ВИДЕО: ФАХРЛИ ИНСОН 3 йиллиги байрамидан MP3|Video
ВИДЕО: ФАХРЛИ ИНСОН 3 йиллиги байрамидан

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

1-июнь куни Гемотология институти қошидаги лейкемия билан оғриганлар шифохонасида   "Халқаро болаларни мухофаза қилиш куни" ва ФАХРЛИ ИНСОН хайрия лойихасининг 3 йиллик байрами муносабати билан ўтказилган байрам  тантанасидан бир соату уч минутлик  видео эътиборингизга хавола. 

 

ЮТУБда томоша қилмоқ

 

Майтуб тасиксда  томоша қилмоқ

 

Видео жудаям узун бўлгани сабабли албатта унинг "оғирлик" МБси хам ортади, афсуски Майтубда бу билан чекланиш бор, демакки МБсини камайтириб сифатига таъсир кўрсатишга мажбур бўлдик. 

Видеода мухрланган ва мухрланмай қолган шунингдек кимнидир ва қайсидир артистни қўшиғи кўпроқ, кимнидир эса камроқ олинганлига хам масъул видеокор:  Хуршид

 

 

Мазкур тадбир ва албатта ФАХРЛИ ИНСОН лойихаси жонкуяр хизматчиларига фурсатдан фойдаланиб чин дилдан ташаккурларимизни изхор қиламиз.

АВВАЛО сизлар, мана шу сайтдан ёки бошқа иштирокчилардан билиб, келиб беминнат қон топшириб хайрия қилаётганларга катта рахмат! Сизлар борки яхшилик борлигига ишонч бор, сизлар борки болалик ўлимдан йироқлашиб соғлом келажак сари интилмоқда!

 

Хайрия лойихасининг доимий хизматидаги актер Адиз Ражабов ва телебошловчи Отабек Тожибоевларнинг тадбирни кўтаринки кайфиятда олиб борганликлари учун ташаккур. 

 

Сайт, медиа-маркази ва албатта у билан боғлиқ барча лойихалар, хусусан шу уч йилллик  хайрия лойихамиз устида бош-қош бўлиб хизмат қилаётган Шахло Қодирова, 

 

Нодира Махмудова  

 

ва Дилобар Сухбатоваларнинг  ўрни беқиёс эканлиги сир эмас.

 

Бир неча йилдан бери сайтимиз билан боғлиқ барча юмушларга масъул, албатта шу хайрия лойихаларимизда хам беминнат хизматини аямайдиган продюсер ва маъмур Искандар Шукуров

 

 

Сайтимиз фотографлари Абдурахмон Садиков ва Баходир Матёқубовлар.

 

 

Республика ва керак бўлса дунё бўйлаб аъзолари сочилган Sayyod.com/forum  ФанФорум аъзолари ва рахбарияти

 

Имкон қадар узоқ-яқиндан келиб шу хайрия лойихамизда хизматда бўлган барча фанфорумчиларга хурматим чексиз! Буни хар доим бот-бот қайтариб келганман ва уларнинг борига шукр айтишдан чарчамайман. ФанФорум борки шу хайрия акциямиз бош кўтарган. 

 

 

Суратчиларимиз мухрлаган барча  фанфорумчиларни суратини қўйишга харакат қилдим.  Даъволар юқорида номлари зикр қилинган суратчиларимизга!))

 

 

Ва албатта шу куни хизматда бўлган шоу-бизнеснинг БАРЧА ИШТИРОКЧИЛАРИ ХОНАНДАЮ ПРОДЮСЕР МАЪМУРЛАРИЮ, мини дискчисигача, ташриф буюрган хомийлар, сайт журналистлари, масжид ходимлари, футбол юлдузлари, хуллас хамма хаммага каттакон рахмат!

 

 

Қилган эзгу-ишларни Аллох ўз даргохида қабул қилиб хамма лойиқ ажрини олсин илойим. Унутмангки, бу садақа эмас ва хайр ишни асосийси бу НАТИЖА, унга эришиш йўллари турфа ва бу холатда фақат ва фақат ТАРҒИБОТ ишлари билангина   эришиш мумкинлигини биламиз. Шу сабаб "Ўнг қўл бергани чап қўл билмасин"у, "Бергин унутгин", "Сувга от, балиққа бер" ва хоказо тушунчалари билан умуман адаштирмасликни ва катта хатолик билан ўзингизни хам, бошқа бировларни хам савобдан бебаҳра қолдирмаслигингизни сўрардик!

Қон топшириш ва ўлим билан курашаётган болалик учун кўмак беришда юқорида айтганимдек фақатгина тарғибот мухим. Худбин бўлмайлик, савобни қилиб  уни яшириб бошқаларни ўзингизга эргаштиришдек  ва уларга хам шундай имкондек янада улуғ савобдан хам  мосуво бўлманглар!

Асосийси ният! У тоза ва аввало Аллох олдида сахих бўлса миллион одамга кўринган ва сезилгани хаммаси бир пул!

 

Келаси ойнинг илк жумаси 3-июль бўлиб, доимгидек Рамазон ойига тўғри келгани боис "ФАХРЛИ ИНСОН" лойихасининг фақатгина моддий хайрия ва унга  асосан беморларга қимматбахо дорилар тарқатиш закотини ўтказамиз. Мазкур хайрия лойихасининг иккинчи қисми бўлган қон топширишни эса кейинги ой-августдан тўкис давомлаймиз. 

 

САЙЙИД-УЛ АЙЁМ  МУБОРАК АХЛИ ЯХШИЛАР!!!

 

 

26-Июн-2015 09:23
Бўлим: MP3|Video | Чоп этди: Sayyod | Тег : Faxrli inson
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Саиджамол   (26-Июн-2015 11:58)
Шундай савобга шерик қилган сайт ходимларига рахмат. Яратган даргохида қабул қилситн

2 gulmir   (26-Июн-2015 12:51)
omad

3 ledy   (26-Июн-2015 12:53)
Шахло, Нодира чарчаманглар clover flowers flowers flowers

4 prince5522   (26-Июн-2015 16:40)
tas ix ga qo'yinglar

5 prince5522   (26-Июн-2015 16:46)
maytubdagi bez kachestvaku

6 muzaffar_abdullayev   (26-Июн-2015 21:23)
Nodira Mahmudovani orqasidegi men ))))

7 Lola7502   (27-Июн-2015 07:30)
Vauv ko'rib xursand bo'ldim shu kunda xizmatda bo'lgan xammaga raxmat))) Tanidm Muzaffar aka)))

8 Хакикат   (27-Июн-2015 16:23)
Узбекистонни Йулбарс Аёлини ташриф буюриб ва сузга чакириб Табрикот килгани учун,Олохида Рахматлар айтамиз SAYYOD.Левца Вы Ozoda LOVE,LOVE,LOVE.

9 КЛАСС   (30-Июн-2015 10:05)
Вилоятлардан хам тулаш учун банк хисоб варагини берсангиз

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 37
Мехмонлар: 36
Рўйхатдагилардан: 1
Sayyod