Бош сахифа » 2013 » Октябрь » 31 » Рангли кун! 1-ноябрь турфа рангда!
20:16
Рангли кун! 1-ноябрь турфа рангда!

Эртага 1-ноябрь куни, ойнинг илк куни, илк муборак жумаси савоб иш билан бошланади! Ноябрь ойини хайрли бошлаб, ой давомида фахрланиб юришга арзигулик кун!





"Фахрли инсон" хайрия лойихамизга бугун Москвадан махсус буюртма орқали келтирилган янги браслетлар энди таъбга қараб танлаш имконини беради!




Қон топширганмисиз ёки моддий хайриями, энди истаган рангдаги браслетни олишингиз мумкин!




Демак, эртага жума куни хамма хаммани махсус таклифномасиз акциямизда кутмиз! Хар бир келган одамга эшиклар очиқ!



"ФАХРЛИ ИНСОН” хайрия тадбири лейкемия билан оғриган болакайларга, хар ойнинг илк жумасида, кун давомида икки турда ўтадиган хайрия лойихамиздир; 

- 14:00-17-00 Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади. 
Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан "ҚОН МАРКАЗИ". (+99894 6446711) 


- 17:00-18:00 Гематология институти қошидаги бемор болакайлар шифохонасида, кун давомида йиғилган ихтиёрий моддий хайрияга қимматбахо дориларни сотиб олиб, тарқатиш тадбири ўтказилади. 
Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси. 




Бефарқ бўлма! Хаётингда хеч бўлмаса шу кунни эслаб, ўзингни росмана фахрли инсон эканлигингдан фахрланиб яша! Хаётингда ютуғларинг бисёрми, яхши, унда уларга лойиқ бўл, фахрли инсон эканлигингни яна бир бора мустахкамла! 



Савоб дегани фақат садақа бер дегани  эмас, закот бермоқ бу фақат мухтожларга деганимас, ўлим билан курашаётган гўдакларга қон топшириш ёки  уларга қимматбахо дорилар сотиб олишга хиссангни қўшганинг, нафақат шунчаки савоб ва закот, балки, унинг энг улуғ тури эканлигини унутма!   



Хаётинг ейиш ичиш , севиб севилиш, икки нафсингни қондириш ва кийиниш билан чекланиб эмас, ўлим билан курашаётганларга ёрдам беришдек улуғ ишга хисса қўшиш билан хам бойисин! 



Эртага 1-ноябрь, муборак жума куни Фахрли инсонлар қаторидан жой ол! 



Батафсил +99894 644-67-11 

КУТАМИЗ!
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 5777 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, qon

Нравится
Барча изохлар: 23
1 Sofiya Musaeva   (31-Окт-2013 20:35) [Материал]
Zo'r Omadilani bersin!!! Olloh qo'llasin!!

2 Jasur   (31-Окт-2013 20:39) [Материал]
Nimaga aynan moskadan??

11 Gulsum   (01-Ноя-2013 00:28) [Материал]
Chunki Moskvadan))

3 SoginchSadosi   (31-Окт-2013 20:43) [Материал]
Vauuuuuuuuu superku brasletchalar

4 NOZIM-STUDIO   (31-Окт-2013 20:58) [Материал]
Sardor Akani Qo'llaridaku Uzlariga Savol Bergandim Bu !!!!!!!! Bu Avvalari Yoshlarni Qo'liga Ko'z Tegmasin Deb Ko'zmunchoq Taqishar Edi : Endi Rezinami??? Yana Xitoyniki Jaa Bulmasa Uzimizda Chiqqan !!!!!! Tushunmadimda Sira ASLO URF Bo'lmasmish MAVLONO)))))))))))))))))

12 Gulsum   (01-Ноя-2013 00:36) [Материал]
Rezinami, hitoydanmi, uzimizdanmi yo tahtadanmi alyuminmi Muhimi Shirin shirin Gudaklarimiz Bolajonlarimiz uchun uz BEMINNAT hayriyasini qushgan yurtdoshlarimiz uchun ham estalik ham minadorchilik ham "FAHRLI INSON" ramzi sifatida taqiladi!!! sizga uhshaganla butun umr tshunme kulishdan nariga utme utiruradi!!!((

5 Zodibek   (31-Окт-2013 22:37) [Материал]
Е гап йук омад. Жасур тугри ёзинг маскадан эмас масквадан деб ёзилади

6 Uzbеk   (31-Окт-2013 22:46) [Материал]
zo'ru

7 Bahodir   (31-Окт-2013 23:12) [Материал]
ilohim shu bemorlagayam shifo bersin omin

8 religious girl   (31-Окт-2013 23:42) [Материал]
OMAD OMAD OMAD    book

9 Elmurod_D   (31-Окт-2013 23:46) [Материал]
Bransletlarni ko'pligini...Omad hammaga!

10 Gulsum   (01-Ноя-2013 00:22) [Материал]
Vaaaouuv yashili borakan mani sevimlii rangim)))

13 NOZIM-STUDIO   (01-Ноя-2013 00:46) [Материал]
GULSUM aha Siz Keng Doirada Fikrlovchi Shaxssiz.. .. Sizni Oldingizda Konfutsiy Ham Damini Oladi ))))))))))))))))))))    --->()     Shunday

16 Gulsum   (01-Ноя-2013 10:19) [Материал]
Aaa ana endi tshunibsiz malllades!!! cool

14 MISS   (01-Ноя-2013 00:57) [Материал]
VAUV VAPSHEM ZO'RKU BU QOYIL ISHILAGA OMAD thumbup

15 EzoDil   (01-Ноя-2013 01:43) [Материал]
kim terib chiqdi erinmi bu brasletlani?

17 Anar   (01-Ноя-2013 11:00) [Материал]
Shifosini bersin!!!

18 Gulya   (01-Ноя-2013 11:44) [Материал]
Bunaqa braslet shunchaki emas, simbolicheskiy narsa. butun dunyoda shunaqa. u rezinadanmi, bowqadanmi, kimga nima? xitoymi rossiyadanmi?! u hayriya uchun!!! tushmagagan, dunyoqarash tor odamla birovlarni mehnatini gapirmasada! reklamani eng effektivniy yôli bu. akciyani uroveni super darajada! zo'r chiqibti. molodcy!

19 Sardor_B   (01-Ноя-2013 11:56) [Материал]
O zorku meni xam orzuim Faxrli inson bolish

20 Фира   (01-Ноя-2013 13:21) [Материал]
Хайрияга 200грамм кон берсанг сенга тилла браслет таксинми пластмас булса хам бази бир одамлар учун кадрли тушундинг

21 $aLoXiDDiN   (01-Ноя-2013 13:22) [Материал]
hamma rang yoqdi daxwat

22 Zuxra FAZILATOVA   (01-Ноя-2013 14:45) [Материал]
Zur omadilani bersin biggrin

23 bek88   (02-Ноя-2013 23:53) [Материал]
Birxilikni yoqtirmaydigan, raxbarimiz boshqachalarini ham topibdila ura omad.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!