:07) [Материал]
Yulduz Usmonovani har konsertida hamma ashulalari yengi yengi bolardi! Halq qabul qilardiku! Shoxruhhonni ashulalari shunaqa ''ogir''mi hazm qilomimiz?

38 Aziza   (01-Янв-2012 21:31) [Материал]
Shohruxhonga omad. Yangida yangi qo`shiqlar ishlayversinlar. Davron Kabulovga ham omad tilayman. Ular eng zo`r boshlovchilar. Davron aka olg`.....

39 Azizabegim   (01-Янв-2012 21:34) [Материал]
cool biggrin Zo`r suhbat bo`lib o`tibdi. Davron akaga alangali salom. biggrin gifts newyear snegurochka

40 aslam   (04-Янв-2012 04:50) [Материал]
shoxruxxonning insoniyligiga qoyil qoldim.lekin UMMON haqidagi gaplari noto'g'ri.chunki UMMONning barcha yangi ashulalarini eshtsinlar o'zlaridan o'zlari uyalib qoladilar

41 +998625148182   (06-Янв-2012 06:39) [Материал]
Shoh aka dadayiz Alisher akaga ukayizga omad sizni Urgenchdaki maktapdoshiz

42 dj_reptile   (09-Май-2012 13:13) [Материал]
yahshi proekt yangilik! O'sishda omad tileman! artist

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!