01:24 САҲНАДАН ТЎППА-ТЎҒРИ ЗАПРЕТГА! | |
Шоу, шеър, бадиий кенгаш ва... дуэль! ёхуд Анвар Намозовдан БУГУННИНГ ГАПИ — 4
Шоу-бизнесда аввалига шоу бўлади, кейин эса ҳамма бизнесга ўтиб кетади. * * * Қўшиғингни тинглашяптими — демак, тинимсиз меҳнат қиляпсан, изланмоқдасан! Эшитишмаяптими — мухлис бевафо, бефарқ, хиёнаткор! * * * Биз гоҳида шунчалик майдалашиб кетамизки, натижада катта-катта хатоларга қўл урамиз. * * * Кимдир югуряптими, қандини урсин! * * * Лицензия олиш нақадар қийин бўлса, уни олиб қўйиш шу қадар осон! * * * Бугун юлдузлар — телебошловчи! Журналистлар эса — уларга суфлёр! * * * Сенга қилинган ёмонликлар аслида яхшилик бўлганини фақат йиллар ўтиб англаб етасан. * * * Артистларга берадиган “қандай китоб ўқияпсиз?” деган саволни қисқароқ қил: “китоб ўқияпсизми?” * * * Хонандани тинглашдан кўра уни тириклай кўришга қизиқадиганлар жуда кўп! * * * Агар дунёда шеър бўлмаганида қўшиқ ҳам яратилмасди, аммо бунинг рэпперларга дахли йўқ! * * * Одамзоднинг турган-битгани харажат: туғилганида (дояга) пул бериб олиб чиқишдан — ўлганида яна (гўрковга) пул бериб, қабрга тиқишгача! * * * Агар бугун дуэлга рухсат этилганида, энг аввало, артистлар бир-бирини отиб ташларди! * * * Санъаткор, унутма! Саҳна — муқаддас жой! Аммо у ердан тўппа-тўғри... запретга ҳам тушиш мумкин! * * * Барака топкур, тилшунослар! Мавлуда Асалхўжаевага “Ў” товуши қандай талаффуз қилинишини ўргатинглар, илтимос! * * * Сериаллар шунчалик такрор-такрор бериладики, 1) дунё фақат сериалдан иборат, деб ўйлайсан; 2) адаштириб юборасан; 3) канал кўп бўлса нима қилишсин, дейсан; 4) ўзингни дорихонада ҳис этасан; 5) ва... ҳеч нимани тушунмайсан!
Муаллиф: Анвар Намозов | |
Бўлим: Prikol |
Кўрилган: 14960 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |