11:11 Сентябрь - 2015 хисоботи! | |
"Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси тартибига биноан хар ойнинг илк жумаси бўлиши бу йилги сентябрьнинг 4-санаси тўғри келган бўлишига қарамай, бир беморга зудлик билан плазмаферез (қондаги керак бўлган моддаларни саралаб олиш) керак бўлгани боис жамоамиздан Искандар Шукуров 4 соатдан ошиқ талаб этиладиган бу турдаги қон топширишни кўнгиллилар қаторида бошидан ўтказди. Искандар бу акциямизда асли хамиша фаол ва тез-тез қон топшириб туришидан ташқари яна зудлик билан шундай мураккаб 4 соатлик вақт талаб этадиган плазмафарез керак бўлганида бориб топширади.
Бевосита 4-сентябрьга келсак, шу кунги кузнинг илк муборак жумасида ўтган фахрли ишларимизнинг хамшираси жозибали хонанда Феруза Жуманиёзова бўлди. Хайрия тарғибот акциямизга у ўғли Абдуллох билан ташриф буюрди.
Бироз аввал сайтимизда хабар берилган ва Камола бошчилигида Европада ўтган "Фахрли инсон" дунё бўйлаб: "Хайрия эстафетаси"дан йиғилган 1251 долларни Камолани онаси, сайтимиз активисти ва Ок.ру сайтидаги гурухимиз (http://ok.ru/sayyodcom) модератори бўлмиш Шахиня опа келтириб бердилар.
ҚОН ТОПШИРГАНЛАР
Sayyod.com ФанФорумидан :
Ўзбекона "Соғинч садоси" илк ўзбек интернет радиоси фанклубидан 6.Xasanova Feruza- soginch sadosi radiosi fc 7.Ikromov Saidjamol- soginch sadosi radiosi fc 8.Ismanov Anvar-soginch sadosi radiosi fc
Ва бошқа қахрамонлар, "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси доирасида топширганлар: 9.Irgashev Kozimjon 10.Fathullayev Sunnat 11.Abdumurodov Dustmamat 12.Mavlonjonov Akbar 13.Zokirjonov Zafar 14.Artikova Ziyoda 15.Karimberdiyeva Zuhra 16.Abdushamayev Sirojiddin-Suxandon 17.Ziyamov Dilshod 18.Shoyusupov Doniyor 19.Qosimov Eldor 21.Ibragimov Aziz 21. Sattorov M
Қон топширганлар ва бунда бизга ёрдам бераётган қон топшириш маркази ходимларига Феруза ўзининг қўшиқларидан "ЮлдузКор" реалити шоуси иштирокчиси Шухрат Алламуратовнинг гитара садолари остида куйлаб берди . У видеони келаси муборак жумада сайтимизда тўлиқ видеохисоботда кўрасиз.
Лойихамиз тартибига биноан қон топширган ва хайрия қилганларга Феруза "Фахрли инсон" ёзуви туширилган браслетларни тақиб қўйди.
Шундай браслетларга лойиқ топилганлар орасида кўчада қолган кўзи ожиз корейс аёли ва унинг ўғлига ёрдам берганлар Ольга Матвиенко хамда Шохрухлар бўлишди.
Ширинлик бари хомийлари :
"Соғинч садоси" интернет радиоси фанклуби, Sayyod ФанФорумидан Ilyosxoja, Komola, Dilfuza ва Dildora.
Доимгидек сайтимиз ходимлари назорати остида хар бир топширилган қон хужжатланиб, бемор болакайларга қуйиш учун берилиши кафолатланди:
"Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси бир кунда икки тур ва манзилда, аввал соат 14:00дан то 17:00гача қон марказида бемор болакайларга қон топшириш ва соат 17:00дан 19:00гача бевосита бемор болакайлар даволанаётган шифохона Гемотология институтида моддий хайрия турида йиғилган пулларга қимматбахо дорилар сотиб олиб тарқатиш билан ўтишидан хабардорсиз. Қон марказида хам йиғилган моддий хайриялар билан иккинчи манзил Гемотология институти қошидаги лейкемия билан оғриганлар шифохонасига 17:00дан кейин йўл олдик.
Моддий хайрия қилганлар:
Умумий сумма 16.009.100 сўм!
Актер Адиз Ражабов хайрия тарғибот лойихамизнинг бу иккинчи турига етиб келиб бизга ташкилий ишларда доимгидек кўмак берди.
Бемор болакайларга рўйхат асосида қимматбахо дорилар топширилди.
Ўсмир ва ёшлар бўлимидан мухтож беморларга хам тарқатилди
Қандайдир бир бизга номаълум сабабларга кўра шифокорлар томонидан рўйхатга қўйилмай қолганларга хам навбатдан ташқари бошқа дорихонадан келтириб бўлса хам дорилари олиб берилди.
Бўлди, кўнгил хотиржам! Мана шуда асосийси ва мухими...дуо олиб уйга қайтар экансан кун давомида ўтган икки турдаги лойихадаги эмоционал холатлар хам бир, кўнгилнинг енгил парвози хам бир. Кун бир ойга ва керак бўлса йилга тенг тарзда биз учун қадрли ва азиз ўтди. Худо хохласа лойихамиз тўртинчи йилга қараб қадам ташлаганига хам уч ой бўлди... сиз борки лойиха тирик! Сизлар биз билан бирга экансизлар биз хамиша олға қадам ташлаб "Фахрли инсон" лойихасини турларини кенгайтириб бораверамиз. Саййид-ул айём муборак ахли ЯХШИЛАР!
дуоибад бўлма, дуо ол!
Суратлар муаллифлари Баходир Матёқубов ва Нодира Махмудовалар
1. "Фахрли инсон" тарғибот акциясини садақа билан адаштирмаслигингизни сўрардик. Савоб дегани бу фақат яширинча эхсон эмас, у эзгу ва яхшилик ишларни тарғиботи(!) орқали хам эришиладиган савобдир! (манба ) Хеч ким ўз-ўзидан қон топширсаммикан деб келиб қон бермайди, бунда тарғибот мухим!!! Хеч бир мамлакатни қон ишлаб чиқариш фабрикаси йўқ, бутун бошли Европа давлатларида хам қон топшириш фақат тарғибот билан амалга оширилади. 2. Хайр ишни асосийси бу НИЯТ ва НАТИЖА, натижага эришиш йўллари турфа ва бу холатда фақат ва фақат ТАРҒИБОТ ишлари билангина эришиш мумкинлигини биламиз. Шу сабаб "Ўнг қўл бергани чап қўл билмасин"у, "Бергин унутгин", "Сувга от, балиққа бер" ва хоказо тушунчалари билан умуман адаштирмасликни ва катта хатолик билан ўзингизни хам, бошқа бировларни хам савобдан бебаҳра қолдирмаслигингизни сўрардик! Қон топшириш ва ўлим билан курашаётган болалик учун кўмак беришда юқорида айтганимдек фақатгина тарғибот мухим. Худбин бўлмайлик, савобни қилиб уни яшириб бошқаларни ўзингизга эргаштиришдек ва уларга хам шундай имкондек янада улуғ савобдан хам мосуво бўлманглар! Асосийси ният! У тоза ва аввало Аллох олдида сахих бўлса миллион одамга кўринган ва сезилгани хаммаси бир пул! 3. Қилган ишингни реклама қилаяпсан деб адашганлар унутмасинки: Бу эришилаётган натижаларни хаммасини замирида албатта РЕКЛАМА ва ТАРҒИБОТ турибди! Шу сайт орқали бу лойиха реклама қилингандан кейингина одамлар келиб қатнаша бошлади, кейин эса аста секинлик билан ижтимоий тармоқлар ва албатта бугунги кунга келиб кимлардир кимларга сабаб бўлиб бирга олиб келишяпти. Лекин барибир хамма хаммаси реклама ва тарғибот орқали бўляпти! Истайсизми йўқми натижага айнан реклама ва тарғибот билан эришилмоқда! Бошқа қандай қилиб одамларни йиғиб бориб қон топширтириб яна хайрия қилинглар деб, камига буни хаммадан яшириш мумкин? Тадбирдан кейингги фото ва видеохисобот эса аввало ўша қон топширгану дориларга пул ташлаб кетаётганлар олдидаги бурчимиз-ХИСОБОТимиздир! Халқ олдидаги хисоботимиз хамдир! Бировни омонати олдидаги масъулият мажбурияти! Балки ёмон мақсад ва ниятда ўшалар шундай изох қолдирмас хам, тарбиясида савоб ишни беркит деб айтилгани тўғри албатта, аммо инсонни ўзига онг ва фахм фаросат нима учун берилган? Бу тарғибот акциясику! Савоб қилиш фақат яшириш деган тартиб қоида йўқ! Исталган домлангиз ёки имомингизга шу лойихамиз доирасида бориб саволни беринг! Вахоланки асл ниятимиз олдида хаммасини гапиям бошқасиям бир тийин! Реклама ва тарғиботсиз? Қон топшириш учун одамларни шу сайт орқали йиғяптику, ё айрим бечора ота-оналар каби мажбурликдан мардикорларни пулга ёллаб келтириб қон топширтирайликми биз хам? Қаердан шунча пул олайлик? Шу пулниям қандай йиғайлик? Масжид олдида тиланчилик қилиб, йиққан пулларга дори сотиб олиб бориб яширинча тарқатайликми? Шуниси тўғрими унда? Ким шундай қиларкин? Ўзини реклама қилаётганлар билан бизни адаштирманг! Ўз ёнидан хайрияга харажат қилиб, реклама учун бориб хўжакўрсинга хайрия қилиб яна журналистларни чақириб расмга олдириб ва буни оммавий ахборот воситаларида суратларда бемор болаларни қучоқлаб ишшайиб расмга тушиб ўзини ёритаётганлар билан бизни адаштирманг! На қон топширади ва на керакли дори сотиб олади, фақат бир тийнга қиммат ўйинчоғию беморларга мумкин бўлмаган ширинликларни кўрсатиб расмга тушиб ўзини реклама қилгани қолади. Ана уларга савол беринг нима учун ўз ёнингдан (умуман кераксиз нарсалар билан) хайрия қилаётган бўлсанг буни оммага кўрсатяпсан деб. Уларда бундан не мақсад? Биздаку аниқ равшан-одамларни қон топширишга тарғиб қилиш ва одамлардан дориларга пул йиғиш. Хар ой одамлар сонини кўпайтириш ва хаммани тарғиб этиш. Ва бу борада ўша машхурларни хам таклиф қилиб уларни мухлисларини хам жалб қилиш, одамларда акцияга шу тарафлама хам қизиқиш уйғотиш. Машхурларни қанчаси акциямизда келиб қон топшириб моддий хайрия қилди. Буни хаммасини кўряпсизларку. Уларни ортидан фанклублари эргашиб қанчаси қон топширганини хам кўрдингизку.
Илтимос, одамни кўнглини яхшиликдан қолдирманглар! Балки ўзларингни хаётингда нохақми ё лойиғи биланми яхшиликдан мосуво бўлгандирсиз ва шу учунам бошқаларникини кўролмассизлар, аммо бу дегани бошқаларга хам ёмонлигингни раво кўр дегани эмаску! Асосийси ният ва у Аллох олдида уялтирмас бўлса қолгани бефойда! Шу сабаб хам нимаики эътироз ёзсангиз хам, қилсангиз хам, биз барибир шу лойихани хотиржам кўнгилу, енгилмас куч ва харакат билан баланд кўтариб бораверамиз! Бу балки бизни шахсий ибодатимиздир. Харакатимиздаги ибодатимиздир... Сизларни ибодатингизга аралашмаяпмиз, бизни гўримизга сизлар тушиб кафолат бўла олмайсиз! Шунчаки бошқа яхшилик қилмоқчи бўлганларни кўнглини бузманг....совитманг... Зеро ўшаларни муштоқ кутиб соғлом болаликка интилаётганларни уволига билиб билмай қолманг тағин! Бу эса катта гунох! Мана шу масъулиятни унутманг! Бизку ўрганиб кетганмиз, синмаймиз, сина олмаймиз хам! Аммо шу лойихага қатнашмоқчи бўлган кимнидир йўлдан қайтаришга сизни изохингиз сабаб бўлиб қолса гунохи ўзингизга! Эътиборингиз учун коттакон рахмат! | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 6211 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | ||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |