Бош сахифа » 2012 » Сентябрь » 29 » Райхон ва Ёдгорлар хам ФАХРЛИ ИНСОНЛАР!
03:42
Райхон ва Ёдгорлар хам ФАХРЛИ ИНСОНЛАР!
Қон топшириш хамда хайрия тадбирларимиздаги аввалги фаол иштирокчи ва қон топширганларни тақдирлаш онлари давомланмоқда.
Клипмейкер Ёдгор Носиров қон топшириш акциямизнинг 2009 йилида қатнашган бўлиб (видеороликка манба) у хам қон топширганди.

Шу сабаб уни хам браслет билан сийладик.
Ёдгор фахрли инсон!


Райхон мазкур акцияда хамиша фаол қатнашиб келаётган хонандалардан бўлиб, аксарият холларда яширин равишда ўз хайриясини лейкоз билан оғриган болакайларга ёрдам сифатида ўтказиб келаётганидан хам хабардормиз.




Райхон албатта ва сўзсиз фахрли инсон ва бу арзимаган бўлса хам, лекин шу номни тасдиқловчи браслетга лойиқ!
Бундан аввалги сонда тақдирланган машхурлар (манба)



Сиз хам шундай фахрли инсон номига сазовор бўлишни истайсизми?

Акциямизда қатнашинг!

Тадбир уч турда бўлади, сизга тўғри келган уччаласидан бирида қатнашиб кунни хайрли ўтказишингиз мумкин:

1 . ҚОН ТОПШИРИШ АКЦИЯСИ;

5 октябрь  2012 йил соат 14-00да,  қон топширишни истаганларни (паспорти ёки нухсаси билан, ёки паспортдаги мухим маълумотларни ёзиб олган холда, ) Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. 
Ориентир: Жанубий вокзал ва "Medic As" клиникаси тўғрисида сайтимиз логотипи туширилган оқ футболкалик фанфорум қатнашчилари кутиб олишади.
Бу турда қатнашганлар учун  браслет совға қилинади!
Уни шу куни қатнашган машхурларимиз шахсан қўлингизга тантанавор равишда тақиб қўйишади!


2. Акцияни қўллаб қувватлаш: Қон топшираётганлар учун истаганингизча ширинликлар билан юқоридаги манзилга, кўрсатилган вақтда келиб қўллаб қувватловчи инсонлардан бири бўлишингиз мумкин! Бундай қўллаб қувватлаганларга браслет чегирмада сотилади.


3. МОДДИЙ ХАЙРИЯ; Исталган миқдорда хайрия қилмоқчи бўлганларни эса, шу куни кундузги соат 16-00дан соат 17-00гача Лейкемия билан оғриган болакайлар шифохонасига таклиф этамиз.
Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Халқ банки.
Бу турда қатнашганлар учун хам браслет совға қилинади!

Батафсил маълумотлар учун телефон рақамлари:  (+99894) 644-67-11

5 октябрь!!! ЖУМА ЖУМАДЕК ЎТСИН!
соат 14-00дан 16-00гача хамма қон топшириш акциясига,
соат 16-00дан 17-00гача хайрия тадбирига!



ҚОН ТОПШИРИШНИ ИСТАГАНУ ЛЕКИН ҚЎРҚҚАНЛАР УЧУН ШОХРУХХОНДАН ХАБАР:

-Биринчидан, келишингиз билан, хеч ким шартта қонингизни олмайди. Аввал бармоқ учидан озгина олиб, организмингиз қон топширишга қурби етадими йўқми ўрганилади.

Қон босимингиз ва вазнингизгача ўлчанилиб текширилади.
Шундан кейин, қон топшира олишингиз маълум бўлса, шифокорлар назоратида организмингиздан мумкин бўлган кўрсатгичда қон олинади.

-Иккинчидан, қонингиз уч кун давомида текширилади ва бахонада қонингизни хар тарафлама текширилганлиги, унинг натижалари хақида бепул маълумотнома олиш, паспортингизга қон группангизни урдириш имконияти берилади.

Тўқ қоринга келишни унутманг, ширинликдан эса хавотир олманг, шу куни Сайёдчиларда бурнингиздан чиққунча ширинликлар етарли бўлади))


Акциямизда қатнашиш имкони бўлмагану, лекин браслет харид қилиб, лейкоз билан оғриган болакай-ларнинг тузалиб кетишига умид бўлган  қимматбахо дориларни сотиб олиш учун керакли маблағга озгина бўлса хам хисса қўшишни истаганлар учун телефон рақамлари:  (+99894) 644-67-11


Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 7328 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: qon, Faxrli inson, Rayhon

Нравится
Барча изохлар: 22
1 HURSHID   (29-Сен-2012 04:00) [Материал]
TADBIRLADA QATNASHVOTGAN HAMMAGA OMAD

2 Shahzod   (29-Сен-2012 04:17) [Материал]
Qoyil .)

3 Didishichka   (29-Сен-2012 06:08) [Материал]
Molodciii happy

4 Frenk   (29-Сен-2012 06:53) [Материал]
qoniya kupayaversin,topshiraveriyla, Ollox ajrini tuldrsin,
Inshoollox hammasi zur buladi yo niasib,Qoyil lekin.
Haqqati superr sila insoniy jixatidan tongue

5 FC_PAXTAKOR   (29-Сен-2012 08:52) [Материал]
Nasib qisa boramiz

6 RUSTAM   (29-Сен-2012 09:34) [Материал]
YULDUZ FAN club... OLGAAAA... FAHRLI FAN CLUB UCHUN...

7 flamingo   (29-Сен-2012 09:42) [Материал]
shohruhxon nomer odin

8 QOQONUZ   (29-Сен-2012 11:32) [Материал]
QOYIL BUNGA QON TOPWIRADIGANLAR KIM BOLSA TOPWIRA VERADIMI

9 AGENTKA   (29-Сен-2012 12:29) [Материал]
AGA RAYHOOOOON JUDA GOZALKAAAA OMAD MI LYUBIM QOYILLLL ZOOOOOOOOR

10 AGENTKA   (29-Сен-2012 12:30) [Материал]
KLAAAAAASSSSSS

11 dilnoza   (29-Сен-2012 13:15) [Материал]
judayam xursandman man sevgan sanatkorlar wunday xayrli iwla qivotganidan ulaga hamiwa omad ayniqsa shahzodaga

12 Bek8111   (29-Сен-2012 13:23) [Материал]
Молодец Сардор ака! Мана буни реклама деса булади!

13 Bek8111   (29-Сен-2012 13:23) [Материал]
Кани яна юрагида ути бор Сайёдчилар борми?

14 dilnoza   (29-Сен-2012 13:37) [Материал]
omad

15 MiSs_DiLfUzA   (29-Сен-2012 13:51) [Материал]
Rayxoni tabriklayman ijodi omad))) hamma sanatkorlarga omad ) shunaqa foydalik xayriya ishlarda faol qatnashsin))

16 Bek_Uzbekistan   (29-Сен-2012 13:51) [Материал]
RAYHON no_1

17 AGENTKA   (29-Сен-2012 18:34) [Материал]
zoooooor RAYHON ASALKAAAAAAAAAAAAA

18 Anv@rbek   (30-Сен-2012 02:42) [Материал]
Sayyod.uz sayti va fan-clubiga a'zo bo'lishda samimiy ko'mak xizmati.

Pochta: Forumiston@mail.ru
odno. Anvarbek Sayyod FC

19 Mahmudxon   (30-Сен-2012 03:02) [Материал]
Rayhon baribir bowqa4ade.

20 Senorita   (30-Сен-2012 11:27) [Материал]
Shahzoda number one star!

21 SHIRIN   (30-Сен-2012 16:24) [Материал]
rayhon juda ham guzal, no 1. biz seni sevamiz

22 Fan_of_Allax   (03-Окт-2012 01:27) [Материал]
Rayxon KRASATUL'Ka!!! We love you!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!