01:31 Севара Солиева хам қон топширди. | |
бу узатилган жажжи қўлчага, қани йўқ деб кўрингчи.... 12 ёшлик Бобурни лейкемия касаллигида гумон қилишганди... Фахрли инсонда унинг қатнашгани кутилмаган ва бошқа сабабда бўлди. Хурмат! Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов ва Улуғбек Илёсов. "Фахрли инсон" хайрия акция ва тадбиримизга бўлаётган (негадир) айбловлар ва провокацияларга қарамай, бу ойда хам уни муваффақиятли тарзда ўтказдик! Қизиғи, бугунги кунга келиб, лойихамизда минглаб одамлар қатнашди, минглаб одамлар хар бир жараённи гувоху шохиди бўлиб турганида, четдан ортиқча айбловлар алам қиларкан. Қани энди шу айблов ва провокацияларни шу акция ва тадбиримизда қатнашган одам қилаётган бўлса эди? Бу тадбиримиз эшик олдига йўлашга юраги ботинмасларнинг ўзи киму, гумону шубхаси нима?-дейсану... Бу тадбиримизни ёпсаку, тўхтатсак , байрам қилишни истаётганларни тантана дастурхони тўлиб қолармикан? Уларга бу нимага керак экан, тушунмайман? Хар ойда, хеч бўлмаса бир дона бўлса хам гўдакни умрини узайтириш, ёки бир йилда бир болакайни мутлақо соғайиши кимга оғир бўлмоқда? Мозорларда жой бўшаб қоляптимики, гўрковлар бош кўтарса дейсиз... шундай гўрковлар фейсбук, инстаграм ва твиттерда бор... Бетингга рўбарў келиб, савол бериб асабингга тегадигани топилмайди асло! Ўша пиар истаган артистинг хам, твиттердан туриб айблай олади холос! Ё яна бошқаси ёқтирмагани учун провокацион савол ташлаб, хазилга йўяди... Гўёки бу Сайёднинг нозик ва асабига ўйнайдиган жойидек... У жойлар шу қадар тобланиб, каучук копток бўлиб кетганки, ерга урсанг осмон қадар интилади. Қанчалик қаттиқ урсанг, шунчалик юқорироқ парвоз этади! Хаққоний, пок ва муқаддасига текканни жавоби эса, ўзи шу хаётни ўзидаёқ қайтаверади, бунга ишонамиз ва хайрияни давомлайверамиз! Бировга, ўша гўрков қалблилар учун бундай касаллик ва бундай мухтожликни раво кўрмаймизу аммо... муборак кунларда буюк ишларни чин дилдан, соф ва тоза юрак билан қилаётганларни дилини оғригани бежиз ўтмаса керак. Қайтар дунёсига биз хоким эмас. Аллох ғазабини инсон бошқара олмайди! Биз бир сабабчи сифатида ФАХРЛИ ИНСОНда лойиқлар лойиғини, насиб этганини олишига хизматдамиз холос, шу ота-оналарнинг дуолари Худога етиб бориб, ижроси сабабчиларга юклатилган экан, оёққа уришга интилаётганни рўпарасида ўша дуолар ва ижрога амр берилган юқоридаги нигохдан уларга хам лойиғи ва аталиб КЕЛАДИГАНИ хам бордир! Бандаси ёқмаса, Худога қарши чиқма тентак! ФАХРЛИ ИНСОН-Синмаймиз, сина олмаймиз хам! Келаси жума батафсил репортаж! | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 6822 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 13 | |||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |