Бош сахифа » 2012 » Март » 8 » 8 таниқли йигитнинг 8 тест саволларига 8-хил жавоблари))
09:08
8 таниқли йигитнинг 8 тест саволларига 8-хил жавоблари))
Ваъда берганимиздек, 8 март куни соат 08 дан 08 дақиқа ўтгач, 8 таниқли йигитдан 8та тестсимон саволга олинган  8 хил жавобларни тақдим этмоқдамиз)))
Тест жавоблари натижасини камида 8 изохларда фақат қиз аёлларимиз 8 хил тарзда билдиришади деб умид қиламан))) (Бу кириш сўзида хам 8та 8 ишлатилди)

Саволларимиз:

1.Аёл бахти учун 8 нарсаларини айтиб ўтинг

2. Байрам билан табриклаш учун санъат оламидан 8 аёлни номини мияга келгани бўйича санаб ўтинг

3.Аёлда қадрлайдиган 8 мухим нарсангиз

4. Эркак киши аёл хақида билиши керак бўлган 8 нарса

5.Байрам куни аёлга совға сифатида тақдим қилиниши мумкин бўлган 8та совға турларини санаб ўтинг

6. Аёлни 8 нарсага қиёсланг

7. Қисқа ва оригина табрик

8. Шу байрам куни Sayyod.uz сайтини асосий қисмида биргина аёлни сурати катта қилиб қўйилади, у ким бўлсин? 



Жахонгир Отажонов:

 1. Билмадим, (ўйланиб) менимча, биринчидан мухаббат, сўнг, ўзига бўлган оиласидаги хурмат, оиласи учун қилаётган хизматларини қадрига етилиши, фарзандли бўлиш, уларни тарбиялаш, турмуш ўртоғи билан ўйлаган орзуларига етиш, фарзандларини  камолга етганини кўриб, уларнинг бахтли кунларини, тўйларини кўриш ва қилиш, уларнинг ҳам фарзандли бўлганини кўриш бўлиши мумкин ва яна ҳаёти давомида турмуш ўртоғидан ёлғонга учрамаслик. 

Уни устига ўзига тўқ  ва қандайдир камчиликларсиз яшаш хам барибир шу санаб ўтилганларга ёрдамчи сифатида бахтга сабабчилардан бири деб ўйлайман. Менимча аёл кишини шулар  асосан бахтли қилса керак. 

2. Юлдуз Усмонова,   Насиба Абдуллаева, Замира Зуннунова, Насиба Саттарова, Юлдуз Турдиева, Зиёда, Дилноза Кубаева ва Гулчехра Жамиловаларни айтиб ўтишим мумкин. 

3.   Хушсухбатлик, кейин (ўйланиб) яхши овқат қилса (кулади), албатта ўзига қараб юриши керак деб ўйлайман, аёл киши чиройлик бўлиши керак, чунки эркак киши асосан кўзи билан севади−ку (кулади). Озодалик, уйда, юриш туришида ва умуман озодалик мухим. Сўнг, хозирги замонда аёлларда хам мобиллилик бўлиши керак, албатта. Фарзанд тарбиясида ўзининг ўрнини билиши. Унинг ўзига яраша ўрни бор деб биламан. Мисол учун кўча кўйдан боласи бирор муаммо билан келса, бирдан унинг ёнини олмасдан, унга тўғри танбех бера олиши, қаттиққўлроқ бўлиши, тўғри йўлни кўрсата олишини жуда қадрлайман.  Яна нималар дейиш мумкин... (ўйлаб) кийимларимни чиройли  қилиб қўйса (кулади). Мен учун хамма комфортларни қилиши керак аёл киши, буни албатта қадрлайман. 

4.  Энди аввалам бор, бу хар бир аёл турмуш ўртоғини хабардор қилиши керак бўлган нарсалар бор деб ўйлайман ва бу албатта мухим,  чунки "ичимдагини топ” деса, ундан қийини бўлмаса керак. Менимча билишимиз керак бўлган нарсаларимиз 8 тадан кўп, лекин бу шахсий хаётга кўпроқ тегишлик деб тушундим мен.

5.  Масалан, турмуш ўртоғига бўлса, унда хамма нарса совға қилса бўлади. Лекин турмуш ўртоғи бўлмаса, унда баъзи бир чегаралар бўлади албатта. Аввалам бор, совға қандай бўлишидан қатъий назар миннатсиз бўлиши керак. У хох бир дона гул бўладими ёки қимматроқ катта гулдастами.. беминнат бўлиши мухим.  Атир бўлиши мумкин, ёки тилла тақинчоқ ва бошқа тақимчоқлар, яна  битта ўқ билан икки қуённи уриш учун "мясорубка”, кир ювадиган машина (кулади) Агар шароит кўтарса, телефон, яхшироқ   смартфон бўлиши мумкин ва кўйлак) ўша инсонни кўнглини кўтарадиган ва ёқадиган бошқа нарсалар бўлиши мумкин.

6.  Аёлни аввало Онага! Фарзандимиз, бу иккинчиси. Кейин, синглимиз, опамиз, турмуш ўртоғимиз. Хаётимизда барибир энг ишонган, яқин олган инсонимиз шу аёлимиз бўлади, агар хақиқатдан хам ўз жуфтингни топа олган бўлсанг.  Саъдий Шерозий айтади ку "Хушмуомала, хушсухбат аёлиниг бўлса, сендан бахтли инсон йўқ” деган маънодаги фикрни келтирган,  шундан келиб чиқиб, аёлни яқин бир маслахатгўй дейиш мумкин. Дўстимиз ва албатта севган ёр (кулади)

7.  Дунёдаги энг бахтли аёл бўл ва бутун умр мен билан, албатта (кулади) 

8.  Турсуной Содиқова. Мен бу инсонни жуда хурмат қиламан.


Адиз Ражабов:

1. Ишонч, мухаббат, фаросат,этибор, ирода, сабр, она булиш бахти, хақиқий  эркак!

2. Муножат Йўлчиева, Фароғат Рахматова, Тўти Юсупова, Саида Раметова, Рихси Иброхимова, Шохида Исмоилова, Рано Шодиева, Насиба Абдуллаева

3.  Ибо, хаё, урф-одатларни қадрлаши, камтарлиги, яширин гўзаллиги, сирлилиги, пазандалиги, умуман аёллигини ўзи.

4. "Одно”даги логин ва паролини(хазил), авлод аждодини, қандай совғани яхши кўришини,нима билан кайфиятини кўтаришни, яқинларини туғулган куни санасини, ишончини қандай қозонишни, қайси гулни ёқтиришини ва қайси атирни.

5. Атир, гул, кимсасиз оролга бир томонга чипта, романтик учрашув, ойни, манти қасқон, балиқни тили, дардини эшитадиган энг  мустахкам темирдан ясалиб филнинг қулоғи ўрнатилган эр қиёфасидаги робот(хазил)

6. Юлдузга, гулга, об хавога, асалга, бахорнинг ёмғирига ёқимли ва хузурбахш, Сарв дарахтига....

7.  Азиз Аёллар, борингизга шукур!  Биз эркакларнинг хаёти сизлар билан гўзалроқдир!

8. Насиба Абдуллаева


Шохруххон:

1. Аёл бахти учун одоб ва маданиятли бўлиши, энг яхши пазанда, турмуш ўртоғи учун хамма вақт кўнглини топа олиши, мехрибон она, маъсулият, дид ва фаросат, ўқимишли, қалб гўзаллиги.

2. Онам Зебо Наврўзова, Юлдуз Усмонова, Шахзода, Лола, Райхон, Нилуфар Усмонова, Зухра Солиева, Муниса Ризаева. (Менга қолса 88та аёлни санаб ўтардим).

3. Садоқат, уйим-жойим дейдиган, хис қила билишлик, хаё, босиқлик, фаросат, дид ва иймон мустахкамлиги

4. Ёқадиган нарсаларини,

ёқмайдиган нарсаларини,

фобиясини,

 бир поғона паст бўлгани билан у хам инсон эканлигини,

уни хам хақ хуқуқи борлигини,

нозик тарафларини

орзуларини

ва албатта уни хис қила билишликни.

5.  1. Хаммадан эрта туриб, нонуштани тайёрлаб, нонуштага коооотта овқат тайёрлаб бериш. 2.Нонуштадан кейин энг ажойиб гул, 3. Гулни олишганидан кейин, кўчада лимузин кутиб туради. 4. Лимузин ресторанга йўл олади. 5. Ресторанга хамма яқинларни йиғамиз. 6. Уларга ўзим қўшиқ куйлаб бераман, энг ажойибларини. 7. Улар билан рақсга тушаман. 8. Кўчага чиқишганида мушаклар отилади!

6. Бахор, гуллар, тонг, ёмғир, ширинлик, денгиз, оймўма ва қуёш

7. Аёл! Сен дунёдаги энг бахтли инсонсан, бунга сабаб: Сенинг биргина табассуминг мухаббатни қайта тирилтириб, ўзгаларга дўстлик улашар.

8. Биргина аёлнимас, юзта бўлганида санаб ўтардим. Хозир кимнидир алохида ажрата олмайман.

 

Асилбек Негматов:

1. Севганига етгани, фарзанд кўргани, чиройлик бўлгани, уйида тинчлик бўлгани, турмуш ўртоғига эътибор қилгани ва севгани, фарзандларини яхши тарбия қилгани, фарзандларини тинчини ўйлагани ва хузурини кўргани, набираларини қўлида  кўтариб, етаклаб юргани.

2. Алла Пугачева, Селена Гомес, Мадонна, Кэтрин Зета Джонс, Анджелина Джоли, ВИАгра гурухи, Пэрис Хилтон ва Шахзода.

3. Аёлларда қадрайдиганим 1дан то 8гача фақат вафо!

4. Унга қандай эътибор қилишни, унга қандай кийимлар ёқишини, у қайси таомларни ёқтиришини, нима қилса уни кўнгли кўтарилишини, ота-онасига қандай муомала қилишини, дугоналари билан қандай муомала қилишини, рашк қилишини ва унга мехрибон бўлишни.

5. Гул, атир, тилла, бриллиант, "вечерный” кўйлак, каптива ва ўзингизни!)

6 . - 1.Олов, 2. Сув, 3. Жаннат, 4.Дўзах, 5.Лаззат, 6.Азоб,  7.Гунох,  8.Савоб

7. Хуллас, бахтимизга соғ бўлинглар, сизлар борки менинг қўшиқларим бор. Сизлар борки мен ижод қиламан, сизлар билан дунё қизиқарли ва азобли.  Сизлар борки биз эркакларда бир қовурға йўқ)) хамиша гўзал бўлиб юринглар!

8. Дилноза Кубаевани қўйинг, илтимос!  

 

Шоҳ Жаҳон Жўраев

1. Аёл бахти учун сўралаётган 8та унсур аслида жуда кўплик қилади, ва айни дамда жуда хам кам. Шундай бўлсада санаб ўтаман: 1. Аёл бўлиб туғилиш, 2.Ибо-хаё, андиша, 3. Севиб-севилиш, доимий эътибор, 4. Садоқат, 5. Ўзи севган касбини эгаллаш, 6.Оналик бахти, 7. Тинч-тотув хаёт тарзи, 8.Фарзандлар рохатини кўриш!

2. Лутфихоним Саримсоқова, Зайнаб Садриева, Тамарахоним, Марям Ёқубова, Халима Носирова, Мукаррама Турғунбоева, Мухаббат Шамаева, Гавхар Зокирова...

3. Тўғрисўзлик, озодалик, пазандалик, итоаткорлик, гўзаликка интилиш, тадбиркорлик, камгаплик, очиқкўнгиллик

4. Саломатлиги, қизиқишлари, характери, камчиликлари, дунёқараши, инсонни тушуниш даражаси, ички гўзаллиги ёки хунуклиги, вафодорлик даражаси.

5. Гул, китоб, ширинлик, мато(кийим), тилло узук(тақинчоқ), атир-упа, ширинсўз, пул!

6. Ой(ҳилол), гул, оҳу, оққуш, баҳор, балиқ, тулки, мушук.

7. Мусиқий ноталар каби бахтингиз мукаммал, энг авжли қўшиқдек хаётингиз жўшқин, хамда, мақому ушшоқларимиз сингари умрингиз узун ва сермазмун бўлсин!

8. У қайси дилбар ва мунис аёл бўлишидан қатъий назар, доим хурмат ила сурати берилишга хақли. Менимча Гулнора Каримова!

  

Шохрух рэп

1. Аёлга бахт учун нима кераклигини хеч қачон билмайсан, чунки хар бир қиз учун у шахсий.

2. Джей Ло, Мэрайя Кэри, Уитни Хьюстон, Опра, Бейонсе, Лил Ким, Бритни Спирс, Шаде.

3. Вафо, оналик, пазандалик, ички гўзаллик, озодалик, латофат, донолик, чидамлик.

4. Эркак аёл хақида хамма нарсани билиши керак!

5. Гуллар, атир,тақинчоқлар, алоқа воситалари, китоб, юмшоқ ўйинчоқлар, "воздушные шарики”, шоколад.

6. Бу саволдан менинг бошим оғрийди J

7. Бахт ва мухаббат!

8. Таъбингизга кўра ўзингиз танларсиз.

  

Даврон Кабулов

 

1.Соғлиқ, муҳаббат,  фарзандлар, гўзаллик, осойишталик, ғамхўрлик, яқин ва яхши инсонлар даврасида бўлиш, етарли миқдорда бойлик.

 

2. Зиёда, Райҳон, Рухшона, Нигора, Мунис Ризаева, Шахзода Матчанова, Дилноза Кубаева, Нилуфар Усмонова.

 

3. Фаросат (энг асосийси), "гапирувчи” кўзлар, андиша, дид, ўзига бўлган эътибор, меҳнаткашлик, ширинсўзлик ва чиройли табассум!

 4. Феъл атвори (характери),  аёл орзуси ва истаклари, инжиқликлари, қандай совғани  хуш кўриши, аёл мантиғи (гарчи у йўқ бўлсада), рўзғордаги имкониятлари ҳамда қаерда панд бериши мумкинлигини эркак киши албатта ўзи учун билиб қўйиши керак..

 5. Саёхатга йўлланма (масалан Парижга ёки Ўрта Ер денгизи буйлаб круиз), ўзи истаган ва  бир неча хафта аввал шаъма қилган либос, сизга кимлигидан келиб чиққан холда парфюм,  яхта, оригинал – одатий булмаган гулдаста. Ҳаётидаги энг ажойиб кунни, жудаям яқин бўлса ўзимни совға қилардим))) Онам эса нуқул "пулини бериб қўяқол” дейдилар)

 6. Сабр тарафлама тоғни, макр бобида тулкини қиёс қилардим. Меҳрини булоққа ўхшатаман - чунки туганмас. Қизиқарли китоб — ҳар сафар ўқиганингда янги маъно топасан ва охири хеч нарса тушунмаганингни тан оласан. Қуёш каби хонадонингизни хам исита олади, хам ёрита олади, Терминал — пулингизни ечиб олаверади. Бомба — бир кун албатта портлайди))) Қалдирғоч — топганини боласига ташийди...

 7. Табрик эмас — илтимос: аёллик латофатингизни эҳтиёт қилинг, бу бойликни сақлаб қолганлар бугун оз қолди.

 8. Насиба Абдуллаева

  

Алишер Узоқов:

1.   — Бу саволга умумий қилиб жавоб беришни мақул топдим. Аёл кишининг бахтли бўлиши учун оиласининг хотиржамлиги ва энг муҳими нозик хилқат вакилларининг самимий бўлиши катта аҳамиятга эга.

2.   — Райҳон ва Зиёдани табриклайман. Қолганларнинг номини санаб, ёлғон гапиришни истамайман.  

3.   — 8 рақами энг севимли рақамим. Лекин саккизта жиҳатни санаб ўтолмайман. Энг зарурлдари самимийлик, табиий гўзаллик, йигитларнинг даврасига тушиб қолганда ўзини йўқотиб қўймидиган, камгап, ораста аёлларни хурмат қиламан.     

4.   — Энг биринчиси: аёл киши ҳақида ҳеч нимани билиш керак эмас! Жавобим шу!

5. — Гул, атир, юмшоқ ўйинчоқ, тилла, шахсий телевизор, фартук, кир ювадиган машина, ошхона жиҳозлари. Лекин Энг муҳими, совға қандай бўлишидан қатъий назар аёл кишига ёқадиган ва оригинал бўлиши шарт!    

6.        1. Қуёш – аёл кишида иссиқлик бор, унга боқиб кайфиятингиз кўтарилади.

2. Радио — кўп гапиради.

3. Памидор — уялганидан икки юзи қизаради.

4. Гул — парвариш қилсангиз, эътиборли бўлсангиз чиройли бўлиб очилади.

5. Музқаймоқ  — яхши гапга эриб кетади.

6. Машина — эътибор бермаса юрмайди.

7. Китоб – аёллар кўп жилдли китоб, уни ўқишни билиш керак. Чунки, бу китоб ўзининг тилида ёзилган.

8. Қозоннинг қопқоғи – сал тегиб кетсангиз "тонғ”, диган овоз чиқади.  

7.   — Ҳозир жавобларимни ўқиётган барча хотин-қизларимиз ўзини эҳтиёт қилсин! Сабаби улар кимгадир керак. 

8.   — Райҳон. 


Мана шундай қизиқ ва оригинал жавоблар! Уларни тахлил қилиб, танқид қилишга шошилманг, шукур қилинг булар орасида мен хам ўз жавобларимни бермаганимга, унда бу йигитлар мени олдимда камида фаришта бўлиб кўринармиди)))Байрамку, шунинг учун бу "бахтдан" бебахра қолдиряпман))  Ахамият берган бўлсангиз, баъзи жойларида байрамона кайфият учун  хазиломуз жавоб беришди.

Асосийси,  қиз аёлларимиз хақида йигитларни оригинал фикрини билиб олдингиз.

 

Ха айтганча, охирги саволга бу йигитлардан  жавоблар олингунга қадар, интернет оламидаги ўзбек фойдаланувчиларидан  олинган овозлар натижасига кўра, энг кўп овоз олган  Гулнора ва Юлдузларнинг суратлари сайтга 8 март қиёфаси сифатида қўйилганди. Фақатгина Шоҳ Жаҳон Жўраевнинг танлови кенг омма фикри мос тушди)))

 Қолган йигитларимиз жавобларига биноан, улар танлаган қиз аёллар мазкур мавзунинг бош сахифасига қўйилди)))


Байрам билан қиз аёлларимиз!)))


Бўлим: Sayyod-show | Кўрилган: 15440 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Alisher Uzoqov, Asilbek Negmatov, Jahongir Otajonov, Shoh Jahon Jo'rayev, Adiz Rajabov, Shohruh, Shohruhhon, Davron Kabulov

Нравится
Барча изохлар: 28
1 YoJiK   (08-Мар-2012 09:19) [Материал]
8. Қозоннинг қопқоғи – сал тегиб кетсангиз "тонғ”, диган овоз чиқади. :D. Hahahaha raxXxmat!

Sizgayam raxmat Sardoraka. Manam Yulduz opani digan bolardim! Ko'rib quvondim.

2 B@rno   (08-Мар-2012 09:37) [Материал]
Javobla orginal. Lekin Aslbek bn Wohruhni sanagan ayollari o'zbek xonandalarimas. Har holda o'zbek ayollarini bayrami bu wuni e'tiborga oliwsa bo'lardi. Hamma ayollar va qizlarimizni bayram bn tabrikliman. Nafosat xe4 qaysi ayolni tark etmasin. Bayram muborak.

3 GuLi   (08-Мар-2012 09:41) [Материал]
Shohruhxonni javoblari judayam yoqti. Vsè taki Shoh ti super))

4 GuLi   (08-Мар-2012 09:42) [Материал]
Sayyod sizga kottaa rahmat))

5 Seyhana   (08-Мар-2012 10:04) [Материал]
8-nafar sanatkor eigitlarimiz savollarga judayam chiroeli javoblar berishibdi, ayollarga hurmat va ytiborlari borligini bildirishibdi hammalariga kattakon rahmat, ichlarida uelangallari bulsa jufti-haloli bilan ilohim bahtli bulishsin, ijodlariga omad tilaeman. Sayyod sizga ham kattakon rahmat salomat buling, ayollar uchun shunday viktorina qilganingiz uchun. hamma ONALAR, AYOL-QIZLARIMIZNI 8-MART bahor baerami bilan tabriklaeman hamisha sog-omon bulinglar. band

6 Ra'no*   (08-Мар-2012 10:12) [Материал]
Mmm... SHOXRUXakam kak vsegda kaaam gapla))))) Sardoraka raxmat kottakon))))))

7 chanel   (08-Мар-2012 10:21) [Материал]
biggrin biggrin biggrin raxmate

8 moki   (08-Мар-2012 10:23) [Материал]
avvalam bor katta raxmat. lekin manga asilbek negmatov va shoxrux repperlarni 2-savolga bergan javoblari ma'qul bo'lmadi... dont

9 Madinka   (08-Мар-2012 10:36) [Материал]
A gde Shahzoda na fotografii vy ee ne postavili angry

10 Masrur!   (08-Мар-2012 11:24) [Материал]
Menga Jahongir O bilan Shohruhhondi javoblari yoqdi. Barcha ayollarimizdi, e'rkaklar qatorida men ham tabrikleyman. O'zimdi sevgan hanandam Yulduz Usmonovani alohida tabrikleyman! Dugonalar yutib chiqanidan hursandman. Omad.

11 Navik   (08-Мар-2012 12:21) [Материал]
maxmadona D Kabulov

12 Bоnu   (08-Мар-2012 12:25) [Материал]
Зўр савол жавоб бўлибди. Қойил.

13 Zebiniso   (08-Мар-2012 12:59) [Материал]
Rayhon b-w kerak edi

14 Hushroy   (08-Мар-2012 13:08) [Материал]
Рахмат!
Барчаси ажойиб ва аъло даражада!
Сардор ака, биз мухлисларингиз номидан хам, Волидангизни умуман ахли аёлларингизни табриклаб куйинг!

15 DiLinZaDa   (08-Мар-2012 14:03) [Материал]
Дорогие наши девушки, женщины, поздравляю вас с международным женским днем!)))

16 Star92   (08-Мар-2012 14:24) [Материал]
Juda chiroyli suhbat bo'libdi! Kattakon rahmat! Kulaverib qotib qoldim ba'zi javoblarga. Hammalari juda chiroyli javob qaytarishga, menga eng yoqqanlarini yozib qoldirdim:
1-savol:Faqat orginallik bo'yicha Shohjahon ajralib turibdi.
2-savol:Jahongir Otajonov, Adiz Rajabov va Shohjahonning javoblari menga yoqdi. Men ham Buyuk, tarixiy san'atkor ayollarimizni tanlagan bo'lar edim. Aslbek va Shohrux Replarning javoblari umuman yoqmadi. Nega dunyoviy fikrlashar ekan-a?
3-savol:Hammalari chiroyli javob qaytarishgan.
4-savol:.....
5.savol:Adizning va Davron Kabulovning javoblari juda boshqacha ajralib turibdi-da! smile
6-savol:Alisher Uzoqov va Davron Kabulovniki original!
7-savol:....
8-savol:.....
Javoblar ichida yoqmagani "Shuhrux Rep" niki bo'ldi.

17 GulNazli   (08-Мар-2012 15:08) [Материал]
*****

18 nodir   (09-Мар-2012 00:54) [Материал]
Shohruh rapperni onasi uzbekmi, nimaga qay gurdagi qalangi qasangilarni bayram bilan tabriklayman deydi.

19 keen   (09-Мар-2012 01:36) [Материал]
Адиз 4-соволга йомонам жовоп берип койипти лекин! biggrin

20 Loading   (09-Мар-2012 02:05) [Материал]
Ups voh hah hah! Class!

21 Dilmurod   (09-Мар-2012 08:32) [Материал]
Лола Юлдашева ва Зиёда энг латофатли, мафтункор, бетакрор, гузал, ориятли, ибо ва хаёли ижодкорим 8 март б.н. Ижоддан тухтамен, бахт, омад, соглик ёр бусин. Куз темасин!!!

22 Zakhra   (09-Мар-2012 11:39) [Материал]
6- savol yoqdi va shu savolga javoblardan Aslbekniki, Davronniki va Aliwerniki ajoyib chiqibdi smile

23 Ranosh   (09-Мар-2012 14:55) [Материал]
Аёллани бахтига Эркела сог булишсин))))жавобла оригинал:D

24 ШУХРАТ   (10-Мар-2012 03:41) [Материал]
Манга Жахонгир Отажонов фикри купрок ёкди. Доврон Кобуловга хам гап йук. Бундан ташкари хамма хотин киз санъаткорларимизни утган булса хам 8 март билан табриклайман.

25 Sodiq_Jon   (26-Мар-2012 15:00) [Материал]
hamma san'atkrlarni javobini to'g'ri desa bo'ladi. chunki bular sanab chiqqan hamma narsa baxtning ritseptidir..! eng asosiysi esa AYOL kishida iymon kuchli bo'lsa oila hamisha mustaxkam bo'ladi...!

26 Didishichka   (31-Мар-2012 08:55) [Материал]
Manimcha en chiroyli jovobbi Adiz va Davrob Kabulov bergan smile respect.

27 sabrli   (01-Мар-2013 23:26) [Материал]
(y)

28 Gulruxsor   (13-Дек-2013 19:28) [Материал]
juda zo`r loyiha bo`lgan ekan Aliwer Uzoqov hazili  Adiz Rajabov 4-savolga javobi  Davron Qabulov original tabrigi SUРER OZI HAMMA JAVOBLAR BIR BIRIDAN A`LO

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!