Репортаж сўнггидаги видеони албатта томоша қилишингизни тавсия қиламиз, бу жудаяяям қизиқ. Кимларгадир қизиқ компроматлар "билмасдан" йиғилиб қолган лавхалардан то эътирозларгача!
Якшанба, 2012 йил 2-декабр куни
Сайёд ФанФоруми ва
Шоҳруҳхон Фан клуби ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув Консерватория яқинидаги мини стадионларда ўтқазилди. Ўйин вақти
14-00 га белгиланган эди. Лекин кечроқ бошланди. Ундан олдин жамоалар озгина машқ қилиб олишди.
Ўйин 5 та ўйинчидан, 30 дақиқадан 2 тайм қилиб келишиб, белгиланди.
Ўйин бошланмасдан аввал Сайёдчилар захирада ўйинчилар жуда кўп
еди. Қайси бирини тушириш ҳам муаммо бўлаётганди.

Демак Сайёд ФанФоруми жамоасини тўлиқ
таркиби: Ғиёсиддин, Бекзод, Дилшод, Аброр, Шерзод, Сардор, Фаррух,
Дилшод, Нусрат, Абдулла, Дилшод, Феруз (кубик рубик), Нурбек, Улуғбек яна 2-3 та
ўйинчи.
Шоҳруҳҳончиларни таркиби Жамоаларни қўллаб қувватлагани ҳам кўпчилик келди, албатта қизлар хам. Фанфорум қизлардан Зухрахон йигитларни қуввати хақида қайғуриб, сомсадан тортиб кофегача, яна кимлардир ичимликлар хуллас, иноқ фанфорум бир оиладек!
Сайёдчилар ўз
байроқлари билан стадион атрофини безатишган. Кўпларини қўлида шарлар
билан жамоага руҳан кўмак бериб туришибди.

Ҳакам қилиб хонанда Илхом Мий Армани тайинлашди.
Ўйин 14-15 ларда бошланди. 5 чи дақиқаларда Шоҳруҳҳон ф.кси ҳисобни очди.
0-1.
Сайёд ф.фда бошқа ўиннчилар туширилди. Шундан кейин ҳам яна 3 та тўп
ўтқазиб юборишди. 0-4. Яна ўйинчи алмаштириш... Шоҳруҳҳон ф.кси
дарвозасига битта жавоб тўпи киритилди, лекин хисобланмади. Сабаби
дарвозабон тўпни махкам ушлай олмагани, Сайёдчилар уни тепиб
юборишгани.... (Совға деб қўя қолишди))) ). Яна ҳужумлар, Сайёдчиларда
ўйинчи алмаштиришлар билан 1 таймни
2-6 ҳисобида яккунлашди.
Танаффус пайтида Сайёд ф.фнинг ўйиннининг 2 тайм режаси тузилди. 1
таймда яхши ўйнаган ўинчилар қолдирилиб уларнинг позициялари белгиланди.
Ким қандай ўйнаши кераклиги тушунтирилди.

2 тайм бошланди.
Дарвозалар алмашилди! Ўйинда Сайёдчилар жамосида дарвозада Фаррух,
ҳимояда Абдулла ва Дилшод, ҳужумда Феруз (кубик рубик) ва Дилшод (Ливерпуль) ўйнашди.
Ўйиннинг бошларидан Сайёдчилар жамоаси кетма кет ҳужумлар уюштириб
жамоани олдинга олиб чиқдилар. Шоҳруҳҳон ҳам ва ниҳоят етиб келди. 1
таймда йўқ эди.

Шохруххон укаси Мухамадали билан ташриф буюриб, укаси ўйинда иштирок этишини илтимос қила бошлади.
Йўқ, Сайёд бунга йўл қўймади.
ФанФутДуэль лойихаси қоидасига кўра фанфорумдан ташқаридагилар ва айниқса фанклубнинг юлдузи оиласидан хам кимдир иштирок этиши мумкин эмас.
Бундан ташқари Мухамадалини махоратли футбол ўйинчиси эканлигини инобатга олсак, бу дуэль эмас Мухамадалининг спортив яккахон бенефис концертидек бўларди)))
Демак, 2 таймдан репортажни давомлаймиз, Дилшод (Ливерпуль) ўрнига Нусрат тушди ва бошқа
ўзгартириш қилинмади. Шоҳруҳхон Фан клубида хам ўзгаришлар амалга
оширила бошланди. Яна ҳужумлар, химоячилар жойида, қарши ҳужум....
2
тайм сўнги дақиқалари Сайёд ФанФоруми
9-7 ҳисобида Шоҳруҳхон Фан
клубини мағлуб этмоқда....
Шоҳруҳхон секин кетишга отланди. 1 таймда
ютиб турган фан клуби 2 таймда 2 ҳисобда ютқазиб турсааааа....
Кетқазишмади.
Қўшиб берилган 1 дақиқада Шоҳруҳхон Фан клуби битта гол
уриб ҳисобни қисқартиришди.
Ўйин 9-8 ҳисобида Сайёд ФанФоруми ғалабаси билан якунланди. Тўпларни Сайёд ФанФорумидан Феруз-кубик рубик(5), Нусрат(2), Дилшод(2) (KAKA) лар уришди.

Шохруххон фанклубидан Тўхтамишев Дониёр, Норматов Шахзод, Салохов Асомиддин, Абдуллаев Абдурахмон ва жамоа сардори, вратарь Сирожиддин(Жосус нуқта уз)лар уришди

ФанФутДуэльнинг шу сони қахрамони, фанфорумимиздан 5та голни андолатган (Кубик рубик) Феруз Давронов!
Ўйиндан сўнг , Шоҳруҳхон продюсери Иззат фан клуб номидан 2 та Фахрли
инсон браслетини сотиб олди. Брослетни Сайёд топширди. Биттасини
дарвозабонига, иккинчисини биринчи гол урган ўйинчисига. Пул Лейкемия
ташҳиси қўйилган болалар учун дори сотиб олишга сарфланади. Бундан
ташқари футбол ҳайрия учун ҳозирда чет элда бўлган ФанФорум аъзолари
Хасан ва Хусан (
Xasan_uz va Xusan_uz) Сотболдиевлар 100$
юборишди. Сайёд ФанФоруми ва Шоҳруҳхон Фан клуби эсдалик учун расмга
тушилди. Шундан сўнг Сайёд ФанФоруми йигитлари 30 дақиқа 3 жамоага
бўлиниб футбол ўйнашди.
ФанФутДуэльнинг кейинги сонида... қизлар ишкалга чиқиши мумкин)))
Хўўўш қайси фанклуб қизлари Sayyod ФанФоруми қизлари билан футбол майдонида "соч юлишаркин"?))
Ўша гап-ўша гап, бизнинг ниятимиз однодаги соч ёйишлардан то ур тепишларга қарши, спорт орқали зарба бериш!))
Адреналин ва салбий эмоциялардан шу тариқа фойдаланган афзал!
ФанФорум аъзоси Ғиёсиддин Ғаппаров тайёрлади.
Сурат ва видеолар Сарвар Зохидовга тегишли.
ВИДЕО:
Ютубда томоша
Майтуб тасиксда томоша
Сифатли видеони тасиксдан кўчирмоқ 148мб
Видеони мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 42мб
Умуман олганда Фанклублар уртасидаги дустлик галаба
козонди деб айтсак булади.Шу дустлик абадий булсин.
Qon topshirish akciyasida uchrashguncha!
Mr.SAYYOD, Sarvar aka, GIYOS OG'A, Shaxlo, NOZIma opa, sayt faoliyatilarga omad!