Машҳур телеканалларда янграйдиган машҳур ёлғонлар:
“Севимли каналингизда!”
“Кўплаб телетомошабинларнинг талаб ва истагига кўра!”
“Энг дилбар хонанда!”
* * *
Ҳамма яхши яшашни хоҳлайди, бироқ буни қўшиқчилар кўпроқ уддалайди.
* * *
Ажабо, баъзилар Худодан эмас, видеокузатувдан кўпроқ қўрқишади!
* * *
Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин, бироқ “Маданият ва маърифат” канали Позилжонов фильмларини қўймаслиги аниқ!
* * *
Ҳурматли хонандалар! Хорижга чиқишдан аввал тушунтириш хати ёзишни машқ қилинг!
* * *
Воажаб, тасодиф шунчалик бўлар: энг оригинал клип олсанг ҳам чет элникига бўлиб чиқади-я!
* * *
Бугун кулдирадиган (қизиқчи)лар кўпайган сари куладиганларнинг сони камайиб бормоқда!
* * *
Баъзи сериалларни кўриб, “матриархат” сўзини беихтиёр тилга оласан!
* * *
Ҳар қандай янги қўшиқ — унутилган эски хонишдир!
* * *
Ўзбек киносининг дурдона фильмларини кўрмоқчимисан? Унда байрамларни кут!
* * *
“Ухлавотти Марио, дам овотти Марио”... Бир пайтлардаги ушбу қўшиқ ижрочиси Эргашевнинг ўзи ухлаяпти, шекилли, ижодида жимжитлик!
* * *
Тирикчиликнинг айби йўқ! Аммо порахўрликнинг эмас!!!
* * *
Қалпоқ деганда бош кийим ёки кўрсатувдан кўра катта қорин кўз олдингга келадиган бўлган!
* * *
Агар “Декамерон” муаллифи Жованни Бокаччо гўридан тирилиб келганида борми, “телеграм”даги лавҳаларни кўриб, гўрига қайта кириб кетган бўларди!
* * *
Гап тақир каллада эмас, балки шу калладан чиқадиган тутуриқсиз гапда!
Муаллиф: Анвар Намозов
Бўлим: Prikol |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| |||||||||||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |