Бош сахифа » 2014 » Май » 23 » Сайтимиз бахти ва омади мухрланган видео+ бир суратда йил қахрамонлари!
09:24
Сайтимиз бахти ва омади мухрланган видео+ бир суратда йил қахрамонлари!

Аввало барчангизга Саййид-ул айём муборак! Шу кунга етказганига шукр... 2012 йилдан бери хар муборак жумада хайрли ишларни бажариб келиб, мана  иккинчи йилини тўлиқ хамма жумасини муборак тарзда ўтказганимизга хам шукр!

Мана бу суратда 2013 йил 1 июнь кунидан то 2014 йил 1 июньга қадар фахрли қахрамон инсонларимиз суратларию, фахрли ишлар мухрланган!

Насиб этса, 1-июнь куни "Фахрли инсон"ни 2 йиллик байрам тадбири ва 1-июнь "Халқаро болаларни химоя қилиш" кунига бағишланган шифохонадаги байрам тантанасида ушбу сурат аввалги йилдагиси каби катта баннерда намойиш қилинади.

Халқ қахрамонларимизни билсин!)

Олдинги йилги баннер (2012 йил 1-июньдан 2013 йил 1-июнигача) Гемотология институти қошидаги Лейкоз билан оғриган болалар шифохонаси кираверишида илиб қўйилган.

 

Хозир сизларга байрам тантанаси кунигача сўнгги ўтказилган  "ФАХРЛИ ИНСОН" хайрия лойихасининг 2 май кунидаги  видеосини тақдим этарканмиз, Муниса Ризаева фикрларию, Тохир Усмонов жонли ижроси бўлган у видеодаги, сайтимиз бахти ва омади мухрланган лавхага эътиборингизни қаратмоқчимиз. Атиги 5 минутлик видеонинг 04 минут 55 секундидан то охиригача мана шу лавхани кўрасиз.

Бу аниқ сайтимиз жамоаси бахти ва омади! Мана шу бизнинг омад ва бахт!

 

Ютубда томоша

 

Майтуб тасксда томоша

 

Тасиксдан кўчирмоқ 123мб

 

Тасиксдан видеони мобил турини кўчирмоқ 24мб

 

Демак, 1-июнь куни анъанага кўра, Гемотология институти қошидаги лейкоз билан оғриган болакайлар шифохонасида болакайларга байрамона тадбир ўтказамиз.

 

Илтимос унутманглар:

-ШУ КУНИ ҚОН ТОПШИРИШ ҚОН МАРКАЗИДА ЭМАС, ШУ ЕРНИ ЎЗИДА амалга оширилади!

-Соат 10:00дан то 13:00гача қон топшириш акцияси ва соат 13:00дан то 16:00га қадар байрам дастури.

-Машхурларга илтимос, 16:00га тақаб ёки кейин келинмасин, сабаби соат 16:00дан бемор болакайлар палатага қайтарилади!

 

 Ихтиёрий равишда қон топшириш, моддий хайрия ёки шунчаки қўллаб-қувватлаш билан иштирок этиб ўз хиссангизни қўшинг, зеро ташкилий ишларда ёрдамчи қўллар хамиша керак!

Бир йилда бир маротабагина бемор болакайларга тантана қилиб беришда хомийларни хамкорликка чорлаймиз!

Батафсил +99894 644-67-11, +99894 695-21-21

 

Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси. 

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 5733 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 5
1 Hudoyor   (23-Май-2014 11:20) [Материал]
omad barcha ijodkorlarga Ollohni Ozi qollab quvatlasin Viloyatlardayam otkaziliwini yolga qoyinglar iltimos...

2 Hudoyor   (23-Май-2014 12:07) [Материал]
ONAHONIG DUVOSI KOZLARGA YOW OLIB KELADI BEGUBOR FARIWTA BOLAJONLARGA OLLOHNI OZI WIFOSINI BERSIN XE4 BIR OTA ONA BOLAM DEB YEGLAMASIN...

3 Saidjamol   (23-Май-2014 16:33) [Материал]
Албатта борамиз, хизматимиз ва имкон қадар моддий ёрдам кўрсатишга бел боғлаганмиз.... Қон ҳам топширишни нийят қилганмиз... Хайрли ишда Сардор Камилов билан бирга.....

4 Abdumajid   (23-Май-2014 20:04) [Материал]
sardor aka nasif qilsa bu safar albatta boraman.xozir musofirchilikdaman. alloh nasib qilsa kunglimga tugub yurimman.sizlarni hayirli ishlaringizda alloh yordamchi bulsin.

5 Guzal   (24-Май-2014 01:07) [Материал]
Bu proyektilaga gap yo

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!