02:24 Видеохисобот: Октябрь қахрамонлари | |
Жорий йилнинг 3-октябрь куни Қурбон Хайити арафасига тўғри келиб, айнан шу ойнинг илк жумаси бўлиб анъанага кўра "Фахрли инсон" лойихаси ўтказилди. Эътиборингизга атиги 7 минутлик видеони хисобот ва шу кунни хис этиш учун тақдим этмоқдамиз. Зеро айнан шу кун хамиша хам учрайвермайдиган кун бўлиб 3-карра муборак кун сифатида тарихга мухрланди.
Бугун Жума муборак кун! Ноябрь ойининг илк жумасини хам анъанага кўра муборак тарзда ўтказишга харакат қиламиз .
Биласизми, хайвонлардан инсониятни яна бир алохида ажратиб турадиган эътиборга молик тарафи бу яшаш учун курашдаги ЁРДАМ БЕРИШИМИЗДА! Имкон бўлса, қўлимиздан келса, кимнидир шу куни дардига даво бўлсак, умрини узайтира олсак, яна бизни нима уйда ушлаб туриши мумкин? Шу сатрларни ўқиётган инсонни мана шундай фахрли ишда иштироки ва қайсидир беморни умрини узайтиришда хамда яшаши учун имкон бўлишида нима яна мухимроқ нарса борки уни ушлаб турибди?
Хашар билан уй қурамиз, кўча тозалаймиз борингки тўй тадбирларни ўтказамиз. Келинг, хашар билан айни дамда яшаш учун курашаётганларга ИМКОН берайлик! "Фахрли инсон"даги иштирок айнан шу хашардек хаммани жалб қилиш билан ўтганидагина натижани беради. Хеч ким ўзича қон топширай деб савобни бу турини танламайди. Бугун жума куни ортиқча садақани хамма масжид олдига йиғилган гадойларга бергандан кўра яшаш учун курашда бўлганларга ўша майда пулниям йиғиб берсангиз анча пул бўлиб анча дори олса бўлар... Мисол учун-да! Чунки хамиша хам садақа сўраганни асл холатини билмайсиз. Билсангиз хам қашшоқлик билан беморликни фарқи катта бўлса керак. Беморликни хам дахшатли тури - ўлим билан курашаётган тури...
Баданида қони жавлон урган ёшлар кўп, келиб қон топширса ёки хеч бўлмаса бошқаларни бошлаб келса бу хам катта савоб. Акцияда хечкимни шартта қонини олишмайди, аввал организми бунга қодирми йўқми хар тарафлама текширилади. Қон босими, вазни ва бармоғидан бир томчи қон олиб текширилади, агар организм қон бера олиши мумкинлиги аниқлансагина қон олинади.
Қаранг, учинчи йилга қараб хар ой қон топшириш акциясини ўтказяпмиз, қанча ёш йигит ва қизлар бу лойихада 8-9 маротабалаб қон топширишди! Зарари йўқ, бўлса фойдаси бор холос. Хам жисман ва хам рухиятимизга сингиган савоб.
"Фахрли инсон"да нафақат Ўзбекистонни узоқ вилоятларидан балки хориждан хам келиб қон топширганлар сони ўсмоқда! Тошкентдагилар сиз манзилга яқинсиз! Яхшилик амали ўтаётган савоб манзилига...
Бугун барчани мана шу савоб манзилида кутамиз. Яхшилик ва савоб онларида!
Саййид-ул айём муборак ахли ЯХШИЛАР!
Бугун 7-ноябрь куни: - соат 14:00-17-00 Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади. | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 5124 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 7 | |||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |