08:45 Психологик тренинг натижалари! | |
20-февраль куни "Фахрли инсон" хайрия лойихаси доирасида "Гемотология" институти қошидаги шифохонада оғир дардга чалинган беморлар ва уларнинг яқинлари учун рухий мадад сифатида бепул психологик тренинг ўз ишини бошлади. "Фахрли инсон" хайрия лойихасининг самарадорлигини ошириш ниятида , лойихани тобора кенгайтириб эндиликда рухий мададни хам йўлга қўйиб беморларни ва уларни яқинларини касаллик билан курашишда аввало рухан хам қўллаб-қувватлаш, ички ишончни кучайтириш билан бирга рухан даволаш хам кўзда тутилган. Мазкур тренингни хар уч ойда бир ўтказиш режелаштирилган бўлиб, нафақат шу шифохонадаги лейкоз билан оғриган беморлар ва уларнинг яқинлари балки умуман бошқа оғир дард билан чалинганлар, ўлим билан курашаётганлар ва уларнинг яқинларига "Фахрли инсон" лойихаси доирасида бепул ўтказилади.
20-февраль куни илк тренингни икки бўлимда "Гемофилия" ва "Лейкоз" бўлимларида беморлар ва уларнинг яқинларига психолог Азизбек Ахраров ўтказди.
Иштирокчилар кутилмаган тарзда кўпчиликни ташкил этиб, тренинг охиригача одамлар келиб қўшилиши тўхтамади. Асосийси малакали рухшунос Азизбек шарофати билан тренинг қизиқ тарзда, турли савол жавоблар, ички кечинмаларни баён қилиш билан енгил тортиш каби усуллардан фойдаланилди.
Тренинг сўнггида беморлар ва уларнинг яқинлари учун самарали кунлик рухий созламалар тавсия қилинди.
Шу куни ўз воқеаларини айтиб берганлар орасида, бу касалликни жазо сифатида ёки синов сифатида тушунганлар хаттоки касалликкача ўзини бахтсиз сезган инсонлар каби турфа воқеалар тингланди. Уларга рухшунос тегишли маслахатлар берди. Шундай воқеалар орасида бир аёл ўғли оғир ахволдан реанимациядан оёққа туриб чиқиб кетгани ва айни дамда палатада даволанаётгани сабабчиси сифатида sayyod.com орқали таклиф этилган хонанда Шохруххон бўлганини йиғлаб гапириб берди. Айнан Шохруххоннинг ташрифидан сўнг таъсирланган йигит даволаниш учун ўзида куч топиб интилгани ва шу қувончли холатдан росмана рухияти жисмини оёқа турғазганини айтиб бериб хонанда Шохруххон ва сайтимизга ташаккур изхор этди. Иккинчи бўлимга ўтганимизда у йигитни ўзимиз хам тетик холатда тренингда қатнашиш учун келганини кўриб қувондик. Артистлар билан боғлиқ ғоямиз ўз ижобий самарасини бериши қувончли холат. Бу онларни хар сафар бирор машхур билан шифохонага келганимизда хам кузатамиз. Беморларга рухан мадад бўлиш йўлидаги артистларни таклиф этишимиз билан боғлиқ лойиха концепцияси давомий стратегияси сифатида профессионал ёндошилиб рухшунос билан тренинг ўтказишимиз хам бежиз эмас .
Биринчи бўлимдаги тренингни ўтказиб иккинчисига ўтар эканмиз, ховлида йиғилиб турган касал ва беморларнинг яқинлари тренингдан кейинги ўзаро қизғин мухокамаларини гувохи бўлдик. Худди сайтдаги мақоладан кейинги изохлар битилгани каби улар хам жонли изохлар билан бир-бирлари билан фикр алишмоқда эдилар. Таъсир кучи ижобий бўлганидан хурсанд бўлиб кейинги бўлимга ўтдик. Иккинчи бўлимда хам ўтказилган тренингда беморлардан ўз устида бу борада ишлаётганлар ва хаттоки умрида китоб ўқимай шу касаллиги сабаб китоб ўқиб , касаллик билан курашишдаги мухим рухий усул бу ўша касалликка рахмат айта билашдаги унинг ижобий тарафларини топа билаш билан боғлиқ хақиқатларни ўзига кашф этган беморлар хам бўлди.
Беморларни жисман даволаш борасида шифокорларнинг ўз услуби бўлганидек, рухшуноснинг хам бу борадаги ўзига хос даволаш услубларини тушунмаганлар ва саволлару маслахатлардан хайратланганлар хам бўлди. Масалан "Нима учун яшашга хаққим бор деб ўйлайсиз?" ва "Касалликка рахмат айтиш керак" каби ва хоказо... Бу борада тренингдан кейин ўзларини қай тарзда хис қилишлари натижасини вақт ўтиб билишлари тушунтирилди.
Психологиядаги турли йўналиш бўйича етакчи мутаххассис бўлган Азизбек тренинг давомида нафақат касаллик борасида, балки ўзаро муносабатлар ва конфликтология борасида хам ўзаро сухбат ўтказиб тегишли маслахатлар бериб ўз хаётий тажрибасидан хам етарли далилий намуналар келтирди. Асосийси бемор ва шифокорлар бу тренингдан мамнун бўлиб, тренинг тугаганидан кейин хам психолог билан сухбатлашиб туришди. Оғир касаллар орасидан кетаётганимизда тўхтатиб, чин дилдан рахмат айтиб яна бир бора бу тренингни ўтказиш жуда мухим эканлигини илтимос қилган беморлар хам бўлди. ТЕЗ ОРАДА ВИДЕО!
Психолог Азизбек билан "Фахрли инсон" лойихаси доирасида уч ойдан кейин яна кўришиб тренингни давомлаймиз. Унгача бу ва бошқа муаммолар борасида, хусусан мухаббат борасидаги муаммолардан то бизнес ва хаттоки феъли оғир болалар хамда ўсмирлар хақида индивидуал тарзда мурожаат қилишни истаганлар учун психолог хақида батафсил маълумот келтирамиз:
Ахраров Азизбек Зафаржанович МАЪЛУМОТИ: 2003 -2010 йиллар Қодирий номидаги Д.П.У. 2010 – 2010гг «OPTIMUM LIFE BALANCE » counseling psychotherapy and neurotherapy services « NIKA PSYCHOLOGICAL CENTER» билан ҳамкорликда 2010-2011 йиллар Низомий-Ганжавий номидаги Д.П.У. СЕРТИФИКАТЛАРИ: Амалий психологлар учун шахс тараққиёти бўйича тренинги, Индивидуал консультация ўтиш бўйича тренинг, Нейро-лингвистик программалаштириш бўйича тренинг, Мулоқот ва коммуникация санъати бўйича тренинг, Ассоциатив метафорик карталар билан, Мухаббат психологияси ва оилавий муносабат тренинги, Болаларни диагностикалаш, Конфликтология, Бизнес психологияси (комплекс) МУТАХАССИСЛИГИ: Педагог-психолог, психотерапевт, Амалий-психолог-консультант, Оилавий психолог, Оилавий тренинглар бўйича мутахассис, Бизнес тренер, Низолар бўйича мутахассис, Ассоциатив метафорик карталар бўйича мутахассис ИШ ТАЖРИБАСИ: 2006-йил август ойидан хозирги кунга қадар - Тошкент ҳарбий-телекоммуникация йуналишидаги академик лицейи Лавозими: етакчи психолог ҚЎШИМЧА ФАОЛИЯТ: 2008-йил январь ойидан “make sunny smile group” Лавозими: Психолог-консультант, Психотерапевт, Психолог-тренер, Бизнес-тренер, Низолар бўйича мутахассис, “Teambuilding” тренери МАНСАБИ МАЖБУРИЯТЛАРИ: Индивидуал ва жамоавий психологик ва бошқа тадбирларни уюштириш, Психодиагностика, Индивидуал психокорркцион ва психотерапевтик ишлар учун режа ёзиш, Психореабилитацион тадбирлаш уюштириш ва ўтказиш, Психоэмоционал ҳолатни тиклаш, Болалар тарбияси борасида ота-оналар учун психоло-педагогик консультация ўтиш, Коррекцион ва ривожлантирувчи машғулотлар ўтказиш, Ҳулқ ва феъл-атворни коррекциялаш, Зарур бўлган меъёрий хужжатларни юритиш, Антистрессли ва мотивацияловчи тадбирларни тайёрлаш ҳамда ўтказиш, Персонални жипслаштириш, Презентпция ўтказиш, Янги ҳодимларни суҳбатдан ўтказиш ва ишга қабул этишни расмийлаштириш КАСБИЙ БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИ: Тренинглар яратиш ва утказиш, Индивидуал ёшга оид хусусиятлар психологияси, бошқарув, рахбарлик, ўсмирлар, ўспиринлар, болалар, мулоқот, социал ва бизнес психологиядан назарий хамда амалий кўникмалар, Персонални бошқариш, Лойихали иш олиб бориш, Лойихали иш олди ва кейин тингловчиларни ташхислаш, Персонални мулоқот санъатига ўқитиш, Жамоани яратиш ва жипслаштириш, Шартномаларни режалаштириш ва утказиш ҲАМКОРЛИК: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати, Республика болаларни хаётга мослаштирув маркази, UzBAT, BEELINE, Ucell, COCA-COLA, Uzbektelekom, Творческая группа « ANOR», Sogdianaluxe , sayyod.com НАШРИЁТИ: BOLA VA ZAMON журналида 30 дан ортиқ макола, Psychologies журналида (РФ) 10 дан ортиқ мақола ЮТУҚЛАРИ: Ёш тадбиркор –юртга мададкор танловининг республика босқичи ғолиби (2014й), Республика болаларни хаётга мослаштирув маркази томонидан уюштириладиган халқаро конференция иштирокчиси (2010, 2011, 2012 йиллар)
Мобил телефон: +998-90-996-96-28 e-mail: azizbek.uz@list.ru skype: azizbekakhrarov
Сурат ва видео Шахло Қодирова Тренинг координатори фанфорум аъзоси Жахонгир (Оламгир ник) | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 7447 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 5 | |||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |