17:59 "Тилайман" қўшиғи тадбирда жонланди: "Шошилиб яшайман" | |
1-июнь куни "ФАХРЛИ ИНСОН" лойихасининг 2 йиллик байрам тантанаси хамда, "Болаларни мухофаза қилиш" кунини Гемотология институти қошидаги лейкоз (лейкемия, оқ қон, қон раки) касаллиги билан оғриганлар шифохонасида ўтказдик. Бу шифохонада байрамни учинчи йил ўтказишимиз. 2012 йил "Фахрли инсон"га старт берилган йили, 2013 йил бир йиллигини нишонладик ва мана бу йили 2 йиллигини нишонладик. Икки йил хар ойнинг илк жумасидаги қон топшириш хамда хайрия акциясини ўтказмоқдамиз! Мана учинчи йилга хам ўтдик!
Бу кундан репортажни бир эмас, бир неча қисмлаб қўйишга тўғри келади, сабаби тадбир билан боғлиқ воқеалар кўп бўлиб, келган артистларнинг хам кети узилмади.
Биринчи холат байрам бошида бўлиб ўтганига шундан бошладик.
Аввалига байрам ота-оналарга татимагандек, байрамга хос тарзда танланиб куйланаётган болажонлар хақидаги қўшиқлардан улар фақат йиғлашарди. Болакайлар учун эса аксинча, улар бу байрамда ўзларини энг чиройлик, энг гўзал, энг аъло ва энг қувноқ сезишди. Бир неча қизалоқлар ясама сочлар билан (кимё терапиясидан сочлари тўкилган) касалликни яшириб, бир кунга маликаларга айланишди.
Кўриб, эзиласан, қувонасан.... Қизим бугун чиройлик деб ясатган онанинг ичида тўкилиб турганини билиш оғир.
"Тилайман"...
Икки бемор қизалоқ Шахзоданинг “Тилайман” қўшиғини куйлашганидаги мухит ва холатни тасвирлаб беролмайман, шахсан ман бу пайт имкон қадар ташкилий ишларга берилиб, узоқроқларда юришга харакат қилдим. Қўшиқ сўзлари уларнинг хозирги кечираётган кунларининг реал сўзлари эди.
Бир неча оналар чидаб туролмай, тезда палатага қочиб кириб кетишди хам. Болажонлар байрамига таъсир қилмай деб, шўрлик оналар ичкарида палатада ховуридан чиқиб йиғлашди.
Бу уларнинг фарзандлари учун охирги нишонлаган байрами бўлиши мумкинлигини билишади....Буни билиб яшаш нақадар оғир...
“Шошилиб, шошилиб яшайман дунёда”....
Оналарни кўз ёшини кўришу, уларни куйлаётган сўзлари ва ўзларига жим қараб туриш ман учунам оғир. Байрам тадбири дастури эса хали олдинда бўлгани учун, биз ташкилотчилар охиригача жисман ва хам рухан тетик холда туришимиз мухим... Буни уддасидан чиқиш нақадар мушкул эканини тушуниш қийинмасдир.
Ха, нимага Шахзода келмади деб изохни тўлдиришга шошманг! Тарона лойихалари биз тарафдан таклиф қилинмагани рост. Сабаби, келмасликларини биз биламиз, муносабат яхшимас, очиғи. Кейин, шу хайрия тадбириям уларнинг попкорн “мега портали”га рақобатчи бўлиб қолиши мумкинлигини эса улар билишади)
Бошқа тарафдан...бу хайрия лойихасида икки йил давомида қатнашган аксарият артистлар, хусусан шу Шахзода, Нилуфар Шохруххон хам , махсус таклифнома билан чақирилиш шарт эмаслигини билишарди. Ўз ташаббуслари билан хам қатнашган пайти бўлгандику. Одамни ўзида бўлиши керак, келсаям биз учунмас, шу ўз кўзи билан кўришган, шу лойихада қатнашиб уларни дардини сезган болаларни олдига одамни олдига келарди. Артистлар кўп, лекин шу кунги болалар орасида майли учтаси бўлса хам , мана шуларни кутган бўлиши мумкин.
Майли, уларни айблашам нотўғри, айтсак балки келишарди хам. Шунчаки, шу кунги икки холатдан халиям ўзимга келолмаяпман. Шунинг учун шахсий адоватга йўя қолинг ёзганларимни, розиман!
Майли, хечқиси йўқ, шу икки бемор қизча Шахзодани қўшиғини куйлашдию, аммо Лола, Шахноз, Зиёда Мунис, Манзура, Рухшона, НилуФар, Шоира, Каниза ва Райхонлар келганида уларни қучиб , суратга тушиб байрамини ўтказаверишди.
Умуман, артистлар жудаям кўп бўлди, бизгаку фарқи йўқ, қайтараман, артист кўп, шунчаки бу мисраларни битишимга мана шу икки қизни шу қўшиқни куйлагани ва энг асосийси: бир отани 4-қават катталар бўлимида ётган боласи учун ёнимизга тушиб, йиғидан ўзини тўхтата олмай ,”Шохруххон болам олдига чиқиб кетсин” деб ялингани хануз кўз олдимда. Бир кун аввал сайтимиз жамоасидаги қизларга онаси хам илтимос қилган экан.
У отани йиғлаганини кўрсангиз эди, илтимосини тушунтириб беролмасди, зўрға тинчлантириб, кейин нима деяётганини тушуниб, шу куни тадбирда бўлган Шохруххон фанклуби рахбаридан бир неча маротаба илтимос қилдик, Шохруххон тадбирга келмай, ашула айтмай, шунчаки юқори қаватга чиқиб, жудаям оғир ахволда, ва балки сўнгги онларини яшаб битираётган йигитни балки сўнгги орзу ва тилагини биргина ТАШРИФИ билангина амалга оширсин деб. Афсус... кечаси соат 22:00ларда хам атай хабар олдик, яна илтимос қилдик шу болани кўриб кетишсин деб... Шу куни тадбиримизда қатнашган "Даракчи" ва "Суғдиёна" газетасидан ходимлар бу холатга унчалик ажабланишмади, чунки уларга Шохруххон маъсулиятсизлиги билан яхшигина таниш экан.
Бугун 3 июнь, хабар олдик.. йўқ, бормабди. Лозим топмагандир. Тўғрида, эртага ўлиб қолиш эхтимоли баланд бўлган йигитча тўйига пул бериб чақира олармиди? Қолгани бари бахонаде, чунки икки кунда Дженнифер Лопесниям топса бўларди...
Нахотки Тарона хайрия амали тугул, инсонийликка хам “запрет” қўйган бўлса ? Ё хонанда ва унинг маъмури шу қадар Таронадан қўрқиб, бир оғиз хеч бўлмаса сўраб кўрмаган бўлса? У бемор сайтимиз фанклубиданмидики? Шундай бўлса хам, нахотки бир ташриф билан одамни сўнгги тилагини бажариш қийин?
Хеч нарсага қарамай, айнан Таронадан қатнашган Лола ва Афруз гурухларига эса чексиз миннатдорчилик билдирамиз, уларга махсус таклифномаям керак бўлмади.
Йил давомида “Фахрли инсон” лойихасида қатнашиб, “Энг фаол фанклуб” ва “Энг кўп қон топширган донор” бу икки номинацияларида ғолиб бўлишган, хеч бўлмаса шу артистни юзини шу қадар кўтариб келган унинг ФАНКЛУБИГА КАТТАКОН РАХМАТ!
Умуман шу куни 40дан зиёд қатнашган артистларга хам чин дилдан рахмат!
Батафсил репортажлар олдинда!
Суратлар муаллифлари Азиз Жабборов, Исроил Иброхимов ва Баходир Матёқубов. | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 9603 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 24 | |||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |