08:35 ФОНОГРАММА, СОҚҚА, ГАЗЕТАДА ИШЛОВЧИЛАР, ТЎЙХОНА ВА ҲОКАЗО... | |
Ёхуд хаёлда жам бўлган “антиқа” фикрлар хусусида БуГуНнИнГ ГаПлАрИ
-Афандининг гапи — ҳақиқат: Бу дунёда ҳамма — плагиат.
-Ҳар қандай янгилик — унутилган эскиликдир, Янги қўшиқлар эса Охун ва Муҳриддинникидир.
-Фонограмма, бу — тақиқланмаган допинг!
-Агар тўйдаги пул терувчилар пахта далаларига юборилганида режа албатта бажарилган бўларди.
-Cоққасини тўла ва хоҳлаганча телевизорга чиқ. Жонга тегса(нг) ўчириб қўясан!
-Газетада ишлайдиганлар эмас, газетада ишлатадиганлар бой бўлади!
-Гап эътирофдами ёки биллур ҳайкалчани олишда?
-Тўй ҳақидаги қарорлар четлаб ўтадиган маскан битта — у ҳам тўйхонадир.
-Бугун ҳам стадионларда концерт бериш мумкин! Нима кўп — мини стадион!
-Агар овсинлар бир-бирига пахта отмаганида, балки божалар каби бачкана бўлишардими, нима дедингиз?!
-Қадим-қадим замонда ўрмонда адашиб юрган Қизил шапкача бугун ниҳоят видеоклипда чиқди!
-“Агар бақириб қўшиқ айтмасам, балкондагилар ухлаб қолади”, деб ўйласа керак Жаҳонгир Позилжонов.
-Бугун юлдузлар шунчалик кўпайганки, осмонга сиғмай, ерга тушиб кетган.
-Саводсиз, эринчоқ ва қўрқоқ! Агар режиссёрларимиз шу қусурлардан холи бўлишганида тарихий фильмлар ҳам олишарди!
-Овоз эшакда ҳам бор, аммо гап фақат ҳанграшда эмас.
-Қизиқчиларимиз қизиқ-да: саҳнага чиққан заҳоти “биз бачкана эмасмиз” деганлари эсларидан чиқади-кетади.
-Машҳурларни қўрқитадиган, мухлисларда савол уйғотадиган, рақибларни қувонтирадиган сўз, бу – ЗАПРЕТ!
* * *
Риторик савол: Севара катта пулга ўргангани учун бизда концерт бермаяптими?
Муаллиф Анвар Намозов | |
Бўлим: Prikol |
Кўрилган: 10905 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 19 | |||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |