15:38 Сентябрь ойи қахрамонлари! | |
Сентябрь ойининг илк жумаси бу йилги нақ икки байрамни нишонлайдиган санага тўғри келиб, 1-сентябрь куни Мустақиллик байрами ва хам Қурбон Хайити нишонланиши сабаб ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихаси ўтадиган Республика Қон маркази табиийки шу куни ишламайди. Шунинг учун кейинги, иккинчи жума 8-сентябрь куни ўтказдик. Доимгидек, аввал шу кунги қон топширган қахрамонларимиз билан таништирамиз:
Қон топширганлар рўйхати:
Хайрия тадбиридаги Ширинлик "Бар"и хомийлари: Улуғбек, Покиза ва Адиз Раджабов
"Дийдор" студиясининг актерлари узоқ муддатли хорижий гастроль сабаб айрилиқдан сўнгги дийдорлашуви айнан бизни акцияда бўлиб ўтди. Оқибат, мехр, сериал ва Бразилия нафаси...кўз ёшлар қалқийдия.. (фонда хиндча мусиқа ва албатта хиндча нолалар)
Сайтимиз ашаддий мухлисаси, ФАХРЛИ ИНСОНга неча йилдан бери узоқ масофадан кела олмаган ва нихоят қўлига паспорт теккач Сурхондарёдан узоқ йўл босиб келган Ёдгора исмли хурматли ва азиз мухлисамиз.
Алишернинг шеър ўқишидаги Адизни лаб тишлаб туришига хайрон бўлманг: Сахнада Кўндир Жароқий! Барчанинг хайратлари кўндирилди ва қўндирилди. Хамшираларга атаб айтилган шеърдан хамширалар хайратда. Нега эканини келаси жума куни шу онлардан видеони қўйганимизда биласиз.
Лекин бу абстракция билан Алишер қутула олмади ва ундан жонли ижродаги қўшиқ тингланди.
"На бис" икки мартта!
Қон топширган ва моддий хайрия қилганларга доимгидек браслетлар тақилди.
Лейкемия (оққон, лейкоз) билан оғриган бемор болаларга қон топширилди ва эндиги йўл йиғилган пулларга дори олиб тарқатиш учун бевосита болалар ётган шифохонага:
Моддий хайрия:
Келаси жума куни видеохисоботни хам тақдим этамиз.
Хамма қон топширган ва моддий хайрия қилганларни хайриясини Аллох ўз даргохида қабул қилган бўлсин, асосийси бари яхшиликка ва соғлиқ учун хиссага ярасин, нафи тегсин .
Бунга хисса қўшган хамма иштирокчиларни Аллох ниятига етказишини чин дилдан тилаймиз!
Келаси ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихаси сони 6-октябрь куни бўлиб ўтади.
САЙЙИД-УЛ АЙЁМ МУБОРАК АХЛИ ЯХШИЛАР! | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 3083 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 2 | ||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |