Шохруххон "чистенький" бўлмади! TV | Teatr, Kino.uz
Шохруххон

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Шохруххон ижросидаги янги "Сен кетма" фильми хам томошабинлар эътиборига топширилиш арафасида... Анчадан бери Шохруххон ижодида кутилган романтик фильмлар кузатилмаёт-ганди.
Бу фильмни эса, Шохруххонни партнер актрисаси дебютант бўлишига қарамай кўпчилик қизиқиб кутаётгани сир эмас.
Сабаби, хозирданоқ қизиқ бир романтикадан ташқари у ўзини машхурлиги акс этган хаётини фильмда кўрсатаётгани, шоу-бизнесни бошқа тарафларини кўрсатиши мумкинлиги ва албатта яна бир мухим тарафи махоратли режиссер Мирмақсуд Охунов бу фильмни олаётгани хам фильмни катта қизиқиш билан кутишга ундамоқда.

Сухбатдошимиз Мирмақсуд Охуновга саволлар билан мурожаат қилдик.

- Фильм хакида умумий маълумот берсангиз (режиссёр, сценарий муаллифи)

- Фильм режиссёри ўзим. Сценарий муаллифи Дурдона Тўлаганова ва Юлдуз Хошимова.      

   Оператор Музаффар Юсупов. Фильм мазмунига келсак, бу ерда биз шоу бизнесга урғу   

   бермаганмизаю, лекин кахрамонимиз Шохруххон ва фильм бадийлаштирилган, айрим

   жойларида тўқима эпизодлар қўшилган. Саънат ичидаги кахрамонни хаёти. Бир томондан    сценарий Шохруххонга мулжаллаб ёзилган деса хам бўлади, бошқа томондан эса бу уни   хаёти хам деб бўлмайди.

 

Нега айнан Шохруххон бош рольда?

-Олдидан режамда бор эди Шохруххон билан фильм олиш, лекин олдинги бир-иккита фильмларда ишлай олмаганмиз, унга мос персонаж бўлмаган эди. Мен ўзим биламан Шохруххон яхши актёр. Бу фильмда ман уни бош рольда кўрдим ва таклиф қилдим.

 

Иш жараёнида Шохруххонда кандай "+” ва "-” тарафларини кўрдингиз?

-Мен кимнидур бош рольга таклиф қилсам, албатта ўша актёрни ўзини хам ўрганиб чиқишга харакат қиламан. Уни ички дунёси қандай ва қай даражада, имкониятлари қандай. Шохга келсак, уни характерини ўрганишни қийин томонлари бор. Ички дунёсини билишга харакат қилдим. Бу уни минуси эмас, қийинчилик томони. Шохруххонни плюс томони эса умуман "подводитьқилмади, хаммаси жой жойида бўлди. Унга берилган вазифани юракдан бажарди, бир хил актёрлар бор шунчаки ролини ўйнаб кетади фильмда, Шохруххон эса бундай қилмади. Ундан менга "отдача хам кўпроқ бўлди. Дубльларда хам қийналмадим.

 

Режиссёр сифатида таваккал қилишга қўрқма-дингизми, фильмга дебютант актрисани таклиф қилгани?

-Мени одатим бор, хар бир фильмимда таваккал қилишга харакат қиламан, янги актёр ёки актриса олиб. Менга хозирча бу янги актриса маъқул. Буёғига томошабин бахо беради.

 

Фильм саундтреки албатта Шохруххон ижросида, лекин шу саундтрекга сизни ғоянгиз бошқача бўлган экан. Нега айнан шундай бўлган?

-Мени ғоям бу, саундтрекга айнан ўша фильмдан лавхалар билан эмас балки бошқа бир воқеа билан,  бир иккита мўлжалим бор. Балки фильмни давоми бўлар бу саундтрек. Билмадим, мен шундай қилиб таваккал қилиб кўргим келди.

 

Фильм жараёнида сизни кузатган Sayyod, Сизга  қувноқ режиссёр экан деб бахо берди. Лекин аксарият холларда режиссёрлар фильм олиш жараёнида асабий бўлишади.

-Мен хам асабийлашаман (кулиб). Бир хил пайтда суратга олаётган эпизодни ўзи хам шундай асабийлашишга олиб келади. Бу оддий хол деб биламан. Менимча  мени бир қувноқ холатда кўриб қолган бўлса, шундай фикрга келган.

 

Бу фильмингизни олдинги фильмингизга ўхшаш томонлари?

-Умуман олганда бу фильмни дарди бошқа. Воқеа, фикр, фильмда бермоқчи бўлган саволлар хам бошқа, "Бегоналар”ни услуби эмас. Фильм охири трагедия.

 

Фильмни олиш жараёнида Шохруххон сизни хайрон қолдирган жойлари бўлдими?

-Бир эпизодда мен ўша қахрамонни бошқача кўрган жойларим бўлди. Лекин Шохни ўзидан менга бошқа вариант келди, ва шуниси манга кўпроқ маъқул келди. Баъзи жойларда Шохруххонни ўзи ўйнади каскадер жалб қилмасдан. Ўша йиқилиш керак бўлган жойларда йиқилиб, сакраш жойларида сакраб. Унақа "чистенький” бўлиб юрмади. (кулади). Мана шундай бурилишлар бўлди.

 

Дебютант акртиса хакида маълумот берсангиз?

-Исми Сетора. Бу йил Саънат институтига топширди. Энг юқори балларни олди актёрлик махоратидан. Кастинг бўлмаган, ёрдамчиларим уни суратини олиб келиб кўрсатишиди менга. Кейин чақирдик, актёрлик махоратини кўрамиз деб. Камера олдида ўзини йўқотмаслиги, "комплексоватьқилмаслиги, топшириқларни тўғри тушинди, типажи хам тўғри келди. Шохруххонга хам мос келди фильмда. Албатта томошабин бахо беради кейин.

 

Фильм режиссёри Мирмақсуд Охуновнинг қисқа биографияси?

-Агар фильмлар хақида айтдиган булсам, булар "Хавфли бурулиш”, бу биринчи фильмим, кейингилари "Севги фазоси”, "Бегоналар”, "Шабнам”, "Жаноб хеч ким”, "9 ой”, "Бевалар” ва хозирги олинган "Сен кетма” фильми  Шохруххон билан, бу тўққизинчиси.

 

Сарвар Зохидов сухбатлашди


Фотофакт: Бу сурат фильмдан эмас ва... Шохруххонни дебютант актрисага кадрдан ташқаридаги нигохлари....ўзгачамией....)) Нахотки партнер сифатида энг мос актриса деган тахминимиз, фақат ижод билан чегараланиб қолмаса?)))

Суратга олиш майдончасидан учиб келаётган узун қулоқ гапларга қараганда шунга ўхшамоқда))) Яна билмасам...

10-Сен-2012 04:58
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Чоп этди: Sayyod | Тег : Sen ketma filmi, Mirmaqsud Ohunov, Shohruhhon
1 Jumpingjiang   (10-Сен-2012 07:26)
surprised qarashi juda boshqachayu, gunojin kuzini suzmasa, buqa ipini uzmaydi tongue

2 Madina   (10-Сен-2012 08:53)
Bu qiz Koreada yurardiyu . Opasi koreysga erga tekkan.

3 Kompyusha.   (10-Сен-2012 09:33)
Mirmaqsud Ohunovdan yangi film. Ishonamanki, film ajoyib bölgan. Ayniqsa, Shohruhxon ijrosida. Prem'yerani kutamiz. Film ustida ishlagan barcha ijodkorlarga chin dildan omad tilayman.

4 GuLinoZa   (10-Сен-2012 09:43)
Xmmm, kinoni kutamiz

5 Zebo   (10-Сен-2012 09:54)
Mosakan qizam chiroylikan

6 Kamoll   (10-Сен-2012 10:05)
Sahzoda Matjonovaga uhsharkanmi? shu oxirgi rasmda uxshab qobdi shekilli

7 Gulilola   (10-Сен-2012 10:09)
Film ijodkorlariga omad! Kutamiza...

8 flamingo   (10-Сен-2012 10:47)
shohruhxon doimo nomer 1 first flowers heart heart hooray love love thumbup thumbup thumbup thumbup thumbup up whistling yahoo

9 Arthur2010   (10-Сен-2012 12:41)
Нимага махоратли актёрлар турганда кушикчиларни танлашни яхши куришади режиссерлар? Ёки буларни "нархи" арзонми... Зулфикор Мусоковнинг фильмларига ухшаган кинолар олишса яхши буларди "Шох"ни очиб беришгандан кура.

10 Dark   (10-Сен-2012 14:03)
tushunmadım, shoxxi uzi wunaqa qaridiku, nima qipti qarawiga?

11 MiSs_DiLfUzA   (10-Сен-2012 16:15)
менимча Шохруххонга киз ёкиб колган)))) яна билмадим. Качон курамиз Энди ?

12 Dilfuza   (10-Сен-2012 23:11)
Mashxur bölisham qiyin,biroga qaraganinam gap böladi:D
romantik rollarini Shohruhxon zör ijro etishiga ishonaman))

13 Dilfuza   (10-Сен-2012 23:14)
Primyerani kutamiz,Shohruhxonga va film ijodkorlariga omad tiliman

14 SAFINA   (11-Сен-2012 02:10)
ey madina sanga nima opasi kimga erga tegsa bu uni ishi koreaga kegan bo'sa opasini uyga mexmonga aylanishga kegan sanga nima ko'romayabsanmi.

15 SAFINA   (11-Сен-2012 02:18)
odamlani nima ishi bora opasi kimga tekkani sitoraga nima aloqasi bor u tegmaganku xali qiz bola bo'sa judayam chiroyli va aqilli qiz man ishonaman sitorani kelajegi bor ko'romagan qizla xasadmas xavas qilishsin ayniqsa MADINA DIGAN QIZ

16 milawka   (11-Сен-2012 09:02)
ogooo surprised

17 SAFINA   (11-Сен-2012 18:51)
sitoraga gap yo'q judayam chiroyli va aqilli qiz opasiyam aktrisa xudoxoxlasa sitorayam mashhur aktrisa bo'ladi talant bor

18 erkin   (12-Сен-2012 14:15)
exeeeee

19 Shohsanam   (15-Сен-2012 18:50)
Kim u Sitora? Man uni tanimas ekanman. Kino tayyor bo'sa ko'rarmiz questionmark

20 Dilfuza   (18-Сен-2012 00:18)
Shohruhxon doimo SUPPER

21 Ozoda   (29-Окт-2012 18:41)
Madina sizga nima bu nima qilardi opasi kimga tekkanligi yana bir gapirganizni eshtsam uzizdan kurin zato bir pasda yuksaklarda kutarildilar opjonim mani

22 Ozoda   (29-Окт-2012 18:41)
angry angry angry angry angry angry angry Madina eshtiz a

23 kichkina   (27-Фев-2013 13:03)
Ишда утирибман, шу расмми курдиму кулдим, шунака хаётий- хакикий рамантика расмлани курсам, хурсанд буламан. масалан: Нилуфар усмонова ва Даврон Таронани курсам!!! Коолектив кейин мани устимдан кулди, хм нега компьютерга караб кулвос диб? Самимий Бахт!!!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 42
Мехмонлар: 42
Рўйхатдагилардан: 0