Шоу шамоллар елмоқда кимни учирмоқда, кимни кўчирмоқда))
-Шохруххон иштирокидаги "Сен кетма" фильми 1-февраль кунига премьераси мўлжалланаётганди... Бироқ шоу-шамоллар уни 20- февральдан кейинга кўчириб юборишганини хабар бермоқда. Унгача сайтимизда бу фильмга боғлиқ яна 2 трейлер ва саундтрек тақдим қилиниши кўзда тутилган.
Шохруххондан айнан сайтимиз мухлисларига махсус совға тайёрланган. Сайтимиз учун махсуслик тарафи эса , хафтанинг хар бир кунига мўлжалланган шиорларимизга Шохруххон эксклюзив тарзда ёндошади; Душанба-кайфиятни кўтар, Сешанба-ретро чекиниш, Чоршанба-Фикристон, Пайшанба-мухаббатлик, Жума-овози, Шанба-шунчаки қизиқ ва Якшанба-мухлис минбари...
Шу Жума овозига у қандай бўлиши мени жудаям қизиқтирмоқда)). Буни у қандай амалга ошириши унинг фанклуби фантазияси ва харакатига боғлиқ бўлади.))
-Шоу бўронлар "Жоним" гурухини Шахзода тумтарақай қилиб тарқатиб юборганидан хабар бермоқда. Айтишларича бу ижодий жамоанинг сўнгги пайт суст ижоди билан боғлиқ бўлган ва ижодий жамоанинг умумий фикрига биноан гурухни тарқатишга келишилган."Жоним" энди яна йўқ... Гурухга сўнгги қўшилган Мадина ("Ойсара энангни қизи Жумагул" учун ижарага олинган қиз) ижодини актрисаликда кўпроқ кўраётганини маълум қилади ва айнан шу йўналишга урғу беришини маълум қилади. Куни кеча дам олишдан, сочлари шамоллардан жингл-жингалак бўлиб қайтган Шахзода эса 1-майдан бошлаб концерт дастурини тақдим этишга бел боғлаган. Бу хақида кейинроқ маълум қиламиз.
-Айёр елвизаклар қанотида ғаройиб хабар: Раъно Ярашева фарзандларидан шу қадар норозики.... NuR XaYaTiM
: Ассалому Алейкум САРДОР АКА. Utgan xafta 7х7 gazetasida Ra'no Yarasheva bn
bulgan intervyuni uqib rosti xayron qoldim. Negaki, Ra'no opa farzand
tuqqanlaridan afsusda e'kanligini, agar xayotini qayta boshlaganida umuman
tug'mas ayol bulishni xoxlashini, "Bola"digan suz aslida
"Balo" digani faqat Ollox bandalarim qurqib ketmasin dib
"Bola" dib nom berganligini va Ug'il farzandlarini umuman yaxshi
inson e'masligiyu, xullas ularni qattiq xafa qilganligini aytib utibdila.
Ochig'i E'limiz suygan Shoira va Aktrisani bunday gaplani gapirganliklariga
shubxa qildim va Sizdan shu intervyni xaqiqat yoki soxta e'kanligini bilib
berishizni iltimos qilardim. Siz manimcha bu suxbatdan xabardor busez kere.
Раъно Ярашева билан боғландим. Раъно Ярашева:- Мен хали уни ўқиганим йўқ, лекин мана шундай таърифлангандек бўлса, у журналистни топиб, алохида гаплашишимга тўғри келади. Икки фарзандим бор, бир ўғил ва бир қиз. Қизим Мадина Мумтоз. Ўғлим ички ишлар ходими, капитан. Энди фарзандлар турли хархашаси билан "У мошинамас, бунисини олиб беринг" деб асабимни бузган пайт , журналистлар дуч келган бўлса, шуни айтгандирман. "Вой бола туғмаслик керак экан" деб асабда гапириб юбориладику, юзаки гаплар билан. Журналистлар шуни тескари айлантириб юборгандир. Фарзандларга харқанча яхши шароит яратиб берган сайин, улар "кам, кам" деяверарканда. Шу маънода гапиргандим. Худога шукр икки болам хам яхши, мани хафа қилишмайди, уларга атрофимдагилар, театрдагилар хам, хамма хавас қилишади.
|