07:50 РЕЖИССЁРНИНГ ҲАМ, ҚАРОҚЧИНИНГ ҲАМ ЎЗ ҚОЗОНИ БОР! | |
Тўйга таклиф қилинганда... Эркак: — Қанча тўёна берсам экан? Аёл: — Қандай кўйлак кийсам экан? Фарзанд: — Қайси артист келар экан? * * * Ёмон одам йўқ, ёмон таассурот бор, холос. * * * Хонандага ёқмайдиган саволлари бешлиги: 1. Нега фонограммада куйлайсиз? 2. Нечта уйингиз ва машинангиз бор? 3. Нима учун фало-о-о-н қўшиғингиз ўғирланган? 4. Тўйдан қанча пул ишлайсиз? 5. Неча марта эрга теккансиз? * * * Шунчалик мияга сингиб кетдики, гўёки бутун дунё отлари Ҳосилага патентлаштириб берилгандек! * * * Аксиома: телеканаллар кўпайгани сайин ҳақиқий юлдузлар шу қадар камайиб бораверади. * * * “Омадли” актёр ёки актриса аввал театр саҳнасига чиқади, сўнг кино экранига, кейин эса шоу-бизнесга ўтиб кетади. * * * Хайрият, артистлар бор! Акс ҳолда тўйлар мажлисбозликка айланиб кетарди. * * * Оёқнинг томири тортишса, “Вай-вай-вай...” деб бақириш, кейин эса уни қўшиққа айлантириш мумкин. * * * Сериалдаги кўзлари юмуқ Эсмеральдадан ҳаётдаги кўзлари очиқ Эсмеральда банкалари шармандали чиқди. * * * Эркаклар саволи экранга кўчган ягона кўрсатув: “Бугун нима овқат?”
* * * Ҳолливуддан артист чақирасанми, бир ярим миллиард сўм пул сарфлайсанми, барон тугул граф ҳақида кино оласанми, пиратларга вааааабщщще фарқи йўқ! * * * Бугун биттаси ўзининг концертида никоҳ тўйини ўтказмоқчи! Эртага бошқаси саҳнага чиқиб туғаман демасин ишқилиб! * * * Дунёдаги энг қизиқарли ва ўчмас мавзу: ўзганинг чўнтаги! * * * У шу қадар самимий санъаткорки, “Пари-пари” қўшиғини худди ўзиникидек куйлайди! * * * Биз, ўзбекларнинг энг яхши сифатимиз — меҳнатсеварлигимиз, энг ёмон сифатимиз эса — меҳнатсеварларни ғийбат қилишимиздир!
Муаллиф: Анвар Намозов | |
Бўлим: Prikol |
Кўрилган: 19795 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |