06:58 Шохжахонни акаси?! "Фахрли инсон"дан репортаж. | |
5-июль куни Рамазон ойидан аввалги хайрия
лойихамизни ўтказиб олдик. Қувончу...қайғуга тўла кун... "Фахрли
инсон” лойихаси тартибига кўра, аввал қон топшириш акциямиз бўлиб ўтадиган
жойга биринчилардан бўлиб, ёш ва умидвор "Диёр”
гурухининг вакиллари ташриф буюришди.
Бироз аввал , уларнинг қўшиқларини сайтимизда премьера қилганимизда,
тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинганди. Бу сафарги акциямизда хам вилоятлардан ташриф буюрган иштирокчилар бўлди. Айниқса Сурхондарё ва Навоийдек узоқдан айнан шу лойихада қатнашишга ният қилиб келганларга алохида хурмат. Шу куни ,
эрта тонгдан қизлик бўлган актер Адиз Ражабов, нафақат хайрия тадбирига хиссаси
, балки, бахтиёр
онлари билан хам бахам кўришгани ташриф
буюрди. Санъат оламидан бўлмаган ўз улфатлари
номидан хам моддий хайрияга хисса қўшган Адиз, шоша-пиша туғруқхонага, қизалоғи
билан дийдорлашгани ошиқди. Аввалги
лойихамизда Зохиршох Жўраев ташриф буюрганига, медперсонални фикридан ўрнашиб жой олган
кўринади, сабаби Шохжахон Жўраев кириб келааётганида, улардан бири "Шохжахонни
акаси келди "-деса борми?)) Шохжахонга
бу хақида айтишимиз билан, хайратланиб кулади "Ўзим ахир акаман-ку!))” Шохжахон
ва "Диёр” гурухи, қон топширган ва хайрия қилган иштирокчиларга махсус
браслетларни тақиб қўйгач, қон топшириш хонасида "Жонли ижро қачон бўлади?” дея
кутиб қолишган шифокрлар олдига кириб, хайрли иш мехнаткашларига жонли тарзда
куйлаб беришди. Шохжахондан
хозирги кунда промоси кетаётган ва яхшигина оммалашган "Жайра” қўшиғидан парча
тинглашган бўлса, "Диёр” гурухи ўзининг
янги таронасидан парча куйлашди. Видеода хам кўрарсиз, ишонаверинг, улар буни қойиллатишди. Актриса
ва хонанда, айни дамда эса рафиқа статусидаги Мадина Мумтоз хам акцияга "лўмбиллаб”
ташриф буюрди)) "Анчадан
бери бу акцияда қатнашаман деб, ният қилардим "дейди она бахтига муяссар бўлиш
остонасидаги Мадина.
Мана
шундай, ўзи қон топширмаган бўлса хам,
ўзини номини фанклуби орқали хамиша билдириб турганлардан масалан, Шохруххон фанклуби бор. Сирожиддин
(Жосус ники) бошчилигидаги фанклуб хамиша акциямизда фаол, ва шу куни, бу йигит , яна бир бора қон топширди. Демак , бу
Шохруххонга хам битта катта + дегани! Сирожиддин бугунги кунга келиб 4-маротаба
қон топширишилигини инобатга олсак, у фахрли чемпион номига хам сазовор! Шунингдек
Ўлмас Оллоберганов ва Али Отажонов фанклубидан хам бу сафарги
акцияда қон топширишди. Али
Отажоновнинг ўзи хам ташриф буюриб, бу сафар хам шифокорлардан , қон топшириши
учун рад жавобини олди. Аввалги
акцияларимиздан бирида хам, унга қон
топширишга рухсат беришмаганди. Али билан
келган дўстларидан бири , ўз жамоаси номидан хам қон топширди.
"Фахрли инсон” лойихамизнинг тартибига кўра, иккинчи қисми бўлган, йиғилган ихтиёрий пулларга, бемор болакайларга қимматбахо дорилар сотиб олиб, тарқатиш моддий хайрия қисмига кўплаб одамлар қатнашгани, шунингдек , доимий тарзда хайрия қилаётганлардан , яна келиб хайрия қилишаётгани қувончли холат. Моддий хайрия иштирокчиларидан бирнечтаси шу кунги пулларга дори сотиб олиш ва уларни бемор болакайларга тарқатишда хам бевосита гувох бўлишди. Шифохонада
йиғилган пулларга кўпроқ дорилар олишимиздан хурсанд бўлдик деганимизда....
байрам тадбиридаги юлдузларни йиғлатган Зебо исмли қизча , бу акциямизгача умри
етмаганидан қаттиқ ранжидик. Бу ўзига хос шундай рухий зарба бўлдики, уйга келгунча унча
билинмади, сабаби атрофда одамлар, ўз ишимизни қиляпмиз, яна дори тарқатиш ,
пуллар санаш ва хоказо, хуллас, жараён қизғину, мияда чарх ураётган нарса
бошқа.
Уйга
келгач, хаммамизда бирма-бир стресс холати қайд этилганини, кейин қўнғироқлашиб
билдик. Кимдир уйига келиб жиянларини
қучоқлаб ўпиб, шукр қилган бўлса, мен ярим кун компютер олдига умуман келишга
кайфиятим бўлмади. Бу
сатрлар, харфлар, суратлар ва қўйинг-ки,
учрашиб гапириб берсам хам, тушунтириш
осон бўлмаган нарсалар бор. Бир йилдан бери , хар ой шу шифохонага бораётган
бўлсак, нафақат чехралари, балки, керак
бўлса, исм фамилиясигача ёдимизда қолган
болакайлар кўп. Ахир болалар бўлимида, унча кўп эма, 55-тача бемор болакайлар бор. Бора-бора,
улар бизга қадрдонлашиб бормоқда,
тушуняпсизми... Хайрияга келганимизда , миямизда дори тарқатиш бўладию, уларни касаллиги хақида эса , қўлчаларидаги доимий боғлиқ
бинтдан игна кўриниб тургани эслатмаса , бирданига хаётдан кўз юмиши
мумкинлиги, хаёлга келмас экан. Биламиз,
лекин ишонмаймиз, аслида ишонгимиз келмаслигини эса , шу куни тушуниб етдим. Яна
кейинги борганимда, ўзимча номлаб олганларим "Бухороча йигитча”, "Қошлари
нақшинкор” ва "Пўмпалоқ” каби болакайларни бошқа кўрмаслигимни билишни
истамасдим, тўғриси. Бундан
аввалги , Зебони ўлими хақидаги мақолада хам айтдим, рости, борган сари, умуман савоб хақида ўйламаяпман. Борган сари
оғирроқ...рухан қийин бу хаммаси. Шифохона
берган рўйхатдан қон топширилганлар сони кам чиқса, ёки кам пул йиғилса,
худди...тушунтириб беролмаяпман...жахлмас, қанақадир хавотирми...хуллас сиқиламан
ва қанақадир уяламан шу шифохонага
боргани... Борган сари , боришга қўрқа бошлаяпман хам... Балки, рости хам, сабаби уларни қиёфалари таниш бўлиб, энди қадрдон
бўлиб бораётганидадир...билмасам... Ўша ерда
ишлайдиган шифокорларга эса тасаввур қиляпман қанчалар оғир. Кейинги "Фахрли инсон" хайрия тадбири 6 сентябрь куни. Sayyod.com ФанФорум рахбари хамда "Фахрли инсон" лойихасини энг катта маъсулияти Шахло Қодировада, шу кунги онлайн репортажни форумга Ғиёс бажарди, Нодира ва Иззат ташкилий ишларда энг фаол ва чаққон. Умуман фанфорум иштирокчи-ларининг хайрия лойихасидаги фаоллиги учун хам алохида ташаккур. Умумий хисобот: "Фахрли инсон” хайрия тадбирига
келган мехмонлар:
"Фахрли
инсон” хайрия тадбирига келган Фан
клублардан: Шохруххон фан клуби
Қон топширганлар
рўйхати:
Сайёд ФанФорумидан: 1.
Шерзод 2.
Журат 3.
Гулсум 4.
Мадалиев
Абдуллох 5.
Абдуқаххоров
Наврўз 6.
Асқаров
Олимхўжа 7.
Садиков
Абдурахмон 8.
Хамдамов
Дилшод 9.
Наргиза
Шохруххон Фан клубидан: 1. Сирожиддин (Жосус)
Али Отажонов фан клубидан: 1. Исокова Манзура
Ўлмас Оллоберганов фан клубидан:
Умумий 19 та донор Акциямизнинг "ширин” хомийлари ) Сайёд фан форумидан Хилола (Смартдент) ва бошқа фанфорумчилар
Моддий хайрия:
22.
Абидова Нозима Болалар учун ўйинчоқлар совға қилдилар. Йиғилган умумий сумма: 3.529.000 6-сентябрьгача, "ФАХРЛИ ИНСОН" лойихасини вилоятлар бўйлаб хам ўтказишни ташкиллаштириш ишлари олиб борилади. Суратлар Абдурахмон Содиқов ва Жасурбекка тегишли, видео Шахло Қодирова. Видео эса эртага. | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 9302 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 10 | ||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |