04:39 "Жоним" илк клипидан репортаж! Мп3+Видео! | |
"Жоним” гурухидан ижодий фаолиятини бошлаган Шахзода гурухни қайта тиклаб икки қиз олгани хақида хабарлар бергандик. Шахзоданинг илк куйлаган "Уялмагин” қўшиғини улар қайта куйлаганидан хам хабардорсиз. Мана нихоят икки қиз билан Шахзода бизни янги "Ёндим” қўшиғига суратга олиш майдончасида таништирди. Мира ва Мадина. 30 январь 2011 йил. Якшанба. Ўзбекфильм павильони. Шахзодани илк маротаба продюсер сифатида сухбатга чорладик:
Қизларнинг илк клипидаги ғоя нималардан иборат? -Икки барби қиз стилида намоён бўлишади. Суратга олиш жараёнида декорациялар ўзгара бошлайди, кўриб турганингиздек мана бу қанотли юрак илк "Жоним” гурухи ташкил топган пайтлар Нателла билан ижод бошлаганимизда гурухнинг тимсоли бўлганди. Мана гурухни қайта тиклаганимиздан сўнг бу тимсолни хам клипдан тиклаб кўрсата бошлаяпмиз. Фақат трек йўналишида эмас ўзига хос сахналар билан бойитамиз, рақслар ва хаттоки болакайлар хам иштирок қилишади. Қизлар икки имиджда намоён бўлишади.
Нателла билан бирга амалга оширяпсизми, Тошкентга келибди? -Йўқ, Тошкентга умуман бошқа ўз ишлари билан келди. Қизларни кўрди, ёқди унга. Москвада бўлган пайтида қўнғироқлашиб гурухни тиклаётганим хақида хабар бергандим, Тошкентга келганида клип суратга олаётганимиздан хам хабар топди, афсус баъзи сабабларга кўра бугун суратга олиш майдончасига кела олмади.
Хўш илк продюсерлик ишининг илк махсулотларидан қониқяпсизми? -Албатта, қизларни жуда узоқ вақт мобайнида танладим. Атайин кастинг ўтказмасдан ўзим изладим. Икки қиз умуман бир биридан фарқ қилиши хам менга ёқяпти. Уларнинг алохида ўз образлари бор, Мадина шўх-шаддодгина бўлса, Мира майин ва латофатлироқ.
Ғоялар, қўшиқлар устида ким ишламоқда? -Ўзимиз. Тарона компанияси билан хамкорликда амалга оширяпман албатта.
Ўзингиз продюсерлик қилаётган гурухда фақат ўзлигингиз бўлишини истамайсизми? Яна Тарона махсулоти бўлиб қолмайдими? -Таронада қўшиқлар ёзамиз-ку, у ердаги аранжеровкачилар қўшиқлар устида ишлашади шунинг учун хам хамкорликда дедим. Қўшиқлар ғояси деярли хаммаси ўзимга тегишли. "Жоним” гурухи шахсан менинг лойихам.
Мира ва Мадина профессионал хонанда эмас тўғрими? -Нима учун? Улар профессионал равишда куйлашади, иккиси хам мусиқий мактабни тугатган, хозир Мира Хамза номли мусиқа коллежида, Мадина эса эстрада ва цирк коллежида тахсил олишмоқда.
"Жоним”ни хам Россия бозорига олиб чиқиш режада борми? -Хаммаси олдинда, кўрамиз. Аввал Ўзбекистон қалбидан жой олиб хизмат қилишлиги керак. Кейин бир 10 йиллардан кейингина бу хақида ўйлаш мумкин.
Қўрқяпсизми? -Ха, жудаям. Лекин кўпроқ чўчияпман десам хам бўлади. Негаки улар менинг юзим. Томошабинларимиз жуда қаттиққўл, алдаб бўлмайди, сал нозик чегара бузилиб улар тарафдан қандайдир ножўя харакат бўлса, авваламбор менга доғ тушишини тушуниб турибман. Шунинг учун хам озгина чўчиш ва албатта катта хаяжон бор. Қизларни йиғишдан аввалоқ иш режасини тузиб қўйганман, шунинг учун хаммасини олдиндан режалаштирилган холда иш олиб бормоқдаман. Мира ва Мадина Шахзоданинг икки "барби” кўринишдаги қизларни қиёфасини намойиш қилишга харакат қилганига қарамай... улардан бошқа қиёфаларни сездик... Бири латофатли ва майин, иккинчиси шўх шаддод Бири нозик сезилса иккинчиси кибр ғурурли сезилмоқда... Сизга ниманидир эслатмаяптими? Балки кимларнидир?
Ёдингизда бўлса Шахзода "Зумрад ва Қиммат” фильмида иштирок этганди. Мана шу икки образ гурухда сезилгандек туюлди. Вахоланки Мадина шаддод бўлиб Қиммат каби салбий характердан йироқ. Бир вақтлар илк таркиб афсонавий "Сетора”нинг иштирокчилари хам турли характер ва типажга эга бўлганликлари хам уларнинг омадининг омилларидан бири эди. "Жоним" гурухидаги турфа қиёфа хам атайин танланган бўлмаса-да тасодифий омадга кирса керак.
Гурух қизлари Мира ва Мадина илк бора суратга олиш майдончасида бўлгани сабабли камера олдида хали етарли махоратга эга эмаслигидан клипмейкерликни бажараётган Ёдгор Носировнинг асабийлашишига сабаб бўлди. Қайта-қайта уришаверганидан Мадина йиғлаб юборди. Шахзода уни суратга олиш ишлари шу тарзда ўтиши, у ўрганиб кетиши хақида айтиб юпатди.
Қизларни хаяжонини тушуниш қийин эмас, илк бора суратга тушиш, камерадан ташқари бир қанча одамлар уларга қараб туришибди. Энг қийини улар орасида машхурликка эришиб бўлган юлдузлар Шахзода ва Лолалар хам томошабин сифатида кузатиб туришганида хам ишлай олишгани тахсинга сазовор. Афсус жиғибийрон бўлган Ёдгор Носиров бу нарсаларга ахамият бермади-да.
Кундузи соат 12 дан бошланган суратга олиш ишлари тунги соат 3-ларда тугалланди. Шахзода соат 23-00гача суратга олиш майдончасида барчасига бош-қош, унинг ёнида ўғли Солих хам бўлди. Клипда хонанда Лоланинг қизи Шахина ва Лоланинг синглиси Аноранинг Имрон исмли ўғли хам иштирок қилиб, уларга оналари режиссерликни маромига етказиб бажаришди. (видеолавхадан томоша қилишингиз мумкин). Айнан улар иштирокидаги сахна барчага кўтаринки кайфият тақдим қилди.
Аноранинг ўғли Имрон ва Лоланинг қизи Шахина.
Суратга олиш пайтида зериккан Лоланинг дугонаси, Тарона студияси директори Даврон ва Шахзоданинг ўғли Солих мана шундай тасвирий санъат билан банд бўлишди. Албатта уларнинг ижоди узоққа чўзилмади, чунки Лолага краска хиди ноқулайлик ярата бошлади. Бу йигитча майдончага кириб келганида кўпчиликни диққатини ўзига тортди. Шахзода унинг юзларидан чимдилаб қийнаб ташласа хам индамайди. Ўрганиб кетган кўринади. Қизиғи қўлда турганда ким кел деса бееемалол бораверади.)) Бир кичик дилхираликсиз хам ўтмади, бундан Шахзода анча пайт асабийлашиб ўзига кела олмади. Бир она икки фарзанди билан суратга олиш майдончасига кириб келди. Бир икки кун аввал Шахзода суратга олиш ишларига керак бўлган, сценарийга мос тушадиган ва албатта рақс сахнаси бор болакайларни танлаб келганди. Гурух рахбари негадир ортиқча бир икки онани фарзандлари билан "Балки ёқиб ўтиб қолар" фикридами юбораверган. Вақт кеч бўлса, оналар ва фарзандларти тайёрланиб келишган лекин сценарий ва хамма нарса режалаштириб бўлинган. Шахзода уларга тушунтиришга мажбур бўлди. Афсус бир она тушунишни истамай жахл билан чиқиб кетди. Гурух рахбарининг хатоси сабаб жуда хунук иш бўлди. У рахбар жа бўлмаса Шахзода айбсиз айбдор бўлишга ўрганган деб тавакал қилганми.. Хуллас болакайлар билан боғлиқ рақс ва яна бошқа қизиқ сахналари бўлиб уларни клип тайёр бўлгач томоша қиласиз. Репортаждан барча суратлар бу ерда
"Ёндим" қўшиғи Тасикс турини кўчириб олиш 3мб/1 ой/ Доимий манба ВИДЕОлавхалар Тасикс турини кўчириб олиш 15мб/1 ой/ Ютубда томоша қилмоқ Тасикс Майтубда томоша қилмоқ
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 10839 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 45 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |