Бош сахифа » 2014 » Июль » 6 » Рамазондаги "Фахрли инсон"дан.
17:00
Рамазондаги "Фахрли инсон"дан.

Июл ойининг илк жумаси 4 июл куни, икки турда ўтадиган  "Фахрли инсон" лойихасини  фақат бир тури: моддий хайрия турини "Рамазон" шиори остида ўтказдик. 

Рўза бўлгани боис, қон топшириш акция тури бўлмади ва у август ойининг илк жумасига қолди. 

"Фахрли инсон" лойихасининг байрам тадбирида доим бошловчилик қиладиган актер Адиз Ражабов бу йилги 1- июн байрамида маълум сабабларга кўра қатнаша олмаганди. Шу куни у вилоятдаги мехрибонлик уйида хизматда бўлган.

Бир ой ўтиб, мана "Фахрли инсон"ни Рамазон сонида биз билан биргаликда ташкилотчилар сафида бошидан охиригача хизматда бўлди.  Унга браслетларни сотишу, хайрия қилганларга тақиб қўйиш, мехмонларни кутиб олиш, улар билан (хамма билан) суратга тушиш, уларни кузатиш, дорилар тарқатиш каби кўпгина маъсулиятларни юкладик. Албатта у хамасини аъло бажарди, ахир бу Адизку.;)

 

 

Куни кеча қиз фарзандлик бўлган Зохир Шох Жўраевни чақалоқларга энди муносабати янада бошқача) Янада самимий!  Зохир Шох хануз бахт шокида эканлигини маълум қилади. 

 

 

Фанклублардан 2013-2014 й давридаги "Фахрли инсон" лойихасининг энг фаол фанклуби деб топилган Шохруххон фанклуби шу куни хам  иштирок этишди. 

 

 

Ўз даврида "Ўзбекнаво"нинг фидоийси ва айни дамда Маънавият ва Маданият бўйича маъсул Фурқат ака хам ташриф буюрдилар. 

 

 

Эшикдан киришлари билан "Қани кимга қон бериш керак!" деб қон топширишга тайёр келган машхур режиссер Рустам Динамович, Рўза муносабати билан қон топширилмаслигидан бироз афсусландилар, ахир улар қон топширишга ният қилиб келган эканлар.

Дурдона гурухи қизлари билан  келган Рустам ака моддий хайрияга ўз хиссаларини қўшдилар. 

 

 

Шифохона ходимлари хам "Фахрли инсон" лойихаси иштирокчисига айланишмоқда.

 

 

Иссиқ ва дим хавода Адизнинг қўлбола кондиционери:

 

Бу суратнинг номи 12,12, 12,  12 !

 

 

Адиз, ман ва Отабекни боғловчи сирли 12 сони  ва тақдири боғлаб туради)

 

 

"Джуманджи" лойихамизда мен ва Отабек бошловчи бўлганмиз ва лойиханинг биринчи иштирокчиси хам,   сўнгги иштирокчиси хам  айнан Адиз Ражабов бўлганди.

Тасодифни қарангки, 2012 йилни ўзида,  12 сентябрь куни Адиз уйланди, 12-октябрь куни мен уйландим, 12 ноябрьда эса Отабек уйланди!  Қизиғи биронтамиз буни олдиндан билмаганмиз ва атай кунларни тўғирламаганмиз 

 

2012, 12, 12, 12.     Сирли Джуманджининг сирли сирлари)))            

Эндиликда биз уччаламиз хам оталар мақомидамиз!)

 

Шахло?

 

 

 

Шу кунги иштирокчиларга браслетлар тақилгани билан бир қаторда, хайрияда иштирок этган бир (номи сир тутилишини истаган) сайтимиз мухлиси каминага хам хориждан браслет совға олиб келган экан тақиб қўйдилар. 

 

Браслет яхши кўришимни суратлардан билган зийрак мухлисга каттакон рахмат!

 

 

Йиғилган пулларга, аввалига шу шифохонанинг болалар бўлими тақдим этган рўйхатга асосан, қимматбахо дориларга мухтожларга, дориларни шу ерни ўзидаёқ, дорихона вакилини таклиф этган холда сотиб олдик. 

 

 

Дориларни тарқатишни албатта Адизга юкладик

 

 

 

 

 

Онахонлар дуоларини олгач, шу шифохонанинг тўртинчи қаватидаги ўсмир ва ёшлар бўлимига отландик.

Аввал хабар берганимдек, эндиликда сайтимиз мазкур шифохонанинг ўсмир ва ёшларига хам қон топшириш хамда моддий хайрияни амалга оширишни йўлга қўйди. 

 

 

У ерда хам шу бўлим шифокори тақдим этган рўйхатга асосан керакли дориларни сотиб олиб,  беморларга Адиз тарқатди ва беморлар талабига асосан айрим палаталардаги беморларни Адиз зиёрат қилгач, уларни дуоларини олиб,  шу кунги июль ойидаги илк жумани хам муборак тарзда якунладик.

 

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов


 

ХИСОБОТ:

 

“Фахрли инсон” хайрия акциясига ташриф буюрган санъат олами вакиллари:

  1. Актер Адиз Ражабов 
  2. Бошловчи Отабек Тожибоев
  3. Хонанда Зохиршох Жўраев
  4. Радиобошловчи (мавхумликни илтимос қилди)  
  5. Рустам Динамович (режиссер)
  6. Дурдона гурухи

 

“Фахрли инсон” хайрия акциясига ташриф буюрган фан клублар:

  1. Шохруххон фан клуби

 

Моддий хайрия:

  1. Актер Адиз Ражабов
  2. Бошловчи Отабек Тожибоев
  3. Шахноз (шоира ва бастакор)
  4. Радиобошловчи (мавхум қолишни истади)
  5. Хонанда (мавхумликни истади)в
  6. Рустам Динамович (режиссёр)
  7. Дурдона гурухи
  8. Сирожиддин Саидхон (сухандон)
  9. Билайн компанияси ходимлари (Call-центр)
  10. Толипова Нодира
  11. Гулчехра Рахматуллаева (Мирсагатова)
  12. Нилуфар Абдул-Рахман
  13. Юлдуз Содиқова
  14. Жамил
  15. Вилоят Турсунова
  16. Рисолат
  17. Нозима
  18. Турсуной
  19. Камолиддин Салимов
  20. Ноила Абдуллаева
  21. Нозима Мелиева
  22. Нодира
  23. Шахноза
  24. Мухторова Мақсуда
  25. Исламова Нодира
  26. Дилшод
  27. Нуриддин
  28. Ойбек
  29. Мирагзамов Даврон
  30. Фарход
  31. Роман
  32. Ғофур
  33. Сирожиддин
  34. Лочин
  35. Даврон
  36. Мамашарипов Манноп
  37. Нилуфар
  38. Шохсанам
  39. Мадина
  40. Хусан
  41. Диёра
  42. Азамат ака
  43. Алимухаммедова Сора
  44. Шохруххон фан клуби
  45. Феруза
  46. Ахрор
  47. Рахматжон
  48. Хидоятова Ирода
  49. Шерзод
  50. Усмонова Озода
  51. Шавкат
  52. Туроб
  53. Наргиза
  54. Лолошечка

 

                                                               Умумий сумма: 12.500.000 сўм

 

Мавхум қолишни истаганларга яна бир бора эслатиб ўтамиз, бу тарғибот лойихаси ва тарғиботсиз бундай натижага эриша олмасдик хам.  Савобни турфа турлари бор ва асосийси эришилган натижадан иборат. Бу хайрия лойихасининг натижасига эса айнан тарғибот орқали эришилади. 

 

Барча иштирокчиларга каттакон рахмат. Илохим хамманики қабул бўлсин. Рамазондаги илк муборак жума шунга хос тарзда муборак ва ажойиб тарзда ўтганига шукр!

 

1-август куни "Фахрли инсон" тўлиқ тарзда қон топшириш акцияси билан  давомланади 

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 9287 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 2
1 Elmurod_D   (07-Июл-2014 16:43) [Материал]
Savob ishlarimizni olloh qabul aylasin !

2 Bek Mir   (07-Июл-2014 17:58) [Материал]
Juda ham yaxshi ish ollohim qabul aylasin, shu ishlani tashkil qilganlaga mingdan-ming rahmat!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!