03:24 Рамазон остонасидан қандай ўтамиз? | |
Йилда бир келувчи муборак ой-Рамазонга хам саноқли кунлар қолди. Синов, бардош ва рухий тарбия ойига савоб иш остонасидан ўтиб кирсак , унинг давомийлиги хам шу тарзда кечса керак. Кунлар иссиқ бўлгани сабабли, 5 июль куни соат 10:00дан то 13:00гача тайинладик. Хайрия тадбирини эса соат 14:00дан то 16:00гача. Рамазонни улуғ ишлар билан қарши оламиз! Эслатиб ўтамиз, "ФАХРЛИ ИНСОН” хайрия тадбири лейкемия билан оғриган болакайларга, хар ойнинг илк жумасида, кун давомида икки турда ўтадиган хайрия лойихамиздир; - Соат 10:00дан Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади. Хар бир қон топширган фахрли донорларимизга шу кунги мехмон артистларимиз "Фахрли инсон” браслетини қизил ранглисини тантанавор тарзда тақиб қўйишади. Хар бир ихтиёрий моддий хайрия қилган хомийларга эса, шундай браслетларни оқ ранглисини, шу тартибда тақиб қўйилади.
1. Қон топширишингиздан аввал сизни вазнингиз, қон босимингиз, гемоглабинингиз , хуллас организмингиз қон топшира оладими йўқми, шу ернинг ўзидаёқ шифокорлар текшириб кўришади. Организмингиз қон топширишга лаёқатли топилгандан кейингина, қон топшириш хонасига ўтишдан аввал фанфорум аъзолари ширинликлар билан яхшилаб сизни мехмон қилгач, қон топширасиз. 2. Қон топширгач, қонингиз гурухини ўша захотиёқ билиб, истасангиз паспортингизга у маълумотларни ёздириш хуқуқи берилади. Шунингдек, қонингиз ташхис жавобларини хам маълумотнома тарзида олишингиз мумкин бўлади. 3. Қонингиз ва ёки организмингиз билан боғлиқ анализлар жавоби ва ёки касалликлар, хеч кимга ОШКОР ЭТИЛМАЙДИ! Қон топшириб кетганингиздан кейингина, хамма қонлар тегишли стерилизациядан ўтиб, кейин бемор болакайларга қуйилади. 4.Қон хар бир донордан шифокорлар назорати остида деярли 400 граммча олинади. Бугунга келиб нечи юзта ёшларимиз қон топширди, хаммаси соғ-омон, бир мартта қон топширганлардан, яна икки уч маротаба келиб, қайта топширганлар хам бўлди.
2. Барча қилинган хайрия пуллари гувохлар олдида саналиб, ўша ерни ўзидаёқ шу пулга, шифокорлар томонидан берилган, қийналган оилалар рўйхатига асосан , дорилар сотиб олиниб, хар бир бемор болакай ва унинг онаси қўлига шахсан топширилади! 3. Моддий хайрия хақида батафсил мақола учун манба
Ва энг асосийси , тарғибот акциясини садақа билан адаштирмаслигингизни сўрардик. Савоб дегани бу фақат яширинча эхсон эмас, у эзгу ва яхшилик ишларни тарғиботи орқали хам эришиладиган савобдир! (манба ) Хеч ким ўз-ўзидан қон топширсаммикан?-деб келиб қон бермайди, бунда тарғибот мухим! Хеч бир мамлакатни қон ишлаб чиқариш фабрикаси йўқ, бутун бошли Европа давлатларида хам қон топшириш фақат тарғибот билан амалга оширилади. Халқимиз ёмон туш кўришидин, то иши юришмай қолганигача, мушкулидан озод бўлишга, ё домлага чопадигани ва ёки шунчаки тиланчиларга садақа беришгача тушунишади. Қон топшириб, ўлим билан курашаётган болакайларни умрини узайтиришга, ёки мутлақо тузалиб кетишигача умрини бироз узайтириб туришга, хисса қўшишдек яна улуғ савоб иш бормикан? Республика миқёсида бемор фарзандини пойтахтда даволатиб, қимматбахо дориларга мухтож оилаларга ёрдам бериб, болакайларни тузалиб кетишларигача сабабчи бўлишдек катта савоб борми яна? Қимматбахо дорилар орқали мунтазам равишда даволанган болакайларни тузалиб кетишига шифокорлар 75 фоиз кафолат беришмоқда. Афсуски нафақат қимматбахо дориларга, балки, пойтахтда даволаниш даврида яшаш учун хам пул топа олмаётган қанчадан-қанча оналар фарзандларини таваккал-деб қайтариб олиб кетишаётгани ачинарли хол. Ушбу сатрларни ўқиётган хар бир ўқувчи, қандайдир хиссаси билан оғриқа тобе, игнага қарам болаликка ёрдам бера олади! Қайсидир болакайни яна бир кун яшашига, тузалишига бир қадам қолган ўша қадамини босдира олишига хисса қўша олади. 5-июль - Кимдир ўз хаётида бир бора улуғ ишга қўл уришига имкон. Кимларгадир Рамазон ойи остонасидан улуғ ишлар билан ўтишига имкон. Кимлардир шу куни фахрли инсон! Шу сабабли эса... кимларгадир яшамоқ учун имкон! Батафсил маълумотлар учун; +99894 6446711 | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 6696 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 8 | ||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |