Бош сахифа » 2011 » Май » 3 » ҚС: Шахзодага нохақлик, Шохруххон "Мега-планет"ни бошига кўтарди
04:53
ҚС: Шахзодага нохақлик, Шохруххон "Мега-планет"ни бошига кўтарди
Ёдингизда бўлса Шахзода "Золотой Граммофон" тақдимотига "Люблю тебя" қўшиғи овозга қўйилганлиги хақида хабар бергандик.
Мана бу манзилда Шахзоданинг 15 ўринга етиб келганидан кейин эртаси куниёқ жавоблар тақдим этилганида 20-таликда у сирли ғойиб бўлганди. Овозга қўйилишда эса 18-ўринда... Қизиқ, нима учун расмий натижа тақдим этилишда умуман йўқ бўлиб қолмоқдаю, ўзларини сайтида 20таликда турибди.?
Гап шундаки хар жума овозлар йиғилиб шу куни расмий хисобот тақдим этишади.
 Расмий маълумот тақдим қилинган кундан бир кун аввал ва шу куниёқ 20таликда бўлган Шахзода нима учун расмий хужжатга тушмаяпти экан?
Бу борада Шахзода ва Тарона маъмуриятидан фарқли, муқобил эксперт сифатидаги Москва шахридаги шоу-бизнесдаги айғоқчимиздан сўраганимизда қўйидагилар билан бўлишди:

-Шахзодани бу радиода қўйиб овозга қўйганларига шукур қилмайсизми а? Бу қанақа тақдимот ва қандай радио эканлигини биласизми ўзи? Бир нарса бор-да, аксарият хонандалар пул беришганидан кейин хамма нарса улар учун пул билан бўлиб қолади. Дейлик шу радиога қўшиғингизни қўйиб айлантирдингизми тамом, агар кейинги таронангиз мегахит бўлса хам агар пул бермасангиз радиода қўйишмайди. Шахзодани "Люблю тебя" қўшиғи бу радиода қўшиғи янграй бошлагач унинг ўзи хам хайрон қолганлигидан хабарим бор. Айнан мана шу 15 ўрингача одамлар овоз берганига хам радиода қўшиғи янграб турибди, агар уям пул тикканида расмий маълумотга тушган бўларди.

Ажойиб. Хуллас мухлислар овоз беришда давом этишларини сўраймиз, хеч бўлмаса радиода қўшиғи айланиб турар, балки мана шу 15чи ўрингача олиб борган мухлислар янада харакат қилиб принципиал равишда юқорироқ поғонага олиб чиқсанглар балки уялишар?

Бунинг учун "Русское радио"нинг мана бу манзилдаги сайтига кириб, рўйхат энг пастидаги ONLINE ГОЛОСОВАНИЕ тугмасини босиб, Шахзоданинг "Люблю тебя" қўшиғига овоз берсангиз кифоя.
Шунингдек 6100 рақамига "Шахзода Люблю тебя" матнини юборсангиз бўлгани!


7 май куни Шахзода Пекин шахридаги  Las Vegas тунги клубида концерт дустурини тақдим этади.


Шохруххон 1 май куни "Чорла" қўшиғи билан "Импро-тк" лойихасида илк театрлаштирилган клипни суратга олдириб, 2 май куни мазкур қўшиққа расмий клипни суратга олишни бошлади. Илк суратга олиш майдончаси Тошкентдаги "Хотира майдони"да бўлиб, "Мегапланет"га кўчди. Кечки томон эса "Ўзбегим таронаси"да яна давомланди.

Воқеа жойидан Феруза ва Саидалар хабар қилишади:
 

Хонанда Шохруххон бу қўшиққа ўзига хос, сюжетли клип суратга олишни режалаштирган экан.

Ушбу клипнинг суратга олиш ишлари, 2 май куни пойтахтимизнинг бир неча кўркам масканларида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлиб, хонанда Шохруххон ва клип режиссёри Наримон Султонхўжаев бошчилигидаги суратга олиш гуруҳи, "Хотира” майдонида суратга олиш ишларини бошлашганлигини, Шохруххоннинг администратори Тоҳир хабар қилди.

Клипнинг яна бир қисмини суратга олиш ишлари эса, "Мега планет” да ўтди. Суратга олиш жойига, ижодий гуруҳ белгиланган вақтдан бироз кечикиб келишди.

Бизни суратга олиш ишларига, Шохруххоннинг администратори Тоҳир таклиф қилган бўлиб, суратга олиш ишлари давомида, у ҳам тасвирга тушди.

Суратга олиш ишларини энди бошлаймиз дейишган вақт, муаммо ҳам тайёр турган экан. Клипни суратга олиш ишлари учун, ижодий гуруҳ ғояга кўра, "Мега планет”нинг биринчи қаватини танлашган экан. Лекин, биринчи қаватдаги суратга олиш ишларига, маълум вақт рухсат берилмай турилди ва бу хонанда Шохруххоннинг кайфиятини бироз тушириб юборди. Лекин, шунга қарамай, у атрофдагиларга ҳазил тариқасида: - Суратга олиш ишларига, анови сабзичи амаки рухсат бермаяпти!” – деб, биринчи қаватдаги сабзавотлар бўлимини кўрсатиб, ҳазил қилди.

Бу вақтда Шохруххоннинг қўшиқ ва клип ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

 

Шохруххон: – "Чорла” қўшиғининг шеър муаллифи Бобур Умаров, аранжеровка Жасур Бадалбоев ва мусиқаси ўзимга тегишли бўлиб, клип ғоясига ҳамма ўз ҳиссасини қўшишди. Суратга олиш ишлари эртага ҳам бўлади, балки учинчи кун ҳам бўлиши мумкин. Тошкентнинг энг чиройли жойларида, суратга олмоқчимиз.

 

Муҳаммадали Искандаров ғоя муаллифларидан бири:  Клипдаги образ комедияга асосланган. Шохруххон билан бирга ўтириб, қандай клип ҳоҳлаяпсан, дейилганда у, мана бундай, ҳам қувноқ, ҳам мазмунли деганда, ўзига айтиб, жойида ғояни бойитишни бошладик. Клипни битта линияда, яъни битта воқеада ҳам суратга олса бўларди, лекин биз кўп воқеалар қўшиб, қизиқарли қилишга ҳаракат қилдик. Ҳар бир Шохруххонни эшитаётган инсон, Шохруххонни ўзича қандай тасаввур қилади? Мана шундай воқеалар линияси, клип асосини ташкил қилади.

Клипда компьютер графикасидан ҳам фойдаланилади. Максим Борисов графика устаси, ҳамда рассом Санжар ака Маткаримов бизга ёрдам беришяпти.

Клипда кўп қаҳрамонлар иштирок этишади. Масалан, Шохруххон қаҳрамонининг линияси, ундаги қиз линияси каби. Бундан ташқари, клип суратга олинаётган жойлар ҳам, ўзига хос танланди, масалан супермаркет, институт ва бошқа жойлар. Воқеалар кўп бўлгани учун ҳам, Шохруххон бу клипда 5–6 хил кийинади. Ҳозир клипни ҳамма сирини айтиб қўймаган маъқул назаримда, ҳаммасини мухлислар клип тайёр бўлгач, кўришлари мумкин. Клип 2 ҳафталарда тайёр бўлади.

 

Ниҳоят, биринчи қаватда клипни суратга олиш ишларига рухсат берилди.

Клип режиссёри Наримон Султонхўжаев тезда суратга олиш ишларига киришиб кетди. Клипда жуда кўпчилик иштирок этаётганлиги учун, айниқса режиссёрга осон эмасди.

 

Бу ерда суратга олинаётган воқеа бўйича, Шохруххон "Nirvana” магазинининг эшиги ёнида туриб олганча, қўшиқ куйлаб, барчага мурожаат қилиб, ўтган – кетганларни эътиборини тортиб, уларга қитмирлик қилиб, шўх ҳолатда суратга тушиши керак эди. Шохруххон бу ишни қойилмақом тарзда уддалади ва барчани кайфияти кўтарилди.

Лекин, режиссёр бу ҳолатни яна бир – икки марта суратга олди. Шохруххон туфайли эмас, албатта, у қўшиқ куйлаётганда, тўхтовсиз ўтиб туриши керак бўлган массовка сабабли! Суратга олиш жараёнида, баъзи суратга олиш ишлари кетаётганлигидан бехабар инсонлар ҳам кадрга тушиб қолишди.

Суратга олиш ишлари давомида, Шохруххон билан мухлислари суратларга ҳам тушишди, дасхат ҳам олишга улгуришди.

 

Бугунги клип суратга олиш жараёнига  кеча бўлиб ўтган "Импро-тк"” лойиҳаси иштирокчиси, Гулчеҳра Шохруххон томонидан таклиф қилинган эди. У суратга олиш ишларини кузатиб, ўз фикрини билдирди.

 

Гулчеҳра: – Бундай жараёнда биринчи иштирок этишим. Кутишни айтмаганда, ҳаммаси ёқди.

 

 "Nirvana” бўлими ёнидаги суратга олиш ишлари тугагач, сабзавотлар бўлимига ўтилди. Шохруххон айтган "сабзичи амаки рухсат берди шекилли”)))))))

            Бу ерда ҳам клип режиссёри Наримон Султонхўжаев, Шохруххон ва клипда суратга тушаётганларга ҳолатларни тушунтириб, суратга олиш ишларини бошлаб юборди.

 

Суратга олиш ишлари кечга қадар давом этиши мўлжалланаётган эди. Тез кунларда клип премьерасини кутиб қоламиз.

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова













Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 11042 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shahzoda, Shohruhhon

Нравится
Барча изохлар: 30
1 dilshod   (03-Май-2011 04:58) [Материал]
kutib qolamiz...

2 Dona   (03-Май-2011 07:32) [Материал]
Shohruhhon iltimos shimmizni ko'tarib yurin, uzbek yigitlariga bunaqa kiyinish yarashmidi!!!

3 writer   (03-Май-2011 07:44) [Материал]
Бошида этудииим голосование нотугри кетвотти диб((( товба, эй громмофонигаям.. 1 тийин))) булиши мумкинмасиди шунча овоз билан хичам кутарилмаслиги...

10 coollgeek   (03-Май-2011 10:25) [Материал]
boshida man sizga etuvdim adashmasam dry odamas maxluqla lol ) angry

4 Milashka   (03-Май-2011 07:45) [Материал]
shahzodaga omad biz muhlislar unga ovoz berishda davom etamiz

5 Zuxraxon   (03-Май-2011 08:30) [Материал]
Bu ruslar ichi qoralik qiptida... xa mayli yana ovoz berishda dovom etamiz Shaxzodamizga omad.

6 chanel   (03-Май-2011 08:33) [Материал]
shahzoda va shohruhonga omad

7 chanel   (03-Май-2011 08:34) [Материал]
shahzoda va shohruhonga omad-)

8 Shirina   (03-Май-2011 09:43) [Материал]
kutib qolamiz...

9 hero   (03-Май-2011 10:00) [Материал]
yoqmadi

11 Iranka_USA   (03-Май-2011 10:30) [Материал]
shaxzoda 18 tushipdiyu avoz berishda davom etamiza

12 Anv@rbek   (03-Май-2011 14:24) [Материал]
Yaxshiyamki xalq e'tibori va mexrini pul bilan sotib olib bo'midi. Baribirgayam Shahzoda Biz kabi muxlislar uchun Number One bo'lib qovuradi.

13 Xman   (03-Май-2011 15:06) [Материал]
lolzz,, 2 koment yokdi menga)) OMad silarga!

14 asalim   (03-Май-2011 16:20) [Материал]
Shohruhxonga omad klipi kutib qolamiz SHag'zodaga ovoz berishda davom etamiz

15 yujin_7808   (03-Май-2011 19:07) [Материал]
Shahzodaga omad.....zato shu yigirmatalida ismiz borku shuyam kotta omad.... Shoxruxxon klipiz Hudo holasa zo'r chiqishiga ishonaman!!!!! Lekin Dononi gaplari to'ri, Shimizzi ko'tarin :D:D:D amerikalilada hozi shunaqa shimmi pasdan kiyvolish moda bo'gan lekin ummuman yarashmagan narsa....endi o'zbelayam Shunaqa qilishsaaa manimcha yaxshimasdeee...(yana o'ziz bilas) Hullas O'zbegimga ashulachilariga hamisha OMAD tiliman, albatta Sayyod.uzga Alohida OMAD!!!!!

16 uyghur boy001   (03-Май-2011 21:09) [Материал]
shahzoda will be best anyway. shahzoda is full of hope ,she is beautiful red flower.I want to vote her ,but I can not understand russion.what a pity for me . how can i do for it ? who can tell me about it ? I am in Urumchi . I also like her songs very much

17 nozim70   (03-Май-2011 21:15) [Материал]
Shu ham klipmi supermarktga kirib olishi. kundalik joyku shuni ham obro qilib korsatish shartmikin

18 Nosir   (04-Май-2011 12:06) [Материал]
Shaxzodaga Omad a Shoxruhxon bo`sa wimini ko`tarvosin yowligimizga wimimiz tuwib ketsa adeni wimini kiyvoldinmi diyiwardi Sayyod.com ga gap yo`q OMAD!

19 Nosir   (04-Май-2011 12:08) [Материал]
Omad

20 Nosir   (04-Май-2011 12:09) [Материал]
Omad

21 Nosir   (04-Май-2011 12:09) [Материал]
Omad

22 нозима   (04-Май-2011 14:49) [Материал]
Тугриси ярашмабти узи буйи пас Шохруххони оёги калтага ухшаб колибти, бошкача шим кийса буларкан, майли омадини берсин

23 aslan_badboy   (05-Май-2011 11:33) [Материал]
togri etasila shohruxhon shimini kotarvosa bolardi,unga umuman yarashmagan. shahzodaga bosa albatta ovoz berishni davom ettiramiz

24 Azizhan   (05-Май-2011 22:34) [Материал]
Shohruhon ashulani yahsi etadi lekin kino ungamas agar shu habarim unga etib borsa etila kino unga emasligini.... Man og'ziga siqanicha pul beraman faqat oyilasi bilan kinoda o'ynamasin...Azizhan

25 fayruz   (06-Май-2011 00:52) [Материал]
Shoxruhxonni stiliga gap yoook....

26 Jamshid   (10-Май-2011 21:43) [Материал]
Wim kiysa narmalnisini kiyiw kere d e. Oslganinimas

27 Anvar   (10-Май-2011 21:47) [Материал]
Kiysa narmalni wim kiyiw kere d e oslganidan mas

28 assasin antimag   (15-Май-2011 18:03) [Материал]
shaxzodaga omad

29 LADY   (25-Май-2011 14:04) [Материал]
[color=purple]rostan man ham an4adan beri ovoz beramande lekin negadir shahozda yuqoriga k6tariliwi 6rniga pastga tuwvotti wun4ali nohaqli-a???
nima b6ganda ham shahzoda ni muhlisalari va muhlislari ovoz beriwda 4ar4ameyla!!!!!!!!

30 fayruza   (25-Июн-2011 22:14) [Материал]
shohruhhon mani okam bilan bir hil, okami ko'rsam shohruhhonni ko'rgande bo'laman

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!