Бош сахифа » 2010 » Ноябрь » 21 » Мухлис Шохруххонни шифохонага туширди
05:02
Мухлис Шохруххонни шифохонага туширди

 


Шохруххон билан лойиха икки маротаба ўтказишга тўғри келди. Қуйидаги суратлардан хам билсангиз бўлади, аввал боғда учрашиб йиғилган саволлар билан мурожаат қилганимизда, саволлар орасида бир мухлиснинг шахсиятга тегадиган саволи саралаш даврида эътибордан четда қолибди.

Афсуски бу саволни ва муаллифни келтира олмаймиз. Савол кўпроқ Шохруххонни оиласига боғлиқ бўлиб кўпроқ шахсиятга тегадиган қилинган тарзда берилганди. Шохруххонни фикрича бу бегона одам эмас, Шохруххонни билган ёки шоу-бизнесга алоқадор инсонларнинг ғараз ниятларидан бири.


Бу саволни кўрган Шохруххон қаттиқ ранжиди. Хозир бошқа саволларга жавоб бера олмаслигини айтиб кейинроқ учрашамиз деб хайрлашди.


Эртаси куни маъмури қаттиқ асабланганидан шифохонага тушганлигини маълум қилди.

Шифохонага йўл олдик.

Шохруххон биздан эмас ўша мухлисдан ранжигани ва табиатан кўп нарсаларни кўнглига яқин олишини айтиб, кечаги саволдан тоби қочар даражасида бўлганини айтди.

Биз шу билан қайтмоқчи бўлганимизда Шохруххон жилмайиб бемалол қолган саволларни хам беришимизни сўради.

Нихоят шифохонадаги палатада мазкур лойихамизни якунига етказдик.

 

1. Qo'shiqchi bo'lmaganda qanday boshqa kasb tanlardingiz.

2. Doctor bo'larmidingiz?

3. Maktabda qanday baholarga o'qigansiz va eng esda qolarli voqea.

4. Yoqtirgan aktiyor va aktrisangiz.

5. Sizga qanaqa savol berishlarini hohlardingiz.    Giyos  

 

Шохруххон:-

1. Билмадим, барибир санъатга яқинроқ бўлардим менимча.

2. Йўқ дўхтир бўла олмасдим, чунки дўхтир бўлиш учун жуда ҳам катта сабр керак бўлади. Бутун умр ўқиш керак бўлади хуллас.

3. Мактабда 3 - 4 баҳоларга ўқиганман, 5 баҳо бир-бир бўлиб турган. Мактабда эсда қоларли воқеа, фақат ҳайдалиш куйи бўлган. 8 та мактабда ўқиганман. Янги мактабга борсам, ўзи ўғил болалар урушиб танишади. Энди ўртоқ бўлиб қоламан, яна бошқасига ўтиб кетаман. Яна уруш жанжал ва яна ўртоқ бўлиб . . . (администратори Тоҳирга ишора қилиб)  Тоҳир билан бир мактабда ўқимаганмиз, лекин бир–биримизни мактабимизга бориб юрганмиз. Кўп тўполон қилганмиз Тоҳир билан.

4. Алишер Узоқов ва Раъно Шодиева. (ўйланиб) Кўпчилик, лекин ҳозир эслай олмаяпман.

 

Феруза:- Чет эл актёр ва актрисалариданчи?

Шохруххон:- Чет эл актёрларидан менга Роберт де Неро билан Ал Пачино ёқади. Актрисалардан "Малена” фильмида рол ижро этган актриса.

(Шохруххон узоқ ўйланиб, актриса номини эслай олмади ва кутилмаганда укаси Муҳаммадали ўша актриса номини билишини эслаб қолди. Ёнидаги администратори Тоҳирдан ўша актриса номини сўраб, укасига телефон қилишини илтимос қилди. Тоҳир ҳам ўз навбатида, Шохруххонни укасига қўнғироқ қилди ва у гўшакни олгач, телефонни Шохруххонга узатди. Шундан сўнг, Шохруххон укасидан сўради ва актриса номини айтди.) 

Шохруххон: – Актриса Моника Белуччи.

5. Фақат севган қизингиз борми йуқми–деган савол эмас, санъатга қанақа қилиб кириб келгансиз каби, кўп ишлатилган саволлар эмас. Бир бошқача савол бўлса яхши. (Ўйланиб) Бир бошқача янги саволлар-де. Умуман, ҳеч ким бермаган саволлардан бўлса.

 

Sevgiga iwonasizmi?                                  

Sevgan kizingiz bormi?

Sevgan kizingiz "men bowkasini sevaman" deb sizni tawlab ketsa nima kilardingiz  Maksim  

 

Шохруххон:-

Йўқ, Севган қизим йўқ.

Бор, кетавер дейман, нима дейман. Бошқа одамни севиб қолган бўлса, нима қиламан мен уни ёнимда олиб ўтириб.

 

Salim shoxruxxon savolim sizningcha biz insonlar xayotimiz davomida nimani yo'qotip borayapmiz insof yoki poklik umuman nimani siz qanaqa o'ylisiz bu xaqda ijod karera do'stlar sayyod xam o'z yo'liga nimalar unutilvoti shu xaqida fikirlariz qanaqa    ZINURA 

 

Шохруххон:- Менимча одамлар бир-бирига бўлган ҳурматни йўқотиб боришяпти, инсофни йўқотиб боришяпти, дўстликни қадрига етмайдиган бўлиб қолган ҳозирги одамлар. Манфаат учун бир-бири билан ўртоқ бўладиган бўлиб қолган, юзингга битта нарсани гапиради, орқангдан бошқа нарсани гапиради. Яна уятни йўқотиб қўйишяпти. Кўчаларда бир хилги қизларни кўриб, ҳатто мен ўғил бола бўлиб туриб, уялиб кетаман. Ёш болаларни қўлидан телефонни олиб ташлаш керак. Ёки телефонни фақат гаплашиш учун мўлжалланган яъни, видеоси йўғидан олиб бериш керак. Менимча ёшларни телефон ва телевидения бузмоқда. Ҳаттоки, кундуз куни баъзи хориж телеканалларида шаҳвоний кўрсатувларни беришади. Мисол учун, ишлайдиган ота-оналарни болалари уйда шу нарсаларни кўришади-де. Ҳеч ким болаларни кундуз куни 15.00 дан ухлашга ётқизмайди-ку.  Шуларга аҳамият бериш керак деб ўйлайман.

 

1. O'ziz uchun eng yurakdan joy olgan qo'shig'ingiz?

2. Sehirli tayoqcha qo'lizga tushib qolsa eng 1 bo'lib nima tilak so'rardingiz?

3. Siz uchun yoqtirgan multik yoki ertak qahramoni kim ? 

Savollarga oldindan javob berganingiz uchun Rahmat!      Dilya

 

Шохруххон:- 1. Юрагимдан жой олган, юрагимга яқин бўлган қўшиқларим энди чиқади. Бундай қўшиқларим бўлган, кўп. (ўйланиб) Лекин, яна қидиряпман, топаман. Яқинда чиқади.

2. Фақат тинчлик, юртимиз тинч бўлсин! Ҳаммага бахт тилардим. (ўйланиб) Кейин ҳеч ким бир-бирига ёмонлик қилмасин дердим.

3. Эртак қаҳрамони (ўйланиб) менга Гринч ёқади. "Гринч янги йилни ўғирлади” қаҳрамони Гринч. (жилмайиб) У ўзи менга ўхшайди-да. Четдан қараган одам, уни намунча ўзини олади, қандай деб ўйлайди. Лекин, уни ичида озгина бўлса ҳам яхшилик бор. Ундаги ўша нарсани, ҳамма ҳам кўра олмайди. Мен ўзим ҳақимда фикр билдирмоқчи эмасман. Шунчаки, кўпчилик мени қўпол, ўзини оладиган деб ўйлайди. Лекин, мени яхши биладиган одамлар ундай деб ўйламайди, мени қандайлигимни билишади. (ҳазил билан кулиб) Мени билмаганлар (администратори Тоҳирга ишора қилиб) Тоҳирдан сўранглар!

 

salom! 1)chin(qalin) do`st deganda nimani tushunasiz va ichingizdagi sirlarizni ko`pincha kimga aytasiz dostizgami yo uyizdagi yaqin insonizgami?

2) faraz qilaylik siz jurnalistlar va muxlislariz oldida press konfirencaya utqazayapsiz shu payt bir chiroyli qiz urnidan turdida dod voy solib yiglab sizga qarab '"-kecha qilgan ishizni bilasizmi kecha nima qib qo`ydiz ayting emdi uni ham hammani oldiga" deb yig`lasa usha paytda qanday yo`l tutgan bulardiz? (Lekin bu qiz sizga shunchaki tuhmat qilayaptii siz umuman u qizni tanimaysiz) javob uchun oldindan rahmat.       Oybek 

 

Шохруххон:- 1. (ўйланиб, жиддий) Чин қалин дўст деганда мен, масалан, нимани тушунаман? (тушунтириб бера бошлайди) Шундай одамлар бўлади-ки, йиллар давомида яхши-ёмон кунларда, ҳар қандай вазиятда бир-бирини тушуниб, битта оиладек бўлиб кетган яқинларни тушунаман. Яна чин дўст деганда, бир-бирини камчилигини юзига айта оладиган, хафа бўлиб қолади деб хижолат бўлмайдиган. Керак бўлса, уришиб кетиладиган вақтларда ҳам, бир-бирига ҳадди сиғадиган даражадаги ўртоқ, дўстлар бўлиши керак деб ўйлайман. Хуллас, чин дўст деганда (администратори Тоҳирга ишора қилиб) мана шу болани тушунаман. Масалан, бир-биримиз билан уришамиз, талашамиз ҳам. (жилмайиб)

Сирларимни эса кўп. (ўйланиб) Қайсидир сирларимни ота-онамга айта оламан, қайсидирларини ўртоқларимга айта оламан. Шундай сирларим бор, умуман ҳеч кимга гапирмайман. Ўзимда ўлгунимча қолиб кетадиган сирлар. Сирни ҳам қандай сирлигига қараб-де.

2. Бундай вазиятда (ҳайрон бўлиб) билмайман нима қиламан? Чунки менда бундай нарса бўлмаган. (кулимсираб) Агар бўлиб қолса, аниқ довдираб қолади одам. Лекин, нима дейман, бошимдан ўтмаган. (кулиб) Бўлиб қолса, мисол учун, нима деяпсан? – дейман. Қандай қилиб? Хуллас, савол ўзига қайтади. Билмайман, ўша нарса бошимдан ўтгандагина билиш мумкин.

 

Savol:1 sizi O'zizga -o'ziz hech savol berganmisiz? man qanaqa insonman deb ,siz o'zizni yahshi insonman deb o'ylaysizmi?

2-turmush o'rtog'ingiz hijobda bo'lishini hohlarmidingiz?     1909 

 

Шохруххон:- 1. Кўпинча ўзимга савол бераман кечқурун, уйқуга ётишдан олдин, нима иш қилдим бугун? Масалан, қандай одамман мен? (бироз ҳазил билан) Қачон одам бўлар эканман? – дейман. Ўзимни ҳам ёмон томонларим бор, ҳар битта одамга ўхшаб. Ҳар доим ёмон томонларимни тузатиш билан вақт ўтадиган бўлиб қоляпти назаримда. Шунинг учун, ўзимни ёмон томонларимни ёмон кўрганим учун, кечқурунлари шу нарсаларни ўйлайман. Мени яхши-ёмонлигимни атрофимдаги одамлар, яқинларим билишади.

2. (қатъий) Фарқи йўқ. Энг муҳими, (мисол келтириб) конфетни ҳам устини ўраб қўйса бўлади-ку. Чиройли қилиб, конфетни устини ўраса-да, ичидаги конфети бир тийинга қиммат бўлса . . .  Ёки ичидаги конфет қуртлаган бўлса . . .  Бу бир мисол-да. Ундан кўра, устига оддий қоғоз ўраб қўйиб, ичидаги конфет ширин бўлса!

 

1) Kiyingi Rejalaringgiz..

Surhandaryo viloyatida ham konsert berish niyatiyiz bormi..?Agar bo'lsa qachonga rejalashtirgansiz..?

2)Rejissyorlik kasbini tanlashinggizga nima sabab bo'ldi..?Pulmi yoki Orzumi>>?

3)Yoqtirgan Taomlaringgiz.O'zinggiz ham biror bir ovqat tayyorlay olasizmi..?Agar sir bo'lmasa qanaqa ovqatni tayyorlay olasiz..?       Rustam  

 

Шохруххон:- 1. Режаларим кўп. Кино олмоқчиман, мусиқий альбом чиқармоқчиман, концерт қилмоқчиман, уйланмоқчиман. (ҳазил билан) Ойда битта уй қурилаётган экан, ўша ерда бориб дам олиб келмоқчиман. Қайтиб келиб, яна давом этамиз.

Сурхондарё вилоятига оид саволга:  Бор. Агар чақиришса, ўшанда бораман.

2. Орзу-ниятим, ўзим ҳоҳлаган фильмни суратга олиш.

3. Агар устаси пиширса, ҳамма овқат ёқади. Ўзим қозон кабоб пиширишни биламан.

 

Salom.sizga qanday qizla yoqadi.qomati,sochi va ko'zi qanday bolishini xoxlaysiz?             Diamond

 

Шохруххон:- Бўйини фарқи йўқ, мендан узун бўлса ҳам (жилмайиб). Ўзи қорачадан келган, қомати зўр, қош-кўзи қора, сочи ҳам қора.

 

Являясь человеком достаточно знаменитым,вы имеете возможность создавать благотворительные фонды в помощь нуждающимся,в которых могли бы участвовать многие звезды узбекского шоу-бизнеса,или так же входить в какую-либо организацию,тем или иным способ оказывая ей поддержку в столь добром деле,пользуетесь ли вы этой возможностью?Если да,то какие фонды вами созданы,в каких вы состоите(я надеюсь не для пиара себя,а исключительно из-за искреннего желания сделать что-то полезное любой ячейке общества,нуждающихся в помощи)А если нет,то почему?  Заранее прошу не опускать этот вопрос, т. к считаю его актуальным как во всем мире, так и отдельно в нашей стране. Спасибо!      Dildora

 

Шохруххон:- Мен ҳеч қандай ташкилотга қарашли эмасман. Бизни кўп меҳрибонлик уйларига чақириб туришади. Тадбирлар бўлганида, жонимиз билан борамиз. Келажакда ўзимиз Ўзбекистондаги барча болалар уйларига, гастролга ўхшаган нарса қилмоқчимиз. Ўзимиздан байрам қилиб, кўнгилларини кўтариб кетмоқчимиз. Лекин, ундай ташкилотларга қарашли жойим йўқ.

 

1. Eng yoqtirmagan harakteriz....

2. Sevgiz uchun eng og'ir qiyinchililadan o'toliman dib o'ylismi?

3. O'zizzi ijroyizdigi eng yoqtirgan ashulez qaysi?

4. Britni Spirs sizga yoqadimi?            Begzod 

 

Шохруххон:- 1. (ўйланиб) Энг ёқтирмаган характерим, юзингга қараб бошқа гапиради, орқангдан бошқа гапиради. Хуллас, об-ҳаво характерлар менга ёқмайди.

2. Ўта оламан менимча.

3. Бу саволга юқорида жавоб бердим.

4. Яхши қиз, хонанда сифатида ҳам.

 

Shohruhga savolim

Sport, artistlarni bir yumushi desak ham bo'laveradi, Shohruh, sen qaysi sport turiga qiziqasan. Kelajakda shu sport turada murabbiy sifatida o'zingni tassavur qila olasanmi?  Oddiymuhlis

 

Шохруххон:-  Кўп спорт турларига қизиқаман. Лекин, мураббий бўлиш учун, мен яна бошидан туғилишим керак. Вақтим ўтиб кетди. Шунчаки бўлса, сузишга ва спорт залларига бориб турамиз.

 

Savollar:

1. Siz sevib qolsangiz bri qizni lekin ota onangiz u qizni sizga olib berishmasa u qizni hohlashmasa qanday yo'l tukan bo'lar edingiz?

2. Rashqchiisz, sizni hotingingiz rash qilsa sizni nima qilardingiz? Sanatdan vos kechisingizni surasa qanday yul tutasiz?

3. Nimagadir siz hayotda ham shunaqa mayus kulib turasizmi?

3 а. Maktabda birorta qizni sevganzmisiz? 

4. Lipingizga qizlarni siz tanlisizmi yoki...

5. Qiz tanlashda uylanisihngizga birnchi ichki guzalikmi yoki tashqimi?

manimcha hozircha shuucnha savollar shulaga javob bersangizham KOta gap rahamt sog bo'ling.          Sitora_USA 

  

salom SHohruhon, ijodingizga omad tilayman,savolim shuki: hali uylanmagansiz oilangiz 10 hil kasb egasi bulgan va 10 hil fel atvorga ega,10 hil kurinishga ega bulgan qizlani terib quyib tanla shu tanlagan qizinga uylantiramiz deyishsaa siz QANDAY QIZNI TANLAYSIZ,VA SIZ HAYOTDA QANDAY QIZ BILAN TURMUSH QURISHNI HOHLAYSIZ...        SHAXNOZ


Шохруххон:- 1. Ота-она йўқ деса ва норози бўлса, барибир у билан қочиб кетасизми, уйланиб оласизми, барибир бу нарса яхшилик билан тугамайди. Ўртада норозичилик бўлади. Хуллас, ҳамма рози бўлиши керак.

2. Мен нафақат хотинимни, балки уйимдагиларни ҳам рашк қиламан. Ўзимни яқинларимни ҳам бировлардан рашк қиламан. Жуда рашкчиман. Хотиним рашк қилса (кулиб) хурсанд бўлардим. Санъатдан кечишга келсак, (ҳайрон бўлиб) қандай қилиб мен ишлаб турган жойимдан воз кечаман? Қандай қилиб? (қатъий) Воз кечмасдим.

3. Маъюс эмасман. Юзим шундай бўлса керак.

3 а. (кулиб) Мактабда биринчи синфда мен ўқитувчи опамни яхши кўриб қолганман. Иккинчи синфда эса, Замира деган қизни яхши кўриб қолганман. (самимий) Ҳали севги нималигини ўзим тушунмасдан туриб, қанақадир туйғулар уйғонган.

4. Мен ҳам танлашим мумкин. Ҳамма танлайди. Ўша суратга олиш гуруҳида ҳаммамиз бир хулосага келамиз.

5. Биринчи навбатда ички гўзаллик ва характер. Ўзи чиройли қиз бўлиб туриб, характери ёмон бўлса, яхши эмас.

 

 

Sizni qòshiqlariz zòr! Buni òziz bilasizmi? Keginchi sizni ukezam zör! Yana paxta qòyvotti db òylamen man rostdan etvomman!     Madina    

 

Шохруххон:- Биламан. (ҳазил билан) Укам билан таништириб қўяйми?

 

 

Salom omad tileiman bu bollaga , zor ashulala etadi ..... a savolim kopu lekin bittasini beraman : agar sizga hazratti hizir bobomiz uchrab kolsa va 3ta tilagin bajo kilaman desa hudo holasa, siz nimalani tilagan bolardiz?    Alo

 

Шохруххон:- Менимча ундай бўлмаса керак. Агар худо ҳоҳласа, бўлиб қолса, боя юқорида сеҳрли таёқча ҳақидаги саволда айтганимдек, юртимиз тинч бўлсин дердим, ҳаммага бахт тилардим.

 

Salom...

1-Har qande qiyin vaziyatdaham yaqinlarizga yuz foiz ishonasizmi sizi doimo yonizda bulishlariga ?

2-Sanatkor bulishizdan maqsad: (Pul,Obro,Hobby,Sanatga bulgan muhabbat va hurmat.) ?

3-Har bir insonni maqsadi bor lekin hammaham bu maqsad uchun ohirigacha yani erishmagunicha kurashmaydi,siz qaysi toifaga kirasiz bu borada ?

4-Uzingizni chetdan turib kuzata olasizmi ,yani hatolariz kamchiliklarizni uziz kura olasizmi ?

5-Bir kun kelib Yevropayu Amerikasida SHOXRUXHONNI kansertlar berayotgani haqida shov-shuvlar guvohi bulishimizga umid qilsak buladimi ?       Ziyoda-01

 

Шохруххон:- 1. Ёнимдаги бир хил одамларга ишонаман. Шундай одамлар бор ва мен бундан хурсандман.

2. Биринчи навбатда орзу. Мен бу нарсага кичкиналигимда жуда қаттиқ кўнгил қўйганман.

3. Мен охиригача курашаман.

4. Ўзимни четдан кузата оламан. Камчиликларимни ҳам биламан ва уларни тўғрилашга ҳаракат қиламан.

5. Худо ҳоҳласа.

 

ДАВОМИ

Бўлим: Expresso | Кўрилган: 10662 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shohruhhon

Нравится
Барча изохлар: 36
1 Kamella...   (06-Ноя-2010 02:46) [Материал]
sogayib ketsinla.

2 Parizoda   (06-Ноя-2010 02:54) [Материал]
Nahotki... Nima bo'ldi o'zi, iltimos to'liqroq ma'lumot beringlar. Shoxruxxonni esa tezroq tuzalib ketishlarini tilab qolaman,ilohim hech qachon kasal bo'lmasinlar.

3 Sana'tkor   (06-Ноя-2010 10:03) [Материал]
Qanaqadur filmni syomkasidirde
Ответ: СЪЕМКА ХАМ ЭМАС!!!

4 Nargiza   (06-Ноя-2010 10:32) [Материал]
Tezroq tuzaling

5 QALQON   (06-Ноя-2010 16:10) [Материал]
Bekajonni o'qish baxti hammagayam nasib qilavermaydi. SHuning uchun bekajon chiqqandan keyin O'zbekistondan tashqarida yashayotgan muxlislariz uchun ushbu voqea turisida yozasiz degan umiddaman.

6 zeboshka   (06-Ноя-2010 16:15) [Материал]
inshoollox sog'ayib ketsinla iltimos tezroq to'lu malumot yozila

7 Shahzod   (06-Ноя-2010 17:02) [Материал]
endi shu yetmi turudi.shohruhhonga salomatlik tiliman.

8 armonli bola   (06-Ноя-2010 17:11) [Материал]
manimcha bu xam gazetani dovrig`ini owiriw un qilingan bo`lsa kerak yana bilmadim xayotda xamma adawadi qilgan xatolardan to`g`ri xulosa chiqargan albatta eng buyuk insondir

9 WeB   (06-Ноя-2010 17:53) [Материал]
Derjis brat! =)

10 nilushka   (06-Ноя-2010 18:20) [Материал]
Larengit boptimi adashmasam oldidigi Ingalyator shakil

11 MaxFay   (06-Ноя-2010 19:20) [Материал]
Menimcha osha muxlis uzr sorashi kerak.Mayli nimayam dirdik sogayib keting!!!

12 Gulilola   (07-Ноя-2010 08:44) [Материал]
Sayyod endi shohruhxon ekspresso savollariga javob bermidilami? Man savolga javoblani 1 oydan beri kutvoman. Tezro sog'ayib ketin Shohruhxon

13 Gulilola   (07-Ноя-2010 09:06) [Материал]
Ekspresso savollariga javob bermidilami endi? SHOHRUHXON HAR XIL BETAMIZ ODAMLANI GAPIGA ASABIZI BUZURMEN. ULANI GAPLARI O'ZIGA O'XWAGAN BEMANI BO'LADI. AGAR HAMMASIGA WUNAQA ASABIZI BUZURSEZ SOG'LIG'IZI UMUMAN YO'QOTIWIZ MUMKIN. A bizaga sizi sog'lig'iz kere. DOIMO SOG' SALOMAT BO'LIN!

14 sanjar90   (07-Ноя-2010 19:36) [Материал]
oka man ke4a Afsona restoranida ko'rdimu Shoxurxxoni
Ответ: Шифохонада овқатланиши шартмаску, лекин ана суриштиринг ётибди Доктор Д шифохонасида .

15 flower   (08-Ноя-2010 08:11) [Материал]
salom hammaga men austrailganman bu loyihani yoqotmanglar ular ataydan kasal bo'lib olishgan deb o'ylayman menga buloyiha juda yoqdi men uzbekistondagi nnasalarni bilib turovdik shunchun yoq qilmaylar iltimos

16 dilim   (08-Ноя-2010 15:10) [Материал]
Bu ham ataylab uyushtirilgandek. Layli bilan nima bo'lganini ham bilolmadik. Endi buni ham bilmay kutaveramizmi? Bu faqat gazeta sotib oluvchilar sonini ko'paytirish uchun!

17 ZUHRA   (08-Ноя-2010 18:42) [Материал]
INWOALLOH TUZALIB KETING.

18 Мохира   (08-Ноя-2010 20:07) [Материал]
выздорвливай

19 RAFIQSHER   (08-Ноя-2010 20:54) [Материал]
Dard bergan Olloh shifosini ham bersin! Butun angar va dacha nomidan sog'lik tileman!

20 SHahnoz   (10-Ноя-2010 08:54) [Материал]
tezrooo tuzalingngnng

21 sherxan   (10-Ноя-2010 15:41) [Материал]
XALI XAMMASI YAXSHI BOLADI : )

22 SHAYTON.   (20-Ноя-2010 04:37) [Материал]
SHOHRUHHON KASAL BO'LISHGA HAQQING YO'Q.
BIZAYAM SANI QO'SHULARINI ESHITVOMIZA.

23 Parizoda   (20-Ноя-2010 08:07) [Материал]
Iltimos faqat tezroq qo'yinglar... !!! Qachondan buyon kutaman a... :(

24 Gulilola   (20-Ноя-2010 09:07) [Материал]
Ure. Oxiri qo'yarkansizde. Tezro faqat.

25 armonli bola   (20-Ноя-2010 11:24) [Материал]
sardor aka sizdan maslaxat so`ragandim xatimni o`qimadizmi maslaxatiz judayam zarur
Ответ: Почтага юборинг

26 Dildora   (20-Ноя-2010 11:29) [Материал]
Неужели

27 KrasavchiK   (20-Ноя-2010 13:09) [Материал]
Dardini bergan Allohdan davosini ham bersin deb qolaman .....

Sog'ayib tezroq ijodga qaytsin ! omad =)))


28 Shirina   (20-Ноя-2010 13:48) [Материал]
Нима Шохруххон халиям шифохонадан чикмадими?

29 dilya   (20-Ноя-2010 18:11) [Материал]
JANOB SAYYOD SIZNI HAM SAYTIZDA HUDDI JASURNI SATIGA UHSHAB "YAKIN KUNLARDA", "YAKIN SOATLARDA", UHSHASH JUMLALAR KUPAYIB BORMOKDA KUNDAN KUNGA, SHU NARSA SIZI SAYTIZDA YOK EDI SHUNGA BU SAYTTI JUDA YOKTIRARDIM, ENDI BULSA KUTIB UTIRISHDAN BOSHKA CHORAMIZ KOMIYAPTI, ILTIMOS SHUNAKA KIMEN AGAR ILOJI BULSA, UZI SHU NARSADAN BEZILLAB SHOV-SHUV.UZ GA KIRMI KUYUDIM, ENDI SIZDAYAM SHU AHVOL.

30 dilya   (20-Ноя-2010 18:12) [Материал]
JANOB SAYYOD NIME KUNGIL LOYIHA CHIKME KUYDI, KUTVOMAN HALIYAM SHU LOYIHANI

31 Mexruza   (20-Ноя-2010 23:45) [Материал]
Sayyod qani bu yaqin soat 1sutka bovoti ku odamlani kutirmela siladan iltimos

32 Creed   (21-Ноя-2010 06:36) [Материал]
NU NU BU YERDA BIR GAP BOR Shoxrux bitta gapga ham kasal buladimi odam??? mayli sogayib ketgin. omad.

33 dilim   (16-Дек-2010 18:04) [Материал]
Shoxrux aka sizzi juda xurmat qilaman ashulalariz manga yoqadi sizga omad tiliman xech qachon yiqilmen

34 Dajonam   (15-Янв-2011 04:36) [Материал]
vizdoravlivayte jelau nikogda ne bolet,potomu chto vi deystvitelno horoshiy chelovek s ochen dobroy dushoy k tomu je bezumno talantiviy,Zebopa schastlivaya mamochka u kotoroy takie prekrasnie deti,bizagayam shunaqa yahshi oqilladan nasib qisin)))))

35 Benazir   (25-Мар-2011 17:57) [Материал]
assalomu alaykum shoxrux aka men gullar shaxri so`lmish Namangandan sizni ashullalarizzi sevib tingliman iltamos Namanganga xam konsert beri iltimos Benazir

36 Donoshka   (19-Апр-2011 19:52) [Материал]
Shoxrux sizga gap yo'q sizni nafaqat qo'shiqchi odiy inson sifatidayam boshqalardan farq qilas sizni shunday farzandlarni dunyoga keltirgan onangizga ming rahmat siz juda zo'rsiz

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!