Бош сахифа » 2015 » Февраль » 11 » Олим бўлма, отарчи бўл — уйинг кўпаяди!
00:41
Олим бўлма, отарчи бўл — уйинг кўпаяди!

БУГУННИНГ ГАПИ 2

 

Тўйга бепул борадиган артистлар, эстрадага кириб келган эна-бола ва... хорижлик санъаткорларга иддао!

 

Ўлганларнинг қўшиғини айт — ҳам оммалашади, ҳам текинга тушади.

* * *

Қистир-қистир — артист сўзининг ўзагидан олинган бўлиб, унинг ЖУДАЯМ ёқимли шаклидир.

* * *

Дарвоқе, қистир-қистирни артист ҳам, ҳам гаишник ҳам яхши кўради. Фарқи — улардан бири ҳамманинг кўз ўнгида очиқ-ошкора олади.

* * *

Олим бўлма, отарчи бўл — уйинг кўпаяди!

* * *

Хонанданинг калласини пулдан бошқа нарса чулғаганми, демак, у... ухлаяпти!

* * *

Тўй оқшомини унинг эгасидан ҳам кўпроқ яхши кўрадиган одам, бу — санъаткордир!

* * *

Илгари шляпани мушкетёрлар, ковбойлар ва колхоз раислари кийишган. Бугун эса... Даврон Ғойипов, Валижон Шамшиев ва Мелис Абзалов!

* * *

Жасур Умировнинг истеъдоди қанчалик зўр — номаълум, аммо унинг Ойсара опа билан Жумагулни эстрадага олиб киргани аниқ!

* * *

“Лей-лей-лей-лей-лей…” — бу ҳам қўшиқ, аниқроғи, клип!

* * *

Қизиқчилар ва ҚВЗчиларга эътиборга берганмисиз: нуқул балконда ўтирганлар устидан кулишади.

Ҳа, пули камлар ҳамиша камситилган!

* * *

Санъат аҳли биладиган ҳақиқат:

Концерт – тўй учун тикилган пуллардир!

* * *

Эрни эр қиладиган ҳам, қаро пиар қиладиган ҳам хотин!

* * *

Савол: концертларда нима учун биринчи қаторда машҳурлар ўтирмоқда?

Жавоб: олд қаторда чипталар қиммат!

* * *

Матбуот котиби — хонандадан пул олиш эвазига уни тарғиб ва матбуотдан ҳимоя қилувчи монополист қаламкашдир!

* * *

Агар эртаклардаги жодугар тирилганида... видеоклипда кўпкари чопарди!

* * *

Мушук текинга офтобга чиқмаганидек, артист текинга... тўйга бормайди!

* * *

Йўқ, артистлар тўйга бепул боришади! Фақат... бир-бириникига!

* * *

Кейинги йилларда ҳайвонлар ҳақида айтилган энг машҳур қўшиқ: “Қизми бу, кийикми бу?”

* * *

Эстрада ва мақомнинг моддий тафовути ҳақида билишни истайсанми?

Марҳамат: Шаҳзоданики — “Жип”, мақомчи опаники эса — “Матиз”!

* * *

Ишламай қўйдингиз, хорижлик санъаткорлар! Шунинг касрига бизда хит қўшиқлар йўқ!

Муаллиф Анвар НАМОЗОВ

Бўлим: Prikol | Кўрилган: 11241 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Anvar Namozov, Bugunning gapi

Нравится
Барча изохлар: 25
1 NAZISHA   (12-Фев-2015 01:30) [Материал]
Zor statya chiqipti...qoyil gap yo(y)

2 Шахиня   (12-Фев-2015 01:35) [Материал]
))))))))))рахмат...мазза килиб укидим...роса котиб котиб кулибман...жуда яхши езилипти...хаммаси туппа тугри...ва албатта хит йуук)))))

3 BekhruzJon   (12-Фев-2015 02:15) [Материал]
ajoyib suzlar Xonandalar ustidan yomonam kulibsizlar   lekin bu haqiqatda...!!!

4 Bonusha   (12-Фев-2015 05:50) [Материал]
zo'r chiqibdi   o'qigunimcha rosayam kuldim   sayyodga kottakon rahmat   rostanam umuman xit qushula yo'q boshqa saytlada saytni adminiga qaysi qushu yoqsa ushanga xit deb yozib qo'yadi dry

5 .   (12-Фев-2015 05:52) [Материал]
“Лей-лей-лей-лей-лей…” — бу ҳам қўшиқ  lol lol lol

6 ledylove   (12-Фев-2015 07:58) [Материал]
bravo

7 Samina   (12-Фев-2015 09:24) [Материал]
Жудаям зур ёзилган , манга ёкди smile

8 Raximjon   (12-Фев-2015 09:49) [Материал]
vayyyy oxrdi ikki og'iz jumla 10000000000 foiz to'ri

9 лайло   (12-Фев-2015 10:09) [Материал]
хонандала укиса мазза килишади.ажаб бупти.Сардор ака сизга койил коламан

10 tuxohr   (12-Фев-2015 11:04) [Материал]
эстрадада камчиликлар куп, тугирлашга эса... истак ва хохиш йук! хит утда турсин... ХИТ киворишда уже аламбало кушиклари бн оммага чикаришдан олдин фес кантролдан утказишса манимча савияси паст кушикла камаярмиди!?!?!?

11 Азик   (12-Фев-2015 11:44) [Материал]
Ээээ койиииил.. ...

Дердиму, лекин гап эгаларини нафсониятига тегадиган макола булибти менимча. Мухокама килиш осон, тугри хакикатдир, лекин "хар ким кулидан келганини килади"...

12 marishka   (12-Фев-2015 12:41) [Материал]
супер зур чикибди wow

13 Azamat   (12-Фев-2015 12:44) [Материал]
Ayniqsa eng ohirgi ikkita ibora juda qiziq chiqibdi. Shamol bo'lmasa daraxtning uchu qimirlamaydi.

14 Abdumalik   (12-Фев-2015 13:21) [Материал]
Oxirgisini o'qib dumaladim )))))

15 daler   (12-Фев-2015 13:24) [Материал]
yes biggrin yahoo lol clap

16 BeeK   (12-Фев-2015 13:37) [Материал]
Xit yo tugri..ln bu bn avvalgi xit lani hammasi cetdan olingan wunaqami..sayoz uylangan fikrlani kupi..

17 Madina   (12-Фев-2015 14:33) [Материал]
thumb ayniqsa ohirgisi juda haqiqatda

18 faziwka   (12-Фев-2015 15:07) [Материал]
лей-лей-лей  койилееййййй  biggrin

19 ruslan   (12-Фев-2015 17:47) [Материал]
kambagallar qachon tuyiga artist oboradi qachonki boy qudadan kelin yoki kuyovli bulsa. sayyod janoblari wu gaplarizzi artistlarimiz ewitadimi agar ewitmagan bulsa qarz gapimni yetkazing dollar owganini esdan chiqarib quydi ular

20 bahodir   (12-Фев-2015 17:47) [Материал]
Shoh Jahon ham shlyapada yuribdiku keyingi paytlarda

21 Алижон Абдуллаев   (12-Фев-2015 23:40) [Материал]
умуман ёкмади бировларни камситгандан кура фойдали иш килса булармиди

22 allohon   (13-Фев-2015 01:46) [Материал]
Ley-ley-ley Ziyodaga atalgan
Keyin honandala nega to'yga tekinga borish kere? Hamma ishlaganga yarasha haqqini olishi kereku bir marta tekinga chiqmidi keyin faqat tekinga keb ketolismi dib sorivurishadi

23 xTreme   (13-Фев-2015 01:48) [Материал]
Shahzodada elitniy rayonda dang'illama uy, jonli etib halol pul topadiganlada 2 honali kroshechniy kvartira

24 Optimist   (13-Фев-2015 01:59) [Материал]
Mani o'ylashimcha uzbek estradasida eng halol ishlovchi va ham odamgarchilikni unutvormagan bu Munisa Rizaeva (faqat koncertdamas, to'yladayam jonli etib ogan haqqini halollab qo'yadi), Shaxnoz(to'ylada ashula etmidiyu, lekin biir konsert berib qosa 100% jonli ijro), Shoxrux(90% jonli ijro, umuman man kutmagan sanatkordan), Jahongir Otajonov(uyam jonli etadi) va Rayhon, Rayhon jonli etmasligini kechirsayam bo'ladi chunki uni konsertlarida katta mehnat yotadi, faqat sahna uyog'idan buyog'iga yurmidi fonogramma etib, horeografiya bn shug'ullanvotti haligacha 2 ta tug'gan ayol bolishiga qaramiy

25 said1980   (13-Фев-2015 09:40) [Материал]
Энди қайсидир маънода бу хам тўғри, лекин бу гаплар санъаткорларга тегишли эмас, хаваскорларга тегишли. Фақат пул учун бу ишни танлаётган саноаткорларга тегишли. Бугун минглаб хонандалар бор, лекин уларнинг барчаси хам тўйма- тўй юраман деб бу касбни танламаган. Кимга керак уйқудан қолиб, вилоятма- вилоят йўл юриб яна кимларгадир пул учун хизмат қилиш, маза бемаза маст- аласт давраларни инжиқлигу шилқимлигига чидаб хизмат қилиш. Лекин уларни бозори бугун шуни талаб қилади. Сабаби эса жуда кўп...... Биринчидан уларга хам тирикчилик керак... Бола чақа, рўзғор.... бундан ташқари "промоушн"- прайст лицтларни кўриб хайрон қоласан киши.... Битта қўшиқни бир марта ТВда қўйилиши оддий бир одамнинг бир ойлик иш ҳаққидан анча кўпроқ....Лицензиянику қўяверинг бундай пулни хали кўрмаганлар кўп....Энди чидаганга чиқарган дейишади,лекин сиздан у гина биздан угина дейишади, хўш қачон "ПИРАТ" йўқолади... Қачон муаллифлик ҳуқуқи бўлади... Шилта, бачкана сайтлар (sayyod каби саноқли сайтлар бундан мустасно) қачон йўқотилади.... Менимча санъаткорга хам хавасмас, агар унга қўйиб берса сифатли дискни саноқли чиқариб ундан келган даромаддан ишонаманки тўйга ва бошқа ишларга тоқати қолмайди. шундагина сифатли қўшиқлар кўпаяда, хонандалар сони хам озайади. Халқ севиб дискини олган, мажбуриймас, ўзи хохлаб концертига кирган хонанда яшаб қолади.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!