Бош сахифа » 2013 » Март » 1 » "Сен кетма" фильмидан "ёстиқлик" репортаж ;)
06:51
"Сен кетма" фильмидан "ёстиқлик" репортаж ;)

  Бугун  соат 18:00 да Алишер Навоий киносаройида "Сен кетма” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

 

Фильм хақида қисқача маълумот:

Постановкачи режиссер :      Мирмақсуд Охунов

Сценарий муаллифи:             Дурдона Тўлаганова ва Юлдуз Ҳошимова

Постановкачи оператор:       Музаффар Юсупов

Бош ролларда:                     Шохруҳхон  ва Ситора Алимжонова

 

  Кинозалга соат 17:00га етиб келганимда кўчада Шохруххоннинг фан клуби тўпланиб туришганига кўзим тушди. Улар томонидан ушбу фильм премьераси учун махсус тайёрланган совғаларни фан клуб аъзолари кўрсатишди. 

Фильмнинг рекламаси туширилган календарь хам келаётган томошабинларга тарқатилди.  Кириб келаётган баҳор фасли муносабати билан пушти рангдаги гуллари бор ленточкаларни фан клуб аъзолари кўпчиликнинг қўлларига боғлаб қўйишди)  

   Премьерага ташриф буюрган мехмонлар: Салмон, Феруза Нодирова, Илхом Мий Арма ва продюсери Юлдашев Бахром, Шахзода Матчанова , Динейра, Али Отажонов , Бегзод Ғуломов (Радиус-21) ва бошқалар.




 

    Премьерани актер Акбархўжа Расулов аолиб борди .   Фильмнинг ижодкорлари таништирилаётган пайтда Шохруҳхон фан клуби томонидан махсус совғалар тақдим этилди.    

 Шохруххонга зар чопон хам кийдиришди.

Энди фильм хақида ) Фильмда роллар ишончли ўйналган, айниқса Шохруҳхоннинг катта опасининг роли. Актёр ва актрисалар образни кўрсатиб бера олганлар. Энг ишонарли жойи, менимча, қизни машина уриб юборган сахна бўлса керак. Томошабинлар бирдан "вой!” деб юборишди. Қизиқ жойлари жуда кўп бўлди албатта, буни томошабинларнинг олқишлари тинмаганидан хам билиш мумкин эди.

Яна бир ёдимда қолган жойи бу том юваётган эр ва унга Шохруххоннинг қўшиғини куйлаб бераётган Зухра Солиева) Бутун зал шу қисм тугагунигача тинмай кулди ўзиям)  

"Сен кетма” фильмнинг шахсий фикримга кўра, энг яхши тарафларидан бири, бу романтиканинг хазил аралаш чиройли тарзда етказиб берилгани. Бошқа фильмлардан фарқли бу фильмда енгил романтикани гувохи бўласиз. 

 Фильм томошасига ташриф буюрган томошабинларнинг фикрига қулоқ солиб ўтирганимда, кўпчиликдан "ушбу фильм асосан хаётий воқеалар асосида олинган экан” деган фикрни эшитдим. Билмадим, бўлса бордур.

 Режиссер клипмейкер Ёдгор Носировнинг хам эпизодик роли унинг хаётдаги, суратга олиш майдончасидаги хатти харакатлари ва ўзини тутишига нақадар яқин эканлигини кўпчилик эътироф этишди. 

 Фильмдан яна бир алооохида эътироф этишни истаганим бу  Sayyod  чиққан эпизод. Интервью олиш учун 10 мароталаб қўнғироқлааар қилиб ташармушмизде))) Билмасам, балки бошқа журналистларга боғлиқ холат Sayyod  орқали кўрсатилгандир, чунки сайт фаолияти ва Sayyodни шахс сифатида таниганлар,  артистларданам кўпроқ "звизда” беришларини билишса керак (узр сизгаям танқид бўлиши керакку)  кимгадир бир неча маротаба қўнғироқ қилишларига ишониш қийин.  (+Sayyodга хам яна танқид онлари)  Sayyodнинг овозлари менга таниш бўлгани учундир, фильмда берилган овоз мос тушмаган.  Шу жойини хақиқий хаётий воқеа  дея оламан) . Бу фильм билан боғлиқ ролларига келсак, аслида Шохруххон билан росмана сайт учун интервью жараёнидан фильмга фойдаланилган экан.

Фильмда бевосита сайт билан боғлиқ лавхалари хам мавжуд, бу сайтимизнинг мухлислари учун хушхабар)) (Афсуски  сайт рахбари мухим ва ёпиқ бир тадбирда бандлиги боис премьерага ташриф буюра олмади)

 

 "Сен кетма” фильми  шахсан менга ёқди ва  хар бир фильмда бўлгани каби, бу фильм хам камчиликлардан холи эмас лекин, хар бир нарсанинг нисбатан кўп холати юзасидан хулоса қилинадиган бўлсак, фильмнинг минусларидан плюслари кўпроқ, шунинг учун у минусчалар ахамиятга молик эмас.

 Премьерада Шохруххоннинг фанклуби мезбонликни яхши уддалаганлигини алохида таъкидлаш жоиз. 

   Премьера тугагач, баъзи томошабинлардан олган фикрларим билан репортажни давом эттираман:

 ─ Кино менга ёқди. Шохруҳхоннинг ижро этган ролини кўриб туриб "юлдузнинг қалби оддий инсон қалбидек экан а?” деб  хаёлимдан бир зум ўтказдим. Кейин ўзимга ўзим яна "Ахир улар хам одамку, ташқаридан бошқача қалб эгаси бўлиб кўрингани билан, яхшилаб назар солса уларга хам бизга керак бўлган мехр қадрлилиги кўринади” деб ўйладим. Кинони кўриб билдимки, юлдузларга бу туйғуларни топиш хам, эришиш хам қийинроқ экан. Шохруххоннинг катта опасининг ролини ўйнаган актрисага қойил қолдим. Юлдузнинг хонадонида хам ўша ўша ҳаёт ташвиши ─ ю , ўша ўша опа ─ укалар жангини қойилмақом қилиб ижро этиб беришган. Қойил. Фақат қизнинг охирида вафот этгани менга унча ёқмади.                                             (Лола)

- Шохруххон фильмларидаги бу энг яхшиси деб бахоладим. Шахсий хаёти ва оиласига доир хақиқатларни фильмда кўрсатишгани қизиқ. Қизни машинада уриб юборилиши шу қадар росмана чиққанки , шу лавхада сесканиб кетасиз. Бугунги кунда чиқаётган кўпгина фильмлардан яна бир устун тарафи бу фильмда бачкана сахналари йўқлиги. Шохруххон қизнинг квартирасига келганидаги Зухра Солиева ва театр актери Отажонов хазиломуз сахналари ажойиб. Томошабинлар анча пайтгача кулгудан ўзларини тўхтата олишмади. Сценарий, режиссура ва операторлик иши аъло даражада. (Хонанда Илхом Мий Арма )


 ─ Кино хақидан нима дейиш мумкин. Кино Шохруххон ҳаётига  ўхшаб кетаркан. Умуман зерикдим кўриб, қизни уриб юбориши, Шохруҳхонни уйига келиб қолиши, касалхонани адресини айтмасдан касалхонани топиши...актёрлар ансамбли яхши, ёққан жойи охиридаги монтаж аъло даражада қилинган                                 (Фаррух Хамроев )


 -”Сен кетма”. Бу фильм менга ёқди, Шохруҳхоннинг ўзини ҳаётини кўргандек бўлдим. Чунки, у ролда хам Шох, хаётда хам Шох. Мен учун ўзини ҳаётини кино қилиб ўйнаб бергандек туюлди. Балки асли хақиқат хам шу бўлса керак. Sayyod.com сайтининг рахбари Сардор ака чиққан жойи жуда ёқди. Овозни хам ўзлари берганларида ундан хам зўр чиқарди. Фильм яхши олинган. Режиссерга омад.    (Мадина )                                      

  

─ Кино жуда зўр чиққан, менга ёқди. Фақат охири трагедия билан тугади. Бош ролдаги актрисага келсак, Ситора ролни жуда яхши ўйнаган, лекин кўз мимикаларини унча ўхшата олмаган. Лекин кинода битта хато бор, Улуғбек больницага келишдан олдин манзилни сўрамайди хам хатто ва топиб келади қаттандур. Бир пайт пайдо бўлиб қоларкан) Шохруҳхонга келсак, ролни жуда яхши ўйнаган. Ромео ва Джульетта каби.  (Дилфуза )      

 Фильм хақида баъзи бир мухлислардан фикрлар олинди. Репортажим бошида айтиб ўтганимдек, фильм менга ёқди. Ижодкорларга эса омад!

   Бугун Алишер Навоий киносаройидан  Sayyod.com сайти учун махсус  Шахло Қодирова бўлди (шунақа дейилармиди:))

  

Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 10629 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sayyod, Sen ketma filmi, Shohruhhon

Нравится
Барча изохлар: 32
1 Abbosbek   (01-Мар-2013 07:18) [Материал]
Sayyod intervyu oliw uchun 10marta qöngiroq qilarmiw))))))

2 Ziyokor   (01-Мар-2013 07:23) [Материал]
Ko'ramiz diski chiqsa

3 Frenk-kent   (01-Мар-2013 07:42) [Материал]
biggrin yaxshi gapla buptiyuuu a?kino boru shunaqa  thumbup manimcha

4 Extraman   (01-Мар-2013 09:54) [Материал]
Кино кучлига ухшиди бурилардака детский чикмаган булса булди кино

20 lovefrombek   (02-Мар-2013 20:33) [Материал]
borila destkiymsku,, kino koriwni bilasmi ozi,, yo faqat turk kinolarini korib organib qogansimi,, anu esma, iwkomli uy , nazar oga deganla yoqadi wekili a sizga,,, borilaga gap yuq >(

5 Umida   (01-Мар-2013 11:00) [Материал]
Kino yoqti! Ulug'bek Abzalov zo'r o'ynapti. Wohruhxon o'zini ochbera olgan manimcha.bu mayus ko'zlari orqasida dard borligini bildirgan.omad!

6 kichkina   (01-Мар-2013 12:57) [Материал]
Шахло зур, маладес!!!  up

7 xojiakbar   (01-Мар-2013 14:05) [Материал]
"махсус"   Шахло Қодирова biggrin 23

8 Alone_Angel   (01-Мар-2013 14:38) [Материал]
shoxruhxonga gap yo' ozlarini qiywayyirib  awula etsalayam baribr halqi ko'ynidan joy egalaga SAYYODakamga gap yo' supper klassssssssss

9 Xongrek_   (01-Мар-2013 18:22) [Материал]
yaxshi kinoga oxshedi uz/ga qaytsam koraman Xudo xoxlasa ijodkorlariga raxmat Shaxlo sizga xam raxmat biz uchun shunde intrvyulardi tayorlagani uchun charchamelar sayit ijodkorlariga omad yana yangi xabarlat kutamiz ))))

10 lovefrombek   (01-Мар-2013 19:44) [Материал]
oxo qachondan korsa bolarkan,, uzoq kutdik tongue thumb

11 ledy   (02-Мар-2013 00:50) [Материал]
Репортажим бошида айтиб ўтганимдек, фильм менга ёқди.

Менимча, репортажни булиши керак.

12 ledy   (02-Мар-2013 00:53) [Материал]
Фильмни интернетга куйилса албатта кураман. Чунки, Сайёд рол уйнагани учун....

13 FC_PAXTAKOR   (02-Мар-2013 00:57) [Материал]
Aha shunaqa deyilardi yordamchi honim))))

14 Дилмурод   (02-Мар-2013 07:57) [Материал]
репортаж ухшамабди, хамма гапни, спонтим мухлислани мнениясини хамма хамма гаплани узи тукиб ёзганга ухшаб кобди. Сайёд чикган жойини ёзганила вапше эрш туюлди. Кинони унча зурмас диган хулоса манда уйгонди репортажни укиб, шунда бусаям якшанба куни тушаман чунки Шохруххони мухлисиман! БУ МАНИ ШАХСИЙ ФИКРИМ!

15 Dilfuza   (02-Мар-2013 11:16) [Материал]
филм манга йокди яхши ишланган Шохруххонда актйорлик махорати янаям ошган охшатип ижро этган

16 Dilshod_A   (02-Мар-2013 13:13) [Материал]
Zo'r kinoga o'xshavotti...

17 Shuhrat_17   (02-Мар-2013 15:54) [Материал]
Ситора Алимжонва хакида туларок малумот буганда йахши буларди

18 MiSs_DiLfUzA   (02-Мар-2013 16:33) [Материал]
Netga qachon chiqarkin. kutamiz intizorlik bilan.)

19 Mokhinur   (02-Мар-2013 18:18) [Материал]
Tushinmadim! Radius 21 kelgan?

21 GULI_NUR   (02-Мар-2013 20:38) [Материал]
Шахло опа рахмат!!!

22 GULI_NUR   (02-Мар-2013 20:40) [Материал]
Худо холаса албатта кураман!!!

23 Charoska   (02-Мар-2013 21:03) [Материал]
яна "звизда" эмас звезда буларди.
Ответ: бу Сайёд "шеваси", "звИзда" диб қўштирноқ ичида ёзилганку!
Изохлар модератори NOZI

24 lovefrombek   (03-Мар-2013 03:38) [Материал]
Shohruh aka o'qib o'tirmasdan biror nmala yozsangiz yaxwi bolardi,, wuncha muxlis muxlisalaringiz bor,, xayotda bolmasa xam saytlada obwatsa qib tursangiz bolarmidi, a tak kopchilik xolidi siz bn bir ogiz gaplawiwniz(yoziwiwni)nasib bolsa koriwarmiz, niyatla bor

nme kop xato qidirasila suxbatdan o'zila 5 qator suxbat quriwga yaraysilamikin a
Lelin xam adawgan

25 DiLinZaDa   (04-Мар-2013 06:17) [Материал]
surprised Shaxlo Radius-21 olamdan utganu???
Astahfurullo tirilib keldimikan!))) surprised

27 lovefrombek   (05-Мар-2013 01:10) [Материал]
ukasiku xabaringiz yomi

26 Rose   (04-Мар-2013 17:49) [Материал]
Сардор вы тоже фотогеничный, кинода яхширок роль беришса буларкан?!

28 Сардор Муминов   (05-Мар-2013 08:44) [Материал]
ошибки 

Акбархўжа Расулов аолиб борди

 "звизда” беришларини билишса керак

29 Dilfuza   (05-Мар-2013 16:45) [Материал]
яна коргим кевотти кинони

30 Dilfuza   (05-Мар-2013 16:51) [Материал]
диски чикса мин марталап корсам кэрэ:D

31 33 Miss kapriz   (07-Авг-2013 20:32) [Материал]
film dahshat zo'r

32 mahir95   (02-Сен-2013 19:53) [Материал]
мангачи кино йокмади ситора ёкиб колди

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Барча смайликлар
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!